cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали Twitter: twitter.com/furqatsanayev Facebook: facebook.com/furqatsanaev/ Вазирлик телеграм канали - @ssvuz

Show more
Advertising posts
34 624
Subscribers
-4924 hours
-3337 days
-1 29630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

❗️Ўзбекистон 90-90-90 ва Stop TB мақсадларига эришиш сари бормоқдаСоғлиқни сақлаш вазирлигида ОИТС, сил ва безгакка қарши кураш бўйича Глобал жамғарма вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. ➡️ Глобал жамғарманинг Грантларни бошқариш бўлими бошлиғи Марк Эдингтон бошчилигидаги делегацияни соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Даврон Султанов қабул қилди. 📁 Мақсад — жамғарманинг Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги жорий ва истиқболдаги грант дастурларини муҳокама қилиш. 📝 Маълумот учун, Глобал жамғарма дунёда ОИТС, сил ва безгакнинг олдини олиш, беморларни даволаш ва парвариш қилиш бўйича дастурларнинг энг йирик молиялаштирувчиси ҳисобланади. Жамғарма Ўзбекистонда ўз фаолиятини 2006 йилда бошлаган. Тегишли ҳуқуқий хужжатга кўра, унинг грант маблағларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари белгилаб берилган. 📊 Учрашувда томонлар юртимизда 2021 – 2024 йиллар давомида “Ўзбекистон Республикасида аҳолининг энг заиф қатламларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда 90-90-90 ва Stop TB мақсадларига эришиш бўйича фаолиятни кучайтириш” номли грант доирасида сил ва ОИТСга қарши курашиш борасида қатор ютуқларга эришилгани ҳақида айтиб ўтди. 🗂 Жумладан, фтизиатрия тизими тубдан такомиллаштирилди: барча бирламчи тиббиёт муассасаларида DOTS бурчаклари ташкил этилди, ЖССТ тавсияларига мувофиқ силнинг дори воситаларига сезгир ва чидамли шаклларини аниқлаш ва даволашнинг замонавий стандартлари жорий этилди. Сил ташхиси учун замонавий лаборатория ускуналари ва реагентлар келтирилди. Сунъий интеллектга эга замонавий мобил ва стационар рентген аппаратлари олиб келинди. 📌 Силга қарши лабораторияларда биохавфсизлик таъминланди. Ягона электрон маълумотлар базаси жорий этилиб, барча фтизиатрия муассасалари компьютер техникаси билан таъминланди. Юқори малакали кадрлар тайёрланди. Туберкулез касаллиги билан оғриган беморларни видео-кузатув орқали даволашни амалга ошириш татбиқ этилди. 🟢 Бундан ташқари, 52 минг нафардан ортиқ ОИВ инфекцияси юқиш хавфи юқори бўлган гуруҳлар вакиллари профилактик тадбирлар билан қамраб олинди, ОИВ билан яшовчи шахслар ретровирусга қарши дори воситалари билан таъминланди. 15 та ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказлари юқори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. ⏩ Мамлакатда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ўртасида ОИВ ва сил касалликларининг олдини олиш, даволашнинг янги усуллари ва самарали дори воситаларидан фойдаланиш муваффақиятли тарғиб қилинмоқда. 💵Шунингдек, учрашувда лойиҳанинг янги даврини молиялаштириш масаласи муҳокама қилинди. У 2025 – 2027 йилларни қамраб олиши режалаштирилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Show all...
👍 16🔥 1
❗️Минздрав и МАГАТЭ будут совместно готовить специалистов в области онкологии 🇦🇹 В эти дни в столице Австрии — городе Вене проходит 68-я сессия Генеральной конференции Международного агентства по атомной энергии (МАГАТЭ). ➡️ В рамках мероприятия состоялась встреча между исполняющем обязанности министра здравоохранения Узбекистана Асилбеком Худаяровым и генеральным директором МАГАТЭ Рафаэлем Гросси. 📈 В ходе диалога, прошедшего в теплой и дружественной атмосфере, стороны с удовлетворением констатировали динамичное развитие двустороннего сотрудничества в последние годы. 🔬 Действительно, в настоящее время Узбекистан активно сотрудничает с агентством в области ядерной медицины, в том числе по совершенствованию норм радиационной защиты при медицинском облучении, модернизации установок лучевой терапии, повышению качества диагностической радиологии. ✍️ На встрече подписан договор о сотрудничестве по еще одному важному направлению — подготовке и повышению квалификации специалистов для работы в новом Республиканском специализированном научно-практическом медицинском центре онкологии и радиологии в Ташкенте.
💬 — Этот проект послужит внедрению современных методов диагностики и лечения онкологических заболеваний, что в конечном итоге позволит повысить качество и эффективность онкологической службы в Узбекистане. Мы готовы к дальнейшему расширению двустороннего сотрудничества, — подчеркнул Р.Гросси.
Следует отметить, что в ходе ознакомления с созданными в новом центре условиями и возможностями в августе этого года глава нашего государства поручил обучить сотрудников и наладить эффективное управление. Подписание данного документа стало важным событием в контексте выполнения этих задач. 🤝 В завершение встречи А.Худяров пригласил генерального директора МАГАТЭ посетить Узбекистан, чтобы лично ознакомиться с достижениями нашей страны в области ядерной медицины. Пресс-служба Министерства здравоохранения. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Show all...
👍 10🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
✏️✏️✏️ 🟢 Коллеж ва техникумларда ўқишни хоҳловчиларга қўшимча имконият берилмоқда. Бунинг учун 25 сентябрга қадар my.uzbmb.uz орқали онлайн ёки бевосита таълим муассасасининг ўзига мурожаат қилишлари лозим. 🎚 Ота-оналар ва абитуриентларнинг мурожаатларини инобатга олиб, шунингдек, касб эгаллаш истагида бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024/2025 ўқув йили учун коллеж ва техникумларга қабул қилиш бўйича қуйидаги имкониятлар тақдим этилмоқда: ➡️ бўш ўринлари (вакант) мавжуд бўлган коллеж ва техникумларга абитуриентлар тест натижалари асосида иккита мутахассислик фани (фанлар кетма-кетлигидан қатъи назар) мос бўлган тегишли касб (мутахассислик)ни танлашлари мумкин; ➡️ абитуриентлар таълим тилини ўзгартирган ҳолда коллеж ва техникумларнинг тегишли касб ва мутахассисликларини танлашлари ва танловда иштирок этишлари мумкин; ➡️ кириш имтиҳонларида иштирок этиб, my.uzbmb.uz электрон платформаси орқали профессионал таълим муассасаларини танламаган абитуриентлар иш берувчилар билан тузилган шартномага мувофиқ коллеж ва техникумларга дуал таълим шакли бўйича тўғридан тўғри қабул қилинади; ➡️ my.uzbmb.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтмаган ёки кириш имтиҳонларида иштирок этмаган, бироқ коллеж ва техникумларда кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиш истагидаги фуқароларга ёзма имтиҳонлар орқали тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади. ⚠️ Диққат! Коллеж/техникумларнинг кундузги таълим шакли касб ва мутахассисликлари учун танловда иштирок этмоқчи бўлганлар my.uzbmb.uz сайти орқали онлайн, кечки ва сиртқи таълим шаклларида ўқиш истагидагилар бевосита коллеж ва техникумнинг ўзига мурожаат қилишлари лозим. ✅ Шу муносабат билан, коллеж ва техникумларнинг 1-курслари учун ўқув жараёни 2024 йил 2 октябрдан бошланади. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Show all...
👍 11🔥 1
🚑 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦 ❗️ССВ: МАГАТЭ билан ҳамкорликда онкология соҳасида мутахассислар тайёрланади 🇦🇹 Шу кунларда Австрия пойтахти — Вена шаҳрида Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлиги (МАГАТЭ) Бош конференциясининг 68-сессияси бўлиб ўтмоқда. ➡️ Тадбир доирасида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров ва МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 📈 Самимий ва дўстона руҳда кечган мулоқотда томонлар сўнгги йилларда ўзаро ҳамкорлик жадал суръатларда ривожланаётганини мамнуният билан қайд этди. 🔬 Дарҳақиқат, бугунги кунда мамлакатимиз агентлик билан ядровий тиббиёт, шу жумладан тиббий нурланишда радиологик ҳимоя меъёрларини такомиллаштириш, нур терапияси ускуналарини модернизация қилиш, диагностик радиология сифатини ошириш каби қатор соҳаларда ҳамкорлик қилиб келмоқда. ✍️ Учрашувда яна бир муҳим йўналиш — Тошкент шаҳрида янгидан барпо этилган Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази учун мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича келишув имзоланди.
💬 — Ушбу лойиҳа онкологик касалликларни диагностика қилиш ва даволашнинг замонавий усулларини жорий этиш, пировардида Ўзбекистонда онкология хизматининг сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Биз икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрмиз, — деди Р.Гросси.
Таъкидлаш жоиз, давлатимиз раҳбари шу йил август ойида марказда яратилган қулайлик ва имкониятлар билан танишиш чоғида ходимларни ўқитиш, муассасада самарали бошқарувни йўлга қўйиш топшриғини берган эди. Мазкур ҳужжатнинг имзоланиши ана шу вазифалар ижросига қаратилгани билан аҳамиятли бўлди. 🤝 Учрашув якунида А.Худаяров МАГАТЭ бош директорини юртимизда ядровий тиббиёт соҳасида эришилган ютуқлар билан яқиндан танишиш учун Ўзбекистонга таклиф қилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Show all...
👍 11
✏️✏️✏️✏️ ❗️ СOVID-19 нинг янги штамми Ўзбекистонда аниқлангани йўқ ва у саломатлик учун жиддий хавф туғдирмайди 🖥 Шу кунларда халқаро ва маҳаллий ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда дунёнинг қатор мамлакатлари бўйлаб СOVID-19нинг XEC номли янги штамми тарқалаётгани, у келгуси ойларда доминант вариантга айланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар эълон қилинмоқда.Хўш, коронавируснинг мазкур мутацияси қанчалик хавфли? У қандай белгилар билан намоён бўлмоқда? Бу касалликка қарши қайси усулларда курашиш лозим? XEC штамми Ўзбекистонда аниқландими? ➡️ССВ Матбуот хизмати Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабековдан шу каби саволларга жавоб олди.
🦠 — Халқаро экспертлар хулосасига кўра, СOVID-19нинг XEC версияси “омикрон” штаммининг KS.1.1 ҳамда KP.3.3 вариантлари комбинациси сифатида пайдо бўлган ва илк бор шу йил 15 июнда Германияда аниқланган, — дейди мутахассис. — Ҳозиргача у 27 мамлакатда рўйхатга олинди.
🔬 — Маълумки, бугунги кунда дунё бўйлаб “омикрон” штаммининг 10 та версияси "айланиб юрибди". Мутахассислар келаётган қиш мавсумида XEC версияси доминант, яъни энг кўп қайд этиладиган вариант бўлишини прогноз қилмоқда. 🩺 Айтиш жоизки, бу касаллик енгил ва асоратсиз, аниқроғи ЎРВИ ва гриппга хос белгилар билан кечмоқда. Фақат айрим фарқли аломатлари бор. Енгил нафас қисиши, давомли йўтал, таъм ва ҳид билиш қобилияти қисман йўқолиши, ҳолсизлик каби симптомлар шулар жумласидан. 💉 Коронавирусга қарши қўлланиб келинаётган вакциналар ҳозир аниқланаётган барча штаммлар, хусусан, XEC мутациясига нисбатан ҳам самара беради ва янги эмлаш воситасини ишлаб чиқаришга эҳтиёж йўқ, деб айта оламиз. ✅ Қолаверса, халқаро тиббий амалиётда XEC штаммини юқтирган беморлар асосан бир-икки ҳафтада тўлиқ тузалиб кетиши кузатилмоқда. Амалдаги даволаш протоколлари, муолажа усуллари кутилганидек натижа беряпти.
📌 Ҳозир Ўзбекистонда XEC штамми қайд этилгани йўқ. Ўз навбатида, СOVID-19га қарши етарли вакциналар захирасига эгамиз. Шу боис юртимизда катта миқёсдаги эпидемия ва пандемиялар кузалитилиши эҳтимолдан йироқ. Негаки, аҳолимизда мавжуд бўлган жамоавий иммунитет мазкур касаллик қўзғатувчисини мамлакатимиз ҳудудига кириб келиб, жуда кенг кўламда тарқалиш хавфини сезиларли даражада камайтиради.
🔎 Айни кунгача жаҳонда SARS-CoV-2 нинг салкам 40 мингта мутацияси қайд этилган. Ўтган даврда улардан фақат 20 га яқини касаллик чақирди, холос. Шу маънода, мутациялардан ваҳима ясаш керак эмас. ‼️ Бинобарин, эндиликда коронавирус инфекциясига оғир йўқотишларни келтириб чиқарадиган хавфли патология эмас, балки ЎРВИ ва грипп сингари мавсумий касалликлар сингари муносабатда бўлиш вақти келди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Show all...

👍 21
Photo unavailableShow in Telegram
🚑 ✏️✏️✏️✏️ 🖥 Ижтимоий тармоқларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига гўштдан заҳарланиб мурожаат қилаётган беморлар сони ортгани ҳақида турли хабарлар тарқалди. 📌 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу маълумотлар мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга зид эканлигини маълум қилади. 🚑 Аниқланишича, сўнгги кунларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига бир сутка давомида ўртача 750 нафарга яқин фуқаро мурожаат қилиб, тез тиббий ёрдам бригадалари томонидан 175 нафарга яқин бемор олиб келинган. ‼️ Бироқ улар орасида гўштдан заҳарланиш белгилари билан бирорта ҳолат қайд этилмаган.Эслатиб ўтамиз, бу каби ёлғон хабарларни тарқатиш тегишли тартибда жавобгарликка сабаб бўлади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Show all...
👍 14
Photo unavailableShow in Telegram
🟦🟦🟦 🔴 Шифокор болаларда учрайдиган камқонлик белгилари ҳақида маълумот берди 📊 Анемия — жаҳон бўйлаб кенг тарқалган касалликлардан бири. Халқ орасида бу патология камқонлик ҳам деб аталади. ЖССТ ҳисоботига кўра, дунёда аёлларнинг тахминан 30 фоизи, ҳомиладорларнинг 37 фоизи ва олти ойликдан беш ёшгача бўлган болаларнинг 40 фоизи шу дарддан азият чекмоқда. Хўш, анемияни қандай омиллар келтириб чиқаради? Касаллик қайси белгилар билан намоён бўлади? Хавфли асоратлари борми? Камқонликни қандай даволаш мумкин? ➡️ Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Шерзод Нуринбетовдан ушбу саволларга жавоб олдик.
🔬 — Қон таркибида темир моддасини ўз ичига олган ва унга қизил тус берувчи мураккаб оқсил – гемоглобин моддаси бутун тана бўйлаб кислород ташиш вазифасини бажаради, — дейди мутахассис. — Агар гемоглобин етишмовчилиги кузатилса, организмда кислород танқислиги юзага келади. Оқибатда бу ҳолат турли касалликларнинг ривожланишига йўл очади.
🩺 Беморларда камҳаракатлик, чарчоқ, уйқучанлик, иштаҳа пасайиши ва вазн етишмаслиги кузатилади. Тери оқариб, тирноқлар ва сочлар мўртлашади. Тил яллиғланиб, оғиз атрофида юзаки яралар пайдо бўлади. 🎚 Асаб тизими фаолияти бузилади, тез-тез бош айланиши, оғриши, қулоқларда шовқин кузатилади. Анемия кучайгани сайин қўллар ва оёқлар доимий музлайди. Хасталикнинг оғир ҳолатларида эса ҳушдан кетиш, тахикардия, нафас қисиши қайд этилиши мумкин. 📌 Камқонликка чалинган гўдаклар ривожланишда анча ортда қолади, юқумли касалликларга тез чалинади.
🧪 Ушбу патологиянинг энг кўп тарқалган сабабларидан бири организмда темир моддаси етишмовчилигидир. Бу — кундалик истеъмол маҳсулотларида керакли витамин ва озуқаларнинг етишмаслиги, экологиянинг ёмонлашуви каби омиллар билан боғлиқ.
➡️ Шунингдек, чақалоқларда кузатиладиган анемия ҳомиладорлик давридаги муаммолар — қон кетиш, ҳомиланинг тушиш хавфи, онадаги юқумли касалликлар туфайли юзага келади. Эрта туғилган болаларда ҳам бу хасталик кўп учрайди.
‼️ Касалликни эрта босқичда аниқлаш муҳим. Ташхис қўйишда, аввало, педиатр-шифокор кўригидан ўтиш лозим. Қолаверса, гастроэнтеролог, нефролог, аллерголог, гематолог ва бошқа тор доирадаги мутахассислар текшируви ҳам талаб этилиши мумкин.
🥙 Анемиянинг енгил шакли темир моддасига бой таом ва маҳсулотлар ҳамда ушбу микроэлементни ўз ичига олган озиқ-овқат қўшимчаларига асосланган махсус парҳез билан даволанади. 💊 Камқонликнинг оғир шаклларида шифокор томонидан зарур дори-дармонлар тайинланади. Ўз навбатида, тиббий кўрсатмага мувофиқ, организмга қон ёки унинг элементларини қуйиш талаб қилиниши мумкин. ✅ Ҳар икки ҳолатда ҳам беморларга соғлом овқталаниш, кўпроқ тоза ҳавода сайр қилиш, жисмоний фаол ҳаёт тарзи, уйқу режимига қатъий амал қилиш тавсия этилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Show all...
👍 12
🚑 #Инфографика 🖥 Хабарингиз бор, яқинда Президентимизнинг "Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. 👩‍⚕️ Мазкур ҳужжатга кўра, кафолатланган пакетга киритилган тиббий хизматлардан бепул фойдаланиш учун даврий тиббий кўриклардан ўтиш, оилавий шифокорга ёки тиббиёт бригадасига мурожаат қилиш талаб этилади. ✅ Бунда оилавий шифокор даволаш ва ташхислаш стандартларига мувофиқ тор соҳа мутахассисларига, зарур ҳолларда эса шифохоналарга электрон йўлланма беради. ✍️ Шунингдек, қарорга мувофиқ бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаси ва унга бириктирилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва солиқ резиденти деб эътироф этилган чет эл фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасида битим тузилади. ❓Хўш, ушбу битимга асосан аҳоли ва шифокорлар зиммасига қандай мажбуриятлар юклатилади? 👆 Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган инфографика орқали билиб олишингиз мумкин. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Show all...
👍 14
Photo unavailableShow in Telegram
✏️✏️✏️ ❗️ Чет тили имтиҳони саналари эълон қилинди 📆 Хабарингиз бор, чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича имтиҳонлар санаси 27–29 сентябрдан 22 сентябрга ўзгартирилган эди. Шунга кўра, имтиҳон санаси сифатида 27–29 сентябрни танлаган талабгорлар учун ҳам тест синовлари қуйидаги саналарда бўлиб ўтади: ✍️ тест синовининг ёзма қисми — 22 сентябрь куни; 🎤 гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари — 23–27 сентябрь ва 2–4 октябрь кунлари (дам олиш кунларидан ташқари) бўлиб ўтади. 📲 Талабгорлар имтиҳон жойи, куни ва аниқ вақтини my.gov.uz сайтининг “Mening arizalarim” бўлимидан билишлари ва рухсатномани юклаб олишлари мумкин. 📌 Талабгорлардан тест синовига белгиланган вақтдан камида бир ярим соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) билан келишлари сўралади. 📍 Тест синови ўтказиладиган жойлар ва уларнинг жойлашуви (геолокация): https://telegra.ph/Chet-tilini-bilish-09-16 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Show all...
👍 7
03:15
Video unavailableShow in Telegram
🔴 Пойтахтимиздаги Hilton меҳмонхонасида Евроосиё фармацевтика саммити ўз ишини бошлади. ➡️ Унда 400 нафардан ортиқ иштирокчилар ва 100 нафарга яқин спикерлар, шунингдек, халқаро миқёсдаги экспертлар ҳамда йирик компания ва тартибга солувчи органлар вакиллари иштирок этмоқда. 📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу саммит тафсилотлари ҳақида батафсил сўз боради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Show all...
Sammit_uzb_new.mp422.90 MB
👍 8
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.