cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

repost _news

Murojaat qilishga qoʻrqmang Sizga zulm qilinyaptimi ? Oʻz huquqingizni himoya qiling kerak boʻlsa talab qiling. Yordam berishga tayyormiz. Murojaatlaringizni ushbu manzilga yoʻllashiz mumkin 👉 @Xilful_Fuzul 👈

Show more
Advertising posts
662
Subscribers
+824 hours
+627 days
+18830 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Самарқандда қариндошлар келинини вояга етмаган болалари кўз ўнгида калтаклади. Биз аёл ва унинг қизлари учун ҳимоя сўраймиз. Ирода ва Жалол (исмлар ўзгартирилган) уч нафар фарзанднинг ота-онаси бўлишган. Улар Самарқандда катта ҳовлида эрининг кўпчилик бўлган қариндошлари билан турар эди. Ирода Тожикистон фуқароси, Жалол ва фарзандлари Ўзбекистон фуқаролари. Жалол олти ой олдин вафот этди. Ироданинг қарамоғида уч нафар вояга етмаган фарзанди қолди. Қайнона бир неча қариндошлари билан келишиб, келин ва невараларини Жалол вафотидан кейин уйдан ҳайдайди. Ирода эрига ҳадя келишуви орқали ўтган (ва унинг васиятига кўра, болаларга ўтиши керак бўлган) хонадонга кўчиб ўтади. Бироқ у ерда яшаш Ирода учун хавфли — у Тожикистон фуқароси бўлгани учун рўйхатдан ўтган жойда, қайнонаси билан ҳовлида яшаши керак. Акс ҳолда, эртами-кечми у мамлакатдан депорт қилиниши ва болаларидан ажралиши мумкин. Ирода суд орқали Ўзбекистон қонунларини бузмаслик учун ҳовлига кўчиб ўтиш рухсатини олади. Аммо ҳалигача у ерга кира олмаяпти. Можаролар туфайли Ирода ҳимоя ордерини олишга мажбур бўлди. У унга ёрдам бердими? Видеода бу саволга жавобни кўришингиз мумкин. Кеча қайнона, унинг қизларидан бири Шамсия қизи Ясемин билан, иккинчи овсин Лола онаси Эмма ва холаси билан Иродага ҳовлига мажбуран киргизиб қўйиш тўғрисидаги суд қарори туфайли ҳужум қилиб, калтаклашди. Яхшиямки, аёл жиддий жароҳат олмаган, аммо бу воқеа болаларнинг кўз ўнгида содир бўлган. Тасаввур қилинг-а, болалар бувиси ва аммалари онасини калтаклаётганини кўриб, қандай даҳшатга тушишган! Бу жанжалларни доимо кузатиб, қандай стресс остида яшашмоқда? Бу болаларнинг айби нима? Nemolchi.Uz таҳририятида бундай ҳолларда Ўзбекистон қонунчилиги ва ижтимоий хизматлар самарадорлиги борасида кўплаб саволлар бор. Оиладаги зўравонлик боланинг руҳиятига қандай таъсир қилишига эътибор бермасдан, ҳимоя ордерини бузган одамларни неча мартагача жаримага тортиш мумкинми? Бу аёл қонунни бузмай, қизлари билан тинч-тотув яшаши учун нима қилиши керак? Давлат уларнинг манфаатларини қандай ҳимоя қилади? #СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз
Show all...
UNG Petro учун рақобатдан ташқари алоҳида имтиёзлар борми? Аслида ўтган йили декабрда яширин тарзда "хусусийлаштирилган" ва ёпиқ келишувларда "совға қилингани" жамоатчиликка шу йил февралда маълум бўлиб қолган Ўзбекистондаги энг йирик заправка тармоғи UNG Petro хусусий қўлларга ўтганидан кейин ҳам аввалги имтиёзларидан фойдаланиб келаётган бўлиши мумкин. Масала шундаки, UNG Petro "хусусийлаштирилганидан" кейин 80 шиптир лақабли бензин олиш учун биржа савдоларида иштирок этаётгани йўқ. Унда UNG Petro 80 бензинни қаердан олаяпти? Ахир компания заправкаларида импорт эмас, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг, яъни Ўзбекнефтегазнинг 80 шиптири сотилмоқдаку. Нега Ўзбекистондаги қолган заправкалар биржадан монополистларнинг қимматлаштирилган 80 шиптирини сотиб олишга мажбур, UNG Petro учун бошқа имтиёзли қоидалар? Унданам қизиғи, биржада 80 шиптирнинг нархи 10 минг сўмга қараб кетаяпти. Бу солиқ, сақлаш ва ташиш харажатлари билан 80 шиптир 7 200 сўмдан арзон сотилса, заправка зиёнига ишлайди дегани. Ростанам, исталган бошқа заправкада 80 шиптирни 7 500 сўмдан арзон топа олмайсиз. Унда "хусусий" UNG Petro қандай қилиб 80 шиптирни 6 900 сўмдан сотмоқда? Қайси имтиёзлар ҳисобига? Бундай ҳолат Ўзбекнефтегаз 80 шиптирни UNG Petro учун ҳалигача биржага чиқармай, тўғридан тўғри сотаётган ва бошқа имтиёзлар бўлсагина имконли. Айтишларича, "хусусийлаштирилган" UNG Petro учун рақобат қоидаларига зид равишда имтиёз ва лазейкалар қолдирилганидан Рақобат қўмитаси бехабар бўлиши мумкинмас. Лекин қўмита жим. Балки "қизил чизиқлар" UNG Petro'га қарши антимонопол маҳкама очишга имкон бермас? P.S. Хусусийлаштирилганига яқинда бир йил бўладиган UNG Petro шу пайтгача Ў
Show all...
UNG Petro учун рақобатдан ташқари алоҳида имтиёзлар борми? Аслида ўтган йили декабрда яширин тарзда "хусусийлаштирилган" ва ёпиқ келишувларда "совға қилингани" жамоатчиликка шу йил февралда маълум бўлиб қолган Ўзбекистондаги энг йирик заправка тармоғи UNG Petro хусусий қўлларга ўтганидан кейин ҳам аввалги имтиёзларидан фойдаланиб келаётган бўлиши мумкин. Масала шундаки, UNG Petro "хусусийлаштирилганидан" кейин 80 шиптир лақабли бензин олиш учун биржа савдоларида иштирок этаётгани йўқ. Унда UNG Petro 80 бензинни қаердан олаяпти? Ахир компания заправкаларида импорт эмас, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг, яъни Ўзбекнефтегазнинг 80 шиптири сотилмоқдаку. Нега Ўзбекистондаги қолган заправкалар биржадан монополистларнинг қимматлаштирилган 80 шиптирини сотиб олишга мажбур, UNG Petro учун бошқа имтиёзли қоидалар? Унданам қизиғи, биржада 80 шиптирнинг нархи 10 минг сўмга қараб кетаяпти. Бу солиқ, сақлаш ва ташиш харажатлари билан 80 шиптир 7 200 сўмдан арзон сотилса, заправка зиёнига ишлайди дегани. Ростанам, исталган бошқа заправкада 80 шиптирни 7 500 сўмдан арзон топа олмайсиз. Унда "хусусий" UNG Petro қандай қилиб 80 шиптирни 6 900 сўмдан сотмоқда? Қайси имтиёзлар ҳисобига? Бундай ҳолат Ўзбекнефтегаз 80 шиптирни UNG Petro учун ҳалигача биржага чиқармай, тўғридан тўғри сотаётган ва бошқа имтиёзлар бўлсагина имконли. Айтишларича, "хусусийлаштирилган" UNG Petro учун рақобат қоидаларига зид равишда имтиёз ва лазейкалар қолдирилганидан Рақобат қўмитаси бехабар бўлиши мумкинмас. Лекин қўмита жим. Балки "қизил чизиқлар" UNG Petro'га қарши антимонопол маҳкама очишга имкон бермас? P.S. Хусусийлаштирилганига яқинда бир йил бўладиган UNG Petro шу пайтгача Ўзбекнефтегазнинг қисқартирилган номи, бренди ва бренд рангларидан фойдаланишда давом этмоқда. Бунинг учун "очил дастурхон" Ўзбекнефтегаз қанақадир ҳақ олмоқдами? Ё швейцарияликми, кипрликми, гонгонгликми бўлган валийнеъмат эмисарига совға қилинган конлардан тортиб, улуш, завод ва омборхоналар билан бўлгани каби, "олаверинглар, камайиб қолмайди" қабилида иш тутилмоқдами?
Show all...

🤬 1
205 миллион долларга қурилиб, 87 миллион долларга сотилган Hyatt Regency учун имтиёзлар ниҳоят тугатилади Янги фармон билан қатор солиқ имтиёзлари бекор қилинмоқда. Бу самарасиз имтиёзлар орасида  Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси қурилиши учун Hyatt гуруҳига алоқадор компанияларга берилган имтиёзларнинг тугатилаётгани алоҳида эътиборли. Тошкент шаҳрининг қоқ марказида ўзбек амалдорларининг самарасизлиги учун қўйилган ҳайкал дейиш мумкин бўлган, аслида 205 миллион доллардан қимматга тушган  Hyatt Regency учун имтиёзлар нега 2022 йилда, меҳмонхона 87 миллион долларга сотилган пайтда бекор қилинмагани савол туғдиради. Майли, ҳечдан кўра кеч. Лекин худди Hyatt Regency қурилиши сингари юзлаб самарасиз лойиҳаларга берилган ва атайин ўзбек чиновникларининг "эсидан чиқиб қолган" имтиёзлар яна қанча? Уларни ким эслайди ва қачон бекор қилади? Ўтган даврларда берилган ва ҳисобсиз тарқатилган, ёпиқ ва очиқ солиқ ва божхона имтиёзларини ёппасига бекор қилиш вақти келмадими?
Show all...
bakiroo

Hyatt Regency бизга 205 миллион доллардан ҳам қимматроққа тушган Ёмон қарорларнинг тимсолига айланган Hyatt Regency меҳмонхонасининг қиймати қанчалиги бўйича баҳсларда унинг қурилишига сарфланган 205 миллион доллар келтирилади ва кўпчилик шу рақамга асосий урғу бераяпти. Афсуски, бу якуний рақам эмас. Чунки меҳмонхона қурилиши ва кейинги фойдаланувида берилган бож ва солиқ имтиёзлари қийматини ҳеч ким ҳисоблагани йўқ. Буям бир неча ўн миллион доллар бўлса керак. Яна меҳмонхона кредитларининг сўндирилиши қиймати ҳам бор. Hyatt Regency кредитларини сўндириш учун 2020 йилда бюджетдан 66 млрд.сўм, 2021 йилда 71,3 млрд.сўм, 2022 йилда 69 млрд.сўм ажратилган. Яъни охирги уч йилнинг ўзида бюджетдан жами 206,3 млрд.сўм ёки 20 миллион доллардан ортиқ бюджет пули киборларнинг ҳашаматли меҳмонхонаси қарзларини ёпишга кетган. Ундан аввалги йилларда маълумотлар очиқланмаган.

👍 1
  Даштобод темир йўл станцияси бошлиғи пора олган вақтида ушланди   “Темирйўлинфратузилма” АЖнинг Жиззах вилояти Зомин туманидаги Даштобод станцияси бошлиғи ихтисослашмаган дўконларда бошқа товарлар чакана савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ томонидан Тожикистон ҳудудидан Ўзбекистонга олиб келинадиган кўмир маҳсулоти ортилган 100 та юк вагонларини ўзининг танишлари орқали божхона кўригидан навбатсиз ўтказиб бериш, станцияда юкни тушириш жараёнида вагонлар белгиланган вақтдан ортиқ туриб қолган тақдирда темир йўл жаримасини қўлламаслик ҳамда юк белгиланган вақтда тушириб олинганлиги бўйича ҳужжатни расмийлаштириб бериш эвазига МЧЖ вакилидан ҳар бир вагон учун 100 АҚШ долларидан жами 10 минг АҚШ доллари талаб қилади. Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда станция бошлиғи 40 та вагон учун 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Таъкидлаш лозимки, мазкур мансабдор шахс муқаддам Жиноят Кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.
Show all...
😁 1
Терговчи пора билан ушлангани ҳақида хабар тарқалмоқда 17.09.2024 йил куни Ўзбекистон Республикаси ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаментининг Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан фуқаро Ю.Мнинг аризасига асосан ҳамкорликда ўтказилган тезкор қидирув тадбирида, Бектемир тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси иш юритувидаги жиноят иши бўйича ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми «а» банди билан айбланувчи тариқасида жазо этилган Ю.М.га нисбатан «қамоқ» эхтиёт чораси қўллаш билан қўрқитиб, «гаров» эҳтиёт чораси қўллаш эвазига 500 (беш юз) АҚШ доллари беришни талаб қилиб пора беришга мажбур этадиган шароитга тушириб, шу куни соат 11:45 ларда Бектемир тумани, Юқоричирчиқ кўчаси, 41-уйда жойлашган туман ИИО ФМБ биносидаги ўзининг хизмат хонасида Ю.Мдан талаб қилинган 500 (беш юз) АҚШ долларини тамагирлик йўли билан пора тариқасида олган вақтида далилий ашёлар билан ушлангани айтилмоқда.
Конституциянинг 28-моддасига кўра, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Мазкур ҳолат бўйича ҳали суднинг қарори чиқмаган бўлиб, келгусида айблов ёки оқлов ҳукми чиқарилиши мумкин (агар тергов даврида жиноят иши тугатилмаса).
Show all...
ANTIKORRUPSIYA/расмий 🇺🇿

ТЕРГОВЧИНИНГ НАРХИ ШУНЧАЛИК ҲАМ АРЗОНМИДИ? 17.09.2024 йил куни Ўзбекистон Республикаси ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаментининг Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан фуқаро Ю.Мнинг аризасига асосан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Бектемир тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими жиноятларни тергов қилиш бўлинмаси терговчиси Н.Х иш юритувидаги жиноят иши бўйича ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми «а» банди билан айибланувчи тариқасида жазо этилган Ю.М унга нисбатан «қамоқ» эхтиёт чораси қўллаш билан қўрқитиб, «гаров» эхтиет чораси қўллаш эвазига 500 (беш юз) АҚШ доллари беришни талаб қилиб пора беришга мажбур этадиган шароитга тушириб шу куни соат 11:45 ларда Бектемир тумани, Юқоричирчиқ кўчаси, 41-уйда жойлашган туман ИИО ФМБ биносидаги ўзининг 34-сонли хизмат хонасида Ю.Мдан талаб қилинган 500 (беш юз) АҚШ долларини (Марказий банк томонидан белгилан қиймат бўйича 6.373.805 сўмга тенг) тамагирлик йўли билан пора тариқасида олган вақтида далилий ашёлар билан ушланган. Фарғонада нима гаплар? Фарғона шаҳар ИИО ФМБ тергови тинчми олам шумул гап сўзлар сузиб юрибди? Бизни кузатишни давом этинг.

https://t.me/antikorruz

👍 2
Анонимлашув сўз эркинлиги мавжуд чегаралари янада қисила бошлагани белгиларидан бири Биринчи авариядан иккинчи авариягача Бойсун қандай яшагани ҳақидаги Газета репортажининг аввалги шу каби репортажлардан яққол фарқлови бу суҳбатдошларнинг мутлақ кўпчилиги юзи, овози ва исми очиқланмаслигини истаётгани билан боғлиқ. Эътиборлиси, худди шундай анонимлашув ҳолатини охирги кунларда пахтасининг нархи 9500 сўмдан 6800 сўмга туширилаётган фермерларда ҳам, пахта терими учун  ҳомийлик қилиш босимига учраётган тадбиркорларда ҳам, қуёш панели ўрнатишга мажбурланаётганларда ҳам кузатмоқдаман.
Show all...
Portlash, zaharli gaz va badbo‘y is: Boysun qanday yashayapti? | Gazeta.uz

1-sentabr kuni Boysun tumani Kofrun shaharchasida joylashgan “Mustaqillikning 25 yilligi” yoki, boshqacha aytganda, М-25 gaz koniga qarashli 604-sonli quduqda burg‘ilash ishlarini olib borish vaqtida texnologik jarayonning buzilishi sabab tarkibida vodorod sulfid yuqori boʻlgan gaz chiqishi boshlangan edi. Dastlabki berilgan rasmiy axborotda aholi xavfsiz hududga koʻchirilgani, vaziyat barqaror ekanligi aytilgandi. Ammo keyinroq tarmoqlarda tarqalgan videolar, shuningdek, Gazeta.uz tahririyatiga boʻlgan koʻplab murojaatlardan keyin vaziyat biroz boshqacha ekani taxmin qilindi. Boz ustiga, tarqalayotgan video va xabarlar yuzasidan rasmiy munosabat va izohlar ham yetarli boʻlmadi. Shu bois “Gazeta.uz” jamoasi gaz sizib chiqqandan keyin haqiqiy holat qandayligini oʻrganish maqsadida 14-15-sentabr kunlari Boysunda boʻlib qaytdi. Muallif: Otabek Turdiyev Video: Maʼmurjon Obrahmatov / «Gazeta.uz» #boysun #M25 #Kofrun #gaz Telegram –

https://t.me/gazetauz_uzb

Facebook –

https://www.facebook.com/gazetauz

Instagram –

https://www.instagram.com/gazetauzbekistan/

Twitter –

https://twitter.com/gazeta_uz

Люстрация ва мустақил аудит керак Бойсундаги нохуш воқеалар, биринчиси ҳам, иккинчиси ҳам аслида бизга яна бир бор ўтган 8 йилдаги хатоларимизни ўнглаш учун навбатдаги имконият бермоқда. Билмадим, бундан ортиқ яна қандай огоҳлантиришлар ва қурбонлар керак биз учун. Яқин ва ўрта келажакда бизни яна қанақа кулфатлар кутаётганини билиш ва уларнинг олдини олиш учун бизга биринчи навбатда энергетика соҳасида люстрация ва мустақил аудит керак. Охирги 8 йилда энергетика соҳасида бошланган ва айниқса ташаббускорлигидан тортиб, пудрати ва молиялаштирилишигача бир бенефициарга боғланган самарасиз лойиҳалар, шунингдек, давлат назоратидаги конлардан тортиб ишлаб чиқариш ва инфратузилма активларигача яширин бегоналаштириш битимлари Ўзбекистоннинг иқтисодий, сиёсий ва миллий хавфсизлик манфаатларидан келиб чиқиб, тўлиқ инвентаризациядан ўтказилиши керак. Энг тўғри йўл эса мустақил аудит. Бу ишни Молдова қилди. Қўшни Қозоғистон қилди. Биз ҳам мустақиллигимиз ва давлатчилигимизни йўқотишни, ташқи бошқарувга тушиб қолишни истамасак, қилишимиз керак. Аудит натижасида тўхтатилиши керак лойиҳалар тўхтатилиши, бошланмаслиги керак лойиҳалар бошланмаслиги, миллийлаштирилиши керак активлар миллийлаштирилиши зарур. Иккинчи муҳим масала бу люстрация. Коррупция, айниқса элитар коррупцияга қарши курашни кучли қонунчилик асосларида йўлга қўйиш 8 йилдан бери пайсалга солиб келинмоқда. Бюрократия ва номенклатура тиш тирноғи билан бунга қарши турипти. Энг керакли қонунлар қайсидир тумбочкалар ва сейфларда чанг босиб ётипти. Демак, бошқа йўлдан, манзилли люстрация йўлидан юришдан бошқа чора йўқ. Бу ишни энг аввало устозидан тортиб шотир шогирдларигача топ амалдорлари валийнеъмат бенефициарга хизмат кўрсатувчи энергетикадан бошлаш керак бўлади. Энергетикадан кейин люстрация жараёни ўзаро боғланган транспорт ва металлургиядаги зараркунанда лойиҳалар устида турган амалдорларга ҳам қаратилиши керак. Не ажабки, уларга ҳам валийнеъмат бенефициарга алоқадорлик умумий маҳраж беради. Маълумот учун, айнан люстрация жараёни Польшадан тортиб Латвиягача бўлган постсовет давлатларининг совет исқиртларидан тозаланиш, соғлом иқтисодий ўсиш ва эркин тараққиётида муҳим роль ўйнаган. Люстрациядан ўтганлар, марҳамат, ишини давом эттиришлари, ўтмаганлар эса тўлиқ алмаштирилиши керак. Энергетикадаги бошқарув энергетикадаги зараркунанда лойиҳаларда манфаатдорликка алоқадор бўлмаган қарор қабул қилувчилар билан тўлиқ янгиланиши зарур. Бўлмаса, биз муҳим ахборотларни олий раҳбариятдан яширишга, айни бир шахсларнинг мудҳиш хатоларини ёпишга, миллиардлаб йўқотишларни хаспўшлашга, ўзаро бир-бирининг орқасини беркитишга асосланган бузуқ тизим орқали навбатдаги кулфатларга рўпара қилинаверамиз.
Show all...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
Давлатнинг Алоқабанки 2,5 млрд сўмга 5 та ролик суратга олдирмоқда. Шартноманинг умумий қиймати 7 млрд 980 млн сўмни ташкил этади. Бу Рақобат қўмитаси текширув ўтказиб, натижаси бўйича сукут сақлаётган 7 млрд сўмлик тендер эмас, бошқа 8 млрд сўмлик тендер доирасида амалга оширилмоқда. Эътиборлиси, 2023 йилда ҳам банк айни шу йўналишда ўтказган тендерни ушбу фирма қўлга киритган. Ўтган йилдаги роликнинг 1 донасига 336 млн сўм сарфланган. Ўшанда тендернинг бошланғич қиймати 4 млрд сўмни ташкил этган. Манба:@xojayinuz
Show all...
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
Давлатнинг Алоқабанки 2,5 млрд сўмга 5 та ролик суратга олдирмоқда. Шартноманинг умумий қиймати 7 млрд 980 млн сўмни ташкил этади. Бу Рақобат қўмитаси текширув ўтказиб, натижаси бўйича сукут сақлаётган 7 млрд сўмлик тендер эмас, бошқа 8 млрд сўмлик тендер доирасида амалга оширилмоқда. Эътиборлиси, 2023 йилда ҳам банк айни шу йўналишда ўтказган тендерни ушбу фирма қўлга киритган. Ўтган йилдаги роликнинг 1 донасига 336 млн сўм сарфланган. Ўшанда тендернинг бошланғич қиймати 4 млрд сўмни ташкил этган. Манба:@xojayinuz
Show all...
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.