cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

BUYUK TARIX.

Tarixiy suratlarga qiziquvchilar uchun maxsus kanal, 🕌🏛. Siz ushbu kanalda tarixiy rasmlar bilan birga oʻtmishda sodir boʻlgan qiziqarli maʼlumotlarga ham ega boʻlishingiz mumkin...⚔🏺📜 Marhamat aʼzo boʻling.

Show more
Advertising posts
4 673
Subscribers
-124 hours
-257 days
-10130 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Repost from N/a
Quvvatalayev Ubaydulla. TerDU qoshidagi Qatag‘on qurbonlari xotirasi muzeyi direktori https://oyina.uz/uz/article/3032
Show all...
Mafkuraviy kurash. Oʻzbek tarixchilarining Temur shaxsiyatini tiklash va oqlash yoʻlidagi harakatlari

👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
MISTISODIY FAKTLAR MISTISODIY FAKTLAR 1998 yilda Gonduras Choluteka daryosi ustida ko'prik qurdi, ammo Mitch to'foni daryo yo'lini o'zgartirdi.
Show all...
😁 39👍 3🤯 2💔 1
05:33
Video unavailableShow in Telegram
"Titanning o'limi". Titanik kemasining muztog'iga urilishi va uning okean qariga g'arq bo'lishi 3 d aminatsion shaklda. Kanalga aʼzo boʻling https://t.me/Tarix_buyuk7
Show all...
NEW_and_IMPROVED!_Titanic_Death_of_a_Titan_T_H_Cooney_Art.mp48.26 MB
👍 9 5💔 1
Photo unavailableShow in Telegram
Cингапур иқтисодий мўъжизаси муаллифи Ли Куан Ю Ли Куан Ю (1923-2015) Ли Куан Ю 1954 Сингапур Халқ ҳаракати партияси таъсисчиларидан бири бўлган ва 1992 йилгача унинг биринчи бош котиби бўлиб ишлаган. Ли 1990 йилда бош вазир лавозимини тарк этишга қарор қилганидан сўнг, у 2004 йилгача ўз вориси Го Чок Тонг ҳукуматида катта вазир, кейин эса 2011 йилгача ўғли Ли Сян Лун ҳукуматида вазир устози лавозимларида ишлаган. Умуман олганда, Ли 52 йил давомида кетма-кет вазирлик лавозимларида ишлаган. Ли Куан Ю ўз лавозимида ишлаган йиллари давомида Cингапурни Британиянинг қолоқ мустамлакасидан ривожланган, динамик иқтисодиётга эга мамлакатга айлантирди. Чуқур ислоҳотлар орқали у юқори самарали ва коррупцияга қарши ҳукуматнинг универсал тизимини яратди. У меритократия ва маданий хилма-хилликни қўллаб-қувватлаш орқали жамиятни бирлаштирди. Лекин айни вақтда унинг қаттиқ назорат усули, матбуотга чекловлар, мухолифатга тоқатсизлиги ҳануз мамлакатга мерос бўлиб қолган. Kanalga aʼzo boʻling https://t.me/Tarix_buyuk7
Show all...
👍 17👎 1
Photo unavailableShow in Telegram
InBazar савдо маркази ходимларини дўппослаётгани акс этган видеолар тарқалди Ижтимоий тармоқларда Inbazar савдо маркази раҳбари Омадтилло Холматов ходимларини дўппослаётгани ёхуд кимлар орқалидир калтаклатаётгани акс этган видеолар тарқалди. Тармоқларда сиздирилган видеолардан бирида у ходимини ерга ётқизиб ураётгани, тепкилаётганини, иккинчи бир видеода эса кўчада ўзи ва бошқа икки одам билан яна бир йигитни уришга ҳаракат қилганини кўриш мумкин. Ҳар бир видео давомида Омадтилло Холматов ходимларини ҳақоратлаб, уларни уриштиришга ва ўзи ҳам уришга интилган. Ва раҳбар бу жараёнларни видеога ҳам олган. Ходимларини эса калтаклаган. Савдо маркази бошлиғи, шунингдек, уларни бошқа шундай ҳолат кузатилса, аяб ўтирмаслиги билан қўрқитган. “Агар кимдир мижозга ёмон муносабатда бўлса, худди мижознинг ёшидаги одамни олиб келаман ва ўша олиб келган одамим ишхона олдида ҳамда идора ичида ҳамманинг кўз олдида уни уриб, ҳурматини ер билан яксон қилади”, деган Холматов интернетда тарқалган видеолардан бирида. Бундан ташқари, Inbazar раҳбари Холматов уларни итларга ғажитишини ҳам таъкидлаган. Қизиғи, таниқли боксчи, икки карра олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов InBazar раҳбарини қўллаб чиқди. Бироқ, орадан бир соат ўтиб айтган гапларини қайтариб олганини маълум қилди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса InBazar ва унинг маҳсулотларига бойкот эълон қилмоқда. Савдо марказининг “Халқлар дўстлиги” филиали эса айни пайтда ўз фаолиятини тўхтатган. Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган InBazar савдо маркази филиалида ходим дўконнинг бошқа бир вакили томонидан калтаклангани ҳақида хабар тарқалганди. Ўз ходимини калтаклаган савдо маркази вакилига нисбатан ички ишлар органлари томонидан чора кўрилди. 🔥@fayzboguz
Show all...
👍 17 1
Photo unavailableShow in Telegram
"... Византия ҳукмдори Никифордан араблар ҳукмдори Ҳорунга! Сўнгра: мендан олдин юртимда ҳукмронлик қилган малика сени шоҳмотдаги "тўра", ўзини эса "пиёда" сиймосида кўрган, чоғи. У сенга ҳатто, ўлпон юборган эмиш, аслида, ўлпонни икки баробар кўпроқ қийматда сен унга келтирмоғинг лозим эди! Буларнинг бари аёл зотининг заифа ва аҳмоқлигидан! Мактубимни ўқиб бўлганинг ҳамоноқ собиқ маликадан ундирган барча бойликларни қайтариб беришинг шарт. Акс ҳолда, ўртамизда қилич ҳакам бўлади, халос..!" "... Бисмиллаҳир Роҳманир-Роҳийм! Иймон келтирганларнинг ҳукмдори Ҳорун ар-Рашиддан Византия кўппаги Никифорга! Хатингни ўқиб чиқдим, эй кофирнинг боласи! Жавобимни ўқимайсан, тезда ўз кўзларинг билан кўрасан..!" P.S. Хат битилган кундаёқ йўлга чиққан Ҳорун ар-Рашид аскарлари билан Қора Денгизгача бостириб бориб, Гераклея шаҳрини эгаллагач, қўқувдан титраган Никифор халифани сулҳга таклиф қилади, унга кўра, Византия ҳар йили халифаликка ўлпон тўлаб туриш мажбуриятини зиммасига олади. 806-йил https://t.me/Tarix_buyuk7
Show all...
👍 33🔥 1👏 1
05:22
Video unavailableShow in Telegram
⚡️Ҳиндлар Бобурийларни нега тарихдан ўчиришмоқчи? Ҳиндистоннинг миллатчи сиёсатчилари Бобур бобокалонимиз ва унинг авлодлари томонидан қолдирган маданий меърослар бузишни режа қилишганлигини айтишмоқда. Энг қизиғи бу объектларни кўриш учун дунёдан келган туристлар орқасидан йилига 250 000 $ дан ортиқ даромад кўраётган бу давлатнинг сиёсатчилари назаримизда мамлакатини қашшоқликдан олиб чиқиш ҳақида фикр юритишса мақулроқ бўлармиди? https://t.me/Tarix_buyuk7
Show all...
video_2022-11-12_08-53-33.mp47.75 MB
👍 15🤯 6👏 2🥰 1
Photo unavailableShow in Telegram
Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг "Котиб ва мирзоларга" мурожаатномаси: "Хатларда "Фалон маҳалла ё қишлоқни фуқароси" ёзилурки, бул яхши эмасдур. Биздан бошқалар "Фалон маҳалла ё қишлоқни аҳли" ёзарлар. Бизни муҳтарам мирзолар-да, фуқаро ёки мискинни (гўё мурод қилур), ёзмасдан "АҲЛИ" ёзсалар яхши эрди. Масалан, бир қози ва ё бойни фалон маҳаллани бечораси ва камбағали деб ёзмоқ ҳам ёлғон ва таҳқирдур. Асар истибдод ва ғалатдур"*. ------------------------------- Беҳбудий М. Китобат ул-атфол. Самарқанд: "Нашриёти Беҳбудий". 2-нашри, 1914. - Б. 25.
Show all...
👍 7
Оллоқулихон ҳақида сиз ешитмаган ма'лумот... Қарғишга қолмайин десанг, уйимни бузма”, дея дадил гапирди хонга бева аёл. Бу гапдан сўнг хон бева аёл озор кўрмасин, қарғишга қолмайин, деб унинг уйини буздирмади. Шу тариқа қаъла девори айнан шу жойдан ўз йўналишини ўзгартириб давом этган… Қаъла деворини қурдирган ўша хон Оллоқулихон эди. У Хива тахтига ўтирган ҳукмдорларнинг қирқ тўққизинчиси бўлиб, қўнғиротлар сулоласига мансуб отаси Муҳаммад Раҳимхоннинг вафотидан сўнг 1825 йилда бошига тож, бармоғига салтанат узугини таққан. Ўшанда Оллоқулихон энди ўттиз ёшга тўлган эди. Бу пайтларда сарой ўйинлари тез-тез бўлиб турадиган одатий ҳол саналган. Шу боис Оллоқулихон атрофига ўзидек инсофу диёнатли кишиларни тўплади. Унинг халқ ўртасида инсофли ҳукмдор, дея довруқ таралишига сабаб, 1831 йили Хивалик савдогар Саид Ниёз Шоликорбойга насиб этган бир қор олтинни хонлик хазинасига қўшмаганида эди. Ўшанда Саид Ниёз Оренбургдан қирқ қоп маҳсулот олиб қайтиб, ичидан чиққан бир қоп олтинни нима қиларини билмай қолди. Сўнг охиратим куймасин, дея Оллоқулихоннинг ҳузурига борганди. —Бу олтинлар қандай йўл билан топилгани номаълум. Шу боис бир қоп олтинни деб хонлик хазинасини булғамайлик,—деди хон бойга. Кейин масжид, минора солишни маслаҳат берди. Ўзи ҳам аъёнларининг маслаҳатига кўра, Эрон ва Бухоро билан кечадиган низоли воқеаларга чек қўйди. Ҳатто, урушда асирга олинган хуросонлик форсийларга Оқдарбанд қишлоғини ажратиб бериб, уларга деҳқончилик билан шуғулланиб, ҳарбий хизмат қилишлари учун шароит яратиб берди. Айни пайтда Хоразмда янги этник улус—форсийларни кўпайтирди. Чор империяси билан тўхтаб қолган дипломатик алоқаларни йўлга қўйди. Кўп йиллардан бери Хивада сақланаётган 29 нафар рус кишисини совға ва инъомлар билан озод қилиб, ватанига жўнатди. Энг ҳайратланарлиси, Оллоқулихон шарқ мусулмонларига хос нафақат араб ва форс тилларини, балки рус тилиниям ўрганиб, ёзиб гапира оладиган даражага этган эди. Русиялик савдогарлардан русча китоблар сотиб олиб ўқирди. Ҳатто, Хоразмда, Ўрта Осиёда биринчилардан бўлиб, замондоши Пушкин шеърларини мутоаала қилган. Ваҳоланки, кейинчалик, чоризм истилосидан сўнгги қарамлик давридаям Бухоро амирлари ва Хива хонлари руслар билан тилмоч орқали муомила қилишган.1830 йилларда, тағин диний бидъат авж олган замонларда оврўпа тилини, мутаассиблар таъбири билан айтганда, “кофирча”ни ўрганиш, китоблар ўқиш ҳам хон учун жасорат эди. Шунингдек, Федка Грушин деган рус асирини эшик оғаси лавозимига, Андрей Ивановни эса Хивада руҳонийлик қилишига, рус асирларининг тўпланиб, улуғ рўза, пасха, троитса—насронийлик диний байрамларини ўтказишига рухсат берди.Бироқ, нима бўлганида ҳам у Хоразм ҳукмдори сифатида ўз миллий манфаатларини ўйлар эди. Шу боис 1839 йилда Хивага келган Англия элчиси Аббат ва 1841 йили воҳага ташриф буюрган чор империяси элчиси Никифировларнинг ўз давлатлари манффатини кўзловчи талабларини рад этди. Савдонигина ривожлантириш учун ўз элчиларини уларга қўшиб юборди. Булардан ташқари Оллоқулихон хонликда кўплаб каналлар қаздирди, сув йўлларини тозалатдирди. Пойтахт Хивада кўплаб масжид, мадраса, хонақоҳ барпо этдирди.Оллоқулихоннинг бошқа амалдорларга, олтинни нафсига ишлатиб, қўша-қўша уй, хотин устига хотин олаётган бойларга ибрат сифатида 99 ҳужрадан иборат икки қаватли мадраса бунёд қилдиргани ҳам маълум. Ўз халқига нисбатан раҳм-шафқатли бўлган хон Ичан қаъладан ташқарида яшаётган фуқароларни ҳимоя этиш ниятида яна бир истеҳком—Дишон қаълани барпо этдирди. Ваҳоланки, Оллоқулихон пайтида Хивага ҳужум таҳликалари бўлган эмас. У халқи, давлати манфаати ҳимоясини ўйлаб, шундай мудоффа иншоаатини бунёд этдирган эди. Мазкур қаъла деворининг узунлиги 6250 метр бўлиб, пахса деворлар лойдан олти ҳафталик муддат ичида тикланган. Эътиборни тортадиган жиҳати, Дишон қаъла жанубидаги девор пахса аввал ичкарига кириб, кейин бурилиб, яна ўз йўналишида давом этган.
Show all...
👍 29 4👏 4👎 1😁 1
«Билим учун узоқ элларга биринчи ўзбек қизини юбориш шарафи, шукурлар бўлсинким, менга насиб қилмиш» Эзилган миллати, қоронғулиқда қолғон юртини келгусида чин билим билан ёритмоқ учун бу йил хорижга кетган талабалар орасида қизим Хайринисо ҳам бор эди. Билим учун узоқ элларга биринчи ўзбек қизини юбориш шарафи, шукурлар бўлсинким, менга насиб қилмиш. Ҳозир мен шу муносабат билан ҳар ердан қутлаш хатлари олмоқдаман. Шуларнинг ҳар бирига айрим-айрим хат ёзиш мумкин бўлмағонлиғи учун уларнинг ҳаммасига бирдан, айниқса, гўёки қизғин туйғулар билан қутлаган Москва ва Бокудаги талабаларимизга, Қозон ва Оренбург маданият-маориф ходимлариға, ёш шоиримиз Боту ўртоққа ташаккуримни билдириб, билим истаб дунёнинг ҳар томониға ёйилатурғон йигит ва қизларимизни «Кўпайсин!», дейман. Мажидхон, 1922 йил, 18 декабрь, «Туркистон» газетаси
Show all...
👍 14😢 5🥰 1
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.