cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

Андижон вилояти Жалақудуқ тумани бош имом хатиби "Сўфиқишлоқ" жоме масжиди имоми, Қобилжон домлани илмий-маърифий-расмий канали, Мурожаат учун +998934251784

Show more
Advertising posts
975
Subscribers
+224 hours
+147 days
+2230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

​​“БЕШИКДАН ҚАБРГАЧА ИЛМ ИЗЛА”, ЖУМЛАСИ ҲАДИСМИ? #ҳадис ❓1381-CАВОЛ: “Бешикдан қабргача илм изла” – деган машҳур гап бор. Шу ҳадисми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу илм олишга қизиқтириш, илмнинг инсон ҳаёти учун қанчалик зарур эканини тушунтириш учун айтилган ҳикматли гапдир. Уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериб, ҳадис деб айтиш дуруст эмас. Чунки Расули акрам алайҳиссаломдан бундай ҳадис ривоят қилинган эмас. Машҳур муҳаққиқ олим Абдуфаттоҳ Абу Ғудда раҳимаҳуллоҳ “Уламолар наздида вақтнинг қадри” номли китобида бу гапнинг ҳадис эмаслигини таъкидлаган: " اطلبوا العلم من المهد إلى اللحد": ليس بحديث نبوي، وإنما هو من كلام النّاس، فلا يجوز إضافته إلى رسول الله صلى الله عليه وسلم  ...    “Бешикдан қабргача илм изла”, деган сўз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари эмас, у одамлардан чиққан гапдир. Шу сабабли уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериш жоиз эмас”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi
Show all...
• Машҳур бренднинг кийимларини бутиклардан сотиб олиб кийсак ҳам, дунёдаги сўнгги либосимиз кафандир. • Қиммат автомобилларда юрсак ҳам, дунёдаги сўнгги уловимиз тобутдир. • Қасрларда яшасак ҳам, дунёдаги сўнгги манзилимиз қабрдир. • Бу вақтинчалик дунёда тоат-ибодатни ўз вақтида қилайлик.  https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi
Show all...
#ибрат Кеча узундир, уйқунг билан қисқартирма! Кундуз покизадир, гуноҳинг билан ифлос қилма! ©️ Яҳё ибн Муоз роҳимаҳуллоҳ https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#намозга_шошилинг_нажотга_шошилинг بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم “Роббимиз, бизнинг гуноҳларимизни кечиргин ва ёмонликларимизни ўчиргин ҳамда яхшилар билан бирга ўлдиргин” (Оли Имрон сураси, 193-оят). 🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺                Ассалому алайкум азиз диндошим  жума айёми муборак бўлсин!     20.09.2024 дан 27.09.2024 гача азон ва такбир вақтларининг бир хафталик жадвали!                                                                                                                       Азон       Такбир Бомдод   04:50        05:30 Пешин    12:30        12:45 Аср           16:25       16:35 Шом         18:25        18:25 Хуфтон     19:55        20:05 Жалақудуқ туман "Сўфиқишлоқ" жоме масжиди https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi Дўстларингизга ҳам улашинг!!
Show all...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
👍 2
​​Ӯриндиқда қолдирилган тиллолар.... Тошкентдан оиламиз билан қишлоққа сафарга отланаётган эдик. Уловимизда бўш жой борлиги боис синглимизни ҳам бирга олиб кетадиган бўлдик. Мен ишдан чиқадиган, оиламиз эса ишхонамиз яқинидаги метро бекатига тушиш жойга келиб турадиган бўлди. Келишилган пайтда борсам, ҳамма келган, аммо синглимиз йўқ эди. Мен яна бир жойга учраб ўтишим кераклиги сабабли шошаётган эдим. Буни билган аёлим хижолат бўлиб, синглимга қўнғироқ қилиш учун уловдан тушиб кетди. Чунки синглимиз билан учрашиладиган жой ва вақтни у келишган эди... Хуллас, бироздан кейин синглим ҳам етиб келди. Шошилганча йўлга отландик. Аммо... шаҳардан 10-15 чақирим узоқлашганимизда бирдан аёлим “войй” деганча ён-верини титкилай бошлади. “Тинчликми, яна ҳамишаги гапми” дедим одатдагидай яна бирон нарса уйда қолиб кетган деб ўйлаб. “Сумкачам метронинг олдидаги ўриндиқда қолиб кетибди... — Аёлимнинг овози йиғлагандан бери бўлиб зўрға чиқди. Ҳамма тилла тақинчоқларимни оволгандим уйда қолдиргим келмай Илтимос, қайтайлик. Юқори тезликда кетаётган рулдаги одамга орқага қайтиш малол келади-да. Қолаверса, одам тинимсиз ўтиб-қайтиб турган жойда бунинг устига деярли ярим тунда қолдирилган сумкача шунча пайтдан бери эгасини топиб кетмаслигига ҳам ишониш қийин. Шу боис ҳатто тезликни ҳам пасайтиргим келмади: Бўпти-да энди қайтгандан фойда қўқ-ку Маълум бўлишича, синглимни метродан чиқиш жойдаги ўриндиқда кутиб турган аёлим синглим кўриниши билан хурсанд бўлиб кетиб унинг қўлидаги юкни кўтаришга ёрдамга шошилган ва сумкачаси ўриндиқда қолиб кетаверган. Шу боис синглим ҳам хижолат бўла бошлади: “Ака, илтимос, чиқмаган жондан умид, бир бориб кўрайлик Табиийки, кайфиятим бузилди. Янгақайинсингил ялингани сари уларнинг мени бекорга оввора қилмоқчи эканлигидан бадтар жаҳлим чиқа бошлади Аммо шу пайтда аёлимнинг тилла тақинчоқлар учун ҳар йили закот чиқариши эсимга тушиб қолди. Закоти берилган мол йўқолмаслиги керак эдику Беихтиёр оёғим тормозга борди. Шу пайтда эса худди қайтишим кераклигига ишора бўлаётгани каби олдинда орқага қайтиш белгиси кўринди Секинлаб бориб, ортга қайтдим. Ҳамроҳлар мум тишлагандай жим. Менинг ичимда эса ҳам умид, ҳам хавотир Эътиқодимизга кўра бу тақинчоқлар йўқолмаслиги керак Аммо йўқолган бўлсачи? Унда аёлимнинг эътиқодига таъсир қилмайдими? Ахир ҳар йили уни закот чиқаришга мен ундаганман бу молингни ҳимоя қилади деганман. Шу хавотир туфайли шерикларимга закот берилгани туфайли қайтганимни айтолмаётган эдим. Метро бекатидан нарироқдаги тўхташ мумкин бўлган жойга уловни тўхтатдим. Аёлим шошилганча тушиб кетди. Ҳаммамизнинг нафасимиз ичимизда. Ҳамма у кетган томонга тикилган. Мен ҳам сир бой бермаётган бўлсам-да, орқани кўрсатувчи ойнадан кузатиб турибман. Шу пайт  аёлим кўринди, уловга ҳавола бўлиши билан сумкачасини баланд кўтариб кўрсатди, хурсандлиги кўриниб турарди, демак, ичидагилари ҳам йўқолмаган. Алҳамдулиллаҳ! Кўзимга беихтиёр ёш келди Йўқ тиллалар йўқолмагани учун эмас, асло! Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканлигига яна бир бор гувоҳ бўлиб турганимдан Яратган эгам аёлимнинг олдида тилимни қисиқ қилиб қўймаганидан севинч ёшлари эди бу! Аёлим уловга чиқасолиб сумкачасини топиб олган болаларни мақтай кетди. Ўриндиқдаги мен сумкачамни қолдирган жойда икки йигит бемалол ўтирганини орқадан кўриб умидим деярли сўниб, оёғим дармонсиз бўлиб қолди, дейди аёлим. Шундай бўлса-да, яқин боришим билан йигитлар баравар ортларига ўгирилишиб, улардан бири: Опа, мободо мана бу сумкани изламаяпсизми? деди. Ҳа-ҳа шуни излаяпман десам Узр опа келсак бу шу ерда турган экан анча ўтирдик, ҳеч ким сўрамади. Шунинг учун унутиб қолдирилганини тушуниб, сумкада эгасининг бирон ҳужжати ё манзили бормикан деган мақсадда энди очиб қараб тургандик дея қўлимга тутқазди. Қарасам ичида тиллалар ҳам пуллар ҳам турибди Хурсанд бўлганимдан раҳмат айтиб пулдан қўлимга илашганини олиб Мана бу суюнчи пули деб узатдим аммо шуни ҳам олишмади. Барка топишсиней. У гапиряпти мен эса уловни катта йўл томон бошқарар эканман, кўз ёшларимни яширишга уринаман. https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi
Show all...
Manfaat.uz Sófiqishloq jome masjidi

Андижон вилояти Жалақудуқ тумани бош имом хатиби "Сўфиқишлоқ" жоме масжиди имоми, Қобилжон домлани илмий-маърифий-расмий канали, Мурожаат учун +998934251784

👍 7
Photo unavailableShow in Telegram
#Буюк_имом #иқтибос "Шубҳасиз, Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ўз даврининг буюк имоми эдилар. Зеро, у зот тўрт минг ҳадис шайхларидан ҳадис олганлар. Шунинг учун Имом Заҳабий Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳни “Ҳофизлар табақаси” номли асарида муҳаддилар қаторида эслаб ўтганлар" ©️Аллома Муҳаммад Амин Ибн Обидийн 📚“Радд ал-муҳтор” китоби Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz ➡️ @at_tavfiquz
Show all...
#КУН_ҲИКОЯСИ Бир киши донишманддан сўради:   -Дўстингиз сиз ҳақингизда нима деганини айтайми?   -Шошма, -деди донишманд, - аввал айтмоқчи бўлган гапингни учта элакдан ўтказ...    -Учта элак?    -Бирор гапни айтишдан олдин, уни учта элакдан ўтказиш лозим. Аввал ҲАҚИҚАТ элагидан. Айтмоқчи бўлган гапинг ҳақиқат эканлигига ишончинг комилми?     -Йўқ, мен уни шунчаки эшитдим, холос.     -Демак, сен унинг рост ёки ёлғонлигини билмайсан. Энди иккинчи  – ЯХШИЛИК элагидан ўтказамиз. Сен менга дўстим ҳақида бирор яхши гапни айтмоқчимисан?     -Йўқ, аксинча.     -Демак, -давом этди донишманд, - сен менга ҳақиқатлигини билмай туриб ёмон хабарни етказмоқчисан. Энди учинчи элакдан ўтказамиз – ФОЙДА элаги. Сенинг гапингни эшитишим шартми, у менга фойда келтирадими?     -Йўқ, ҳожати йўқ.     -Демак, -хулоса қилди донишманд, - сен етказмоқчи бўлган хабарда ҳақиқат ҳам, яхшилик ҳам, фойда ҳам йўқ экан. Унда уни менга айтиб нима қиласан? 📌 Хулоса ўзингиздан https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi
Show all...
👍 1
Росулуллоҳ (ﷺ) ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар 1.   Росулуллоҳ (ﷺ) Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида у зот (ﷺ) набий эдилар._ 2.   Росулуллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган. 3.   Росулуллоҳ (ﷺ)  Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган. 4.   Росулуллоҳ (ﷺ) кечаси оч қоринда ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонардилар. Аллоҳ у зотни таомлантириб қўяр эди. 5.   Росулуллоҳ (ﷺ)  олд томонни қандай кўрсалар, орқа томонни ҳам ҳудди шундай кўрардилар. 6.   Росулуллоҳ (ﷺ)  кундузи қандай кўрсалар, қоронғу кечани ҳам ҳудди шундай кўрардилар. 7.   Росулуллоҳ (ﷺ)нинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук қилар эди. 8.   Росулуллоҳ (ﷺ) душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар. 9.   Росулуллоҳ (ﷺ) бирор марта ҳам эснамаганлар. 10.  Росулуллоҳ (ﷺ) ва бошқа пайғамбарлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган. 11.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган. 12.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг соялари бўлмаган. У зот тамомила нур бўлганлар. 13.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг кийимларига бирор марта ҳам пашша қўнмаган. 14.  Росулуллоҳ (ﷺ)ни бирор марта бурга ва ҳашарот чақиб, азият бермаган. 15.  Росулуллоҳ (ﷺ) минган улов бирор марта тезак ташламаган, бавл қилмаган. 16.  Росулуллоҳ (ﷺ) дунёга келганларида коҳинлар осмондан хабар ололмай қолишган. 17.  Росулуллоҳ (ﷺ) Меърож кечаси барча пайғамбарлар ва фаришталарга имом бўлиб намоз ўқиганлар. 18.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган. 19.  Росулуллоҳ (ﷺ) бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар у зотга уммат бўлар эдилар. 21.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг саҳобаларига у зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Ҳужурот 2). 22.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг ҳузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушганлар. Бу фаришта у зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушмаган эдилар. 23.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгандир (Фатҳ 1-2). 24.  Вафот эткан бандадан қабрда Росулуллоҳ (ﷺ) ҳақида сўралади, бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди. 25.  Росулуллоҳ (ﷺ)ни тушида кўрган, ҳақиқатдан ҳам кўрган бўлади. Чунки шайтон у зотнинг суъратига кира олмайди. 26.  Росулуллоҳ (ﷺ) бир кишини чақирсалар, ўша инсон намоз ўқиётган бўлса ҳам, у зотга жавоб бериши вожиб бўлган. 27.  Росулуллоҳ (ﷺ) вафот этканларида саҳобалар имомсиз гуруҳ-гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар. Ва бу намозларда Жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган. 28.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг муборак баданлари чиримайди. 29.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг қабрларига бир фаришта муваккал қилиниб, у зотга саловот айтганларнинг саловотларини етказиб туради. 30.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг  қабрлари Қиёматда биринчи очилади. Охиратда у зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар. 31.  Росулуллоҳ (ﷺ) Сиротдан биринчи бўлиб ўтадилар. 32.  Росулуллоҳ (ﷺ) Маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар. 33.  Росулуллоҳ (ﷺ) Маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки, у зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди. 34.  Росулуллоҳ (ﷺ) Жаннатга биринчи бўлиб кирадилар. 35.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади. Аллоҳумма солли аъла Саййидина Муҳаммад https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi
Show all...
👍 3
00:35
Video unavailableShow in Telegram
#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо #Ҳадис: Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида: اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ «Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар. (Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”). Абу Довуд ривоятлари. ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
Show all...
Tong otganida o'qiladigan duo 1.mov4.18 MB
👍 1
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.