cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Advokat Qosimov

Ушбу каналда адвокат Хайрулло Қосимовнинг мулохазалари ва ҳуқуқий маслаҳатлари бериб борилади Мурожаат учун: @qosimovgamurojaat_bot

Show more
Advertising posts
4 052
Subscribers
-224 hours
-227 days
-8630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Repost from Bahodir Ahmedov
01:48
Video unavailableShow in Telegram
Ботир Қодировнинг судга берган даъвоси қаноатлантирилибди Бу дегани Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг расман ўғли эканлиги тасдиқланиб барча ворислик ҳуқуқлари белгиланади дегани. 👉@bahodirahmedoff👈
Show all...
full_1~1.mp427.74 MB
👍 17😁 12
Repost from Bektosh Khatamov
Гарвард вазирлиги. Гарвард университети 1636 йилда ташкил топган ва Американинг энг биринчи университети ҳисобланади. Гарварднинг йиллик эндоумент фонди 80 миллиард долларга яқинлашиб қолибди. Аслида Гарвард университети руҳонийликни ўргатиш учун ташкил қилинган, ўша пайтда унинг дастлабки номи “Янги коллеж” эди. Тарихга кўра Гарварднинг 1,5 та хонаси бўлган экан. Ҳатто иккита ҳам эмас, биттаси катта хона, биттаси катта хонага ўтиб кетиш учун кичкина даҳлиз хона бўлган экан. Ҳеч қанақа кутубхонага эга бўлмаган “Янги коллеж”га Жон Гарвард деган одам ўлганидан кейин 400 та китобдан иборат бўлган кутубхонасини ва ярим мол-мулкини қолдиради, шундан сўнг “Янги коллеж” - Жон Гарвард шарафига Гарвард университети деб номланади. Менга жуда қизиқ, ўша пайтда Гарвард деган вазирлик бўлганда, у ерда бир тўда бюрократлар ўтириб олиб университетларга лицензия бериш ва лицензияни бекор қилиш билан шуғулланганда биз ҳозирги Гарвард университетини кўрармидик ёки йўқми? Албатта йўқ, чунки университетнинг, яъни олий таълим бозори шаклланмас эди ва дунё тан олган олимлар, нобел мукофоти совриндорлари ҳам чиқмас эди, чунки вазирликдаги бюрократлар барчасини ўзларича ҳал қилар эди. @bektoshkhatamov
Show all...
👍 23👏 1
Repost from Bahodir Ahmedov
Жиззах судларида қизиқ амалиёт: мулкдорнинг уйида яшаётган етти ёт бегона Биз Жиззахда кўрилган суд ишларимизда жуда ғалати иш юритувга дуч келяпмиз. Фуқаролик иши: шахсни мажбурий уй-жойдан чиқариш. Уй-жойни мулкдор сотиб оляпти. Кириб яшайман деса уйда собиқ мулкдорнинг собиқ келини кириб ўтириб олган. Олдинги мулкдор пайтида у суд қарори билан мажбурий киритиб қўйилган. Уй-жой кодекси 32-моддасига асосан Уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари.... мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар дея белгиланган. Шу сабабли келин суд қарорига асосан киритилган. Бироқ энди мулкдор ўзгарди. Янги мулкдор бу келин билан умуман таниш эмас. Аммо суд бу келинни уйдан чиқариб юбориш талабини рад этмоқда. Жиззах фуқаролик судларининг келтираётган асослари Фуқаролик кодекси 184-моддаси бўлмоқда. Моддада: “Башарти, қонун ҳужжатларида бошқача кўрсатилмаган бўлса, мол-мулк янги мулкдорга ўтганида, универсал ҳуқуқий ворислик тартибида собиқ мулкдорнинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳам унга ўтади”. Ваҳоланки, универсал-ҳуқуқий ворислик деганда кодексда мерос, юридик шахс қайта ташкил этилиши каби ҳолатлар келтирилган. Лекин олди-сотди асосида бир шахс бошқа умуман бегона шахсга мулк сотса, янги мулкдор нега энди унинг мажбуриятларини олиши керак? Шартномада келтирилса ҳам бу шарт тушунса бўлади, лекин бунақа мажбурият шартномада ҳам бўлмаса-чи? Мулк дахлсизлиги қайда қолади? “УЙ-ЖОЙ НИЗОЛАРИ БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ ҲАҚИДА” Олий суди Пленум қарорида ҳам шундай тушунтириш берилган: "Тушунтирилсинки, собиқ мулкдор ва унинг оила аъзолари уй-жойни олди-сотди шартномасига асосан бегоналаштирганда, шартномада кўрсатилган кундан, агар шартномада уларнинг рўйхатдан чиқиш муддати келишилмаган бўлса, шартнома тузилган кундан эътиборан турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб ҳисобланади". Бироқ Жиззах фуқаролик судларида бу тушунтириш ҳам инобатга олинмас экан. Битта аёлни кўчага чиқариш нотўғри-да дейишдан олдин бир ўйлаб кўринг, ўзингиз уйингизга сиз учун умуман бегона одамни киритиб яшармидингиз? 👉@bahodirahmedoff👈
Show all...
👍 15
Repost from YURISTKADR
Нега судьялар ишдан кетиши керак? Фарғона вилояти судлари малака ҳайъати айни пайтда Қўқон шаҳрида фаолият юритувчи 2 нафар судьянинг фаолиятини муддатидан олдин тугатиш юзасидан қарор қабул қилган ва бу масалада якуний қарор қилиш учун Судьялар олий кенгашига тақдимнома киритган. Вилоят судлари малака ҳайъатлари томонидан бирданига 2 та судьяни лавозимдан бўшатиш ҳақида ташаббус кўрсатилиши бизда жуда кам учрайдиган ҳолат. Кейин бошқа томондан ҳақли савол ҳам туғилади: нега рейтинги юқори ва тажрибали бу судьяларни бирданига ишдан бўшатиш керак бўлиб қолди? Бошқа бир судьялар ва суд раислари очиқдан-очиқ ҳамманинг кўз олдида судьянинг фаолиятига аралашиб, суд якуни ҳақида олдиндан суд позициясини айтиб, бутун тизимни шарманда қиляптида, уларга бор-йўғи битта огоҳлантириш бериляпти. Қўпол қонунбузарликларга йўл қўяётган ва сифатсиз қарорлари тўхтамаётган судьялар устидан берилаётган юзлаб шикоятларга деярли эътибор берилаётгани йўқ. Шундай экан, нега айнан Қўқондаги мана шу судьялар ишдан кетиши керак? Кимга ёқмай қолди улар? 👉@yuristkadr
Show all...
Медиаторлик фаолиятини амалга ошириш учун махсус гувоҳнома керакми? “Медиация тўғрисида” ги Қонуннинг 12-моддасига кўра медиаторнинг фаолияти профессионал ёки нопрофессионал асосда амалга оширилиши мумкин. Профессионал асосдаги медиатор фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курсидан ўтган, шунингдек Профессионал медиаторлар реестрига киритилган шахс амалга ошириши мумкин. Нопрофессионал асосдаги медиатор фаолиятини йигирма беш ёшга тўлган ва медиатор вазифаларини бажаришга розилик берган шахс амалга ошириши мумкин. Қонуннинг 15-моддасида медиация суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилган тақдирда фаолиятини профессионал асосда амалга оширувчи медиаторнинг албатта иштирок этиши талаб этилади. Демак, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнидан бошқа барча ҳолатларда медиатордан медиаторлик фаолиятини амалга ошириш учун бирон бир гувоҳнома ҳужжат талаб қилинмайди. Каналга уланиш👇 👉@advokatqosimov👈
Show all...
👍 4
Repost from Bahodir Ahmedov
Шохжаҳон Жўраев Ботир Қодиров онасини номини оқлаш учун оталикни белгилашга судга берганини айтиб аслида судда мерос талаб қилаётганини танқид қилган видеога кўзим тушди. Ушбу масалада Ботир Қодиров юридик томонлама тўғри иш тутган деб ҳисоблаймиз. Негалигини INSTAGRAM сахифамизда видео кўринишида тушунтирдик.
Show all...
👍 26
Repost from Advokat G’aniyev
Бир дона ҳақоратли сўз ва 2,5 йил муддатга "от звонка до звонка" қамалиш ЖКнинг 158-моддаси 3-қисмида, Ўзбекистон Республикаси Президентини омма олдида ҳақоратлаганлик ёки унга туҳмат қилганлик, шунингдек, матбуот ёки бошқа ОАВдан, Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда уни ҳақоратлаганлик ёки унга туҳмат қилганлик учун 3 йилгача АТИ, 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари назарда тутилган. Иловадаги суд ҳужжатига кўра, самарқандлик фуқаро 2023 йил ёз фаслининг бошида “Instagram” ижтимоий тармоғида “President family” номли видеолавҳага “avlodinggiga ...” деб пост қолдириб, интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентини ҳақорат қилган. Х.Сулаймонова номидаги РСЭМ комплекс суд-сиёсатшунослик лингвистик экспертизасининг 2023 йил 20 июль кунги хулосасида, тақдим этилган материалда Республика Президентини ҳақоратлаш, обрўсизлантириш билан боғлиқ ҳаракатлар мавжудлиги кўрсатилган. Д.С.И. суд ҳукми билан ЖКнинг 158-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган ва унга нисбатан 2 йил 6 ой муддатга ОМҚ жазоси тайинланган. Ушбу жиноят Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятлар туркумига кирганлиги сабабли ЖКнинг 73-моддаси 4-қисми “г” бандига мувофиқ жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилмайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳаёти, соғлиғи, шаъни ва қадр-қиммати жиноят қонунчилиги билан алоҳида қўриқланишини унутманг! Каналга уланиш Advokat G’aniyev
Show all...
👍 12😁 7
Акмал Мирзонинг радиода бюджет пулининг қандай ишлатилаётганини сўраётганлар ҳақидаги гапларининг нотўғрилиги ўз йўлига, бу ерда маъмурий ҳуқуқбузарлик, ҳаттоки, жиноят ҳам бўлиши мумкин. Чунки Акмал Мирзо гапининг охирида “... Эй... лўттибоз!” деган жумлани ишлатган. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “лўттибоз” сўзига “1. эск. Қўғирчоқлар ўйнатиб, ўйин кўрсатувчи; фокусчи, 2. кўчма Фирибгар, ҳийлагар, алдоқчи, найрангбоз” деб изоҳ берилган. МЖтК нинг 41-моддасида ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш учун жавобгарлик назарда тутилган. ЖК нинг 140-моддаси 1-қисмида ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, башарти, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса жавобгарлик назарда тутилган. 2-қисмида эса “Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали ҳақорат қилиш” учун жавобгарлик назарда тутилган. Яъни, радио оммавий ахборот воситаси бўлганлиги сабабли, шахс радиода кимнидир ҳақорат қилса, бу тўғридан-тўғри жиноят ҳисобланади. Юқоридаги ҳолатда жиноят иши қўзғатилиши учун кимдир ўзини “Лўттибоз” деб ҳақоратланган ҳисоблаб ариза бериши керак бўлади. Ариза ўрганилиши жараёнида суд-адабиётшунослик экспертизаси тайинланиб, ўша вазиятда ишлатилган “Лўттибоз” сўзи аризачига нисбатан ҳақорат сифатида ишлатилганлиги ҳақида ҳулоса берилса, Акмал Мирзо жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Каналга уланиш👇 👉@advokatqosimov👈
Show all...
👍 29👏 6🔥 3
Савол: Акам ҳозирда озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтамоқда. Унга ЖК нинг 60-моддаси тартибида жазо тайинланган. Эшитишимча, 2024 йил 7 августдаги Қонун бўйича ўзгартириш киритилибди. Энди акамни муддатидан аввал озод қилиш мумкин бўлмай қоладими? Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг 07.08.2024 йил кунги “Пробация тўғрисида” ги ЎРҚ-938-сонли Қонуни билан ЖК нинг 73-моддаси тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги «д» банд билан тўлдирилди: «д) жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинган ёки жазоси енгилроғи билан алмаштирилган ва жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган шахсга нисбатан қўлланилмайди» Яъни, эндиликда илгари ЖК нинг 73, 74-моддалари қўлланилган шахс жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этса, унга нисбатан жазони енгилроғи билан алмаштириш (ЖК 74-м) ёки жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш (ЖК 74-м) қўлланилмайди. Бироқ ЖК нинг 13-моддасига кўра қилмишнинг жиноийлиги ва жазога сазоворлиги ана шу қилмиш содир этилган вақтда амалда бўлган қонун билан белгиланади... Қилмишни жиноят деб ҳисоблайдиган, жазони кучайтирадиган ёки шахснинг ҳолатини бошқача тарзда ёмонлаштирадиган қонун орқага қайтиш кучига эга эмас. Шу сабабли ушбу қоида Сизнинг акангизга нисбатан татбиқ этилмаслиги керак. Каналга уланиш👇 👉@advokatqosimov👈
Show all...
👍 2🔥 1
00:04
Video unavailableShow in Telegram
#Саволимбор Ассалому алайкум, юқоридаги видеодаги каби шахснинг юз тузилиши ва қадди-қоматини қўл ҳаракати орқали тавсифлаганлик учун қонунчилигимизда жавобгарлик борми? Жавоб: Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 41-1-моддаси биринчи қисмига кўра шаҳвоний шилқимлик қилиш ҳуқуқбузарлиги мавжуд бўлиши учун қуйидаги 3 та белги бир пайтда бўлиши керак: – шахсга нисбатан унинг учун номақбул бўлган, унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган, – шахснинг ташқи қиёфасини ёки қадди-қоматини тавсифлашда, имо-ишора қилишда, тегинишда, чақиришда ифодаланган, – шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни бир марта қўпол равишда ёки бир неча марта содир этиш. Юқоридаги ҳаракатда охирги иккита белги мавжуд, бироқ жабрланувчи ушбу ҳаракатни ўзи учун учун номақбул бўлган, унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган деб ҳисоблаши керак. Бироқ айрим аёллар бундай ҳаракатни ўзи учун комплимент деб ҳисоблаши ҳам мумкин. Бундай ҳолда шаҳвоний шилқимлик деб ҳисобланмайди. Демак, агар жабрланувчи ушбу ҳаракатни ўзи учун номақбул бўлган, унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган деб ҳисобласа, МЖТК 41-1-моддаси биринчи қисмига кўра БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 5 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. Каналга уланиш👇 👉@advokatqosimov👈
Show all...
2.48 KB
👍 13😁 1
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.