cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Farg`ona muslimalari

Muslimalar kanali... Farg'ona viloyati bosh otinoyisi Hilolaxon Komilovaning shaxsiy sahifasi

Show more
Advertising posts
451
Subscribers
+224 hours
+37 days
+630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: ✨ Жума учун ғусл қилиш. ✨ Хушбўй нарсалар суртиш. ✨ Чиройли кийимлар кийиш. ✨ Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. ✨ Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. ✨ Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. ✨ Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. ✨ Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. ✨ Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. ✨ Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. ✨ Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. ✨ Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. ♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇 Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум, Аллох Азиз қилгур, Азиз Азизлар! Бугун фазилатли Жумъа куни: - Дуолар ижобат бўладиган; - Каҳф сурасини ўқиганга икки Жумъа орасида нур бериладиган; - Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва саломлар кўпроқ айтиладиган; - Поклик ва хушбўйликка кўпроқ эътибор бериладиган; - Хурсандчилик изҳор қилинадиган; - Аразлашганлар бир-бирини кечирадиган; - Жумъа намози адо этиладиган; - Қариндошлар ҳолидан хабар олинадиган; - Эҳсону садақалар кўпайтириладиган; - Фарзандларга байрам шукуҳи улашилиб, бугун улуғ кунлиги тушунтириб бориладиган; - Масжидлар мўмин-мусулмонлар билан тўладиган КУНдир. Аллоҳ таоло барчамизга юқорида айтилган амалларни қилиб, улкан ажру савоб олишимизни насиб этсин! Бугунги Жума сизу,бизга хайрли ва баракотли бўлсин.Ёширин,ошкор қилайдигон савобли амалларингиз,дуоларингиз Аллохим даргохида қабул бўлсин. Аллох ўз панохида асрасин.Омонат дунёда Омон бўлинглар!
Show all...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ! Бугун Жума 20 Сентябр, 2024 18 Рабиул-аввал, 1446 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Show all...
Сен ва қабринг орасида бир неча қадам бор холос Ижтимоий тармоқларга муккасидан кетиш касалидан фориғ бўлиб қарайсанки, кўпчилик сендан ўзиб кетибди. Улардан бири Қуръонни ёд олибди, яна бири тажвидини яхшилабди. Кимдир матнларни ёд олибди, яна кимдир фанларда ўзиб кетибди... Сен эса телефонинг қаршисида ўтираверибсан, умринг ўтиб кетса ҳам сезмабсан. Шуни билки, сен билан қабринг ўртасида бир ёки бир нечагина қадам қолган холос. Надомат чекиб қолмасдан олдин ўзингни бир тафтиш қилгин, чунки у вақтдаги афсус-надоматнинг фойдаси бўлмайди.
Show all...
👍 1
Ассалому алайкум нурли пайшанба тонггида зикр ва дуолар, саловатлар, яхши ниятлар билан янги кунни бошлаётган меҳр муҳаббатли қалб соҳибалари. Бугунги куннинг файзи, барокатлари, раҳмат ва мағфиратлари барчамизга муборак ! Кунни Аллоҳ рози бўладиган ҳайрли амаллар билан ўтказишлик насиб айласин. 🤲🏻🌹🤲🏻🌹🤲🏻🌹🤲🏻
Show all...
3
КИТОБ ВА СУННАТНИ МАҲКАМ ТУТИШ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга инсонларнинг энг ёмони учтадир: Ҳарамда гуноҳ иш қилгувчи, Исломда жоҳилият суннати (яъни одати)ни хоҳловчи ва бировни ўлдириш учун унинг қонини ноҳақ талаб қилгувчи» (Имом Бухорий ривоят қилган). Шарҳ: Ҳадиснинг хулосаси шуки, уч тоифа инсонлар Аллоҳ таоло учун инсонларнинг энг ёмони ҳисобланади. Улардан биринчиси, Ҳарами шарифда гуноҳ иш қилгувчи инсон, иккинчиси, жоҳилият давридаги ишларни Исломда хоҳловчи инсон, учинчиси эса, бирор мусулмоннинг қонини оқзишни ноҳақдан талаб қилгувчи инсондир. Савол: Нима сабабдан булар инсонларнинг энг ёмонроғи бўлди? Жавоб: Бу ишлар ўта қабиҳ ишлар бўлгани учун бу ишни қилган инсонлар ҳам инсонларнинг энг ёмони бўлишди. Гуноҳ аслида хунук ишдир. Аммо у ҳарами шарифда қилинса, янада хунуклашади. Жоҳилият ишлари ҳам нақадар хунук ишлардир. Аммо Исломда бўла туриб, жоҳилият ишининг ривожини исташ янада қабиҳ ва манфурдир. Уни амалга ошириш эса унданда ёмондир. Мусулмон кишининг қонини тўкиш қабиҳдир. Агар унинг қонини тўкиш ноҳақдан бўлса, янада қабиҳ бўлади. Савол: Аслида инсонларнинг энг ёмони кофир кимса бўлиши керак эди. Нима учун гуноҳи кабирани қилган кимсани ҳадиси шарифда инсонларнинг энг ёмони дейилди? Жавоб: Бу ерда инсонларнинг энг ёмони дейилиши мутлақ эътибордан бўлмаган. Балки осий мусулмонлар назарда тутилган. Масалан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бозорни энг ёмон жой деганлар. Бу сўздан у ерда тижорат қилмаслик керак, деган маъно келиб чиқадими? Бу саволга мавлоно Абдулазиз Деҳлавий шундай жавоб берган: «Бориш мубоҳ бўлган жойлар эътиборидан бозор энг ёмон жой саналади. Ушбу сўз бориш ножоиз бўлган жойлар ҳақида айтилмаган». Ҳадисда келган «суннат» лафзи луғат жиҳатидан ёмон маъносини ҳам ўзига қамрайди. Шунга кўра, бу ерда жоҳилият суннати дейишдан мақсад, жоҳилият одати, йўли демакдир. «Мишкот ал-масобиҳ шарҳи»дан.
Show all...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ! Бугун Пайшанба 19 Сентябр, 2024 17 Рабиул-аввал, 1446 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Show all...
#савол_жавоб ❓ Вафот этганлар учун маросим қилиш Савол: Ассалому алайкум! 🫥 Динимизда вафот этганлар учун 52 маросимини қилиш тўғрисида нима дейилган? Жавоб: Ва алайкум ассалом! 🫥 Динимизда бу каби маросим йўқ. Тўғри, динимизда хайру эҳсон ва савобли амаллар қилиб, унинг савобини вафот этганларга бағишлаш бор ва бу тарғиб қилинган амалдир. Шу жумладан, имкони бўлса, маййитнинг ёки ўзининг яқинларини, ночор инсонларни чақириб, эҳсон дастурхони ҳам ёзиш мумкин. Албатта, бунинг ҳам савоби маййитга етиб боради. Аммо маййит учун турли кунларга мослаб маросим қилиш шариат талаби эмас. 52 кун деган маросим ҳам шулар қаторига киради. Буни динда бор нарса, албатта, 52 кун қилиш керак, деган эътиқодда бўлиш хато тушунчадир. Валлоҳу аълам. ЎМИ Фатво маркази ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!! ✅ 🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram 🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
Show all...
ALHIDOYA.UZ

Фарғона вилояти вакиллиги www.Alhidoya.uz сайти расмий канали Расмий саҳифаларимиз:

https://taplink.cc/alhidoyamedia

©️Саҳифамиз маълумотларидан фойдаланганда манбага ҳавола кўрсатилиши лозим! 📥 Таклиф, фикр ва мулоҳазалар учун 👇 @Alhidoya_kanalibot

👍 1
Қалбингда кечаётган нарсанинг қулисан Убудия (бандалик) дегани қуллик ва асирликни билдиради. Инсон кўнглини нимаики забт этиб, ғолиб келган бўлса, банда ўшанинг қулига айланади. Агар инсон ўз нафсининг асири бўлса, нафсига қул бўлади, агар дунёнинг асири бўлса, демак, дунёнинг қули бўлади. Инсоф билан қаралганда, кўнглини тамомила дунё муҳаббати ва ташвишлари ишғол этган муриднинг ибодати тананинг озори ва чарчоғидан ўзга нарса эмас. Бундай ибодат, гарчи у кўп бўлса-да, Аллоҳнинг олдида қиммати йўқ, жонсиз жасадга ўхшайди. Кўриб турибмизки,бугунги давримизда баъзи инсонлар дунё ортидан кун бўйи елиб-югуриб, тунлари эса кўп ибодат қилишга интиладилар. Аммо бу хилдаги ибодатлар кўп бўлишига қарамасдан, дунё муҳаббати билан йўғрилгани сабаб эгасини Ҳаққа яқинлаштиролмайди. Бас, шундай бўлгач, энди фақат дунё деб елиб-югуриб, гуноҳ ишлардан ҳам тийила олмаётганларнинг онда-сонда қилган ибодатлари уларни Ҳаққа элтармикан?! Якка Худога сиғинувчи мўминлар ёлғиз Аллоҳга ҳамда Унинг амрларини тўла-тўкис қабул этувчи ва амалга оширувчи кимсаларгагина итоат этадилар, холос. Банданинг ҳақиқий қадру қиммати кимга ёки нимага сиғиниши ва эргашиши билан белгиланади. Билувчининг қадри унинг айнан нимани ўрганиши ва ўзлаштиришига боғлиқдир. «Ахлоқус солиҳийн» китобидан.
Show all...
😢 3
#Ёд_олиш_учун МУХТАСАР СИЙРАТ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олтита аммалари бор эди: 1. Сафийя розияллоҳу анҳо 2. Умму Ҳаким 3. Отика 4. Барро 5. Арво 6. Умайма Улардан фақат бир аммалари иймон келтирди: Ҳазрати Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳунинг оналари Ҳазрати Сафийя розияллоҳу анҳо. Абдулқаюм Комил таржимаси.
Show all...
👍 1
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.