cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Конспект

Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир. Абдулла Авлоний Реклама: @pekin8017

Show more
Advertising posts
36 243
Subscribers
-1524 hours
+7357 days
+97030 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Косибнинг армони Икки дўст йўлда учрашиб қолди. Бир-бирини анчадан бери кўрмаганликлари боис узоқ суҳбат қурдилар. Шунда улардан бири дўстига: - Қанийди кўп бойлигим бўлса! Очларга таом, ёлғизларга мадор, ночорларга шифо бўлардим! Лекин афсус, Худо бойлик бермади-да! Қўлимда косиблик ҳунари-ю, қари онамдан бошқа ҳеч нарсам йўқ! Баъзан, онамнинг қайсарликларидан чарчаб кетаман! – деди нолиб. Бу гапларни диққат билан тинглаган иккинчи дўст, армондаги биродарига шундай деди: - Юқорида айтган ишларни амалга оширишингга ишонмайман! Бир ўйлаб кўр, Аллоҳ таоло сенга соғлик, ҳалол касб, бошингга она ато қилди! Аслида, шу энг катта бойлик. Сен қўлингда хунаринг бўла туриб, битта-ю битта онангга химмат қилишдан нолияпсан. Агар пулинг бўлганида бегоналарга яхшилик қилармидинг?! Аллоҳдан яна давлат сўрагунча, борининг шукрини адо этгин! Косиб йигит бу гапларга бирор нарса дея олмай, ўйланганча қолди. Шерзод ҲАЙДАРБЕКОВ @konspektor
Show all...
👍 78 10🔥 6👎 2
Подшоҳ сайр қилиб юриб, ўз боғбонини учратибди. ⸺ Айтингчи, одатда қилган меҳнатингизга қанча ҳақ оласиз? ⸺ сўрабди ундан. Боғбон жавоб берибди: ⸺ Уч тилла танга. ⸺ Хўш, сўнг бунча пулни нима қиласиз? ⸺ Бир тангани ўзим учун сарфлайман. Бир тангани қарзимга тўлаб, яна биттасини қарз бераман. ⸺ Тушунолмадим, ⸺ ажабланибди подшоҳ. ⸺ Ҳаммасини ўзингизга сарфласангиз бўлмайдими? Яхшигина ҳақ оларкансиз, сизга қарз бериб, қарз тўлаш нимага керак? ⸺ Нега бундай қилмайин экан? Ахир бу менинг бурчим. ⸺ Яъни? ⸺ Яъни, мен бир тилла тангани ота-онам учун, биттасини эса болам учун ишлатишим шарт! Шунда подшоҳ табассум қилиб, боғбоннинг хизмат ҳақини янада оширишларини буйирган экан. Сиз-чи, қадрдон? Қарзларни вақтида тўлаб, вақтида беряпсизми? @konspektor
Show all...
😢 94👍 63 14🔥 1
00:31
Video unavailableShow in Telegram
❗️Телеграмда турли хил каналлар кўп, лекин фойдалиси кам. Телеграмдаги вақтингизни фойдали маьлумотлар олишга сарф қилинг. Қизиқарли видеоларни томоша қилиб дунё сир-синоатларидан баҳраманд бўлинг. Кислород каналига аьзо бўлинг. Афсусланмайсиз. Каналга аьзо бўлиш: 👉 @kislorod
Show all...
00.mp47.30 MB
👍 21👎 4 3🔥 1
Оилавий тарбия ота-оналар учун, аввало, ўзини-ўзи тарбиялаш демакдир. Агар одамлар болаларингиз ҳақида ёмон гапиришса, бу уларнинг сизни ёмонлашаётганидир. Таълим-тарбия сўзи ёнма-ён ёзилса-да, ҳар иккаласининг алоҳида-алоҳида маъноси бор. Болалари бўлатуриб зериккан аёл нафратга лойиқдир. Мактаблар кўп, бироқ яхши отасиз яхши тарбия бўлмайди. Фарзандингиз нима деса, ҳаммасига хўп деяверсангиз, уни бахтсиз қилиб қўясиз. Ўрнак кўрсатиш дўқ-пўписадан кучлироқ таъсир этади. Болангизни у билан гаплашаётган, бирор нарса ўрганаётган ёки унга бирор иш буюраётганингиздагина тарбиялаяпман деб ўйламанг. Сиз уни ҳаётингизнинг ҳар бир сониясида тарбиялаб борасиз. Сўзингиз оҳангидаги зиғирдек ўзгаришни ҳам, фикрингиздаги озгина бурилишни ҳам кўринмас йўллар билан бола сезиб туради, буни ўзингиз пайқамай қоласиз. @konspektor
Show all...
👍 75🔥 9👎 2😢 2
Бир дўстим билан супермаркетга кирдик. Ҳожатимизни битириб, бекат томон ошиқдик. Дўстим тўлов паттасидан кўзини узмас, камина эса унга бир нималарни вайсаб борардим. Ногаҳон у тўхтади. — Кассир қиз нотўғри ҳисоблабди, — деди. — Пулингдан уриб қолибдими? — дедим шошиб. — Шундай бўлса онасининг учқўрғонидан кўрсатамиз! — Йўқ,— деди дўстим ҳотиржам. — атирга пул олмабди. Кўрмаган шекили. У матоқнинг нарҳи қиммат эди. Лофи билан айтсам, беш улфатнинг битта шохона чойхонасига етарди. — Хатони қилган у, биз эмас. — дедим. — Шундай экан ўзига зарар! Ундан кўра шу пулга битта отамлашсак зўр бўларди. — Э, калланг борми ўзи?!.. — деди дўстим ҳуноби чиқиб. — Бировнинг ҳақи бўйнимда қолиб кетса қандай яшайман?!.. Кечаси ухлолмайман-ку! Бу гапдан кейин дўсдимни замонадан ортда қолган ахмоқ, ўз фойдасини билмайдиган тентак деб ҳисобладим. Маишатнинг ҳумори тутиб роса сўкдим, ичимда. — Ким билиб ўтирибди?! — дедим қоним қайнаб. — Яратган ҳамма нарсани билиб туради-ку! — деди дўстим. Шу пайт юрагимнинг бир томири узулгандек бўлди. Вужудим қалтираб, пешонамдан совуқ тер чиқди. Кўзларимга ёш келди. У нималарни ўйлаяпти?!.. Менинг дардим эса нимада?!.. Шаксиз Яратган ҳар бир ишимизни, ҳатто қалбимиздаги ўйларимизни кўриб туради. Икки дунёда бу учун ҳисоб бор. Қайтар дунё. Ҳар биримиз шуни билсак-да, негадир харомни ямламай ютадиган бўлиб бормоқдамиз. Икки дунёда бу учун ҳисоб бериш вақти келганда ҳолимиз нима бўлиши бизни қизиқтирмай қўйди. Эҳ бандаи ожиз... Қолган ҳақни тўлар эканмиз, кассада ўтирган аёллардан бири: — Инсофли одамлар ҳам бор экан-а?!.. — деди ажабланиб. Олдимизга башанг кийинган бир киши келди. Билсак бу ернинг хўжайини экан. Бу воқеа супермаркет тарихида биринчи марта бўлаётгани айтиб, қилган ишимиш учун иккимизга ўралган совғаси берди. Раҳмат айтиб чиқдик. Йўлимизга равона бўлдик. Автобусда борарканман бояги хаёллар яна такрорланди. Ич-ичимдан қийналдим. Бироқ нафс ёмон экан. Совғага кўзим тушди-ю, ҳаммаси унут бўлди. Унинг нима эканига қизиқиб очдим. Қарасам қимматбаҳо атир ва битта пластик карта. Унга кўра мен йил бўйи бу ердан ўттиз фоиз чегирма билан савдо қиламан. Дўстимнинг ҳалоллигини, қилган иши учун Яратган олдида ажр, бандаси олдида мукофот борлигини кўриб боя ўйлаган фикрга яна юрагим эзилди. Дўстимнинг ортидан камина ҳам қуруқ қолмади. Аммо менинг ниятим нима эди?!.. У ҳалоллиги учун шу илтифотга эришди. Менчи?! @konspektor
Show all...
👍 267😢 65 20🔥 18🤗 1
Мактабга келдим деб, дарсга кирмаса, Ёнида ё китоб, дафтар бўлмаса, Юрагим ачишиб айтай бир нарса, Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг, Илтимос фарзандлар ёнини олманг. Тентираб юришар гўё мақсадсиз, Кўзида қаҳр бор, жаҳл, шафқатсиз, Дунёда яшайман десангиз дардсиз, Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг, Илтимос фарзандлар ёнини олманг. Илмсиз бўлмасин, қалби қотади, Қотган қалбда эса зулм ётади, Қўйиб берсак агар юртни сотади, Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг, Илтимос фарзандлар ёнини олманг. Худодан қўрқишсин, динни ўргатинг, Дўст бўлиб ёнида Хақни кўрсатинг, Болам умидимсан сен дея айтинг, Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг, Илтимос фарзандлар ёнини олманг. Жоҳиллик йўлини тутмасин дейман, Ҳаёни тепкилаб ўтмасин дейман, Ҳаётда ғофилдек ётмасин дейман, Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг, Илтимос фарзандлар ёнини олманг. Мактабга келишин назорат қилинг, Илмни асосий мақсад деб билинг, Тилагим устознинг ҳамкори бўлинг, Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг, Илтимос фарзандлар ёнини олманг. Ўқисин, улғайсин, камолга етсин, Келажак кунига зиёлар битсин, Кексалик гаштингиз роҳатда ўтсин, Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг, Оталар илтимос эътиборсиз бўлманг. @konspektor
Show all...
👍 178🔥 20 13😢 12🤗 2
Ҳақиқат бадал талаб қилади... Саксония давлатида 1567-йил қиш ойида уч киши қатл этилмоққа маҳкум бўлибди. Булардан бири хинд, яна бири Непаллик табиб ва сўнгиси Инглиз физиги экан. Дастлаб қатлга Хинд олиб чиқилибди, бошини гилётинага ўрнатиш асносида сўнгги сўз сўрашибди ундан. Шунда Хинд: - Мени ва Хиндларни яратган тангрим Шивага (Мортал Комбатдаги Шива персонажи) ишонаман, у мени албатта халос қилади. Шива... Шива... Шива..." Гилётинани ташлаб юборишибди. Унинг бўйнига бир неча сантиметр қолганда гилётина ҳаракатдан тўхтабди. Халқ ҳайратга тушиб, бир оғиздан бақира бошлашибди: Уни дарҳол қўйиб юборинглар! Уни яратган тангриси Шива ишончи уни сақлади!... Гилётинага келтирилган Непаллик табибдан ҳам сўнгги сўзи сўралганда у: - Мен Хинд сингари Шивага эмас, адолатга ишонаман! Aдолат... Aдолат... Aдолат... Aввалги ҳолат каби бир неча сантиметр қолганда гилётина тўхтаб қолибди. Халқ ҳайратдан бир овозда: - Адолат деди, Адолат қилиб дарҳол қўйиб юборинглар!... Ҳар икки маҳкум шу аснода ўлимдан қутилибди. Майдонга энди Инглиз физикни олиб келишибди. Ундан ҳам сўнгги сўз сўрашганда: - Мен на Шивага ва на адолатга ишонаман. Билган ягона нарсам: гилётина арқонида бир тугун бор, у тиғни тўлиқ пастга тушишига ҳалал беряпти холос, - дебди. Хизматчилар гилётинани кўздан кечиришса, чиндан тугун борлигини кўришиб, уни тўғрилашибди. Ва ишга тушган гилётина физикни бошини танасидан жудо қилибди. Хулоса: Ҳақиқатни сўзламоққа жасорати етганлар, бадал тўламоққа ҳам тайёр туришлари керак... @konspektor
Show all...
😢 151👍 111😁 18🔥 8 2
"Онажон гапимни тушунмаяпсиз..." Фарзанд хитоб қилди онага бир дам. Онайизор айтди: "Тушунганманку, Ҳатто гапирмаган пайтларингда ҳам." @konspektor
Show all...
😢 203👍 34 19🔥 12
Photo unavailableShow in Telegram
— Miyangizni maksimal ishlashga undaydigan! — Dunyoqarashingizni keskin o'zgartiruvchi haqiqiy kreativ kanal! — Ko’p gapirmaymiz, ko’pga yetadigan qilib gapiramiz! SIZ IZLAYOTGAN MANZIL👇🏻 ULANISH 👉🏻 @MAQSAD 🎯
Show all...
👍 27 5🔥 5🤗 5👎 3
Қизларингизга илм беринг! Улар миллатни тарбиялайдилар! Биласизми Сингапурда дипломи бор аёллар турмушга чиқсалар, давлатдан катта тўёна, агар фарзанд кўрсалар бошқа ўқимаган аёлларга нисбатан кўпроқ суюнчи пулларини оладилар. Хўш нима учун шунақа? Чунки буюк ислоҳотчи Ли Куан Ю мамлакатнинг муаффақияти аввалом бор илмли,зиёли аёллар ва оналарга боғлиқлигини тушуниб етганди. Тарих кўрсатдики Ли Куан Ю юз фоиз хақ бўлиб чиқди. Ақлли ва илмли аёл, илмсиз, дунёқараши паст аёллардан кўра дунёга, хаётга реал кўз билан бахо бера оларкан. Бундай аёллар замонавий тенденциялар ва хаққонийлик билан ўз хаётлари ва оилаларини келажагини қура оладилар. Улар ўз турмуш ўртоқларига, фарзандларига тўғри йўналишларни бера олиш қурбига эга бўладилар. Энг камида бундай аёллар ўз соғлиқларига ва оила соғлиғига катта эътибор бера оладилар. Улар ўз турмуш ўртоқларига келажак истиқболларига олиб борувчи порлоқ йўлларни кўрсата оладилар, керак пайти танқид қилиб, зарур пайтда мақтов билан муаффақиятларга эриштира оладилар. Илмли, ақлли аёллар қорин ғамидан, уйдаги мебель, идиш-товоқ, латта-путта каби майда нарсалардан юқори турадилар. Улар мўлжални жуда юқори оладилар ва оилани юксакликка олиб чиқиш режаларини қила оладилар. Бундай аёллар ўз эрлари ва фарзандларига китоб тутқазадилар ва илм-фанга йўналтирадилар. Хар қандай буюк эркакнинг ортида буюк аёл туради деб бежизга айтилмаган. Интеллекти юқори аёл албатта буюк фарзандларни камолотга эриштирадилар. Отадан қон, жисм ўтсада, ақл, тафаккур кўпроқ онадан ўтади. Шунинг учун илмли, иймонли аёлларга уйланиш мақсадга мувофиқдир. Интеллектуал ўткир билимга эга, ақл-фаросатли аёллар ўз эрларини йўқотган тарзда хам, ёки уларнинг аблах бўлиб чиқишидан қатъий назар барибир ўз хаёт йўлларини топиб кета оладилар. Чунки бундай аёллар ўз оилаларини иқтисодий-маънавий жиҳатдан қўрғон каби химоялаш усулларини топа оладилар. Нима учун интеллектуаллар ўзларига жуда иқтидорли интеллектуал кучли аёлларни танлаганлар. Чунки улар биладилар фақат кучсиз одамлар ўзларидан хам кучсизларни танлашларини, улар ўзларига мос ва хос, замон билан хамнафас юрувчи жуфтни бежизга танламаганлар. Чунки бундай кучли одамларга фақатгина шунақа кучли аёлларгина илхом бера оладилар. Хўш биздачи? Бизда эса "Аёл бахти" номли тренинглар. Аёлларга ёш қизалоқлигидан бўйсуниш, овқат қилиш, тикиш-бичиш, ўз хаётини қурбон қилиш йўллари ўргатилади. Тенденциялар қанчалик ўзгармасин, дунё қанчалик тараққиётга қадам қўймасин биздаги қарашлар халиям XV асрдаги ахволда. "Бўлмаса эрсиз қоласан ва тамомсан" принциплари устунлигича қолмоқда. Дунё аёлнинг бўғирсоқ пиширишни билиши ёки билмаслигига эмас, балки унинг тафаккури ва профессионализмига хайратланади. Ўзингизнинг истеъдодингизни, билимингизни намоён қилишдан, янги ғояларингизни амалга оширишдан хеч қачон қўрқманг, эски стреотиплардан баралла воз кечинг. Кир ювуш ва овқат қилишни истаган пайтда ўрганиб олиш мумкун, аммо мияни билимга, тафаккур ва кўникмаларга тўлдиришга кейин кеч бўлиши мумкин. Қозоқ тилидан Исроил Тиллабоев таржима қилди @konspektor
Show all...
👍 148🔥 22👎 13 13
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.