cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

🕋 ГУЛТЕПА ЖОМЕЬ МАСЖИДИ 🕌

Andijon viloyati Shahrixon tumani Gultepa jome' masjidi Imom-xatibi Abdulazizov Abdurahim rasmiy kanali✔️ Kanalimizda: 1-🔊 Audio ma'vizalar 2-🎬 Ibratli video va rasmlar 3-📖 Qur'on oyatlari 4-📚Hadislar Murojat uchun: @AbdulazizovAbdurahim

Show more
Advertising posts
1 388
Subscribers
-124 hours
+17 days
-230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

БАРАКАНИНГ  РИЗҚДАГИ  ОМИЛЛАРИ 1. Таомни биргаликда ейишда барака бор (Ибн Можа). 2. Бисмиллоҳ билан ейилган таомда барака бўлади (Ибн Можа). 3. Барака овқатнинг ўртасига тушади. Шунинг учун ҳам четидан енг, ўртасидан еманг (Термизий). 4. Саҳарда ва саҳарлик таомида барака бор (Табароний). 5. Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш уйдаги баракани орттиради (Шуйба). 6. Қайноқ овқатда барака бўлмайди (Дайламий). 7. Асалда барака ва шифо бор (Ғофилин). 8. Сиркада, сутда, хурмода барака бор (Ибн Можа). 9. Ризқига рози бўлганнинг баракаси ортади, рози бўлмаганнинг баракаси камаяди (Аҳмад). 10. Олди-сотдида кўп қасам ичиш молнинг баракасини кеткизади (Муслим). 11. Тижоратда барака бордир, унга ёлғон, хиёнат аралашса, барака кетади (Бухорий). 12. Барака буюкларингизда (Рафиий). 13. Биринчи боласининг қиз бўлишлиги хотиннинг баракотидандир (Ибни Асокир). 14. Қиз бола баракотлидир (Дайламий). 15. Боласиз уй баракасиздир (Абушайх). 16. Уйнинг яхшилиги ва баракоти кўпайиши учун уйга кирганингда уй одамларига салом бергин (Ҳаротий). 17. Дуо умрнинг баракасини кўпайтиради (Термизий). 18. Қуръон ўқиладиган уйнинг баракаси ортади, Қуръон ўқилмайдиган уй бебарака бўлади (Доримий). 19. Мусофир мингта барака ва мингта раҳмат билан келади (Нисобул ахбор). 20. Уйидан вақтли чиққаннинг ишида барака бўлади (Баззор). 21. Йўлчиликка чиқиб, биродари билан видолашгач, уларнинг дуоси билан баракага эришади (Дайламий). 22. Ота-онасига хизмат қилганларнинг умри баракали, уларга қарши борганларники баракасиз бўлади (Ислом ахлоқи). 23. Муҳаммад исмли уй ва жойда барака бўлади (Дайламий). 24. Бомдод намозининг суннатини уйда ўқиш, ризқнинг баракотига сабаб бўлади (Имоду ислом). 25. Намоз ўқийдиган кишининг ризқи баракали бўлади (Кутуби Ситта). 26. Ваъдали олди-сотдида, қарзни беришда ва арпа аралаштирилган нонда барака бор (Ибн Можа). 27. Уйда чиқиндиларнинг бўлишлиги баракасизликка сабаб бўлади (Дайламий). 28. Фосиқ ва судхўрларнинг даромадида барака бўлмайди (Дайламий). 29. Бир жамоада бири гапириб турганда қолганлари тинч турмаса, у жой баракасиз бўлади (Байҳақий).
Show all...
👍 2
02:06
Video unavailableShow in Telegram
20.09.2024-й.17.03.1446-ҳ с. Маккаи Мукррама шаҳри. Ал Харам аш Шариф жума намози. Каъбатуллоҳ имоми хатиби, икки харами шариф нозири Фазилатли шайх доктор Абдуррахмон бен Абдулазиз са Судайс (хафизаҳуллоҳ) ☘️#Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг. 👇👇👇👇👇👇👇 @Oqmasjid_uz
Show all...
6F499AD0704EC0BA9DB320A8839DBFAB_video_dashinit.mp417.97 MB
Шаҳрихон туманидаги “Вахим” жоме масжидида мавлиди шариф шукуҳи Бугун, 20 сентябрь куни Вилоят бош имом-хатиби Устоз Мирзамақсуд домла Алимов жума намозини ўқиб беришлик учун Шаҳрихон туманидаги “Вахим” жоме мажидига ташриф буюрдилар. Жума намози марузасида қозидомла номозхонларга   “Пайғамбаримиз Алайҳиссалом мўъжизалари!" мавзусида гўзал маруза қилиб бердилар. Маърузадан сўнг эса Пайғамбаримиз ﷺ таваллуд топган ой, Мавлид ойи муносабати билан Имом Барзанжийнинг Мавлиди шариф қасидаси ўқилиб, Пайғамбаримиз ﷺга саловоту-саломлар айтилди. Сўнг эса, Юртимиз тинчлигини, халқимиз фаровонлигини Аллоҳ таолодан сўраб, гўзал дуои-хайрлар қилинди. Вакиллик матбуот хизмати ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
Show all...
ЖУМА – ГУНОҲЛАРГА МАҒФИРАТ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар». Абу Ҳурайра: «Уч кун зиёдаси билан. Чунки ҳар бир яхшилик ўн мислга кўпайтирилур», деди». Икки шайх ривоят қилганлар. Абу Довуднинг лафзида: «Ким жума куни ғусл қилиб, энг яхши либосларидан кийса, агар хушбўй нарсаси бўлса, ундан суртса, сўнгра жумага бориб, одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтмаса, кейин ўзига битилган намозни ўқиса, имоми чиқса, у намозидан фориғ бўлгунча қулоқ осса, бу (жума) билан ундан олдинги жума орасидаги нарсага каффорот бўлади», дейилган. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». Табароний ривоят қилган. ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz | https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal | @andijonhanafiylari
Show all...

👍 1
🌙 Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса... Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар. ——— ▶️ Каҳф сураси 📀 Абдулбасит Абдуссомад роҳимаҳуллоҳ #Қуръон #Каҳф MUSLIM.UZ ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
Show all...
018-Kahf.mp331.80 MB
37:28
Video unavailableShow in Telegram
#siyrat #rasululloh 🌙 МЎМИНЛАРГА МУШФИҚ, МЕҲРИБОН РАСУЛ! ▶️4-кўрсатув мавзуси: "Суннатга эргашиш – нажот ва саодат йўли" 🎙Бахтиёр домла Сатторов - “Фирдавс” жоме масжиди имом-хатиби 🎙Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров - "Доруссалом" масжиди имом-хатиби Ассалому алайка ё Расулуллоҳ, Ассалому алайка ё Ҳабибуллоҳ.
🎞️ Ҳафтанинг ҳар душанба ва пайшанба кунлари хуфтон намозидан кейин “МЎМИНЛАРГА МУШФИҚ, МЕҲРИБОН РАСУЛ!” шиори остида туркум илмий-маърифий суҳбатлар бўлиб ўтади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @gultepajomemasjidi
Show all...
Siyrat suhbatlari 4-son tg.mp465.39 MB
👍 1
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким мендан ушбу калималарни ёдлаб олади ва уларга амал қилади ёки амал қиладиганларга ўргатади?» – деб сўрадилар. Шунда: – Мен шу ишни қиламан, эй Аллоҳнинг расули, – дедим, дейди Абу Ҳурайра. Пайғамбар алайҳиссалом қўлларимидан ушлаб, бешта амални санаб, дедилар: «Ҳаромлардан сақлан, инсонларнинг энг обиди бўласан; Аллоҳ сенга тақсим қилганига рози бўл, инсонларнинг энг бойи бўласан; қўшнингга яхшилик қил, мўмин бўласан; ўзингга яхши кўрганингни одамлар учун ҳам яхши кўр, мусулмон бўласан; кулгуни кўпайтирма, чунки кўп кулиш қалбни ўлдиради». Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривояти. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• ✅Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️ @faruq_uz
Show all...
👍 1
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.