cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Олтин воҳа

Биз билан боғланиш учун: @Oltin_voha_bot

Show more
Advertising posts
7 770
Subscribers
-624 hours
-347 days
-21630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
#Янгилик Маҳалла Ватан ичра кичик Ватандир. Ўз маҳалласи, қишлоғи тарихини эса ҳар ким билиши керак. "Ёшлар кундалиги" нашриётида “Тошкент вилояти қишлоқлари тарихи” сериясидаги биринчи китоб нашрдан чиқарди. Илмий-оммабоп китобда вилоятнинг 41 та қишлоқ ва маҳалласининг тарихи, бугуни, таниқли инсонлари ҳақида қисқача баён қилинган. Йил якунига қадар китобнинг иккинчи ва учинчи жилдлари ҳам чоп этилиши режалаштирилган. Лойиҳа раҳбари: Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев. Муаллифлар: Нигора Ўролова, Дилшода Аннаева Китоб 3 минг нусхада чоп этилган. @oltin_voha
Show all...
👍 38👎 2 1🔥 1👏 1
#Эслаб “Қачон тиз чўкувдик, ҳамон иззамиз...” Бугун ўзбек халқининг буюк шоири, адабиётимизнинг муаззам устунларидан бири бўлмиш Шавкат Раҳмон таваллуд топган сана. Шавкат Раҳмон қандай шоир эканини кўпчилик яхши билади, айримлар эҳтимол билмас. Ҳақиқат шуки, у адабиётдан бошқа бирор бир манфаатни қалбига яқинлаштирмади. У энг сара шеърларини, адабиёт тарихига муҳрланган шеърларини унвонлар, мукофотлар таъмасида ёзмади. У Муҳаммад Юсуф, Иқбол Мирзо сингари шоирларнинг устози, маънавий раҳнамоси эди. Муҳаммад Юсуфнинг машҳур "Лолақизғалдоқ" шеъри Шавкат Раҳмон хотирасига бағишланган. Қуйида Шавкат Раҳмон шеърларидан айрим мисраларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Зеро, бу – ўлдим-куйдим, яллама ёрим эмас, асил шеърият! Қалбни даволайдиган, кўнгилга ёруғлик улашадиган масрур назм! **** Нодиражон, Шоиражон, Танам қимир этмайди, Боринг, қорли тоғларга: Бир шоир ётибди денг Худонинг ҳовлисида… Осмон тўла ҳаволар Фақат менга етмайди… **** Умр ҳам ўтгандай... гўё бир кунда настарин гулидай очилиб сўлдик, гўё бир нафаслик равшан қуюнда қалби сўқирларга афсона бўлдик. Умр ҳам ўтгандай... наҳот бир кунда настарин гулидай очилиб сўлдик? Бир нафис гул кўрдик ёвуз жунунда, орзулаб исмини армона қўйдик, исми жисмига мос армона бўлди, бу гулга тикилиб вайрона бўлдик. Эй, гулим, кўзларга ёшлар тўлганда соямиз қўшилган дамларни эсланг! **** Ҳаммамиз қуёшда куйган жиззамиз, қачон тиз чўкувдик, ҳамон иззамиз, сирқираб оғрийди шишган тиззамиз, ўриндан озгина турсак майлиму? Насимлар гулламиш озод тоғларда, озодлик муждаси сўлу соғларда, боболар қийналиб тиккан боғларда ағанаб бир хаёл сурсак майлиму? **** Ахир кимман ўзим, мангуликка сал агар қиёсласак Шавкат Раҳмон ким? Ким дея борлиқдан сўрайман ҳар гал, макон жим, замон жим, парвардигор жим... @oltin_voha
Show all...
👍 35🔥 2👏 2
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкент вилояти прокурори янги лавозимга тайинланди Сирожиддин Эшқувватов Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари сифатида иш бошлади. Козим Тўлаганов ушбу лавозимдан озод этилди. @oltin_voha
Show all...
👍 6 1🔥 1👌 1
#Фикр Сайлов 2024: кимлардан эҳтиёт бўлиш керак? 📣 Сайловга оз қолди. Депутатликка номзодлар сараланмоқда, бугун партиялар офисларида иш қизғин, ўтган йиллардан сабоқ чиқариб, Олий Масжлисга, Халқ депутатлари вилоят, туман ёки шаҳар кенгашларига номзодларни рўйхатга олиш ишлари якунига етказилмоқда. Хўш, бу сайловда кимлардан эҳтиёт бўлиш керак? Келинг, шу ҳақида четдан қараб, мулоҳаза юритиб кўрамиз. 1️⃣— Энг аввало, давлатнинг камчиликларини кўрсатиш, унинг олдини олиш учун ваколати доирасидаги таъсирчан механизмлар, адекват дискусс йўли билан эмас, оммани чалғитиш билан ҳаракат қиладиган сохта реформаторлардан чарчадик. Депутатнинг асосий минбари ижтимоий тармоқ эмас, парламент ёки маҳаллий Кенгаш минбаридир. 2️⃣— Депутатликка номзодларнинг руҳий соғломлиги, жинни эмаслиги ҳақида аниқ-тиниқ хулоса олиш керак. Чунки, сайловдан амаллаб ўтиб олган жиннилар YouTube'да томоша кўрсатиб юрибди, баъзилари эса кейинчалик мияси айниб, ҳар турли гаплар айтиши, ўзбек халқини, давлатимизни обрўсизлантириши катта зиён бўлди. 3️⃣— Давлатчилик асослари, ҳуқуқ назарияси ва мантиқдан оз-моз хабардор инсонлар депутат бўлсин, илтимос. Минбарлардан туриб янграётган тутуриқсиз таклифлар халқни ҳолдан тойдиради, депутатлик мандатини мансабдорлар билан курашиш воситаси қилиб олган лўттивозларнинг томошасидан тўйдик. 4️⃣— Қариндош-уруғ, ошна-оғайнилардан иборат тўданинг бирон шаҳар ёки туман маҳаллий Кенгашини эгаллаб олиши бу ерда ижро ҳокимияти ишини орқага тортади холос. Сайловдан кейин де факто шаҳарда иккита ҳокимият вужудга келади, шайка ўз манфаатидан келиб чиқиб, раҳбарларни чилдирма чалиб ўйнатади. Шу шартмас бу сафар. Тўйдик "уже". 5️⃣— Маҳаллий кенгашларнинг йиғилишларини ҳам жонли эфирда намойиш қилиб бориш тартибини йўлга қўйсангиз, илтимос. Чунки депутатнинг ҳақиқий савияси сессияда билинади, кўринади. Кўчада сайраб, сессияда пусиб ўтирадиганларни халқ кўрсин. @oltin_voha
Show all...
👍 30🥱 5👎 2🐳 1
#Билиб_қўйган_яхши ИБН СИНО БИСОТИДАН Замонавий тиббиётнинг отаси Ибн Сино ҳақидаги илмий тўпламни ўқиётиб, баъзи маълумотларга кўзим тушди. Сизгаям илиндим. 🔖Ҳаёт қувончларидан бебаҳра бўлиб ва доимо кимлардандир норози бўлиб юрганларнинг қонларида турли иллатлар юзага келади. 🔖Одам бирор нарсани кўришни истамаса, кўз нури заифлашади ёки инсон ўз келажагидан қўрқса, кўзи фақат яқиндан кўра олади, ўзини ҳақиқий оламда кўришни истамаганларда астигматизм, яъни кўз хираланиши юз беради. 🔖Тумов – тўкилмай қолиб кетган кўз ёшидир. 🔖Тушкунлик – ичингизда қолиб кетган қаҳр-ғазаб, юзага чиқмаган хафагарчиликлар ва ҳоказо. 🔖 Қаҳр-ғазаб, нафрат, жаҳолат вужудни ич-ичидан емиради. Натижада ақлдан озиш, ақл заифлашуви, пай чўзилиши, буйракларда тош йиғилишига, подаграга, жигар касалликларига мубтало қилади. 🔖 Ранж-алам (дилсиёҳлик) танани емиради ва ёмон шишларнинг ўсишига олиб келади. 🔖 Ўзини айбдор ҳис қилиш – ҳар қандай оғриқлар, алкоголизм, аллергияни қўзғатади. 🔖 Инжиқлик, заҳархандалик, киноя, ҳамма нарсага шубҳа билан қараш бўғинларнинг яллиғланиши, бод касалликларини пайдо қилади. 🔖 Ҳаёт олдида қўрқувга тушиш - мушаклар тиришиши билан боғлиқ оғриқлар, яралар, диққинафаслик, камқонлик, ҳафсаласизлик, шоллик, кўричак ва фригидликни келтириб чиқаради. Ҳолбуки, шифобахш малҳам одамнинг ўзидадир, бу муаммоларни ақлу тафаккур кучи билан ҳал қилиб, ҳаётга нотўғри қарашларни ўзгартириб, саломатликка эришилади. @oltin_voha
Show all...
👍 23👏 1🥱 1💯 1
Photo unavailableShow in Telegram
ДИҚҚАТ, ФИРИБГАРЛАР! Фирибгарлар судга чақирув қоғози ниқоби остида Телеграм орқали вирус юборишни бошлади. Агар сиз ушбу файлни очсангиз, телефонингиздаги барча маълумотлар ўғирланади ва вирус сизнинг номингиздан барча контактларингизга юборилади. Яқинлардан келган бўлса ҳам бундай файлларни очманг. @oltin_voha
Show all...
👍 5🥱 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Халқаро_ҳаёт ПУТИН АБАДИЙ ҲАЁТ ЭЛИКСИРИНИ ЯРАТИШГА ТОПШИРИҚ БЕРДИ ⚡️Россиялик олимларга Путинни ўлмайдиган қилувчи воситаларни ишлаб чиқиш буюрилди. 🔖Шу боис Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-тадқиқот институтларига когнитив ва ҳиссий бузилишлар, ҳужайраларнинг қариши ва остеопороз билан курашиш ҳамда иммунитет тизимини мустаҳкамлаш бўйича ишланмалар ҳақида имкон қадар тезроқ ҳисобот беришни буюрган. ☝️Владимир Путин октябрь ойида 72 ёшга тўлади ва унга яқин бўлган шахсларнинг ҳам аксарияти деярли шу ёшда.
P.S: Абадий яшашни ким ҳам истамайди дейсиз?! Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев ҳам бир неча йил аввал қозоғистонлик олимларга иложи борича тезроқ ёшлик эликсирини яратишни топширганди. Мана орадан 15 йил ўтди...
 @oltin_voha
Show all...
👍 14🤣 5😱 3 2🥱 1
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкент вилоятининг чегаралари ўзгариши мумкин 🔹 Сирдарё вилоятининг 5 та (Сирдарё, Сайхунобод, Гулистон, Боёвут туманлари ва Ширин ш) ҳудудидан 310,4 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилади; 🔹 Тошкент вилоятининг 6 та (Чиноз, Қуйи Чирчиқ, Оққўрғон, Бўка, Бекобод туманлари ва Бекобод ш) ҳудудидан 347,2 гектар ер майдони Сирдарё вилояти ҳудудига ўтказилади; 🔹 Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудидан жами 38,8 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилади; 🔹 Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудидан жами 26,3 гектар ер майдони Наманган вилояти ҳудудига ўтказилади. Кадастр бошқармасининг ёзишича, вилоят Кенгаши депутатлари қарорни маъқуллаган. @oltin_voha
Show all...
👍 11😱 6🤬 2👌 1
#Фикр Хусусий мактабнинг муаммоси хусусий эмас – умумий! ⛔️ Бухоро мактаби йўқ! Кейинги вақтда "Бухоро мактаби", "Қоракўл мактаби", деб номланган хусусий таълим ташкилотлари кўпайди. Тушунган одам учун мактабларнинг бундай номланишиёқ савия ҳаминқадар эканлигини билдиради. Чунки Бухоройи Шарифнинг илмий шуҳрати оламга маълум-у машҳур. Бироқ гап айнан қандай мактаб ҳақида кетаётгани баён этилиши керак. Ҳатто ўша Тўхтамурод Жумаев асос солган машҳур мактабнинг номи ҳам "Математика фанини ўргатишга ихтисослашган Қоракўл махсус мактаби"дир. Бундан кўринадики, мақсад – Қоракўлдаги ҳақиқий мактабнинг оламшумул шуҳратига шерик бўлиш, вассалом. Ахир Олмалиқ мактаби, Тошкент мактаби, Бўка мактаби бўлиши мумкинмас, бу оддий аксиома. 💠 Методика Гап хусусий мактаблар ҳақида кетар экан, унинг оддий мактабдан фарқи нимада эканлигини тушуниб олишимиз керак. Дарсликлар, турли фанлардаги билимлар мажмуи ўша-ўша. Қонунлар, қоидалар, теоремалар бир хил. Унда фарқ нимада? Фарқ иккита жиҳатда бўлади: методика ва қўшимча воситалар билан жиҳозланганлик. Методика – ўқитувчининг ноёб қуроли. Педагогик олийгоҳларда тўрт йил асосан таълим методикаси ўргатилади. Яъни билимни болаларга етказишнинг турли усуллари ўргатилади. Ва педагогнинг асосий иш қуроли унинг методикасида бўлади. Қўшимча жиҳозлар эса: лаборатория, замонавий хариталар ва бошқалар бўлиши мумкин. Хўш, хусусий мактабларда, педагогика институтларини ҳали битирмаган, методика ҳақида тасаввури йўқ ёшлар дарс бериши мумкинми? Йўқ ва яна бир марта йўқ. Бундай муаллимларнинг болани такрорлаш, руҳан эзиш эвазига мавзуни ёд олдиришга қурби етади холос. Бундайлар болада билимга муҳаббатни уйғота олмайди. Хусусий таълимда бола билан шуғулланишга вақт кўпроқ бўлгани учун такрорлаш усулидан кўп фойдаланилади. Бу натижа беради, аммо узоқ истиқболда болада безиллаш кайфиятини ўстиради. 🫂 Непотизм (қариндош-уруғчилик, таниш-билишчилик) Хусусий таълимнинг энг ёқимсиз жиҳати – непотизм. Мактабдор кўп ҳолларда ўз атрофига қариндошлари, дўстлари, шогирдларини йиғиб олади. Давлат мактабларида қаттиқ қораланадиган бу иллатлар нима учун хусусий мактабларда оддий ҳол бўлиши керак? Ходимларни ишга олиш тартиби ҳақида ота-оналар олдида ижтимоий масъулият йўқ. Яна бир машҳур хронология: мактаб иши сал оёққа туриши билан таъсисчи ишдан ўзини четлатади, ўрнига ўзига қарашли битта "шолғом"ни директор этиб тайинлайди ва ўзи асосий вақтини саёҳатларда, дам олишларда ўтказади. Чунки "результат" бор, мактабга талаб катта, таълим бизнеси даромадли соҳа, хуллас, ҳаммаси бир қарашда – окей. Бундай мактаблар молиявий шаффофлик, очиқликка ўз рейтинги, обрўси учун ҳам амал қилиши керак, шунингдек, бериладиган чеклари қатъий солиқ реестрида турадиган чек бўлиши шарт. 📚 Кузатганларим. Математика ва адабиёт. Математика ва адабиёт бир-биридан узоқ туюлса ҳам, аслида жуда яқинлик бор. Шунинг учун ҳам дунёнинг энг машҳур математиклари айни пайтда адабиётчи бўлишган. Масалан, Ибн Сино, Беруний, Хоразмий, Али Қушчи, Умар Ҳайём, Улуғбек, Ломоносов, Да Винчи ва ҳоказо. Чунки математика ва адабиёт битта нарса – абстракт тафаккур устига қурилган. Яъни киши ўзи кўрмаган, муқобили бўлмаган нарсани тасаввур қилади. Шу жиҳатдан мен фарзандимга хусусий мактабда ўқитилаётган адабиёт дарсини мунтазам кузатдим, аҳволни ўнглашга интилдим. Бироқ "Бухоро мактаби" номли Олмалиқдаги хусусий мактабдан фарзандларимни қайтариб олиб, қизиқишларига кўра, бирини Тошкент шаҳридаги хусусий мактабга, қизимни эса оддий давлат мактабига бердим. Бу – менинг танловим. 🫥 Хулоса Бугун Тошкент вилоятида "Бухоро мактаби", "Қоракўл мактаби" деб номланган ўндан ортиқ таълим даргоҳлари бор. Илтимос, аввало, мактаб номини тўғри ёзинглар. Қолаверса, фарзандига юқори таълим беришга орзуманд халқимизга сифатли таълим беринглар. Боланинг олий ўқув юртига ўқишга кириши эмас, билимли кадр бўлиши муҳимроқ. Бугун меҳнат бозорида дипломли қоқбошлар жуда кўп. Ташкилотингизни непотизмдан тозаланг, молиявий шаффофликка интилинг. Илтимос. Ахир ниятингиз яхшику. ✍️ Беҳзод Қобулов, журналист. @oltin_voha
Show all...
Yoshlar kundaligi | Rasmiy

Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉: @Yoshlar_aloqada_bot Расмий веб сайт: yokun.uz

👍 95👎 66💯 5😁 2🤡 2❤‍🔥 1 1🎉 1👌 1🥴 1🌭 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов вафот этди Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов 84 ёшида ҳаётдан кўз юмди. @oltin_voha
Show all...
😢 44👍 5😱 2 1
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.