cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Фармон Тошев

Кўнглимдан кечган барча фикрларимни Сизлар билан баҳам кўришни истайман

Show more
Advertising posts
1 064
Subscribers
-124 hours
-47 days
+330 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

                Т У Ю Қ Л А Р Қизимаган тандирга нон ёпишмайди, Бандасига феъли ҳайвон ёпишмайди. Зувала гар маъқул ердан танланмаса, Хумда лаган ё пишади ё пишмайди.                  *  *  * Йўқ нарсамни сўраса гар бор*, демайман, Ҳатто жаҳл чиққан маҳал бор*, демайман. Дунё шундай: чигалларда синаб тургай, Унча-бунча дардни лекин бор* демайман. 1. Бор-йўқ маъносида. 2. Боринг, кетинг, деган маънода. 3. Юк, оғирлик маъносида.                 *  *  * Айлагай бадфеълини инсон намоён бошидан, Кибри боис кетмагай бор у  ғалаён бошидан. Дуч келиб қолсанг магарда бир тили озорга, Айланиб ҳушёр ўт ул ҳариф* ёнбошидан. @farmontosh 2024 йил 20 сентябрь. Ҳариф  - ёт, ғаним.
Show all...
Тинч ватанда одамлар ҳаёти омон бўлгай, Турмуши обод, файзли, хаёли равон бўлгай. Бўлинганни бўри ер, айиққа ем айрилган, Эшитмаса бир-бирин аҳволи  ёмон бўлгай. Қаноатда ҳикмат кўп, сабрда насиба бут, Дон йўқса-да, насиба машоғу сомон бўлгай. Самимий киши ила тутинсанг дўст омаддур, Анжуман вақтида ул суҳбати жонон бўлгай. Азалдан қолган нақл бўлсин ибрат ҳамиша: Нодон ила баҳсида доно ҳам  нодон бўлгай. Давраларда кўп дема, меъёр ила сўзлагин, Дангасанинг доимо тиллари бийрон бўлгай. Кибр айламас оқил ҳиммати билан асло, Чунки дили бокира, қалбида иймон бўлгай. Фармоно, сатр аро эл дардин  ёзгин, илло, Аҳли шоир ҳамиша миллати  томон бўлгай. @farmontosh 2024 йил 19 сентябрь.
Show all...
ДУНЁ Дунё – ҳайрат учун яралган борлиқ. Кўрки ва сийрати чорлар ўзига. Ақлу фаросати, зеҳни гар тўлиқ, Мўъжиза кўринар одам кўзига. Дунё – англаш учун яралган макон, Завқин сеза олсанг, ўша нақдингдир. Бил, уни елкалаб кета олмайсан, Унга интилганинг асл бахтингдир. Дунё яшаш учун кураш дегани, Иштиёқ йўқ кимда, демак, ўзи йўқ. Ҳафта қанот қоққан капалак ҳатто Ўлим кунин билиб, кетар кўнгил тўқ. "Дунё – хатолардан яралган қисмат."* Сабоқ ололганлар – соҳиби дунё. У ўзи синайдир, ўзи авф этар, Тақдирни бошқарар Косиби* дунё. Дунёда тасодиф бўлмагай содир, Ҳар неки, маъноси – сабаб, оқибат. Оддий умр, дейди фикрати йўқлар, Дунёни ақли бор англайди фақат. Дунё яратилган комил, мукаммал, Бордан йўқ бўлмайди, йўқдан эса бор. Унинг эврилиши янгилик эрмас, Ҳар воқе келади такрор ва такрор. Дунё - бу хазина, бойлик беҳисоб, Фақат ҳалолликда топгайдир қадр. Бизнинг дунё ундан олганда эмас, Бизнинг дунё унга берганингдадир. Дунё – инсон учун суврат ва сийрат, Зуккога ҳатто хас бўлгай жилвагар. Ер, осмон, боғлару тоғлар, демагин, Дунё дунё бўлар англасанг агар… @farmontosh 2024 йил 18 сентябрь. * Шоира ШАМС мисраси. * Косиби - Яратувчиси.
Show all...
БИЗ КИММИЗ ЎЗИ? Ҳатто Ҳилол ойдек тўлишди тўлмади бу кўнгил ўзимдан, Ё юлдузлар бўлдими беор, нишона йўқ ўз юлдузимдан. Бевафолик инсонга хосми, айбим ва ё ишққа ихлосми, Кўрганларим ёлғон ё ростми, рағбат қани нону тузимдан? Навоий бахт топмади излаб, Бобур ўтди умридан йиғлаб, Мен ҳам ёраб, бағрни тиғлаб, қадр сўраб тургум сўзимдан. Гарчи тилда эрсамда моҳир, Ҳушёрликни англадим охир, Кўзларимда сийратим зоҳир, юрагимни кўринг юзимдан. Меҳр бермай, меҳр сўрайди, Наҳот бўлдик нафсга сайди, Эртаю кеч шайтон қистайди, Қолмай сира мени изимдан. Жўшар энди Фасод Бозори, Фойдасидан кўпдир озори, Ошкор бўлиб ҳаётнинг бори Путур кетди одоб, тўзимдан. Отам,аё, сўздан қайтмаган, Кўпга атай ёлғон айтмаган, Ахир ҳаром луқма татмаган, Узилдим ё мен илдизимдан? Алламбало чалгай болалар, Ажнабийда қўшиқ, нолалар, Асаб бузгай тўйда наволар, Ажралдимми ё қўбизимдан? Кимки шайтон йўлин тутади, Тиланчидан ҳиммат кутади, Ким ҳимматни тез унутади, Умидвор у "жизу биз"имдан. Ишёқмасда бўлмаган ҳеч ор, Ланжлигига эмасдир иқрор, Гарчи тирик, миннати бисёр, Айб топади нуқул тизимдан. Айшда ўтган умрим- бу абас, Ёшлик даврин айлама ҳавас, Олганимда энг сўнги нафас, Рози бўлай ўғлим, қизимдан. Биз юрибмиз ўзимиз суйиб, Аммо виждон ёнадир куйиб, Иймон охир жонидан тўйиб, Олмасайди нақ бўғизимдан! @farmontosh 2024 йил 17 сентябрь.
Show all...
СУЮКЛИ УКАМДАН БИР ШЕЪР Қишлоқ деганлари мана шу, жўра, Бизнинг тор кўнгилга кенглик қилади. Шаҳарда ўзингдан ўзга бегона, Бунда эл бир ёқа-енглик қилади. Орзиқиб кетар дил осудаликдан, Ҳар саҳар тонг ели жунжитар этни. Кўзингни очмасдан очилар кўнглинг, Қуёшқиз нурчўпла қитиқлар бетни. Иссиқ оғуш борми, ўзинг айт ахир, Гулпахта солинган кўрпадан кўра. Бадбин хаёллар йўқ, ўйлар йўқ тахир, Қишлоқ деганлари мана шу, жўра. Сену менга ўхшаш шоирваччалар, Шаҳар ҳавосига тўлгач димоғи, Ташбеҳлар ахтариб қишлоққа келар, Қишлоқ ташбеҳларсиз яланғоч чоғи. Бунда ҳаловат кам, кўпроқдир ташвиш, Бунда тўрт фаслнинг номи биттадир. Бунда орзулар ҳам, армонлар ҳам – иш, Бунда кун ботганда ишинг битадир. Қайга, деб сўрасанг, далага дерлар, Қайдан, деб сўрасанг дерлар даладан. Уларнинг бори – ер, ори – ер, жўра, Ризқ терар аёллар, эрлар даладан. Шукур, дер қайнаса қора қозони, Қора нонига ҳам шукур қилади. Меҳмон келиб қолса борини бериб, «Камига узр», деб синиқ кулади. Ҳеч кимдан ҳеч нима тиламас қишлоқ, Одамлар не кутса, кутар Худодан. Аммо сену мендек шоирлар кўпроқ Ёруғлик кутишар мадҳу санодан. Воҳид ЛУҚМОН. @mujdauz
Show all...
Манам шайдои маҳбуба, кўзим дийдорга етгайму, Маним оҳим умидворим, ўшал дилдорга етгайму? Такаллум* айладим, аммо нишона йўқ жавобидан, Муножотим наҳот сарсон, гўзал рухсорга етгайму? Манам бунда каби булбул кутиб, зорман жамолига, Санам ҳадди майл айлаб чаман, гулзорга етгайму? Узолмасман нетонг, бу дил умидвор бир ризосига, Анинг киброна бир феъли ийиб, иқрорга етгайму? Соғинчимдан тўкилганда бўлиб маржон кўзим ёши, Агар бўйнига ёр тақса, бу истиғфорга* етгайму? Ажаб, дорму бу қўш кокил ва ё икки нажотимдур, Магар аҳдим аён қатъий, бу бошим дорга етгайму? Аё, Фармон, умид бирлан анинг васфини битгайман, Фақир умрим кўзим етмас, тугал  изҳорга етгайму? @farmontosh 2024 йил 16 сентябрь. Такаллум  - ишқ изҳори. Истиғфор  -  кечирим.
Show all...
        "Осмон-йироқ, ер-қаттиқ."                          Халқ ибораси. Қулоққа етар баъзан бу  - чорасиз изтироб. Кимдир айтган зардани чиндан юраги қақшаб. Номардга дуч келганда бўлгайсан роса хуноб. Розисан шу нокасга кетмоққа жонни ташлаб. Лекин инсон закосин доим айлангиз тавоб, Шиддати йўққа умид кўринган йўққа ўхшаб. Шавқи бўлса мабодо, имкони бўлмайди соб: Осмон... бағрига киргай, замин... қоладир юмшаб. @farmontosh 2024 йил 15 сентябрь.
Show all...
Умри фоний турфа мавсум, сен уни ёз айлама, Ҳар омонат лаҳза олтин, аммо баззоз* айлама. Аҳли оқил анжуманда айлагай қадринг баланд, Ношукур, нокас, фаросатсизни  ҳамроз айлама. Бир синов билгил мудом дард, алам, оғриқларинг, Изтиробни айла пинҳон, кўпга дилроз айлама. Ҳар кишининг бир жамоа ичра бурчу фарзи бор, Ўзни хону бошқаларни майда, сарбоз* айлама. Дўст айби кўзга тушса, қилма ағёр касбини, Қил ишора ҳадди бирлан, элга овоз айлама. Халққа айтар ҳар сўзинг минг фикрла, Фармоно, Шарҳи кўнгилда нақл, маънони оз айлама. @farmontosh 2024 йил 14 сентябрь Баззоз  - савдогарлик. Сарбоз  - оддий аскар. 
Show all...
Дилоро, бемадорингман, менга бир жон бўлиб келгил, Қарорда беқарорингман, менга фарзон* бўлиб келгил. Кўнгил интиқ висолингда, не ўй бордир малолингда, Вафо кўр бемисолингда, менга жонон бўлиб келгил. Фақат ишқим билан ҳурман, аё, беишққа маъзурман, Юрак чилторига жўрман, менга  туғён бўлиб келгил. Муҳаббат- бебаҳо, инжу, кўзим дийдоринга кўзгу, Висол - давлат, саодат у, менга имкон бўлиб келгил. Сенинг ёдинг ила барно, ғазал битгум қилиб имло, Висол армон экан, илло, менга девон бўлиб келгил. Ҳаловат-у севилмоқда, саодат - шавқни билмоқда, Муродим сенга етмоқда, менга комрон* бўлиб келгил. Дилим кўнди қаноатга, гулим,  бошла фароғатга, Етаклаб сен муҳаббатга, менга Фармон бўлиб келгил. @farmontosh 2024 йил 13 сентябрь Фарзона- ақлли, ҳушёр. Комрон  - бахтиёр.
Show all...
     МЕН АНГЛАГАН ҲАҚИҚАТ   *  Қонун қўрқитиш учун эмас, жиноятдан огоҳлантириш ва жиноят содир этганни жазолаш учун чиқарилади.   *  Қонундан қўрқмаслик керак, уни ҳурмат қилиш ва тан олиш лозим.   *  Қонуннинг муаллифи  - ҳаётий эҳтиёж, уни мутахассислар расмийлаштиради, холос.   *  Бу ҳаётда жиноятчи ва жабрланганлар бор экан, қонун ҳаммага бир хилда маъқул бўлавермайди.   *  Қонуннинг асосий вазифаси аҳолининг ҳаётга нисбатан бўлган нуқтаи назарини ўзгартириш, жазолаш  эса унинг воситаси ҳимобланади.   *  Жиноятнинг асосий сабаби қонунни билмаслик ёки уни ҳурмат қилмасликдир.   *  Жиноятни суриштириш ва тергов қилишда билим ва  маҳорат,  ҳукм чиқариш эса холислик ҳамда  фаросат устувор бўлади.   *  Жиноятни атай содир этган кишини бир умрлик қамоқ ҳам  тарбиялай олмайди.   *  Турмага тушганнинг тарбия ва  тазарруси турмагача. @farmontosh 2024 йил 12 сентябрь.
Show all...
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.