cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

EFFECT.UZ | Расмий канал

🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали Батафсил: @effectuz_live Сайт: www.effect.uz Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat Почта: [email protected] Алоқа учун: +998939663030 +998971663232

Show more
Advertising posts
17 083
Subscribers
+1624 hours
+117 days
+26730 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

03:30
Video unavailableShow in Telegram
“Тизимда биринчи марта” – МСК раиси сайлов тизимига киритилган ўзгаришлар ҳақида Бугун, 20 сентябрь Симпозиумлар саройида Марказий сайлов комиссиясининг матбуот марказида навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Effect.uz мухбири Мубина Шокирова Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаевга бу йилги янгича форматдаги аралаш сайлов тизими ҳақида халқ хабардорлиги қанчалик таъминланаётганлиги тўғрисида савол билан мурожаат қилди.
Низомхўжаев саволга жавоб берар экан, сайловолди тарғибот ва ташвиқот тадбирлари МСКнинг ҳудудий матбуот марказлари шаҳобчалари ва бўлимларида амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, у МСКнинг расмий саҳифасида янгича аралаш сайлов тизими ҳақида батафсил маълумотлар келтириб ўтилганлиги ҳам қўшимча қилди
Марказий сайлов комиссияси ўринбосари Баҳром Қўчқоровнинг таъкидлашича, 2 июнь куни Марказий сайлов комиссияси томонидан қабул қилинган қарорга биноан Адлия вазирлиги ҳуқуқий тарғибот ишлари бўйича масъул орган сифатида белгиланган ва аҳолига сайлов тизими ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш юклатилган. Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, бу йилги аралаш сайлов тизими Ўзбекистон Республикаси сайлов тарихида янгича тус олган ва самарали натижани бериладиган тизим ҳисобланади. Бундан ташқари, МСК раиси Ўзбекистон сайлов тизими тарихида бир қатор янгиликлар борлигини маълум қилди.
“Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлигига мазкур 5 та сиёсий партия томонидан жами 500 нафар номзодлар рўйхатга олинди. Тарихда биринчи марта 5 та сиёсий партия томонидан барча даражадаги депутатлик ўринларига юз фоиз номзодлар кўрсатилди”, дейди Зайниддин Низомхўжаев
Эътиборлиси, депутатликка номзодлар ичида аёллар сани 391 нафар (44,7%)ни ташкил этди. Қайд этилишича, бу сайлов тизими тарихида энг юқори кўрсатгичдир. Telegram | Facebook | You Tube
Show all...
сайлов.mp422.41 MB
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда 13 нафар судья судьялик қасамёдини бузгани учун ваколатидан маҳрум бўлган 2024 йилнинг 18 сентябр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда мавжуд ҳокимиятлардан бири суд ҳокимияти тизимида 1490 нафар судья фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 209 нафари аёллар бўлиб, аёл судьяларнинг 24 нафари раҳбарлик лавозимида ишлайди. Бу ҳақда кеча, 19 сентябрь куни АОКАда Судьялар олий кенгаши масъулларининг судьялар корпусини шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишлари, халқаро ҳамкорлик ва миллий тажрибаларга бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.
“Ўзбекистонда фаолият юритувчи судьяларнинг 511 нафари судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатида ишлаб келмоқда. 923 нафари, яъни мавжуд судьяларнинг қарийб 70 фоизи 10 йиллик муддатга, 54 нафари эса муддатсиз даврда ишлаб келмоқда”,
дейди Судьялар олий кенгашининг шуъба мудири Нодира Бобохонова. Масъулнинг сўзларига кўра, 2024 йил давомида 32 нафар судьянинг ваколати муддатидан аввал тугатилган.
“Шундан 13 нафари судьялик қасамёдини бузгани учун, 6 нафари Судьялар одоби кодекси талабларини бузгани учун ва 13 нафар судьянинг ўзи ариза бергани учун ваколати муддатидан аввал тугатилган”,
дейди Судьялар олий кенгашининг шуъба мудири. Telegram | Facebook | You Tube
Show all...
👍 6👎 3
Photo unavailableShow in Telegram
Коррупция ривожланган вилоятлар рўйхати очиқланди 2023 йилда судлар томонидан кўрилган жиноят ишлари таҳлили коррупцияга оид жиноятлар оқибатида давлат манфаатларига етказилган зарарнинг юқори улуши Андижон, Наманган, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларига, коррупцияга оид жиноятлар сони Сурхондарё ва Андижон вилоятларида ортган. Бу ҳақда жорий йилнинг 19 сентябрь куни Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси мажлисида маълум қилинди. Коррупцияга оид жиноят ишлари бўйича судланган шахсларнинг аксарияти мактабгача ва мактаб таълими муассасалари, тижорат банклари, соғлиқни сақлаш ташкилотлари ҳамда ҳокимликлар ходимлари экани таъкидланган. Telegram | Facebook | You Tube
Show all...
👍 15😢 2
00:51
Video unavailableShow in Telegram
Бузғунчи банк ходимлари Ипак йўли банкининг Қашқадарё вилояти, Қарши филиали ходимлари тунги соат 21: 40 да банк мижозларидан бирининг уйида жанжал кўтарган Мазкур ҳолат хонадон кузатув камерасига ёзиб олинган Мазкур видеода банк ходимларининг қўпол ҳаракатлари орқали эшикни тепиб очмоқчи бўлганлиги акс этган Telegram | Facebook | You Tube
Show all...
14.32 MB
👍 16👎 14
Photo unavailableShow in Telegram
Депутатликка номзодлар рўйхатга олинди Илк бор барча депутатлик ўринларига 5 та партия томонидан 100 фоиз номзодлар кўрсатилди. Бундай натижа Ўзбекистон миллий сайлов тарихида биринчи маротаба қайд этилган. Номзодларни кўрсатишда сиёсий партиялар инклюзивликка ҳам алоҳида эътибор қаратганини кузатиш мумкин. Жумладан, Қонунчилик палатаси сайлови бўйича депутатликка номзодлар орасида жами 11 нафар ва маҳаллий кенгашлар сайлови бўйича депутатликка номзодлар орасида жами 605 нафар ногиронлиги бўлган шахслар мавжуд. Бундай юқори даражадаги инклюзивлик биринчи маротаба кузатилмоқда. Номзодларнинг 973 нафари тожик, 588 нафари қозоқ, 146 нафари туркман, 141 нафари қирғиз, 67 нафари рус ва бошқа миллатларни ташкил этади. Эътиборлиси, номзодлар орасида бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев, вазирлар Озодбек Назарбеков, Шерзод Шерматов, Азиз Абдухакимов, Акбар Ташкулов ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов ҳам бор. Telegram | Facebook | You Tube
Show all...
👎 18👍 3
Президент янги тайинланган элчиларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди Бугун, 20 сентябрь куни мамлакатимизга янги тайинланган хорижий элчилар томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш тантанали маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Фавқулодда ва мухтор элчиси Смита Пант, Корея Республикаси Фавқулодда ва мухтор элчиси Вон До Ён, Мўғулистон Фавқулодда ва мухтор элчиси Дааданхуу Батбаатар, Германия Федератив Республикаси Фавқулодда ва мухтор элчиси Манфред Хутерер, Исроил Давлати Фавқулодда ва мухтор элчиси Гидеон Лустиг ва Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари Тойво Клаардан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Давлатимиз раҳбари хорижий дипломатик ваколатхоналар раҳбарларини Ўзбекистондаги шарафли ва масъулиятли фаолияти расман бошлангани билан самимий табриклади. Telegram | Facebook | You Tube
Show all...
👍 6
02:04
Video unavailableShow in Telegram
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистонда бўлишини номақбул деб топувчи қонун маъқулланди Сенатнинг навбатдаги 57-ялпи мажлисида Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистонда бўлишини номақбул деб топувчи қонун кўриб чиқилди. Унга кўра, шахс қуйидаги ҳолатларда Ўзбекистонда бўлиши номақбул деб топилади: 🔸Ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига зид бўлган; 🔸давлатлараро, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни келтириб чиқарувчи; 🔸Ўзбекистон халқининг шаънини, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи баёнотлар берса. Бундай шахсларга 5 йил Ўзбекистонда қуйидагилар тақиқланади: ▪️мамлакатга кириш, ▪️банкларда ҳисобварақ очиш, ▪️кўчмас мулк сотиб олиш, ▪️давлат мулкини хусусийлаштиришда иштирок этиш, ▪️молиявий ва шартномавий муносабатларга киришиш. Шахс Ўзбекистонда бўлиши номақбул деб топилгач, 10 кунда мамлакатни тарк этмаса, депортация қилинади. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. Telegram | Facebook | You Tube
Show all...
10.86 MB
👍 7
Photo unavailableShow in Telegram
Скутер, индивидуал ҳаракатланиш воситалари ёрдамида йўл ҳаракатида ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган ўзгаришларга кўра, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларининг хизмат вақтида қоидабузарликни аниқлаган тақдирда шу жойнинг ўзида жарима қўллаши ваколати бекор қилинмоқда ҳамда йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар 48 соат ичида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига юборилиши, акс ҳолда ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилмаслиги белгиланмоқда. https://effect.uz/5725 Telegram | Facebook | You Tube
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Жанни Инфантино чемпионатга келади Халқаро футбол федерацияси (FIFA) президенти Инфантино 5 октябр куни Фарғонада ўтказиладиган Ўзбекистон кубоги финалига ташриф буюриши кутилмоқда Эслатиб ўтамиз, ҳозирда юртимизда FIFA таснифига кирувчи футзал бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилмоқда. Катта эҳтимол билан Инфантино мусобақанинг финал баҳсида ғолиб ва совриндорларни ўзи тақдирлаши кутилмоқда. Telegram | Facebook | You Tube
Show all...
👍 3👎 1
Болага нисбатан оилавий зўравонлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланяпти Сенатнинг навбатдаги 57-ялпи мажлисида “Оилавий (маиший) зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун қизғин муҳокама қилинди. Мазкур қонун Жаҳон банкининг тавсияси асосида болалар ва хотин-қизларнинг тазйиқ ва зўравонликка учрашининг олдини олиш чоралари самарадорлигини ошириш, оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳит яхшиланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилди. Таъкидланганидек, ушбу вазифалар юзасидан 2023 йил сентябрь ойида Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан тегишли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилган эди. ЖССТ маълумотига кўра, дунёдаги ҳар учинчи аёлга ўз умр йўлдоши томонидан жисмоний тазйиқ ўтказилади. Тазйиқ ва зўравонлик оқибатида ўлим келиб чиққан ҳолларнинг 38 фоизида унинг турмуш ўртоғи ёки у билан бирга рўзғор қуриб яшаётган шахснинг айби бўлади. 2023 йил ва жорий йилнинг май ойига қадар содир этилган 894 та оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ жиноятларнинг 55,6 фоизи, яъни 506 таси тарафлар ярашганлиги муносабати билан тугатилган. Қолган 44,4 фоизи, яъни 388 таси бўйича суд томонидан тегишли жазолар тайинланган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 592-моддаси ва Жиноят кодексининг 1261-моддаси болага нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик қилганлик учун жавобгарлик белгилаш нормаси билан тўлдирилмоқда. Шунингдек, оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ ишлар юзасидан ярашув тўғрисидаги аризани суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида эмас, суд муҳокамаси пайтида бериш тартиби жорий қилинмоқда. Яъни оилавий (маиший) зўравонлик бўйича ишлар юзасидан ярашув тўғрисидаги ариза фақат ишни судда кўриш жараёнида, суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд маслаҳатхонага киришидан олдин берилиши мумкинлиги белгиланмоқда. Мазкур қонуннинг қабул қилиниши оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ жиноят ишлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона кўриб чиқилишига, тазйиқ ва зўравонлик содир этган шахснинг хулқига кўрсатиладиган ижобий таъсирнинг кучи янада ортишига, болалар ва хотин-қизларнинг тазйиқ ва зўравонликка учрашининг олдини олиш чораларининг самарадорлигини ошириш ҳамда оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни, шунингдек, хотин-қизлар ҳуқуқларига оид халқаро индексларда мамлакатимизнинг ўрнини яхшилашга хизмат қилади. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. Telegram | Facebook | You Tube
Show all...
👍 8
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.