cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Rost24 | Расмий канал

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •instagram.com/rost24uzyoutube.com/@rost24official Реклама: +99890 047 23 78 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Show more
Advertising posts
48 150
Subscribers
-6724 hours
+1637 days
-47630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

00:52
Video unavailableShow in Telegram
Сенат раиси Танзила Норбоева Бойсун туманидаги конда юз берган фожиада вафот этганларнинг оила аъзоларига таъзия билдирди: “Вафот этган фуқароларимизнинг яқинларига сабр тилаймиз, оилалари давлатимиз Президентининг назоратида, буни ҳаммаларингиз эшитдингиз. Уларнинг таъминоти масаласида алоҳида топшириқ ҳам бўлган. Ўз ҳолига ташлаб қўйилмайди”, — деди Сенат раиси. ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Show all...
tg.mp42.19 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Даштобод темир йўл станцияси бошлиғи пора олган вақтида ушланди   “Темирйўлинфратузилма” АЖнинг Зоминдаги Даштобод станцияси бошлиғи ихтисослашмаган дўконларда бошқа товарлар чакана савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ томонидан Тожикистондан Ўзбекистонга олиб келинадиган кўмир маҳсулоти ортилган 100 та юк вагонларини ўзининг танишлари орқали божхона кўригидан навбатсиз ўтказиб бериш, станцияда юкни тушириш жараёнида вагонлар белгиланган вақтдан ортиқ туриб қолган тақдирда темир йўл жаримасини қўлламаслик ҳамда юк белгиланган вақтда тушириб олинганлиги бўйича ҳужжатни расмийлаштириб бериш эвазига МЧЖ вакилидан ҳар бир вагон учун $100 доллардан жами 10 минг доллар талаб қилади. ДХХ ва Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда станция бошлиғи 40 та вагон учун 4 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳозирда унга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Коррупция ривожланган вилоятлар рўйхати очиқланди 2023 йилда судлар томонидан кўрилган жиноят ишлари таҳлили коррупцияга оид жиноятлар оқибатида давлат манфаатларига етказилган зарарнинг юқори улуши Андижон, Наманган, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларига, коррупцияга оид жиноятлар сони Сурхондарё ва Андижон вилоятларида ортган. Бу ҳақда жорий йилнинг 19 сентябрь куни Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси мажлисида маълум қилинди. Коррупцияга оид жиноят ишлари бўйича судланган шахсларнинг аксарияти мактабгача ва мактаб таълими муассасалари, тижорат банклари, соғлиқни сақлаш ташкилотлари ҳамда ҳокимликлар ходимлари экани таъкидланган. ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Иссиқлик энергияси ва иссиқ сув тарифлари 15 фоизга оширилади Тошкент шаҳрида иссиқлик энергияси ва иссиқ сув тарифлари оширилади. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгаши томонидан жорий йилнинг 12 сентябрь куни қабул қилган қарорда белгилаб қўйилган. Қарорга кўра, нархлар 15 фоизга оширилади. Жумладан, аҳолига иссиқлик энергияси ва иссиқ сув таъминоти хизматларининг янги чакана тарифи 121 617 сўм/Гкал бўлади. Шу билан бирга юридик шахслар учун тариф ҳам 15 фоизга ошади –1 Гкал учун 244 497 сўмга. Янги тарифларнинг амалга киритилиш санаси ҳозирча маълум қилинмаган. ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
✅️#Рост_ҳикматлар Ҳаёт совға эмас, қарз сифатида берилади. Инсонлар токи шу ҳақиқатни англамагунича, умрларида маъно йўқдир. ✍️Габриэль Гарсия Маркес 🍁Кунингиз хайрли ўтсин! ROST24.uz | Telegram | YouTube
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
BYD норасмий импортёрлардан фарқли жиҳатларини маълум қилди Ҳозирги кунда Ўзбекистонда BYD автомобилларининг ягона расмий дистрибьютори “BYD Central Asia” компанияси ҳисобланади ва мамлакат бўйлаб 18 та расмий дилерлик ва хизмат кўрсатиш марказларига эга. Расмий дистрибьюторнинг маълум қилишича, BYD Ўзбекистон бозорига кириб келгач, ўзбек ва рус тилида, 4G булут хизмати билан жиҳозланган мультимедиа тизимини ва автомобилни масофадан бошқариш дастурини ҳам ўрнатган. Бундан ташқари расмий BYD қуйидагиларни маълум қилади: ▪️Расмий дилерлар орқали сотиладиган автомобиллар маҳаллий бозорга мослаштирилган. Хусусан, юқори қувватли, модернизация қилинган кондиционер компрессори ҳам жойлаштирилиб, иқлими нисбатан иссиқ бўладиган Ўзбекистон шароитига мослаштирилди. ▪️DM-i супер-гибрид бошқарув тизими ҳам маҳаллий бозордаги ёқилғи сифатини ҳисобга олган ҳолда созланмоқда, бу эса автомобилнинг энергия самарадорлигини ва маҳсулот барқарорлигини янада оширишга ёрдам беради. Бу эса расмий дилерлик марказлари томонидан таклиф этилаётган автомобиллар Ўзбекистоннинг реал шароитига тўлиқ мослашганини ҳамда уларнинг норасмий импорт орқали олиб келинган автомобиллар билан солиштирганда узоқроқ муддат хизмат қилиши ва юқори сифатга эга бўлишини кўрсатади. ▪️Шуни таъкидлаш керакки, расмий дилерлик марказларидан сотиб олинган барча BYD автомобиллари бренднинг саноат стандартларига мувофиқ кафолати билан таъминланган (автомобиль учун 6 йил ёки 150 000 км ва батарея, электр двигатель ва электрон бошқариш модули учун 8 йил). Ушбу кафолатни норасмий импортёрлар тақдим қила олмайди. Ўзбекистонга норасмий импорт орқали олиб келинадиган автомобиллар билан расмий дилерлик марказлари томонидан таклиф этилаётган автомобилларнинг юқорида айтилган техник фарқларини ҳисобга олган ҳолда, BYD норасмий импортни қўллаб-қувватламаслигини маълум қилмоқда. “Норасмий каналлар орқали сотиб олинган автомобиллар расмий кафолатга эга бўлмайди. Шу сабабли, BYDнинг расмий дилерлари сертификатланмаган тарзда олиб келинган автомобилларга кафолат хизматини кўрсатмайди”, – дейилади “BYD Central Asia” компаниясининг хабарида. Бундан ташқари, расмий дистрибьютор барча мулти брендли дилерларга расмий тартиб-қоидаларга риоя қилмасдан олиб келинган автомобилларни сотмаслик тўғрисида қатъий кўрсатмалар берилганини билдирмоқда. Чунки бу транспорт воситаларининг сифати ва яроқлилигини хавф остига қўяр экан. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, BYDнинг расмий дистрибьютори харидорлардан автомобиль сотиб олишда эҳтиёткор бўлишларини ва юқори сифатли, халқаро стандартларга эга бўлган расмий дилер танлашини сўрамоқда. ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ “Inbazar” МЧЖ ихтиёрий тугатилиши мумкин Солиқ органлари қонун ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларидан келиб чиққан ҳолда, солиқ тўловчилар томонидан солиқ тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши, солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ҳамда ўз вақтида тўланиши устидан назоратни амалга оширди. Унга кўра, 2024 йилнинг ўтган даврида “Солиқ” мобил иловасидаги “Солиқ ҳамкор” тизими орқали харидорлардан келиб тушган мурожаатлар асосида, мазкур тадбиркорлик субьектларида 17 маротаба сайёр солиқ текширувлари ўтказилиб, аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича жарималар қўлланилган. Штатида 1 нафар ходим кўрсатилган “Inbazar” МЧЖ тадбиркорлик субьекти сифатида фаолият юритмайди ва ҳозирги пайтда ихтиёрий тугатилиш босқичида, дейилади хабарда. Маълумот учун, бугунги кунда Тошкент шаҳрида “Inbazar” савдо бренди остида 3 та тадбиркорлик субьекти фаолият юритмоқда: "IN MAG" МЧЖ; "GO TREND" МЧЖ; "KDS SALES" МЧЖ. Солиқ ҳисоботларига кўра, ушбу тадбиркорлик субьектларида 44 нафар ходим расман иш билан таʻминланган. ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️“Ҳудудгазтаъминот" собиқ раҳбарига жиноят иши қўзғатилди  Прокуратура томонидан “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти собиқ раҳбари Баҳодир Эшмуратовга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси "Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш" бўйича ўта йирик миқдордаги жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда. Rost24.uz мухбири мазкур маълумотга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот котиби билан боғланишга ҳаракат қилди, аммо Ҳаёт Шамсиддинов ҳар доимгидай қўнғироқларимизга жавоб бермади. Эслатиб ўтамиз, қонунга биноан, айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш — энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади. ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Show all...
04:30
Video unavailableShow in Telegram
❗️Аралаш сайлов тизимида депутатлик ўринларини тақсимлаш тартиби Сиёсий партиялар пропорционал тизим асосида сайланадиган 75 нафардан 100 нафарагача номзодларни илгари суриб, Марказий сайлов комиссиясига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этади. 📱 Saylov2024 ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Show all...
Hisoblash Rolik Retouch.mp449.11 MB
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.