cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

СОЛИХА АЁЛ🧕🧕🧕

Солиҳа аёл учун никох хам ибодат. Чунки солиҳалар хожасининг хизматларини Аллоҳ йўлида ибодат даражасида бажаришади. Хумайро.

Show more
Advertising posts
5 890
Subscribers
-1524 hours
-457 days
-13530 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Фарзанд катта қилаётган ОТАЛАР! Биламиз замон сал оғир бўлди, борда бор, йўқда ҳалиям йўқ. Пул қадрсиз, нархлар осмон. Ейиш, едириш, кийиш,ичиш, яшаш, тўй қилиш каби эҳтиёжлар бир талай. Аммо ризқ барибир битилган. Аммо кўз ўнгингизда ўсаётган ўғил-қизингиз сизнинг катта муаммоларингиз гирдобига тушиб қолмаслиги керак. Кўча ҳаёти мураккаб. Қизларни ҳаёси, йигитларда ор кўтарилган замон. Ҳозирку 13-14 ёшгача ўтир-тур десангиз гапингизни олади, ундан кейин эплаб бўлмайди. Ишонинг, агар тарбияда сизнинг улушингиз баланд , хиссангиз 90% бўлмаса унда оналик ҳиссиёти, болани кўп енгил елпи ҳаётга ўргатиб қўяди. Чунки она учун болани мактабга бориб, ўқиб келганини ўзи каттаааа иш. Атрофга эътибор беринг. Боғча-мактабга олиб бораётганлар ҳам оналар, синф йиғилиши, тадбирлар борми жамики бола билан боғлиқ жараёнда оналарнинг иштироки 100%. Ота билан ўғилнинг муносабати бўлмас экан, айниқса ўғил болаларда  қўрқоқлик, психик инжиқлик, ичимдан топ, бафарқлик кучаяди. Катта бўлгач ўз фикрини-да  эркин айта олмайдиган ёки писмайиб иш чиқариб қўядиган бола бўлади. Таълимни қўйинг, хатто тарбияни ҳам мактабга, репититор устозларига ортиб қўйяпмиз. Оилада эришилмаган қадрият ва муносабатни ўрнини биронта устоз тўғрилаб беролмайди. Болаларни тарбиялаш учун улкан инвеститция шартмас. Кун бўйи Ота сифатида назоратга олиш (яхшимисан, қаердасан, нимадир керак эмасми)каби йўқлов, уйда эса “бугун нималар қилгани ҳақида” кичик мажлисча етарли. Бизда аксинча: дастурхон атрофида сиёсат, иқтисод, қўшнини ёки ишдаги бошлиқни ғийбати, газ, свет, сув муаммоси, амма холасини ташвиши каби маиший масалалар гапирилади. Ёки тв да бемаза сериаллар. Бола эса ўз-ўзидан (негатив сиёсатчи) бўлиб улғаяди. Айтай десам жуда гап кўп.. лекин ачинадиганим битта; эртага сал кеч бўлади! Кичик мисол айтай: кўчамизга газон ва арча эктирдик, атроф сал чиройли бўлсин деб. Ташқарида ўриндиқ бор. Шу ерга келиб ўтирувчиларни (ёшлар) аксарияти қўлидаги жамики ахлатини арча ичига улоқтиради. Хайрон қоламан, бир дастурхон атрофида ўтирганда биронта оиланинг каттаси; Болам сен хайвон эмас, инсонсан!  Инсонлар эса атроф муҳитга эътиборли, бошқаларнинг меҳнатини қадрловчи бўлади, демаса. Ўз ўрнини, ичган идишини йиғиб олишга одатлантирмаган боладан ким бўласан десангиз “президент, банкир, фалон” дейди. Йўқ аввало Одам қилайлик. Уларга бераётган меҳрларимиз ҳеч қачон қутқармайди, ҳеч қачон “олгин, олдирмагин” деб улғайтирманг. Халол-харом, бировнинг ҳаққи, сенинг ҳаддинг, ўз ўрнинг, ёлғон ва енгил ҳаёт… …Ҳаа буларни Сиз англатмасангиз, теварак “тарбиялаб” беради. Шуниси қўрқинчли! Ва албатта ота-она сифатида дуода қойим  бўлайлик..! Мадина Муминова сахифасидан @soliha_ayollarga
Show all...
👍 25
Мен ўзимни атрофимдагилар билан солиштирмайман.  Уларнинг мендан кўпроқ топаётгани,  мартабаси,  уйи,  машинаси хатто илми кўплиги хам қайғуга солмайди. Мени аввалги ўзимдан қанчалик фарқ қилишим кўпроқ қизиқтиради. Ўтмишдан ўн йил аввалги ўзимни қидираман. Ҳозиргидан оддийроқ,  камбағалроқ, илмсизроқ ўзимни. Шу билан бирга, содда,  беғубор,  самимий, ишонувчан,  қалби софроқ, химмати баландроқ, ўзимни. Озгина гуноҳига хам сиқиладиган юрагимни. Иштиёқи баланд,  келажакдан катта нарсалар кутган,  оламни ўзгартирмоқчи бўлган,  оддий нарсалар хурсанд қиладиган, оддий воқеалар йиғлатадиган йигитчани. Сўраса чин қалбдан сўрайдиган,  ўқиса таъсирланадиган ўзимни.  Мен ўзимни ўзим билан солиштираман.  Топганларим эвазига йўқотганларим арзимаслиги, бугун топганларимни исталган пайтда топиб, исталган вақтда йўқотишимни биламан ва йўқотганларимни, ёшлик, софлик, туйғулар, иштиёқ, самийийликни энди тополмаслигимни хам биламан. Энди 20 ёшли ўзим ҳис қилган нарсаларни энди хеч қачон ҳис қилолмаслигимни хам биламан Шу мени қайғуга солади... Ориф Таскиннинг Муҳрланган дардлар китобидан @soliha_ayollarga
Show all...
👍 29😢 10 5👏 5
Асримиздаги  энг катта ўғри-бу уяли телефонлардир У махорат билан  ақллларни , вақтларни ,қувват ва алоқаларни ўғирлади У  хаётимиздаги қанча бахтли онларимиздан бизни махрум қилди Умрларимизни  зимдан ўғирлади Хаттоки оилаларни  парчалаб бузиб ташлади Энг ажабланарлиси эса , ўша ўғрини биз ўз қўлларимиз  билан уйларимизга олиб кирдик У эса бизнинг энг  қадрли , энг қимматбахо нарсаларимизни ўғирлаб олди хатто хотиржамлик ва оромни ўғирлади, тафаккур ва мулохазагача ўғирлаб кетди Хар сафар телефон экранига боққанимизда, ўзимиздан бир бўлакни йўқотиб , энг яқинларимиздан узоқлашамиз Мана шу кичиккина қўлимиздаги жихоз-узоқни яқин қилувчи деб тарифланди Аслида эса у -яқинларни узоқ қилувчи орага  қалин девор урган маккор бўлиб чиқди. Қувончимиз телефонда бўлиб қолди, Қайғу келса телефондагилар билан бўлишамиз Оғир дамда ундан мадад кутамиз ,нега? Чунки атрофда бизни тушунадиган , бизнинг хис туйғуларимизни , фикрларимизни  хурмат қилувчи инсон қолмади,хамма бант Авваллари оила рахбари бўлган ота, уйга қайтганда бошини баланд кўтариб болаларга ширинликкка қўшиб, аёли учун чўнтагида беркитган хос "эътибори"бир дона шоколад билан кириб келса Бугунги оталарни бошлари қўлидаги телефонга энгашган, ёки қулоғида телефон, кимгадир илтифот билан гапириб ёки кимнидир бор овози билан сўкаётган холда кириб келади Салом беришга шошган жуфтига жим деган аломатни кўрсатади. Она эса отага салом бергани югурган болаларни йўлини тўсиб, жим адангиз гаплашяпти қайтинглар дейди . Аёл хам ошхонага қайтиб овқати пишгунча уни тушуниб кўнглини оладиган энг яқинини қўлига олади Болалар хам ортга қайтиб бошларини"силовчини"  телефондан қидиради. Уйда ўтирган она ишдан қайтган ўғли бўшашини кутиб тиқ этса эшикка қараб ўтиради Ота  хам боласини гапдан қўймай деб индамай кўчага чиқиб кетади Таналаримиз бир жойда, қалбларимиз фикрларимиз бошқа бошқа заминларда яшамоқда. Унданда хатарлиги , у хаёни ўғирлаб кетти Хамма хонасида у билангина ёлғиз қолишни истайди У бўлган ерда бола онага ,эркак аёлига боқмайди Кўзлардан мехр , юзлардан илиқлик нури кетди Она қизини чақирса "уфф"деб жавоб беради Ўғил отага қараб "яна нимаа"дегандай энса қотиради Келин хам янги хонадондан янги ахборотлар ташийди Қайнона шу ёшда сериал кутиб яшайди Авваллари фақат табиати бузуқ кишилар бузуқлик қилса, Бугун кўчада туппа тузиклар, уйида у билан бузуқлик қилади Аввалги онаси ўпмаганларни кўчама кўча совчилар кидирса Бугун улар жуфтларини ижтимоий тармокдан кидиради Ким , қанақа, бўйи , вазни, табиати , қизиқишигача хамма билади Қўйнимда бир ёру ,кўнглимда бир ёр деб куйлаган бехаёлар бугун хар уйда бор Балоғатга етмаган қизлар тўртинчи хотин бўлиб қасрда яшашни орзу қилишади Қарига тегсада пулига эга чиқиб узоқ келажакни кўзлашади Оталар қизи тенгни излаб, йигирма йиллик аёлини хор қилади Мўъмина бўлганлар дардини Аллохдан бошқага айтишга ор қилади Эй мўъминлар кир тушлардан  уйғонинг , қанча лаззат изламанг ўлим келиб бўғзингиздан олади Еганни қусмоғи бор хар бир жиноятни қаттиқ жавоби бор Аллох қадарингизга ёзганларга бир кўз очиб қаранг ,уларни сочига оқ тушган бўлсада улар сизга содиқлардир Уларни қуввати кетган бўлсада, сизни асл мехрибонларингиздир Пулингиз эмас, мехрингиз тиламчиларига бир боқинг, Хаёт давомчиларингизга бир боқинг Кўзингиз юмилмай охирги мартта бир боқинг Бу тунда Жаханнам эгаларига шахват эшиклари очиқ Бу тунда Жаннат эгаларига тавба эшиклари очиқ Бу тун қанча  инсонлар учун охирги тун бўлади,,, Лекин уни охирги эканлигини фақат Яратувчи билади. @soliha_ayollarga
Show all...
👍 40😢 10💯 10👏 7🥰 4😁 1
Асримиздаги  энг катта ўғри-бу уяли телефонлардир У махорат билан  ақллларни , вақтларни ,қувват ва алоқаларни ўғирлади У  хаётимиздаги қанча бахтли онларимиздан бизни махрум қилди Умрларимизни  зимдан ўғирлади Хаттоки оилаларни  парчалаб бузиб ташлади Энг ажабланарлиси эса , ўша ўғрини биз ўз қўлларимиз  билан уйларимизга олиб кирдик У эса бизнинг энг  қадрли , энг қимматбахо нарсаларимизни ўғирлаб олди хатто хотиржамлик ва оромни ўғирлади, тафаккур ва мулохазагача ўғирлаб кетди Хар сафар телефон экранига боққанимизда, ўзимиздан бир бўлакни йўқотиб , энг яқинларимиздан узоқлашамиз Мана шу кичиккина қўлимиздаги жихоз-узоқни яқин қилувчи деб тарифланди Аслида эса у -яқинларни узоқ қилувчи орага  қалин девор урган маккор бўлиб чиқди. Қувончимиз телефонда бўлиб қолди, Қайғу келса телефондагилар билан бўлишамиз Оғир дамда ундан мадад кутамиз ,нега? Чунки атрофда бизни тушунадиган , бизнинг хис туйғуларимизни , фикрларимизни  хурмат қилувчи инсон қолмади,хамма бант Авваллари оила рахбари бўлган ота, уйга қайтганда бошини баланд кўтариб болаларга ширинликкка қўшиб, аёли учун чўнтагида беркитган хос "эътибори"бир дона шоколад билан кириб келса Бугунги оталарни бошлари қўлидаги телефонга энгашган, ёки қулоғида телефон, кимгадир илтифот билан гапириб ёки кимнидир бор овози билан сўкаётган холда кириб келади Салом беришга шошган жуфтига жим деган аломатни кўрсатади. Она эса отага салом бергани югурган болаларни йўлини тўсиб, жим адангиз гаплашяпти қайтинглар дейди . Аёл хам ошхонага қайтиб овқати пишгунча уни тушуниб кўнглини оладиган энг яқинини қўлига олади Болалар хам ортга қайтиб бошларини"силовчини"  телефондан қидиради. Уйда ўтирган она ишдан қайтган ўғли бўшашини кутиб тиқ этса эшикка қараб ўтиради Ота  хам боласини гапдан қўймай деб индамай кўчага чиқиб кетади Таналаримиз бир жойда, қалбларимиз фикрларимиз бошқа бошқа заминларда яшамоқда. Унданда хатарлиги , у хаёни ўғирлаб кетти Хамма хонасида у билангина ёлғиз қолишни истайди У бўлган ерда бола онага ,эркак аёлига боқмайди Кўзлардан мехр , юзлардан илиқлик нури кетди Она қизини чақирса "уфф"деб жавоб беради Ўғил отага қараб "яна нимаа"дегандай энса қотиради Келин хам янги хонадондан янги ахборотлар ташийди Қайнона шу ёшда сериал кутиб яшайди Авваллари фақат табиати бузуқ кишилар бузуқлик қилса, Бугун кўчада туппа тузиклар, уйида у билан бузуқлик қилади Аввалги онаси ўпмаганларни кўчама кўча совчилар кидирса Бугун улар жуфтларини ижтимоий тармокдан кидиради Ким , қанақа, бўйи , вазни, табиати , қизиқишигача хамма билади Қўйнимда бир ёру ,кўнглимда бир ёр деб куйлаган бехаёлар бугун хар уйда бор Балоғатга етмаган қизлар тўртинчи хотин бўлиб қасрда яшашни орзу қилишади Қарига тегсада пулига эга чиқиб узоқ келажакни кўзлашади Оталар қизи тенгни излаб, йигирма йиллик аёлини хор қилади Мўъмина бўлганлар дардини Аллохдан бошқага айтишга ор қилади Эй мўъминлар кир тушлардан  уйғонинг , қанча лаззат изламанг ўлим келиб бўғзингиздан олади Еганни қусмоғи бор хар бир жиноятни қаттиқ жавоби бор Аллох қадарингизга ёзганларга бир кўз очиб қаранг ,уларни сочига оқ тушган бўлсада улар сизга содиқлардир Уларни қуввати кетган бўлсада, сизни асл мехрибонларингиздир Пулингиз эмас, мехрингиз тиламчиларига бир боқинг, Хаёт давомчиларингизга бир боқинг Кўзингиз юмилмай охирги мартта бир боқинг Бу тунда Жаханнам эгаларига шахват эшиклари очиқ Бу тунда Жаннат эгаларига тавба эшиклари очиқ Бу тун қанча  инсонлар учун охирги тун бўлади,,, Лекин уни охирги эканлигини фақат Яратувчи билади. @soliha_ayollarga
Show all...
#qizimga Axmoqliklar koʻproq yoshlikda va tajribasizlikda boʻladi. Ayrim insonlar qilayotgan ishing xato ekanligini bilsada, indamay jim kuzatadi. Vaqti kelganida oʻsha xatoing bilan yuzingga *uradi. Odamlar, odamlar deyaverma. Odamlar nima deydi? Bu qarindoshim tugʻilgan kuniga bormasam, hafa boʻlib qolmasmikin? Toʻyida hofizlar qoʻshiq kuylaydigan qoʻshnimning toʻyxonasiga bormasam, keyin meni ajratib qoʻyishsachi? Shu kabi gaplar avval boshida hayolingda gʻalayon qiladi. Allohga tavakkul qilib, uning yaratiqlariga emas, Oʻziga boʻysun, Oʻzi seni azizu mukarram qilib qoʻyadi, inshaalloh. Ishon, odamlarsiz, ularning gaplariga parvo qilmay, faqat qilinadigan ishlaringga e'tibor qaratsang, koʻp ishlarni bajara olasan, koʻp muvaffaqiyatlarga erisha olasan. Odamlarga ularning hech biriga sirlaring, yoki qilmoqchi boʻlgan rejalaringni  aytmaganing yaxshiroq. Ular sening qanday *sharafli natijalarga erishganingni  natijalaringdan bilsin. Ba'zan maqtanging kelsa, oʻzimga maqtan! Men ham seni maqtab qoʻyaman. Chunki, insonda ba'zan uddalashga koʻzi yetmagan yoki biror sharafli ishni uddalay olganida kimlargadir aytgisi, maqtangisi keladi. Seni dunyodan, odamlardan bezitmoqchi emasman, shunchaki hushyor boʻlganing yaxshi. Chunki, bizni koʻpincha shayton emas, shayton tabiatli insonlar va tarbiya qilinmagan nafsimiz xatoliklarga boshlaydi. Boshqalarni avvalo oʻzing xurmat qil, ularni oʻzingdan baland tut. Yoshi ulugʻlar - sendan avvalroq yaxshilikni tutgan deb bil. Yoshi kichiklarni - bu men qilgan xatolarni qilib ulgurmagan deb bil. Ularni hech qachon past sanama, har qanday holatida ham. Bintu Muxtor @soliha_ayollarga
Show all...
👍 17👏 4
Аёл оиланинг устуни, аёл жамиятнинг кўзгуси, аёл бу -она! Аёл , аёл, аёл.. Шеъриятлар тўлди, романлар тўлди, гулдасталар тўлди, тўйғулар тўлди. Ўзимизни ўзимиз мадҳ этдик, жабрдийда бўлсак оҳ чекдик. Бола туғсак, ана оналик ҳаммагаяммас дея қувондик.   Тўғри оналик бу Аллоҳнинг энг буюк муждаси, энг гўзал туҳфаси! Аёл бўлиб яралишлик бу ардоқ! Лекин бугун иккинчи жинс вакили Эркаклар ҳақида камроқ эслаяпмиз. Улар Ким? Ўз отасини яхши кўрмас бирон фарзанд борми? Нима учун яхши кўради? Чунки Эркак бу- Яратганинг мукаммал яралмиши! У фарзанд туғилишига асосий сабабчи. Туғилганиданоқ “иее ўғил бола йиғласа уят бўлади”, билан сут эмган банда. Улғайиши фонида, зиммасига ортилажак юк чунонам кўпаядики, елкалари баробар маъсулият , тош кўтарган тарозидек “ғирч-ғирч” ўйнаб туради. Аёли “ Сизга мазза -а, фалон нарса ҳақида ўйламайсиз ҳам, фалончига 2 метр материал қўйиб борувдим, улар 1.5 метр қайтаришибти” деб айблаётган паллада, бу “сиқилмаётган” вужудда энг глобал муаммолар сузиб юрган бўлади. Харсангни тешгудек хасрати бор эркак ҳеч қачон бировга бориб дард ёролмайди, чунки унинг яралмиши асли шундай! Тош келсаям, муш келсаям олди қаторда ўзи. Яқинларини бургут кўзлари, шер панжалари билан ҳимоя қилади.  Эртадан кечгача кўча харорати, иш оғирлиги, бўлар бўлмас муомлалар, номуносибларга ҳам жим сабр қилиш, агар аёллар билан иш масаласи бўлса “чидаш” каби нақд юракни клапинига уриладиган жанглардан тирик чиқиб, оила даврасига  ҳеч нима бўлмагандек кириб бориш…   “Битта кўк чой дамланглар” Кўчадан уйга соғ саломат кириб келган турмуш ўртоғингиз, отангиз ё ўғлингиз ҳаққига шукр қилдингизми? Оёқлари бақувват юриб келгани билан, унинг “Сизлар ҳаққингиздаги ори, номуси, зиммасидаги  садақаси, эгнингиздаги либосингиз юки, томоғингиздан ўтаётган луқмангиз халоллиги”  учун у жангдан келди. Ҳақингизни халоллаб келди, не-не ёлғончи “даюс” лар ичида қўлларини мушт қилиб, кўксидаги санчиқни енгиб келди. “Болалар яхшими, яхши ўтирибсизларми”? Қўнғироқ қилсангиз аввало яна уйидаги полапонларини сўрайди, нима кам дейди. Асли камлик тугамайдиган бу дунёда камингизни камайтириш учун У бор! У ҳам сиз билан бирга яралган инсон! У ҳам одам! Униям оғрийдиган органлари бор, уям ҳар нарсани унутиб тўйиб ухлашга, ҳаётдан завқ олишга, чиройли кийим кийишга, эркаланишга, яхши сўз эшитишга, ёлғиз қолишга, муаммоларни бироз унутишга ва янаям кўпроқ яхшиликларга тўлақонли ҳақдор!   Нима учун энг буюк Зот , эркакни оиласи учун сарфлаган луқмасини-да ажр деб битиб қўйди? Буни юкини Аллоҳ ўзи билади! Биз эса доим шу “юклар” борасида жуда калта фаҳм қиламиз. Бу унинг вазифаси дея ўта енгил бахолашда қоламиз.   Ёки унинг  ўрнига ўзимизни Эркак сайлаймиз… Дунёдаги энг кучли аёл ҳам, битта ожиз эркакни ўрнига ўрин туриб беролмайди! Унутманг шунинг учун ҳам Аллоҳ  ўзи яратиб, ном берди Эркак! Топиш тутишда, беэътиборликда, қалб қиттиқликда, кўнглини кўчаси кўплигида, кучсизликда онасига қарши туролмасликда, фақат сиз учун яшаш шартини қўяётганизда тўхтанг..!  Ва қайта-қайта; тафаккур қилинг👇 Аллоҳ Одамни тупроқдан яратди. Сўнг унга Ўз руҳидан, яъни Ўзи яратган руҳдан жон пуфлади. Одамга Ўзи бу дунёда яратиб қўйган ҳар бир нарсанинг номини ўргатди, фаришталарни унга сажда-таъзим қилишга амр этди. Одамга сажда қилишдан бош тортган, Аллоҳнинг амрига бўйсунмаган иблисни эса лаънатлаб, Ўз ҳузуридан қувди. Кейин эса яна Одам алайҳиссалом учун Сизни яратди, яьни   Одам Атонинг чап қовурғасидан у зот алайҳиссалом учун жуфти ҳалол – Момо Ҳаввони яратди. Уларга жаннатдан жой ато этиб, унда фароғатда яшашларини таъминлади. Либос  ўлароқ яратилган эркансиз, ўрнингиз ва мақомингизни билинг. Сиз гул экансиз, ўз боғбонингиз қадрини баланд тутинг,  чунки шугина Боғбон Сиз учун Яратганнинг буюк Раҳматидир! @soliha_ayollarga
Show all...
👍 47👏 11🥰 1💯 1
Мисрда рамазон ойида жуда катта тижоратчи бой инсон билан эътикоф ўтирган имомнинг ҳикояси.    Бу инсонни Мисрда ҳамма танийди, у шунчалик бойки, сепган атирини хидига ошиқ бўлмай иложи йўқ. Ёнимиздан ўтса атир хидди бошқаларга-да ўрнашиб қоларли.. Эътикофда ўтирган вақтимиз, ўша инсон ёнимга келиб, сизга саволим бор эди, деди. Мен ҳам бажонидил савол жавобга таёрлигимни айтдим, анча суҳбатлашдик. Кейин у инсонга ўзимни қизиқтирган бир икки саволларимни бердим: Эътикофда неча кун бўласиз, яъни сизни ишингиз жуда кўп, ишларингиз боис кириб чиқиб турасизми? Йўқ ўн кун ўтираман. Ҳаа демак телефон орқали бошқарув қилсангиз бўлар эканда, сабаби биз билишимизча сизда катта бизнеслар ва уларни бошқариш бор. У одам эса бир паст сукут қилгач,  йиғлаб юборди.. Масжидга телефонсиз келганман… Ноўрин савол берганимдан хижолат бўлиб, узр сўрадим, шунда қаршимдаги инсон ўз ўтмишидаги воқеани баён қилди. Бундан бир неча йил олдин, 3-4 киши шерикчиликда, яъни улардан пул олиб бир иш бошлагандим, кутилмаганда ишимиз ўхшамай, бонкрот бўлдим. Кейин қўл  телефонимга “Эрталаб соат 8:00 да маҳкамага бориб, 8000 миср фунтини тўлашим кераклигини, йўқса қамалишим ҳақида хабарнома келди. (Тушуниш учун ўша пайтда 8 минг$) Шунчалик тушкунликка тушдимки, бир аҳволда уйга кирдим. Аёлим мени кўриб “нима бўлди” деди, мен индамай ётоғимга кириб, ерга ётдим. Аёлим солиҳа , у менга ортиқча савол бермади, ҳар гал тушкунликка тушсам биламанки, аёлим ўша заҳоти таҳорат олиб, икки ракат намоз ўқиб узоқ-узоқ дуо қилади. Шу ётишда шифтни бир  нуқтасига термулдим, бир пайт турай десам орқам гўё ерга ёпишиб қолгандек оғирлашиб кетибман. Турсам фажрга ярим соат қолибти. Эс хушимни йиғдимда, тахорат олиб икки ракат намозга киришдим. Саждада шунчалик қаттиқ, Аллоҳга ёлвориб йиғладимки, нафасим чиқмай қолиш даражасида эдим. Бир пайт назаримда худди Аллоҳ ўз қўли билан елкамга туртиб “Бўлди Муҳаммад”, деган ишорани сездим. Тўхтаб қолдим, қалбим қандайдир осуда ва тинч бўлиб қолди. Бомдотни ўқиб дуоларни қилиб кирдимла, ўрнимга ёнбошладим. Кўзимни очсам пешинга азон чақиряпти… Бошим қаттиқ оғриган, маҳкамага эса вақт ўтиб кетган. Имом айтади: Ўрнида мен бўлсам нима қилардим. Турибла маҳкамага чопармидим, холатни тушунтириб, узр хол айтармидим.. Пешин азонини эшитиб, масжидга ошиқдим. Жамоа билан адо қилгач, дуолар қилдим, ҳаммадан кейин чиқиб оёқ кийимимни кияётсам, четроқда бир киши менга қараб турганини пайқадим. Атрофга қарасам ҳамма кетиб бўлган. Менга қараб турибсизми? деб савол бердим. Ҳаа, сизни кутиб турган эдим. Ёнимга келди, салом аликдан кейин: “Мени танимасангиз ҳам керак, фалон йили сиз ва яна бошқалар билан ўртада тижорат бошлагандик, кейин бонкрот бўлдик, пулни қанчадир қисмини мен тўлашим керак бўлган. Холатимни билгач, сиз орадан чиқаверинг, ўзим ўрнингизга тўлайман, дегансиз.. Кейин мени ҳам ишларим яхши бўлиб кетти ва ҳозир ўша ҳақни 10.000 фунт олиб келдим (10 минг $) Ҳайратдан қотиб қолдим! Имомга айтилган бу  воқеадан таъсирланмай иложи йўқ. Агар сиз ва бизнинг бошимизга шундай синов келса нима қилардик. Аввало телефон орқали таниш билишдан нажот ахтариб, маҳкамага тиши ўтувчиларни қидирармидик. Ёки нажотни икки ракат намоз билан бошлаб, азон чақириғига лаббай дермидик? Бир ҳақиқат бор! Тижоратни Аллоҳ билан қилган инсон бой бўлмасликни иложи йўқ! Чунки у энг оғир вазиятда ҳам Ўзига юзланади. Ўзи учун атаган ҳақларни адо қилади… Сизнинг тижоратингиз ким билан..? @soliha_ayollarga
Show all...
👍 31😢 7 2👏 2
Ким илм истаса, Аллоҳга тақво қилсин: 1. “Аллоҳга тақво қилинг. Ва Аллоҳ сизга илм берадир”, Бақара сураси, 282-оят. 2. Ким ризқ истаса, Аллоҳга тақво қилсин: “Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўяди. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур”, Талоқ сураси, 2-3 оятлар. 3. Ким ишларида енгиллик истаса, Аллоҳга тақво қилсин:  “Ким Аллоҳга тақво қилса, У Зот унинг ишида осонлик қилиб берадир”, Талоқ сураси, 4-оят. 4. Ким  ҳақ билан ботилни таниб олишга тавфиқ истаса, Аллоҳга тақво қилсин: “Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга тақво қилсангиз, сизга фурқон қилиб беради”,  Анфол сураси, 29 – оят. 5. Ким охиратда нажот истаса, Аллоҳга тақво қилсин:  “Сўнгра тақво қилганларга нажот берамиз ва золимларни унда тиз чўккан ҳолларида қолдирамиз”,  Марям сураси, 72 – оят. 6. Ким жаннат истаса, Аллоҳга тақво қилсин:  “Ана ўша – бандаларимиздан тақводор бўлганларига мерос қилиб берадиган жаннатимиздир”. Марям сураси, 63 – оят. 7. Ким Аллоҳнинг валиййи, дўсти бўлишни истаса, Аллоҳга тақво қилсин: “Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг дўстларига хавф йўқдир ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар. Улар иймон келтирганлар ва тақво қилганлардир”, Юнус сураси, 62 – оят. 8. Билингки, Аллоҳга тақво қилишга тавсия барча аввалгилару охиргиларга бўлган тавсиядир: “Батаҳқиқ, сиздан олдин китоб берилганларга ҳам, сизга ҳам: «Аллоҳга тақво қилинглар», – деб тавсия қилдик”, Нисо сураси, 131 – оят. ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @soliha_ayollarga
Show all...
👍 16 7
Аёллардан жаннатга кирадиганлари озлиги ва бунинг сабаби! Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Менга жаннатга кирганлигим кўрсатилди. Бас, унинг энг оз аҳли аёллар эканлигини кўрдим. Шунда менга: биласизми нимага бундай, эй Росулуллоҳ?- дейилди. Мен: йўқ, дедим. Шунда: уларни икки қизил нарса машғул қилиб қўйди: тилла ва заъфарон, дейилди". Бошқа бир ҳадисда: "Албатта аёлларни эрлари ва дунё яхшиликлари ҳалок қилади. — Эй Росулуллоҳ, эрлари қандай ҳалок қилади?- дейилди. У зот: албатта уларга берилса шукр қилишмайди, агар берилмаса шикоят қилишади, агар омонат сўз айтилса тарқатишади. Нафсим унинг қўлида бўлган зотга қасамки, уларнинг бири эридан (аразлаб) четланиб турар экан, то эрига қайтиб, эри ундан рози бўлмагунича Аллоҳга ва Росулига осийдир". @soliha_ayollarga
Show all...
😢 15👍 10
Биродарим, сиз учун ёзилган қалб сўзларини ўқишга вақтингиз етмаётган бўлса, унда тинглаб бўлсада, ҳаётингиз учун хулосалар чиқаринг. Ўқиб уқмасдан, кўриб ибрат олмасдан, эшитиб фахмлай олмасдан ўтиб кетманг. Аллоҳ сизни ҳар нафасда ўзининг Жаннатига чақирмоқда. Кўз юмасизми, қулоқ беркитасизми, ёки қалбингиз муҳрланганми? Аллоҳ қанча оятларида "Уларнинг "англовчи" қалблари йўқми?!,, уларнинг қалблари "тўсилган", улар англай олмаслар, уларнинг қалблари касал, улар кўзлари очиқ "кўрлар" қулоқлари бор"карлар", улар фикр юритиб ҳам кўрмаслар, деди. Ёки сиз ўшаларданмисиз?! Қалбдан айтилган сўз қалбларга етиб боради, тилдан чиққан эса қулоққа. Қалб кўзингизни очинг, уни ғафлат уйқусидан уйғотинг, атрофда кўзингиз тушган ҳар бир нарсани Аллоҳ сиз учун, сиз кўришингиз учун юборади. Қулоғингизга етган ҳар бир сўз сиз учун айтилгандир. Қалбингизга етиб борган ҳар бир калима Аллоҳдан сиз учун махсус юборилган сирли "мактубдир". Уни истасангиз, очиб ўқиб, англаб-фахмлаб тушунинг, унда сизнинг қалбингизга Жаннатни соғинтирувчи башоратлар келди,  у қўлингизга бежиз келиб тушмади. Сиз тинглаётган мавъиза бекордан-бекор сизга эшиттирилмади. Кўз олдингизда тўхтамай содир бўлаётган ҳодисалар сиз учун уюштирилгандир, аслида. Қалбингизни уйғотинг, ғафлат уйқусидан бироз уйғонинг. Ширин туш кўрсатаётган тўй-ҳашамлардан, базму-жамшиддан кўз очиб қаранг, дунё ваъда қилган нарсалар сароб экан. Дунё қўлларингиздан етаклаган боғлар асли чангалзор экан. Дунё сизни кўтарган баланд олтин қасрлар, асли ҳароба экан. Фахрланиб минган қиммат маркаб асли бир совуқ темир, Зўрға "минган" мансабингиз асли "тиконзор" экан. "Жоним" деб жонингизни берганингиз, аслида,  ширин душманингиз экан. Йўлларига зар сочганингиз асли маккорингиз экан Суянган тоғларингиз "сурилиб" кетар экан. Мева кутган боғларингиз "кесилиб" кетар экан. Оқиб турган анҳорингиз қуруқшаб кетар экан. Меҳр қўйган ёрингиз қақшатиб ўтар экан. Фақат битта таскин, битта ором, битта нажот сизни сирли мактуб ила чақиради. Аллоҳнинг оятлари мазмуни сизни саробдан хаққа чақиради. Ўзингизни алдаманг, мен бахтлиман, дея кўрманг. Аллоҳ сизни машаққатда яратдим деди, машшақатда бахтлиман, деб алдаманг. Имтиҳон тугамасдан ўзингизни бахтлилар "рўйхатида" санаманг. Тер тўкиб ишлаётиб, муздай шаббодадаман, деманг. Мусобақада чопаётиб ўзингизни бахт чўққисига етдим, деб ҳаёл қилманг. Сиз имтиҳон майдонидасиз, мусобақа тугамади. Натижалар, ғолиблар ҳали эълон қилинмади. Мусобақа йўлининг ўртасида ухлаб ётманг, уйғонинг. Йўлингизни топиб олинг, Маҳшарни ҳисобга олинг, Жаннатни нишонга олинг, Жаҳаннамдан чиқиб олинг. Мусобақадаги ғолиблар ҳам, мағлублар ҳам бирин-кетин "марра"га етиб келадилар. Марра эса ЎЛИМДИР. Ўша қизил чироққа етгунча, сиз учун чизилган ўз чизиғингиздан чиқиб кетманг. Нима яхшилигу, нима ёмонлигини мусобақа йўлининг четидаги "белгилар"да ёзилган. Истанг, мусобақа шартини бажариб, маррага етиб боринг, истаманг бажармай ўтинг. Маррага, албатта етиб борасиз. Сўнг ҳар нафасингиздан сўраласиз. Уйғонинг, тушларда роҳат кўриб, ўнгингизда ёнувчи ўтингга айланиб кетманг ,,, оятлар учун уйғонинг, тоатлар учун уйғонинг. https://t.me/soliha_ayollarga
Show all...
СОЛИХА АЁЛ🧕🧕🧕

Солиҳа аёл учун никох хам ибодат. Чунки солиҳалар хожасининг хизматларини Аллоҳ йўлида ибодат даражасида бажаришади. Хумайро.

👍 27 5😢 4🔥 1
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.