cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Pressuzb

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot

Show more
Advertising posts
32 978
Subscribers
+11824 hours
+1927 days
-1 81630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Ўзбекистон электрон ҳукумат рейтингида жуда баланд (Very High EGDI) гуруҳига киритилди Ўзбекистон электрон ҳукумат рейтингида 6 поғонага юқорилаб, индекснинг жуда баланд (Very High EGDI) гуруҳига қўшилди. Аввалги рейтингда 18 поғона кўтарилганини инобатга олинса, 2 та рейтингда умумий 24 поғонага кўтарилди. БМТнинг Ижтимоий ва иқтисодий масалалар департаменти (UNDESA) томонидан БМТга аъзо 193 давлат электрон ҳукуматининг ривожлантириш ҳолатини тақдим этувчи “UN E-Government Survey”нинг 2024 йилги натижалари “Барқарор ривожланиш учун рақамли трансформацияни кучайтириш” номи остида эълон қилинди. Аввалги 2022 йил натижаларига кўра, Ўзбекистон мазкур рейтингда 0,7265 қиймат билан 69-ўринни эгаллаган бўлса, 2024 йилда 0,7999 индекс ҳисобига 6 поғонага юқорилаб, 63-ўринга чиқди. Ўз навбатида, илк маротаба Ўзбекистон баланд электрон ҳукуматни ривожлантириш индекси гуруҳидан (High EGDI) дан жуда баланд (Very High EGDI) гуруҳига қўшилди. Ушбу натижа “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мақсадли кўрсаткичларида 2025 йил учун белгиланган 0,75 қийматдан ҳам ошди. @pressuzb
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
TBC Bank бизнес учун янги йўналиш — TBC Business'ни ишга туширмоқда Энди ортиқча ҳужжатларсиз атиги 3 дақиқада ҳисоб рақам очиш мумкин: • 24/7 режимдаги пул ўтказмалари ва тўловлар; • Роль тизимидан фойдаланган ҳолда ходимларни бошқариш; • Кундалик операциялар учун интуитив ва фойдаланувчиларга қулай интерфейс; • Тезкор тўловлар ҳамда тўловларни автоматлаштириш учун шаблонлар яратиш. Ишга туширишдан олдинги босқичда рўйхатдан ўтганлар учун бонуслар — 6 ойлик бепул хизмат ва эксклюзив совғалар тақдим этилади. TBC Business'нинг илк мижозларидан бири бўлиш ва бизнесингиз бошқарувини оптималлаштириш имкониятини қўлдан бой берманг. Ушбу ҳавола орқали ҳозироқ ариза қолдиринг. Реклама
Show all...
Таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқийдиганлар учун ажратилади – Ҳукумат қарори Вазирлар Маҳкамасининг 16 сентябрдаги 579-сонли қарори билан таълим кредити ажратишга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Эндиликда: ⁃ олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредитини фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратиш тизимини йўлга қўйиш; ⁃ олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсатгичи “3” дан паст бўлган тақдирда, тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида таълим кредити ажратиш амалиёти жорий қилинади. Шунингдек, олий таълим ташкилотлари талабалари учун таълим кредити улар тўғрисидаги маълумот Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг kontrakt.edu.uz ва HEMIS ахборот тизимида; ўрта-махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун эса улар тўғрисидаги маълумот prof.edu.uz ахборот тизимида мавжуд бўлган тақдирда ажратилади. @pressuzb
Show all...
Солиқ қўмитаси “Kapitalbank” ва “Tengebank”ни огоҳлантирди Жорий йилнинг сентябрь ойида айрим тижорат банклари янги ахборот тизимидан фойдаланишга ўтган ва бу ҳақда Солиқ қўмитасини хабардор қилмаган. Банк дастурчилари янги тизимга ўзгартиришлар киритаётгани сабабли, баъзи тўлов топшириқномалари бажарилмаган. Масалан, шу ой бошидан “Tengebank” 2 439 та топшириқномадан 413 тасини ва “Kapitalbank” 4 287 та топшириқномадан 740 тасини бажармасдан қайтарган. Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси томонидан мажбуриятларини ўз вақтида бажармаётган ҳар иккала банк камчиликларни зудлик билан бартараф этиш ва бунинг учун Солиқ кодексида белгиланган жавобгарлик чоралари тўғрисида расман огоҳлантирилди. @pressuzb
Show all...
Солиқ қўмитаси “Капиталбанк” ва “Тенгебанк”ни огоҳлантирди Жорий йилнинг сентябрь ойида айрим тижорат банклари янги ахборот тизимидан фойдаланишга ўтган ва бу ҳақда Солиқ қўмитасини хабардор қилмаган. Банк дастурчилари янги тизимга ўзгартиришлар киритаётгани сабабли, баъзи тўлов топшириқномалари бажарилмаган. Масалан, шу ой бошидан “Tengebank” 2 439 та топшириқномадан 413 тасини ва “Kapitalbank” 4 287 та топшириқномадан 740 тасини бажармасдан қайтарган. Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси томонидан мажбуриятларини ўз вақтида бажармаётган ҳар иккала банк камчиликларни зудлик билан бартараф этиш ва бунинг учун Солиқ кодексида белгиланган жавобгарлик чоралари тўғрисида расман огоҳлантирилди. @pressuzb
Show all...
❗️Ҳукуматдаги манбалардан олинган маълумотларга кўра, “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ конида содир бўлган техноген ҳодиса оқибатида вафот этганлар ва жабрланганларга компенсация тўлаб берилади. @pressuzb
Show all...
Давлат банклари мансабдорлари тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкинми? Аксилкоррупция агентлиги изоҳ берди Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бир қатор давлат банклари мансабдорлари тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик қилаётгани ҳақида маълум қилганди. Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда бир қатор эътирозларга сабаб бўлгач, агентлик расмий муносабат билдирди. “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунининг 4-моддасида давлат органлари (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши қонунчиликда ман этилган бошқа шахслар тадбиркорлик фаолияти субектлари бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган мансабдор шахсларнинг рўйхати тўғрисида”ги 103-сон Қарорига асосан, давлат банклари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларига, хизмат юзасидан пул белгиларига ва пул (банк) ҳужжатларига бевосита алоқаси бўлган мансабдор шахсларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган”, дейилади агентлик хабарида. @pressuzb
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Энергетика вазирлиги: 17 сентябрь куни соат 16:00 ларда Бойсун туманидаги “Кофрун” МФЙ ҳудудида жойлашган “Мустақилликнинг 25 йиллиги” (М-25) конига қарашли 604-сон қудуғининг ён тарафидан юқори босимли водород сульфид гази сизиб чиқиш ҳолати қайд этилган. Ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаро вафот этган. 11 нафар фуқаро эса тан жароҳати олиб, шифохонага юборилган. Кечанинг ўзида уларнинг 10 нафарига уйига жавоб берилган. “Нега бу ҳодиса яна такрорланди?”, деган саволга жавобан энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бу мазкур коннинг географик жойлашуви ва ўзига хос хусусиятлари билан бевосита боғлиқлигини маълум қилди. @pressuzb
Show all...
АлоқаБанк “ICTWEEK UZBEKISTAN 2024” ҳафталигида ўзининг янги маҳсулотларини тақдим қилди Тошкентда 17 сентябрдан “ICTWEEK UZBEKISTAN 2024” ахборот технологиялари ҳафталиги бошланди. Ҳафталик доирасида бугун, 18 сентябрь куни АлоқаБанк бизнесни ривожлантириш ва мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилашга йўналтирилган янги маҳсулотларининг тақдимотини ўтказди Жумладан, тадбирда тақдим қилинган учта янги маҳсулотдан бири — Zoomrad Business кичик ва ўрта бизнес учун махсус ишлаб чиқилган замонавий банк маҳсулоти ҳисобланиб, рақамли банк соҳасидаги энг янги технологиялар билан интеграция қилинган. Ушбу ечим молиявий операцияларни тезлаштириш ва харажатларни назорат қилиш имконини беради. Zoomrad Business’нинг асосий афзалликлари қуйидагилардан иборат: ➖ корпоратив ҳисобларни бошқаришни соддалаштириш; ➖ транзакциялар ва тўловларни тезкор қайта ишлаш; ➖ ҳисобот ва таҳлил учун замонавий воситалар. Маълумот учун, ҳафталик 20 сентябрга қадар давом этади. @pressuzb
Show all...
Бойсундаги конда яна авария кузатилди. Вафот этганлар бор Бойсундаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конида 17 сентябрь куни яна водород сульфид сизиб чиқиши юз берди. Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ўктам Ўтаевга кўра, ҳодиса оқибатда 2 киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар ҳам бор. Ҳозирда терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. @pressuzb
Show all...
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.