cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Хукукий ахборот (Rasmiy)

Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

Show more
Advertising posts
8 701
Subscribers
-324 hours
-107 days
-39230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

❗️ФУҚАРОЛАР ЎЗ ҲУҚУҚЛАРИНИ БУЗАЁТГАН МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ ҚАРОРЛАРИ УСТИДАН МАЪМУРИЙ СУДЛАРГА МУРОЖААТ ҚИЛГАНДА ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАМАЙДИ 📃 16.01.2024 йил кунги ЎРҚ-897-сон Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, ➖ жисмоний шахслар ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади. ❗️Мазкур шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiy_axborot1
Show all...
👍 4
❗️МАЪНАВИЙ ЗАРАР НИМА? ✅ Маънавий зарар деганда жабрланувчига қарши содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги оқибатида у бошидан кечирган маънавий ва жисмоний (камситиш, жисмоний оғриқ, зарар кўриш, ноқулайлик вҳ..) азоблар тушунилилади. 📃 Фуқаролик кодекси 1022-моддасига кўра, ➖ маънавий зарар пул билан қопланади. Маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади. 🟢 Зарарни қоплаш миқдорини аниқлашда оқилоналик ва адолатлилик талаблари эътиборга олиниши лозим. Жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусияти маънавий зарар етказилган ҳақиқий ҳолатлар ва жабрланувчининг шахсий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда фуқаролик суди томонидан баҳоланади. ❗️Маънавий зарар тўланиши лозим бўлган мулкий зарардан қатъи назар қопланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiy_axborot1
Show all...
👍 6
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Юқори тезликда ҳаракатланувчи 6 та электропоезд харид қилинади
“Корея Эксимбанки иштирокида “6 та юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-289-сон, 12.08.2024 й.) қабул қилинди 🔰Қарорга кўра: 🔸“Ўзбекистон темир йўллари” AЖ ва унинг таркибидаги “Темирйўлэкспресс” AЖ лойиҳани ўз вақтида, сифатли амалга ошириш ҳамда Корея Эксимбанкининг қарзларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи органлар ҳисобланади; 🔸 “Ўзмиллийбанк” АЖ Корея Эксимбанки томонидан тақдим этиладиган қарзлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш борасида молиявий агент ҳисобланади; 🔸Корея Эксимбанки томонидан ажратилган қарзларни қайтариш, шу жумладан устамалар, фоиз ва бошқа тўловлар бўйича харажатлар “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ таркибидаги “Темирйўлэкспресс” AЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. ✅ Иқтисодиёт ва молия вазирига Ҳукумат номидан қарзларни қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилди. ✔️ “Ўзмиллийбанк” АЖга Корея Эксимбанки қарзи бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун Корея Республикасининг ваколатли банки билан банклараро шартномани имзолаш ваколати берилди. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Амал_қилинг 🚫Қонунчиликка кўра, оммавий тадбир ташкилотчиси, оммавий тадбирга реклама, акция ва бошқа мақсадларда озиқ-овқат, буюмлар ҳамда бошқа маҳсулотлар ва товар-моддий бойликларни бепул тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда сотиш орқали фуқароларни жалб қилинишига йўл қўймаслиги шарт. ‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди... Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
❗️ЯНГИ ОИЛА ҚУРГАН ЁШЛАРГА ХОНАДОНИДА ҚЎШИМЧА УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ УЧУН 33 000 000 СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ БЕРИЛИШИ МУМКИН 📃 Ҳукуматнинг 637-сон қарори билан тасдиқланган низомда, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тартиби ва шартлар белгиланган. ➖ Унга кўра мазкур кредитлар: ✅ бозор ставкасида мижоз хоҳишига кўра 6 ой имтиёзли давр билан; ✅ 20 йилдан кўп бўлмаган муддатга; ✅ бошланғич бадали якка тартибдаги хонадонда қўшимча қурилаётган уй-жой қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган қийматда; ✅ бир қарз олувчига бериладиган кредитлар 33 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда берилади. ❗️Ушбу кредитни олиш учун талабгор: ✅ кредит олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган бўлиши; ✅ “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ёки “Ёшлар дафтари”га киритилган ва қонуний никоҳдан ўтганига 3 йилдан ошмаган бўлиши ва юқоридаги низомнинг бошқа мезонларига тўғри келиши лозим. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiy_axborot1
Show all...
👍 6
❗️КИМЛАР ИШГА КИРАЁТГАНИДА УЛАРГА ДАСТЛАБКИ СИНОВ МУДДАТИ БЕЛГИЛАНМАЙДИ? 📃 Меҳнат кодексининг 129-моддасига кўра, қуйидагилар ишга қабул қилинганда уларга дастлабки синов муддати белгиланмайди ҳомиладор ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки 3 ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий); ✅ захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар; ✅ давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 3 ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари; ✅ тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 1 йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари; ✅ ўзи билан 6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар; ✅ 18 ёшга тўлмаган шахслар; ✅ ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар; ✅ ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар; ✅ жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiy_axborot1
Show all...
👍 1
❗️ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ЭГАЛЛАБ ОЛИНГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ УЧУН УНДИРИЛАДИГАН ТЎЛОВ 📄 “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонунга кўра, ➖ ер ва биноларни қонунийлаштириш учун қуйидаги миқдорларда бир марталик тўлов ундирилади: ✅ Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 5 баравари; ✅ Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – БҲМнинг 3 баравари; ✅вилоятлар бўйсунувидаги бошқа шаҳарларда – БҲМнинг 2 баравари; ✅ бошқа аҳоли пунктларида – БҲМнинг 1 баравари; ✅ қолган ҳолларда бир марталик тўлов тегишли ҳудуддаги ўртача аукцион баҳоси миқдорида тўланади. ❗️Шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлари, олдинги “акция” вақтида йиғим тўлаган шахслар тўловдан озод қилинади, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган шахсларга 50 фоиз чегирма берилади. ❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг! 👉 @Yurist_Blogerr
Show all...
👍 2
❗️ФУҚАРО ЎЗ ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚЛАРИНИ ЎЗИ ҲИМОЯ ҚИЛИШИ МУМКИНМИ ? 📄 Фуқаролик кодексининг 13-моддасига кўра, ➖ фуқаролик ҳуқуқларини шахснинг ўзи ҳимоя қилишига йўл қўйилади. ✅ Фуқаролик ҳуқуқларини шахснинг ўзи ҳимоя қилиш усуллари ҳуқуқни бузишга мутаносиб бўлиши ҳамда ҳуқуқ бузилишининг олдини олиш учун зарур ҳаракатлар доирасидан чиқиб кетмаслиги керак. ✏️ Яъни, ўзининг ҳуқуқи бошқа бир шахс томонидан бузилаётган фуқаро қонунчилик доирасидан четга чиқмаган ҳолда ўз ҳуқуқини ҳимоя қилишга ҳақли хисобланади. ❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг! 👉 @Yurist_Blogerr
Show all...
👍 1
❗️УЗОҚ КУТИЛГАН ҚОНУН НИҲОЯТ ИМЗОЛАНДИ! 📄 “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди ⚡️ Қонунга кўра, фуқаролар қуйидаги кўчмас мулкларни ўз номига қонуний ўтказиб олиши мумкин: ➖2018 йил 1 май кунигача якка тартибдаги уй-жой қуриб ўзбошимчалик билан эгаллаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар; ➖2018 йил 1 май кунигача фуқаролар ва ташкилотлар томонидан ҳужжатда кўрсатилган майдондан ортиқча эгалланган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар; ➖“бир марталик акция” доирасида ҳуқуқларни эътироф этиш охирига етмаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар; ➖2021 йил 8 июнга (ҳокимларнинг ваколати бекор қилингунига) қадар туман (шаҳар) ҳокимлари қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланмаган ер; ➖боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар ҳамда улар эгаллаган ер; ➖кичик саноат зоналари ҳудудига 2020 йил 9 мартгача жойлаштирилган тадбиркорларнинг ери; ➖давлат ордери билан хусусийлаштирилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер; ➖ҳоким қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкаси. ✅ Кўчмас мулкни қонунийлаштириш учун улар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: ➖ер бошқа шахсга ажратилмаган ёки аукционга чиқарилмаган бўлиши; ➖ер участкасидан фойдаланишда низо мавжуд эмаслиги; ➖ер ва мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги; ➖муҳофаза зонасида, суғориладиган ерда жойлашмаганлиги; ➖бош режа талабларига зид эмаслиги (мавжуд бўлса); ➖ҳар бир категорияга хос бошқа шартлар (инвестиция мажбурияти бажарилганлиги, ширкат аъзоси ҳисобланиши ва бошқалар). ✏️ Имкон қадар ушбу маълумотни кўпроқ одамларга юборинг! Сабаби амалиётда ўзи яшаб келаётган уй-жойига нисбатан мулк ҳуқуқини ололмай юрганлар жуда кўп. Ҳудудларга фуқароларнинг муаммоларини ўргангани чиққан вақтимизда ҳар 3 та мурожаатнинг биттаси манашу масала билан боғлиқ ҳолатларга гувоҳ бўлганмиз. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiy_axborot1
Show all...
Хукукий ахборот (Rasmiy)

Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

👍 8🥰 2
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда тақиқланади !!! 👉 телефондан фойдаланиш; 👉 китобларни ёки даврий нашрларни ўқиш; 👉 видеоматериалларни томоша қилиш; 👉 аудиоматериалларни эшитиш; 👉 эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиш; ❌ Юқоридаги каби ҳолатлар шунингдек йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиш; ❗️БҲМнинг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. ❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг! 👉 @Yurist_Blogerr
Show all...
👍 2
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.