cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

Advertising posts
275
Subscribers
+224 hours
+27 days
-430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Фарзанд катта қилаётган ОТАЛАР! Биламиз замон сал оғир бўлди, борда бор, йўқда ҳалиям йўқ. Пул қадрсиз, нархлар осмон. Ейиш, едириш, кийиш,ичиш, яшаш, тўй қилиш каби эҳтиёжлар бир талай. Аммо ризқ барибир битилган. Аммо кўз ўнгингизда ўсаётган ўғил-қизингиз сизнинг катта муаммоларингиз гирдобига тушиб қолмаслиги керак. Кўча ҳаёти мураккаб. Қизларни ҳаёси, йигитларда ор кўтарилган замон. Ҳозирку 13-14 ёшгача ўтир-тур десангиз гапингизни олади, ундан кейин эплаб бўлмайди. Ишонинг, агар тарбияда сизнинг улушингиз баланд , хиссангиз 90% бўлмаса унда оналик ҳиссиёти, болани кўп енгил елпи ҳаётга ўргатиб қўяди. Чунки она учун болани мактабга бориб, ўқиб келганини ўзи каттаааа иш. Атрофга эътибор беринг. Боғча-мактабга олиб бораётганлар ҳам оналар, синф йиғилиши, тадбирлар борми жамики бола билан боғлиқ жараёнда оналарнинг иштироки 100%. Ота билан ўғилнинг муносабати бўлмас экан, айниқса ўғил болаларда қўрқоқлик, психик инжиқлик, ичимдан топ, бафарқлик кучаяди. Катта бўлгач ўз фикрини-да эркин айта олмайдиган ёки писмайиб иш чиқариб қўядиган бола бўлади. Таълимни қўйинг, хатто тарбияни ҳам мактабга, репититор устозларига ортиб қўйяпмиз. Оилада эришилмаган қадрият ва муносабатни ўрнини биронта устоз тўғрилаб беролмайди. Болаларни тарбиялаш учун улкан инвеститция шартмас. Кун бўйи Ота сифатида назоратга олиш (яхшимисан, қаердасан, нимадир керак эмасми)каби йўқлов, уйда эса “бугун нималар қилгани ҳақида” кичик мажлисча етарли. Бизда аксинча: дастурхон атрофида сиёсат, иқтисод, қўшнини ёки ишдаги бошлиқни ғийбати, газ, свет, сув муаммоси, амма холасини ташвиши каби маиший масалалар гапирилади. Ёки тв да бемаза сериаллар. Бола эса ўз-ўзидан (негатив сиёсатчи) бўлиб улғаяди. Айтай десам жуда гап кўп.. лекин ачинадиганим битта; эртага сал кеч бўлади! Кичик мисол айтай: кўчамизга газон ва арча эктирдик, атроф сал чиройли бўлсин деб. Ташқарида ўриндиқ бор. Шу ерга келиб ўтирувчиларни (ёшлар) аксарияти қўлидаги жамики ахлатини арча ичига улоқтиради. Хайрон қоламан, бир дастурхон атрофида ўтирганда биронта оиланинг каттаси; Болам сен хайвон эмас, инсонсан! Инсонлар эса атроф муҳитга эътиборли, бошқаларнинг меҳнатини қадрловчи бўлади, демаса. Ўз ўрнини, ичган идишини йиғиб олишга одатлантирмаган боладан ким бўласан десангиз “президент, банкир, фалон” дейди. Йўқ аввало Одам қилайлик. Уларга бераётган меҳрларимиз ҳеч қачон қутқармайди, ҳеч қачон “олгин, олдирмагин” деб улғайтирманг. Халол-харом, бировнинг ҳаққи, сенинг ҳаддинг, ўз ўрнинг, ёлғон ва енгил ҳаёт… …Ҳаа буларни Сиз англатмасангиз, теварак “тарбиялаб” беради. Шуниси қўрқинчли! Ва албатта ота-она сифатида дуода қойим бўлайлик..!
Show all...
👍 9 2👏 1
Ёғоч михга "Мени жароҳатладинг", деб шикоят қилди. Мих: "Агар бошимга тушган зарба қандай кучли эканлигини билганингда, узримни қабул қилардинг", деб жавоб берди. Доимо одамларга ва уларнинг ниятларига нисбатан яхши гумонда бўлинг. Чунки сиз уларнинг асл ҳолатини билмайсиз.
Show all...
👍 7👏 3🥰 1
Repost from Ikrom Sharif
Photo unavailableShow in Telegram
Ёши элликдан ошган онанг уй ишларини сендан ёрдам сўрамасдан ўзи бажараётган бўлса, отанг оғир нарсаларни сенга индамасдан ўзи кўтараётган бўлса, билиб қўй — бу овоз чиқармасдан оқ қилишдир! Таржима. Кўпинча ота-оналар бу ёшда боласига аччиқ қилиб ёрдам сўрамайди. У ҳаракатлар ота-онанинг у ёшдаги одати бўлмайди. Демак ҳафа бўлган ва шу ҳафалик оқ ҳисобланади… Аллоҳ сақласин. @IkromSharif
Show all...
👍 5😢 5
#қайнона бўлишдан олдин ёзилган эди. Мавзу ўша ўша долзарб📌 Сенатнинг тўйлар ҳақидаги қарорига камтарона пикрим: Топганимиз тўйдан ортмаётган замонда, тўй орзулари, ниятлари ҳай-ҳай истаклари навқирон авлодни сал кам қулга айлантирди (қозоқда ёнди, авария бўлди, российда куйди, сотилди..) Бизни болаликда тўйлар уйда бўларди, унга фақат тўқлар келмасди. Кўчада шиша йиғиб атторлик қилаётган лўли амаки ҳам кириб бир четда ош еб кетаверарди. Ғўзапоя дастаси устида болалар тўй ошини чунонам мазза қилиб ейишардики, ошда нафақат гўшт балки меҳр-муҳаббат, ҳамжиҳатлик, қўни қўшничилик, маҳалладошлик анъаналари сероб эди. Ўнг томондан тўртта , сўл томондан тўртталаб маҳалла аҳли жарчи орқали айтиларди тўйга. Хизматда маҳалланинг еттисидан етмишигача бел боғларди.. Энди шунақа тўйлар ҳақида болангизга айтиб беринг. «Фантастик киноми бу ада ё она»- деса керак.. Ресторан бизнеси яхши бўб қолди, албаттада биздек қорин, орзу ва риё мухлислари бор экан, бу тармоқ фақат семиради. ... Мени асосий гапим бу эмас! Тўйку ўтди, кейинги ейиш қаттиқ нон бўлар, ёҳуд келинникидан келар тоғора бўлар. Муҳими бу эмас, энг кераклиси уйга келин қилиб олиб келганингиз қизойим ҳақида. Ўғлингизни ўқитгандирсиз, яхши иши бордир, ҳеч бўлмаса бозорда уни олиб буни сотар, рўзғорга қаралашиб тургандир. Ҳўш кейин нима бўлади? Келин-бу меҳнаткаш, кўча супурувчи, овқат қилувчи, эрга ёқувчи, қайнона-қайнотани уддаловчи, келиб кетувчи меҳмонжонларга тавозе кўрсатувчи- образга айланиб қолади. Мана шу асл бузилиш, шу оқибат энг хайрсиз оқибатдир! Келинни авлодини суриштириб олишдан бошланг бу ишни. Агар ўқиган қизни келин қилган бўлсангиз, яна ўқишини ёки ўрганган билимини ўргатишига шароит яратиб беринг. Ўқимаган бўлса зудлик билан унинг замонавий ва диний таълимига харис бўлинг. Келиндан олдин ҳам ўша уйда қозон қайнаётганди, ҳаёт бўлаётганди. Яна давом этаверади, аммо туғилажак зурриёдларингизга саводсиз онани сайлаб берганиз бу йўқотишингиздир. Уйга репититор ёнлаб бўлсада ўқишига қаттиқ қаранг. Ресторанда ҳай-ҳай тўй қилишингизга 5-6 минг ($) кетар ўртача.. Аммо шу маблағни икки ёшга сарф этсангиз, келгусида мевалари бақувват ва манфаатли бўлади, иншаАллоҳ. Яна ўша гап. Келин ва ўғил ўқимишли бўлиши шарт. Аммо аёл учун унинг рўзғори ҳам муҳим, қайси маънодаки унинг қўлидан аёлликка мос юмушлар, тавозелар, эрига итоат ва муомала қилиш келмас. «Онаси ўргатмаганда буни»- деб, қийиқ ахтаришга шошманг. Сиз ўргатинг, чунки шу келинингиз суюкли ўғлингизни авлодини етиштиради. Бошидан тарбия қилишга тўғри келсада додламай, шикоят қилмай амал қилинг. Менку ҳали қайнона бўлмадим, лекин ниятимга Аллоҳ етказсин. Келинга инвестиция киритинг. Барака топгур авлодингиз ҳақида қайғурмасангиз охиратингиз ... Тўй бу икки ёшники! Уларнинг орзуларига қўйинг. Тўйдан кейин хайит дастурхони, чаллари балою баттар урфларни йўқотинг. Шу риёкорона базми жамшидларнинг пулига ёшларни Умра сафарига юборинг. Тўй , никоҳ бу энг гўзал ҳадя. Муносиб жуфтликни танлови, бугуни, келажаги ва охирати учун курашидир. Бошқача бўлмайди.. Топганингиз зурриёдларингиздан бўлғуси олимлар чиқишига насиб қилсин.
Show all...
🥰 4👍 1 1
Photo unavailableShow in Telegram
6👍 1🔥 1🥰 1😢 1
#оналар тилидан ёзилган:, охирги вақтларда ҳар хил самасуд видеолардан кейин.. 📌📌📌 Эй менинг “ёмон болам”. Мен ўзимнинг “ёмон боламдан” арзихол қилибман. У ундай, бундай, шундай. Унга айтиб,бунга айтиб гўё енгил тортибман. Ҳа-я, у менинг ичимдан тушган боламни ким тўғрилаб беради, демабман.. Эй менинг “ёмон болам-а” кўзларингни қорасидан ўргилай, рангингни синиққанидан айланай. Ёш туриб “ёмон бўлганим”. Меҳри яширин олов бўлганим. Болалигидан бўйин қисганим, эрка бўлиб ҳеч талтаймаганим(! Онам деса жонин берганим, акасини кўп “қийнаганим”. Халоватимиз бузилганда бузилди, ўғил бола эканки, ўзидан не ўтса жим яшаркан, унинг жимлиги оламни бузса зора.. Оиламга таянч бўлишим керак, акамни ёнига киришим керак, онамга дунёларни беришим керак, деб ўзини чўққа ташлаганда чўғлар ёндираркан, кул қиларкан.. Ранглари синиққанда, “ҳеей сен бола нималар қиляпсан, ҳейй одам бўласанми, ҳееей фалончиларни қара, ҳееей фалончилар фалон деди”… деди-деди дерканмизку, ҳали катта юкни кўтариб кўрмаган бу юрагига қулоқ солмас эканмиз. Кичкина вужудда катта юрак бўладими? Эй менинг “ёмон болам”! Боланг ёмон дейишса, ёмон бўлиб кетаманда. Ёмон болани туққан онаси учун ёмонам қийин бўларкан,ёмон дейишса. Ўғил туғилди деганларида дунёларга сиғмай кетган Она учун, болани ёмони бўлмайди. Дангаса бўлсин, ўқишга қизиқмасин, одамовироқдир, хунари йўқдир, дипломсиздир, ишсиздир лекин у она учун бир умр Бола-дир. Уни ёмон бола деманг, “ёмон боламни” қанча яхши кўришимни билганингизда эди, ёмонимни сиз ҳам яхши кўрардингиз! “Ёмон болам” Кўзимдаги гавҳарим, қалбимдаги дур болам, юрагимга нур болам. “Ёмон дейишса” ёмон эканку деб ёмон кўриб қолмайдиганим болам.. Она сиз бор учунгина яшаш ёқади, деган унсиз болам. Ёнингизга етишга 10 дақиқа қолди, лекин худди бир йилдек туюлдия, дейдиган хокисорим. Мен ёмонни яхши боласини ёмон деманг. Ҳали шундай кунлар келадики, оғирликлар ўтади, гап сўзлар тинади, ниятлар ушалади, бахтларимиз бахтиёр бўлади! Мен тирик эканман “ёмон боларимни” яхши кўравераман! …Фақат болаларинг ёмон демасангиз бўлди, қолганига чидайман..!
Show all...
😢 9👍 2 1🥰 1
Photo unavailableShow in Telegram
Аёл кишининг бутун ҳаёти давомида эришиши мумкин бўлган энг буюк шаҳодатнома, унвон бу ― "У солиҳ фарзандаларнинг онаси", ― деб аталишидир. Албатта, бу мақомга она бундай дейилиши учун эмас, балки, уни холис Аллоҳ учун қилмоғи шарт бўлади. Аллоҳ шундай солиҳа оналарни кўпайтирсин. Омин.
Show all...
10👍 6👏 1
#кун ҳикмати Одам бир нарсага қаттиқ боғланиб қолса, Аллоҳ таоло у боғланилган нарсаси аччиғини бандага тоттиради. Чунки Аллоҳ Ўзи яхши кўрган бандасининг қалбини бошқа нарсага боғланишидан рашк қилади. Бас, Ўзидан бошқага боғланилганга олиб борадиган йўлни тўсиб қўядики, Ўзига қайтиши учун. Ибн Атоуллоҳ Искандарий «Ҳикмат»ларида айтганларидек, «Ким Аллоҳга яхшиликча юзланмас экан, Аллоҳ уни Ўзига синовлар кишанлари билан олиб келади.» Abdurrouf Abdurroshid саҳифасидан олинди
Show all...
👍 5🔥 2😢 2
Кулгандим, дедилар: "Ҳаё йўқ санда", Йиғладим, дедилар: "Кулмас бу банда". Дедилар табассум қилсам: "Риёкор", Қовоқ солсам, қалбим бўлганмиш ошкор. Жим турдим, дедилар: "Дудуқ ва соқов", Гапирдим, дедилар: "Сергап ва мижғов". Мулойим бўлгандим, дедилар: "Қўрқоқ", Шижоат кўрсатсам, дедилар: "Аҳмоқ". Йўқ дедим, дедилар: "Одамовисан", Хўп дедим, "Ҳар кимнинг сен яловисан". Англадим, ҳар қанча уринмасин кас, Одамлар ризосин забт эта олмас. Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси 2024-09-12
Show all...
10👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
#машина сотилади. 2019 йил туғилган, 65 км юрган легенда сотилади. Ўзимизники. Ихчам, бир қўл хайдалган, тўғрироғи иш уй дегандек, эҳтиёт қилинган яхши машина. Механика. Тўғри бу билан дунё кезинг демайман), ома ишга, ўқишга, боғча, мактаб, бозор ўчар, гап сап, тўй-тўрқин, кафе-ресторан, водий тошкент- воҳа бўйлаб текиз босўрасиз. Пардоз андоз қилиб кракса тегмаган, ома қирилган сирилган жойлари андек бор. Кўриб, барака қиламан деганлар учун шу телефон рақам: +998 99-373-77-55
Show all...
👍 7
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.