cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

🍃«Жалолиддин Румий»🍃

Канал таъсисчиси: журналист Гулноза Муродова Реклама ва мурожаатлар учун: 👉🏼@Rumiyadm بسم ﷲ الرحمن الرحيم Аллоҳга ва Рaсули ﷺ га ошиқ қалблар учун🌹 «Аллоҳга элтувчи йўллар кўп.. Мен Муҳаббатни танладим» Румий🍃

Show more
Advertising posts
40 564
Subscribers
+324 hours
+657 days
+61930 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

00:21
Video unavailableShow in Telegram
🕊АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 🌹 ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ 🕋ЖУМА айёмингиз муборак! 🍃Бугун 20.09.2024 +28°+20☁️ 🤲🏻Аллоҳ бизга бугун хайриятлар ёзиб, қалбларимизни бахтиёр қилсин! Кутаётган хуш ҳабарларимиз билан шодалантирсин! Шифо изалаётганларга, шифо, раҳмат истаётганларга раҳм қилсин! 🍃 Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мустафо ҳазратларига бугун кўпдан кўп саловат ва саломлар йўлланг...🌹 Аллоҳ Ҳабибининг шафоати бизларга насиб этсин.🤲🏻 @Jaloliddinrumiyy🕊
Show all...
IMG_3248.MP47.51 MB
👍 71 45😢 7🎉 5🤗 4
Photo unavailableShow in Telegram
Натижа шуки, олам бир тоғга ўхшайди. Яхши ёки ёмон сўзингнинг акси ўзингга, фақат ўзингга қайтади. Мен яхши гап айтган эдим, тоғ ёмон жавоб қайтарди, дея олмайсан. Бу — имконсиз. Чунки тоғда булбул сайраса, акс-садо бўлиб ҳеч қачон эшак ёки қарғанинг овози қайтмайди. Акс-садо эшакнинг овозими, демак, билгилки, бу ёқда ҳанграган ҳам эшакдир. Мавлоно Румий @Jaloliddinrumiyy🍃
Show all...
👍 151 24💯 18🥰 15👏 6😢 6🕊 3
​​Аёл ва истиғфор 🌹 Бир аёл ўз бошидан кечирганини шундай ҳикоя қилади: “Эрим вафот этди. Ўшанда мен ўттиз ёш эдим. Бешта фарзанд билан қолдим. Дунё кўзимга қоронғу бўлиб кетди. Йиғлайвериб кўзларим шишиб кетар, умидсизликка тушиб қолардим. Ғам-аламлар атрофимни ўраб олган эди. Фарзандларим ҳали кичик, бизни таъминлаб турадиган одам йўқ, эримдан қолган пулларни тежаб ишлатардим. Бир куни хонамда ўтирганимда радиони ёқдим. “Қуръони Карим” номли эшиттириш берилаётган экан. Унда бир олим “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким истиғфорни кўп айтса, Аллоҳ унга ҳар қандай ғамдан чиқиш йўлини, ҳар қандай торликдан кенгликка ўтиш чорасини кўрсатиб қўяди” деганлар” деб мавъиза қилди. Ўшандан кейин истиғфорга астойдил берилдим. Болаларимга ҳам уни ўргатиб қўйиб, кўп айтишларини тайинладим. Орадан олти ой ўтгач, уйимизга қадимий буюмларга пул берилиши ҳақида хабар келди. Биз ҳам шу лойиҳада иштирок этиб, ўзимиздаги эски буюмларни олиб борсак, уларни миллион жунайҳларга олиб қолишди. Катта ўғлим минтақадаги олийгоҳга ўқишга кирди. Қуръонни ёд олди. Кейинчалик иши ўнгланиб, одамларга кўмак берадиган инсонлардан бирига айланди. Шундай қилиб, уйимиз яхшиликларга тўлди. Тинч, хотиржам яшай бошладик. Аллоҳ таоло барча фарзандларимни ислоҳ қилди. Ҳаммалари яхши инсонлар бўлиб вояга етишди. Ўзимдан ғам, қайғу, изтироблар ариди. Ҳа, албатта, буларнинг барчаси истиғфорнинг ажойиботларидан эди”. Кўплаб инсонлар истиғфорнинг фойдасидан бехабардирлар. У ғамларни аритувчи, машаққатларни кетказувчи, ризқнинг кенгайишига сабаб бўлувчи катта омиллардан биридир. “Вазиятларни бошқариш санъати” @Jaloliddinrumiyy🍃
Show all...
👍 222 49😢 21🥰 13💯 13🕊 4🔥 2👌 2👏 1💔 1
00:17
Video unavailableShow in Telegram
Ўзингда бор бўлган беш туйғу чироғини, кўнгил нури ила ойдинлат. Туйғуларни беш вақт намоз каби бил. Кўнглинг эса етти оятдан иборат бўлган Фотиҳа сурасига ўхшайди. Ҳар тонг кўклардан бир овоз келади, агар кўнглингдан дунё муҳаббатини чиқариб ташлай олсанг ўша овозни эшита оласан. Ҳақиқат йўлининг изини топиб, муборак йўлга тушасан. Мавлоно Румий 🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,!🕌 🕊🌹ПАЙШАНБА ТОНГИ 🌺 ХАЙРЛИ БЎЛСИН! Бугун 19 сентябрь,+31°+21°🌧 Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳга шукур хуш келибсан янги тонг, янги кун... 🕌 Нимани Аллоҳдан сўрасангиз хайрлиси,зиёдаси билан ижобат бўлсин!🤲🏻 @Jaloliddinrumiyy🕊
Show all...
IMG_3238.MP413.11 MB
👍 128 41💯 13🤗 6🥰 5😢 4🎉 2🕊 2👏 1🤩 1
00:12
Video unavailableShow in Telegram
ЭЙ ЙЎЛЧИ! “Эй йўлчи! Тананг бир мактуб кабидир. Унга диққат билан боқ. У Аллоҳ таолонинг буйруқ ва қайтариқларини бажаряптими, яъни яратилиш мақсадларига мувофиқми? Бир бурчакка ўтириб олиб тафаккурга шўнғи, мактубни – яъни ўзингни очиқчасига ўқи! Ичингдаги калималар Аллоҳга муносибми? Агар мактубдаги ёзув – баданингдаги феъллар ва амаллар, ибодатлар, хайру ҳасанотлар Унга муносиб бўлмаса, мактубни парчалаб ташла ва уни бошидан қайта ёзишга жасорат қидир! (Яъни тавба ва истиғфор қил, ҳаётингни тақво асосида янгидан бунёд эт!)”. ✍️Жалолиддин РУМИЙ @Jaloliddinrumiyy🍃
Show all...
IMG_3230.MP44.15 MB
👍 126 40😢 23💯 8🥰 4👏 4🕊 2🔥 1
ТАЪЛИМ Амр ибн Утба ўғлининг устозига шундай деди: «Боламни ислоҳ қилишнинг энг аввали ўзингни ислоҳ қилиш бўлсин. Чунки шогирдларингнинг кўзи сенинг кўзингга боғланган бўлади. Сен қилган ҳамма нарса уларнинг наздида яхши, сен қилмаган ҳамма нарса уларнинг наздида ёмондир. Уларга Аллоҳнинг Китобини ўргат. Аммо мажбурламагин, ундан безиб қолишмасин. Лекин уларни ўз ҳолига ҳам ташлаб қўймагин, Қуръондан узоқлашиб қолишмасин. Уларни ҳадиси шарифлар, яхши шеърлар билан «суғориб», тўйдиргин. Бир илмни яхши ўрганмагунларича бошқасига ўтма, чунки қалбга (зеҳнга) кўп нарса кираверса, уларни фаҳмлаб олиш қийин бўлиб қолади. Уларга саҳобалар ва солиҳ инсонларнинг турмуш тарзларини ўргат, номаҳрам аёллар билан гаплашишдан қайтар. Мени юз-хотир қилиб ўтирма. Мен сенинг кифоя қилишингга ишонаман». Ҳажжож болаларининг муаллимига шундай деган экан: «Уларга ёзишдан олдин сузишни ўргат, чунки одам ўзининг ўрнига ёзадиган одамни топиши мумкин, лекин ўзининг ўрнига сузадиган одамни топа олмайди». "Солиҳлар гулшани" китобидан. @Jaloliddinrumiyy🍃
Show all...
👍 122 19💯 11👏 10😢 4👌 1🕊 1
00:08
Video unavailableShow in Telegram
🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,!🕌 🕊🌹ЧОРШАНБА ТОНГИ 🌺 ХАЙРЛИ БЎЛСИН! Бугун 18 сентябр, +31° +17°🌧 Биздан кетган, бизда қолган ва бизга келувчи нарсаларга Аллоҳга ҳамд айтган вақтимиз ҳаёт жуда гўзал бўлади. 🕌🕊🍃🌹🌸🍃🕊🌹🍃🌸🌺🕊 Алҳамдулиллаҳ. Кунингиз хайрли ва баракотли бўлсин! Алоҳга ҳамдлар бўлсин, кунингиз қувончга тўла бўлсин! @Jaloliddinrumiyy🕊
Show all...
IMG_3193.MP42.82 MB
72👍 52🥰 6👏 6🤗 4😢 3🕊 3💯 3💔 3
ИБРОҲИМ АДҲАМНИНГ НАСИХАТЛАРИ Бир киши Иброҳим Адҳамнинг олдига келиб: “Эй Абу Исҳоқ, нафсим гуноҳ маъсиятларга ботиб кетди, сизда гуноҳ маъсиятлардан қайтарадиган бирон нарса борми?” деди. Иброҳим Адҳам: “Агар айтадиган насиҳатларимни тинглаб уларга риоя қила олсанг, сенга бирорта ҳам гуноҳ зарар бермайди”, деб жавоб берди. Ҳалиги киши: “Уларни айта қолинг, Эй Абу Исҳоқ”, деди. Иброҳим Адҳам бешта хислатни санади: 1.Аллоҳ таолога исён қилмоқчи бўлсанг, Унинг берган ризқини емагин! Ҳалиги киши: “Унда қаердан ейман, Ахир ердаги барча нарса Унинг берган ризқи бўлса!”. Иброҳим Адҳам: “Ундай бўлса, У берган ризқни еб туриб, яна Унга исён қилишни ўзингга эп кўрасанми?!”. Ҳалиги киши: "Йўқ албатта, иккинчисини айта қолинг”, деди. 2. Аллоҳ таолога исён қилмоқчи бўлсанг, Унинг ерида турмагин! Ҳалиги киши: “Эй Иброҳим бу биринчисидан ҳам даҳшатлироқ-ку. Машриқ ҳам, мағриб ҳам уларнинг орасида нима бўлса ҳаммаси Унинг мулки-ку, Уники бўлмаган қаерда тураман?”, деди. Иброҳим Адҳам: “Эй инсон, У берган ризқни есанг, Унинг ерида яшасанг, яна Унга исён қилсанг, шуни ўзингга эп кўрасанми?!”. Ҳалиги киши: “Йўқ, асло эп кўрмайман, учинчисини айта қолинг”, - деди. 3. Аллоҳ таолога исён қилмоқчи бўлсанг, у сени кўрмайдиган бир жойни топ-да, исёнингни ўша ерда қил! Ҳалиги киши: “Ҳой Иброҳим, бу нима деган гап? У зот барча сирлардан хабардор бўлса, қалбдан кечаётган нарсаларни ҳам билиб турса, бирор нарса ҳам Унга махфий бўлмаса?!”, деди. Иброҳим Адҳам: “Ҳой одам, Унинг берган ризқини есанг, У берган маконда яшаб туриб, Унинг сени кўриб, барча сирларингдан хабардор эканини била туриб, яна Унга исён қилишни ўзингга эп кўрасанми?”. Ҳалиги киши: “Йўқ, асло эп кўрмайман, тўртинчисини айта қолинг”, деди. 4. Агар ўлим фариштаси руҳингни олиш учун келса унга: “Тўхтаб тургин, тавба қилиб олай", дегин. Ҳалиги киши: "У буни қабул қилмайди-ку", деди. Иброҳим Адҳам: “Агар тавба қилиб олишинг учун ўлимни ўзингдан қайтариб тура олмасанг, жон топшириш пайти етса унинг асло ортга сурилмаслигини билсанг, қандай қилиб халос бўлиш ҳақида умид қиласан?!”. Ҳалиги киши: “Бўлди, бешинчисини ҳам айтинг”, деди. 5. Қиёмат кунида Забониялар (дўзахга кирганларни азоблашга тайин қилинган фаришталар) сени дўзахга олиб кетишга келсалар, улар билан бирга бормагин. Ҳалиги киши: “Улар бунга қараб ўтирмайдилар-ку”, деди”. Иброҳим Адҳам: “Ундай бўлса нажот топишдан қандай умидвор бўлаяпсан?!”, деди. Ҳалиги киши: “Эй Иброҳим, бўлди, етарли бўлди, мен Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан”, деб чиқиб кетди. 📚"Динимиз аҳкомлари" китобидан. @Jaloliddinrumiyy🍃
Show all...
👍 146😢 52 31👏 4💯 3🕊 2
00:15
Video unavailableShow in Telegram
🍃🕋Ассалому Алайкум ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳ! 🕌🕊 Бугун 17 сентябрь, Сешанба +27° +19°☁️ ...АЛЛОҲИМ... Қалбларимизга нур...Юзларимизга зиё...Ризқимизга кенглик...Ҳақда саботНафсимизга ризо... ато эт! Бандаларинг қалбида бизга нисбатан муҳаббат жо айла! 🌸 Дуоларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин!🤲🏻 @Jaloliddinrumiyy🕊
Show all...
IMG_3146.MP411.90 MB
89👍 71🤗 9🥰 8😢 6👏 2🎉 2💯 2👌 1
Photo unavailableShow in Telegram
БИР УМРЛИК БАХТ КАФОЛАТИ Бир киши донишманддан: "Фарзандим хурсанд бўлиши учун нима совға қилай?" деб сўради. Донишманд: “Агар қанд берсанг, бола бир кун хурсанд бўлади, эртасига таъмини унутади. Ўйинчоқ олиб берсанг, бир ҳафта қувонади. Тулпор от мингизсанг, бир ойдан кейин уни қирчанғи қаторида кўради. Сен фарзандим хурсанд бўлсин десанг. Халтасига китоб солиб қўй, шундай қилсанг, у бир умрга бахтли бўлади...” дебди. @Jaloliddinrumiyy🍃
Show all...
186👍 136👏 27💯 10👌 7🥰 4🕊 4😢 3
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.