cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Rustamjon Ummatov va uning ijodi 📚

• 2 ёлғон – 1 қасам: Биров айтганни такрорлаш – қалам аҳли учун инқироздир. • Китоб ёзганнинг нон ейиши ҳам, калтак ейиши ҳам бор гап. Админ: @Concorde_100

Show more
Advertising posts
562
Subscribers
No data24 hours
-87 days
-3630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#Ajdodlar_va_avlodlar 1. Абулқосим сўфи (1810–1830 йиллар оралиғида туғилган) – бизга маълум бўлган энг катта отахонимиз. Айтишларича, у кишининг 6 қиз, 4 ўғли бўлган. 2. Усмон ҳожи – Абулқосим сўфининг ўғли, 1900 йиллар атрофида поездда, кейин кемада ҳажга бориб келган. У кишининг 6 ўғил ва 4 қизи бўлган. 3. Умматали (1875–1880 йиллар оралиғида туғилган ва 1948 йили вафот этган) – Усмон ҳожи ва Ҳурматби ачанинг 4-ўғли, деҳқон, маҳалла масжидида сўфи эди. Сурати ҳам бор. Умматали бобонинг 4 ўғил, 2 қизи бўлган. 4. Умматов Нуриддин (1914 – 22.06.1987) – Умматали ва Ҳидоят чеварнинг (1880–1885 йиллар оралиғида туғилган ва 1926 йили вафот этган) 3-фарзанди, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, орден-медаллар билан тақдирланган. Урушгача далада ишлаган, Катта Фарғона канали қурилишида қатнашган. Урушдан омон қайтгач (1944 йил, июнь), колхозда биригадир бўлган, кейин 25 йил косибчилик билан шуғулланган. Қурбон ойида туғилгани учун у кишини Уста Қурбон деб ҳам аташган. 5. Умматов Рустамжон Нуриддинович (29.04.1952) – Умматов Нуриддин ва Умматова Сожирахонларнинг (1925–2012) тўнғич фарзанди бўлиб, оилада 3 ўғил, 2 қиз улғайишган. Укалари: Саидахон (1954), Муҳаммадамин (1959–2003), Ҳабибахон (1963), Муҳаммадраҳим (1967). @Maktub_Gazeta
Show all...
👍 6🔥 1
​​ЕТТИ ОТАНИ ИЗЛАБ... ҚАДРЛИ ҚАРИНДОШ! Ушбу шажарада улуғ аждодларимизнинг, оламдан ўтган шарофатли бобою бобокалонларимизнинг, момоларимизнинг азиз номлари тилга олинди. Аввало, кафтларингизни очинг, чин дилдан бир дуо қилайлик: — Ҳамма-ҳаммаларини Аллоҳ раҳмат қилсин, рўзи қиёматга қадар ётган жойлари пурнур бўлсин, руҳи поклари бизга, биздан кейин ёруғ дунёда қоладиган болаларимизга қувват-мадад бериб турсин, омин, Аллоҳу Акбар! Ўзим эса Худодан ёлвориб сўрайманки, бу тарихни ёзишда чалкаш, хато, янглиш ва ишончсиз маълумотлар аралашиб қолган бўлса, гунохимни Ўзи кечирсин. МУҲТАРАМ ҚОНДОШ! Сизу биз улуғ, юрт бошида турган, доно, мард, китоб кўрган, бой ва давлатманд, хавасга муносиб азиз инсонларнинг авлодлари бўламиз. Етти отамизни билишимиз, уларни шарафлашимиз, доимо ёдда тутишимиз ва дуода бўлмоғимиз бизлар учун ҳам фарз, ҳам қарз. Улар ким, номайи аъмоли қандай, қанақа зотлар бўлишганини билмоғимиз албатта зарур эди. Кимдир буни бизларга билдириши ёки ўзимиз истаб-сўраб топишимиз аллақачонлар шарт бўлган. Шунда қариндошчилик, жигарчилик ришталари мустаҳкамланиб, янги қондошлар топилиб, борди-келдилар ҳам қуюқлашган бўлур эди. Аммо бу иш ўз вақтида қилинмади, қондошлик иплари ҳам узила борди, шажарамиздан бехабарликда юравердик. Мана энди тарихимизни обдан биладиган кексалар оламдан ўтиб кетишди, аниқ ва ишончли маълумотлар ҳам тупроқ остида ётибди... Ҳеч бўлмагани ёмон, кеч бўлса ҳам, ишнинг бўлгани яхши-да. Шажара ғояси отам вафотларидан сўнг, аниқроғи, 20 йилча муқаддам фикримга ўрнашиб қолганди, кейинчалик бу қатъий аҳдга айланди. Йигирма йил давомида ундан-бундан сўраб, ёзиб олганларим бир папка ҳужжат бўлди, болалагимда қулоғимда қолган гапларни қоғозга туширдим. Икки йилчадан бери якунлашга уринаман, лекин якунлай олмайман. Негаки, чала ишлар бор, ноаниқ маълумотларни аниқлашим керак эди. Лекин ким уни аниқлаб беради? Вақт эса ўтмокда, умр ҳам ўтиб бормоқда. Камина яна қанча яшашимни билмайман, бу фақат Яратганга аён. Мен тўплаган маълумотлар эса бошқа ҳеч кимда йўқ. Хулласи калом, шажарамизни шу ҳолида бўлса ҳам ёзмасам бўлмасди ва ёзиб тугатдим. АЗИЗ ҚАРИНДОШ! Тан оламан, ушбу рисолада камчилик кўп, хатолар ҳам етарлича бор. На чора, беайб — Парвардигор-да. Масалан, шахсан сизнинг номингиз ёзилмаган бўлиши мумкин. Бу — хато эмас, билъакс, бугун яшаётган ҳамма-ҳамманинг номини рисолага жойлаб бўлмайди. Номингизни тополмасангиз, хафа бўлманг-да, синчиклаб ўқинг, албатта, бобонгизнинг, бувингизнинг, отангиз ё онангизнинг номлари битилган. Демак, асос бор, ўзингиздан бошлаб авлодлар давомини ёзаверасиз, бу — осон, сиздан сўнг фарзандларингиз ёзишда давом этадилар. Бунинг учун рисола охирида махсус бўш саҳифалар ажратилган. Ана шунда бугун биз билмаган етти отани келажакда — 30-40 йилдан сўнг набираларимиз билиб олишади. ҲУРМАТЛИ ҚОНДОШ! Сизга тааллуқли чалкаш маълумотларни қаламда тузатиб олаверинг. Янги маълумотлар чиқса, қўнғироқ қилинг. Янгиликлар анчагина тўпланиб қолса, шажарани яна-да мукаммал ҳолга келтириб, қайтадан тайёрлашимиз ҳам мумкин. БАРЧА-БАРЧА ЎТГАН АЖДОДЛАРИМИЗНИНГ ОХИРАТЛАРИ ОБОД БЎЛСИН! Қондошлик саломи билан Рустамжон. Чортоқ. 2010 йил 15 май, шанба. Telegram | Facebook | Wikipedia
Show all...

👍 4 1🔥 1👏 1
Show all...
Esteriore Brothers - Bella Ciao (Official Video)

Stream the song: ▶️

https://umg.lnk.to/BellaCiao

Stream the new album "Viva Italia": ▶️

https://umg.lnk.to/VivaItalia

Subscribe to Esteriore Brother's channel: ▶️

https://bit.ly/3KiD5NZ

Follow Esteriore Brothers on... ▶️ Instagram:

https://www.instagram.com/esteriorebrothers/

▶️ TikTok:

https://www.tiktok.com/@esteriorebrothers

▶️ Facebook:

https://www.facebook.com/esteriorebrothers

Tickets & more: ▶️ Website:

https://www.esteriorebrothers.com/

#EsterioreBrothers #BellaCiao #VivaItalia

🔥 3👍 1🎉 1
​​Таралмас кўчамдан мушк ила анбар, Ҳувиллаб ётадир биз тараф, жонон. Бир бора келсангиз, келсангиз нетар – Кўнгиллар яйрайди, қолмасди армон. – Шоир мени кутгай ўша йўлларда, Борурман баҳорда эгиб бошимни. Кулмангиз, юзимни босиб гулларга, Етим қалам узра тўксам ёшимни. Рустамжон УММАТОВ. 2007 йил, январь. Telegram | Facebook | Wikipedia
Show all...

👍 6🕊 1
​​Қўнғироқ устига яна қўнғироқ: – Иш чатоқ, дўхтиржон, сиз келинг тезроқ! ...Гижинглаб қайтади эски “тез ёрдам” – Дунёга келадир янги бир одам. Қўнғироқ устига яна қўнғироқ: – Иш чатоқ, дўхтиржон, сиз келинг тезроқ! ...Имиллаб қайтади янги “тез ёрдам” – Дунёдан кетадир эски бир одам. Рустамжон УММАТОВ. 2007 йил, январь. Telegram | Facebook | Wikipedia
Show all...

👍 5❤‍🔥 1💯 1
​​Қўнғироқ устига яна қўнғироқ: – Иш чатоқ, дўхтиржон, сиз келинг тезроқ! ...Гижинглаб қайтади эски “тез ёрдам” – Дунёга келадир янги бир одам. Қўнғироқ устига яна қўнғироқ: – Иш чатоқ, дўхтиржон, сиз келинг тезроқ! ...Имиллаб қайтади янги “тез ёрдам” – Дунёдан кетадир эски бир одам. Рустамжон УММАТОВ. 2007 йил, январь. Telegram | Facebook | Wikipedia
Show all...

​​Таниқли бобуршунос Неъматилла Отажонов Париж Миллий кутубхонасида сақланаётган Бобур асарлари қўлёзмаларининг сони ўнтага боришини кўрсатади ва уларнинг каталог рақамини, хат усулини, ҳажмини, китобнинг сақланиш сифатини ҳам таъкидлаб ўтади. Шу қўлёзмалардан бештаси “Бобурнома” бўлиб, иккитаси бизни қизиқтирган масалада эътиборга молик. Яъни, Э. Блоше каталоги бўйича 559- ва 560-рақамли қўлёзмалар: биринчиси – 16-асрда кўчирилган, иккинчиси эса 17-асрнинг биринчи ярмига тааллуқли. Албатта, бу китоблар Париж Миллий кутубхонасига қачон ва қандай бориб қолгани, уларни Наполеон билгани ё билмагани, башарти билган тақдирда ҳам, арабий алифбодаги, форсий ёки туркий тилдаги қўлёзмани тушуниши ё тушунмаслиги – бу каби саволларнинг жавоби хийла мураккаб... 📖 «Бобуршоҳ ва Наполеон» © Рустамжон Умматов Telegram | Facebook | Wikipedia
Show all...

👍 6🔥 1
​​Таниқли бобуршунос Неъматилла Отажонов Париж Миллий кутубхонасида сақланаётган Бобур асарлари қўлёзмаларининг сони ўнтага боришини кўрсатади ва уларнинг каталог рақамини, хат усулини, ҳажмини, китобнинг сақланиш сифатини ҳам таъкидлаб ўтади. Шу қўлёзмалардан бештаси “Бобурнома” бўлиб, иккитаси бизни қизиқтирган масалада эътиборга молик. Яъни, Э. Блоше каталоги бўйича 559- ва 560-рақамли қўлёзмалар: биринчиси – 16-асрда кўчирилган, иккинчиси эса 17-асрнинг биринчи ярмига тааллуқли. Албатта, бу китоблар Париж Миллий кутубхонасига қачон бориб қолгани, уларни Наполеон билгани ё билмагани, башарти билган тақдирда ҳам, арабий алифбодаги, форсий ёки туркий тилдаги қўлёзмани тушуниши ё тушунмаслиги – бу каби саволларнинг жавоби хийла мураккаб... 📖 «Бобуршоҳ ва Наполеон» © Рустамжон Умматов Telegram | Facebook | Wikipedia
Show all...

👍 1
​​Таниқли бобуршунос Неъматилла Отажонов Париж Миллий кутубхонасида сақланаётган Бобур асарлари қўлёзмалари сони ўнтага боришини кўрсатади ва уларнинг каталог рақамини, хат усулини, ҳажмини, китобнинг сақланиш сифатини ҳам таъкидлаб ўтади. Шу қўлёзмалардан бештаси “Бобурнома” бўлиб, иккитаси бизни қизиқтирган масалада эътиборга молик. Яъни, Э. Блоше каталоги бўйича 559-ва 560-рақамли қўлёзмалар: биринчиси – 16-асрда кўчирилган, иккинчиси эса 17-асрнинг биринчи ярмига тааллуқли. Албатта, бу китоблар Париж Миллий кутубхонасига қачон бориб қолгани, уларни Наполеон билгани ё билмагани, башарти билган тақдирда ҳам, арабий алифбодаги, форсий ё туркий тилдаги қўлёзмани тушуниши ёки тушунмаслиги – бу каби саволларнинг жавоби хийла мураккаб... 📖 «Бобуршоҳ ва Наполеон» © Рустамжон Умматов Telegram | Facebook | Wikipedia
Show all...

Photo unavailableShow in Telegram
#Yangi_nashr XXI АСР НАМАНГАН АДАБИЙ БЎСТОНИ © “Истеъдод зиё пресс”, 2024 Икки жилдли анталогия. Тузувчи – шоир ва ношир Иброҳим Маҳкамов. P.S. Тўпламда Р. Умматов ижодидан наъмуналар ҳам ўрин олган. Telegram | Facebook | Wikipedia
Show all...
👍 4 1🔥 1
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.