cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Deputatlar nima deydi? — Saylov 2024

Jamiyatda sodir boʻlayotgan voqea va hodisalarga xalq vakillari-deputatlarning xolis munosabatlari. Fikr va mulohazalar: @deputatlar_nima_deydi_chat Maʼlumot yuborish, takliflar, hamkorlik uchun: @deputies_commerce_bot

Show more
Advertising posts
12 044
Subscribers
-2724 hours
-1067 days
-40230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

02:31
Video unavailableShow in Telegram
🏠Уй-жой сотиб олишда нималарга эътибор қаратиш лозим? 📣 Қурилиш соҳасида фаолият юритаётган айрим тадбиркорлик субъектлари турли баҳоналар билан қурилиш ишларини бир неча йилларга кечиктираётгани, айрим ҳолларда эса фуқароларнинг фирибгарлар тузоғига тушиб қолганликлари ҳақидаги хабарлар тез-тез қулоғимизга чалиниб туради.
✅ Видеодан бундай ҳолатга тушиб қолмаслик учун уй-жой сотиб олиш бўйича баъзи тавсиялар ўрин олган.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Show all...
IMG_6700.MOV54.49 MB
👍 4🔥 4 2🎉 1
Photo unavailableShow in Telegram
📣📣 “Миллий тикланиш” демократик партияси ва Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳамкорлигида “Ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда истиқболдаги вазифалар” мавзусида давра суҳбати ўтказипти. Охирги пайтлар мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилгани сир эмас.
🔊 Ушбу йўналишда 100 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилингани, айниқса янги таҳрирдаги Конституциямизда ёшлар учун алоҳида боб ажратилгани фикримизнинг исботи бўла олади.
Тадбирда ҳам шундан келиб чиқиб қилинган ишлар сарҳисоби ва ёшлар сиёсатига оид ташаббусларни янада ошириш масаласига урғу берилибди. 🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Show all...
👍 4🔥 2👏 2
Photo unavailableShow in Telegram
“Миллий тикланиш” & Экологик партия тандеми Партияларимиз ташаббусларида турли йўналишлардан тортиб, соғлом овқатланиш масаласи бўйича ҳам алоҳида таклифларининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Хусусан, “Миллий тикланиш” ДП соғлом овқатланиш миллий концепцияси қабул қилишни, шунингдек таркибида “ГМО”си йўқ маҳсулотларни оммалаштиришни таклиф қиляпти. "ГМО"си нима бўлдийкин десангиз тушунтирамиз: гени ўзгартирилган, бегона организм гени киритилган  организм (бактерия, ўсимлик ёки ҳайвон организми). Ҳозирги глобал овқат танқислиги шароитида ва янги ва самарали навларини яратиш бўйича изланишлар олиб борилаётган бир пайтда партиянинг ГМО маҳсулотларга позицияси қандайлиги қизиқ, албатта. Зарарлиги аниқ бўлмаган маҳсулотларни чеклаш қайтага вазиятни ёмонлаштирмайдими? Бу ёқда Экологик партиямиз ҳам кимёвий моддалар ёрдамида етиштирилган маҳсулотлар истеъмолидан огоҳликка чақиряпти. Иссиқхоналарда етиштириладиган маҳсулотлар парваришида пестицид(зараркунандаларни ўлдирадиган дорилар)дан фойдаланилишини барчамизга маълум. Партия сайловолди дастурида 2030-йилгача зарарли пестицидлардан фойдаланиш ҳажмини 50 % камайтириш ташаббусини илгари суряпти. Чиндан ҳам, мутахассислар томонидан пестицидлар инсонда саратон ва неврологик касалликларни келтириб чиқариши, сув манбалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларининг ифлосланишига олиб келиши айтилади. Нима ҳам деймиз, икки партиянинг ташаббусида аҳоли саломатлигини ҳимоялаш ва соғлом ҳаёт кечиришини таъминлаш масаласи ўрин олган. Фақатгина изчил, пухта ўйланган дастурлар керак. 🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Show all...
👍 5🔥 4😁 3💯 1
04:30
Video unavailableShow in Telegram
🔊 Кейинги йилларда парламентимиз фаолиятида изчил янгиланиш ва тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Улардан бири давлат сайловчилик тизимига аралаш сайловнинг кириб келгани бўлди.
📎Видео орқали айнан аралаш сайлов тизимида депутатлик ўринларини тақсимлаш тартиби ҳақида билиб олишингиз мумкин.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Show all...
Hisoblash Rolik Retouch.mp449.11 MB
👍 6🔥 5💯 4👏 1😁 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Сайлов2024 📣 Сайловгача 37 кун қолди. 🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Show all...
👍 5🔥 5👏 4👎 1
Photo unavailableShow in Telegram
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 : жиноятдан зарар кўрганларга ёрдам берамиз! 👍👍👍👍👍 : биз ҳам қараб турмаймиз! Бирин-кетин партиялар сайловолди ғояларини халқимизга етказишмоқда. Партиялар одамларимизнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаттиқ бел боғлашган шекилли, сўл партиялар ғояларида ҳам булар акс этяпти. Масалан, “Адолат” СДП жиноятдан жабрланганларга кўмаклашишни замон талабларига мослаб такомиллаштиришни таклиф қиляпти. Бунда партия моддий зарарни қоплашга урғу бермоқчи. Ростанам, айбдордан жабрланувчи фойдасига моддий зарарни ундириш энг чўзиладиган ва бош оғриқ жараён.  “Адолат” СДП эса зарарни айбдор тўлаб берадиган кун келгунича жабрланувчига зарарни махсус жамғармалар ҳисобидан қоплаб бериш таклифини беряпти. “Адолат” га ёндош тарзда "Халқ" ДП ҳам аҳолининг турли қатламларини, дейлик, ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғир аҳволга тушиб қолган фуқароларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга эътибор қаратмоқда. Партиянинг фикрича,  мамлакатимизда ижтимоий кодексни ишлаб чиқиш вақти етиб келди! Бундай ҳужжат оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган фуқаролар тоифаларини ва уларга кўрсатиладиган ёрдам турларини аниқ белгилашдан ташқари,  ижтимоий нафақаларнинг янаям адолатли тақсимланишини таъминлашга хизмат қилар экан. Ўйлаб кўрилса долзарб, бу уларга кўрсатиладиган кўмак турларини аниқ белгилашга ёрдам бериши мумкин. 🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Show all...
👍 4🔥 4💯 3😁 2
Photo unavailableShow in Telegram
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 : Конституция хиёбони — Конституциянинг жонли рамзи бўлади Маълумки, 2023 йил 30 апрелда умумхалқ референдуми орқали янги таҳрирдаги Конституциямиз қабул қилинди. Моддалар 128 тадан 155 тага, ҳуқуқий нормалар 275 тадан 434 тага кўпайиб, бош қомусимиз 65 фоизга янгиланди. Шу янги таҳрирдаги конституция ташвиқотини кўпайтириш учун "Адолат" СДП ўзини сайловолди дастурида Конституциянинг рамзий монументи ўрнатилган “Конституция хиёбонлари”ни барпо этишни таклиф қилибди. Партия фикрича, хиёбон конституциянинг жонли рамзи бўлиб, фуқароларни конституциявий нормаларга риоя қилишга, уларни қадрлашга даъват қилар экан. Энди дўппини бир четга олиб, ўйлаб кўрайлик. Бизда рамзий маънога эга қатор боғ ва хиёбонлар шусиз ҳам мавжуд. Конституциянинг хиёбони халқимизга қонуннинг муқаддаслигини нечоғлиқ ҳис қилдира олади? Аввало ана шундай рамзий боғ ва хиёбонлар ўз вазифасини қанчалик ўтамоқда? Таклиф яхши, лекин бизнингча бу борада яна озгина таҳлиллар керак. Буни партия чуқур ўйлаб, ғояни янада пишитса яхши бўларди. 🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Show all...
👍 6🔥 5💯 3👏 1😁 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Сайлов2024 📣 Сайловгача 36 кун қолди. 🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#Сайлов2024 📣 Сайловгача 38 кун қолди. 🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Show all...
👍 5🔥 4👏 3👎 1
Photo unavailableShow in Telegram
Медиаиммунитет....
“Идентификация” сўзи “истеъмол” қилишни англатмайди, ёхуд гапнинг мағзини чақмасдан, кўр-кўрона хулоса чиқаришга шошилманг!
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Show all...
👍 4🔥 3💯 3😁 1
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.