cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

✍🏻Ulug’ El👇

Rasmiy kanal Ёзувчи Алишер Ибодиновнинг адабий-бадиий расмий канали. Ўзингиз гувоҳ бўлган қизиқарли воқеа ва хабарлар учун https://t.me/xolidajabbarova бот

Show more
Advertising posts
355
Subscribers
-124 hours
-17 days
-1630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

–“Адолат йўли” газетасини муҳррири, ёзувчи Алишер Ибодинов, – деб жавоб бердим. Хонага кирсам Алишер ака менга деди: – Ҳозир ишга кириб келаётсам, бир одам кировришда қаққайиб турган экан, мени тўхтатиб, “Нега салом бермайсиз?” дейди. Ким у одам? – У одамми? Қиргулини прокурори-ку, танимайсизми? – деб сўрадим. – Қиргулини прокурорини қайдан танийман, гаплашмаган бўлсам. Мен у одамни шу ерни қоровулми, деб ўйлабман, – деди кулиб. Хуллас, ишимиз, фаолиятимиз жуда қизиқарли эди. Бир куни Алишер ака менга: – Ҳадеганда мени қиссаларим босиляпти, сизам биронта кичикроқ ҳикоя ёзинг, босамиз, – деди. У вақтларда ҳар ҳафтани жума куни кечки пайт Алишер ака бошчилигида босмахонага бориб, “вёрсталшик” Абдулла ака қолипга солиб берган макетларни ўқиб, газетани босишга тайёрлардик. Мен Алишер акани ундови билан анчадан буён ўзим ўйлаб юрган “Гадонинг душмани” номли кичик ҳикоямни қоғозга туширдим-да, кейинги ҳафта устозни қўлига бердим. Теришга берворди. Жума куни кечки пайт негадир менга топшириқ бериб, жўнатворди. Душанба куни ишга келиб, газетани олиб, очиб қарасам, “Гадони душмани” босилибди-ю, фақат охирги абзаци олиниб, ўрнига қавсни ичида “Давоми бор” деб ёзиб қўйилибди. Ҳайратим ошиб, Алишер акани олдига кирдим. –Мен охирги абзацини бежизга ўчирмадим. Анча қизиқ воқеа экан. Буни кенгайтиринг, – деди. – Шуни сира унутманг, бирон нарса ёзаётганингизда ўша воқеа, ҳолат, манзарани юз фоиз кўз олдингизга келтириб ёзинг, токи сиз ёзган нарсани ўқиган одам ёзганингизни тенг ярмини тасаввур қилиб ўқий олса, бу сизнинг энг катта ютуғингиз бўлади, – деб ўгит берди. (Давоми бор)
Show all...
Бу гапни эшитиб бошимдан биров бир пақир муздек сувни қуйворгандек бўлди. “Ахир мен олий маълумотли журналист бўлсам, 6 йил ўқиб, корректор бўлиб юраманми? Яхшиси, ишдан кетаман” деган хаёлга бордим. Эрталаб масъул котиб берган материалларни кўтариб, редакциядан босмахонага ўтмоқчи бўлиб пиллапоядан тушаётсам, Алишер Ибодинов ўзининг ўша сариқ, таниқли “Москвич-412” машинасидан тушиб, пиллапоядан чиқиб келяпти. – Ҳа ука, шаштингиз паст? – деб сўради. Мен нима дейишни билолмай тек туриб қолдим. Алишер ака кутилмаганда менга: – “Адолат йўли” газетасига ишга ўтмайсизми? Бирга ишлардик, – деб қолди. Билмадим, Алишер ака “Коммуна” газетасидаги воқеалардан яхши хабардор эканми ёки мени ижодимни кузатиб юрган эканми, мен дарҳол рози бўлдим. Алишер ака пиллапоядан қайтиб тушиб, машинасини капотини устига қўлидаги папкасини тап этказиб қўйиб, ичидан бир дона оқ қоғозни олиб, менга: –Ишга кириш ҳақида ариза ёзинг, – деди. Мени ҳайратим ошиб ундан: – “Адолат йўли” газетасини редактори Исроил акани номигами? – деб сўрадим. – Кечадан бошлаб мен редактор бўлдим, – деб жавоб берди кулимсираб. – Эйй, табриклайман, ака, – деб юбордим хурсандчилигимни ичимга сиғдиролмай... Мен тезда босмахонадан қайтиб, бош муҳаррир Дониёр Эргашевни ҳузурига кирдим ва столини устига ишдан бўшаш тўғрисидаги аризамни қўйдим. Дониёр ака аризамни олиб, ўқиб, бир оғиз ҳам гап айтмай тепасига “виза” қўйиб берди. Эртаси кундан мен “Адолат йўли” газетасини мухбири бўлиб иш бошладим. Газета таҳририяти дастлаб Қиргули прокуратураси биносида, биринчи қаватнинг кираверишдаги ўнг томонида, учта хонада жойлашганди. Бир куни мен прокуратура биносига кириб кетаётсам, пиллапоядан тушиб келаётган прокурор мени тўхтатиб сўради: –Ҳозир бир киши папка кўтариб шу ерга кирди. Ким у одам?
Show all...
Қодирали АҲМАДАЛИЕВ АЛИШЕР ИБОДИНОВ – МЕНИНГ УСТОЗИМ Гапни сал олдинроқдан бошлашим керак. Ёзувчи, ҳам журналист Алишер аканинг “Қуёш ҳам олов” номли мўъжазгина китобчасини ўқиган эдим. Лекин Алишер Ибодиновнинг ўзимизнинг Олтиариқдан эканини билмас эканман. 1989 йил 10 январь куни фалакнинг гардиши билан вилоятнинг “Коммуна” газетасига ишга келдим. Ўша ерда Алишер акани яхшироқ танидим. У вақтда Алишер Ибодинов “Совет Ўзбекистони” газетасининг Фарғона вилояти бўйича махсус мухбири экан. Салом-алик қилиб юрдик. Бир вақт “Коммуна” газетаси саҳифаларида кетма-кет жиддий хатолар кета бошлади. Ҳатто бир куни газета саҳифасида Бош секретарь Михаил Горбачевнинг сеъезда қиладиган маърузасини олдиндан тердириб, тайёр бўлгач, сеъезд бошлангач, ярамас Горобачев маърузадан чиқиб кўп гапирворгани учун телетайп лентаси орқали маърузасига қўшимчалар келаверди... Газетани масъул котиби билан корректорлар қўшимчаларни газетанинг саҳифаларига сиғдиролмагач, боғдодлик Шамсиддин исмли корректор йигит ярим кечаси маърузанинг қўшимча сиғмаган қоғозларини бировга билдирмасдан ёқиб юборибди. Хуллас, газета нашрдан чиқиб, тарқалиб кетган. Уч кундан кейин “Коммуна” газетасининг Қўқон ҳудуди бўйича мухбири Бурхон ака келиб, бош муҳаррир Дониёр Эргашевга “Совет Ўзбекистони” газетаси билан “Коммуна” газетасида босилган Горбачевнинг маърузаларини қўшимчалари “Коммуна” газетасида тушириб қолдирилганини кўрсатиб берибди. Ана ўшандан кейин тўполон бошланди-ю. Ўша сонга мен навбатчи, “заредактор” раҳматли Аъзамжон ака Ортиқов экан. Биз корректор Шамсиддинни қилган ишдан бехабармиз. Йиғилиш бўлиб, бир неча корректорларга чора кўрилиб, кутилмаганда мени корректурага ўтказиб қўйишди. У вақтда “Коммуна” газетасининг адади 70 минг дона, ҳар ҳафтада уч мартадан чоп этиларди. Икки ҳафта ишладим корректор бўлиб, бир куни бош муҳаррир Дониёр ака мени ҳузурига чақириб қолди. Кирсам, ўринбосари Бобожонов билан бирга ўтиришибди. Бош муҳаррир кутилмаганда менга бир пиёла чой қуйиб узатди: – Ўйлаб қарасам, кооректурада ишласангиз бўловраркан. Сиз ўтгандан бери хато бўлмаяпти, – деди.
Show all...
🧡🧡🧡🧡🧡🧡🧡🧡🧡 Пенсияга чиқанларга бағишланади!!! Хаётнинг "Олтин давр" босқичига қадам қўйганлар риоя қилишлари зарур бўлган қоидалар:  Энди ўзингиз учун яшанг! Хар бир дақиқангизни қадрлашга ўрганинг! Йиққан-терганларингизни   ишлатадиган  вақт келди!   Бор бойлигингизга қандай  меҳнатлар эвазига етишганингизни тушунмайдиганлар эга чиқишини истамасангиз -  ўзингиздан аяган пулларингизни  саломатлигингизни мустаҳкамлашга, орзуларингизни руёбга чиқаришга,  саёҳатларга боришга, яхши кўрган кишиларингизни хурсанд қилишга сарфланг!!!                                              Кўп йиллар мобайнида фарзандларингиз ва невараларингизга ёрдам бериб,  уларни  ҳаётга тайёрлашда ҳар томонлама ёрдам бергансиз. Энди эса уларга мустақиллик  беринг, назоратни бўшаштиринг,  ўз ҳаётларини ўзлари қурсинлар. Сўрасаларгина ёрдам ва маслаҳатни аяманг. Ўзингизни асранг. Кунглингиз нимани истаса шуни енг ва шуни қилинг. Бу ёшда касал бўлиш осон,  лекин шифо топиш қийин кечади. Доимо жисмоний машқларни бажариш,  тиббиёт масканларига бориб саломатликни назорат қилиш, кўпроқ сув ичиб, сабзавотларни истеъмол қилиш керак! Қисқача қилиб айтганда,  соғ-саломатликда узоқ умр кўриш ҳақидаги мавжуд ахборотни,  билимларни эгалланг. Майда-чуйда ташвишларни ўйлашни, арзимас нарсаларга асабийлашишни бас қилинг. Сиз шундоқ ҳам йиллар мобайнида кўп муаммоларни ҳал қилиб,  талайгина ишларни амалга оширгансиз. Яхши - ёмон воқеаларга,  хулосаларга бой хотирага эгасиз. Лекин, уларни қайта ва қайта эслайвериш Сизнинг бахтли бўлишингизга тусиқ бўлади. Ҳозир ва айни дамда БАХТ ҲИССИни туйишни ЎРГАНИНГ!!!  Неча ёшда бўлишингизга қарамай,  доимо ҲАЁТНИ СЕВИНГ, чунки  БУ ДУНЁ  -  МЎЪЖИЗА!!! Ўзингиз билан доим фахрланинг! Ички дунёингиз ва ташқи кўринишингиз фахрланадиган даражада бўлсин! Сартарош,  стомотолог қабулида мунтазам бўлиб,  севимли атирингиздан ҳар куни фойдаланинг. Ифор уриб турган тоза тана ва кўркам кўриниш ўзингизга бўлган ишончни кўпайтиради, шаҳдам қадам ташлашингизга ёрдам беради! Атрофдаги воқеалар,  янгиликлардан воқиф бўлишни,  сиёсат билан қизиқишни  одатга айлантиринг. Радио,  телевидение,  интернет тармоқларидаги ахборотларни кузатиб боринг. Кўп йиллик танишлар,  дўстлар билан алоқани узманг,  улар билан учрашиб,  суҳбат қуриш Сизни ёшартиради,  ҳаётга бўлган умидни кўпайтиради. Кимдир  катта ёшда ҳалимлашиб,  фаришта юзлик қарияга айланса,  баъзилар терс, қўпол бўлиб қолишади. Ҳаёт эса қисқа ва ҳеч ким нолийверадиган, ношукурлар билан муомила қилишни истамайди. Шунинг учун ижобий фикрловчи бўлинг,  ҳаётни севувчи инсонлар орасида юришга ҳаракат қилинг,  шундагина бу дунёда яшаш енгил кечади. Яқинларингиз билан яшанг,  лекин ўзингиз дам оладиган,  бир ўзингиз  қолишингиз мумкин бўлган ҳудудга эга бўлинг. Ўзингиз суйган иш билан шуғулланинг, йўқ бўлса,  ўйлаб кўринг:  нималарни иштиёқ билан бажарасиз?  Балким Сизда беркиниб ётган истеъдод уйғониб, муваффақият ва БАХТЛИ ҲАЁТнинг калитига айланар... Табассум қилишни, ҳар бир холатдан кулгили жойини топишни одатга айлантиринг. Ёдингизда бўлсин - Сиз бахтли инсонсиз. Бу кунларга Сиз етдингиз ва яшамоқдасиз, лекин етмаганлар қанча??? Пайтдан фойдаланинг- кулинг ва барчага шодлик улашинг. Савоби тегади... Баъзиларнинг Сиз ҳақингиздаги гап- сўзларига эьтибор берманг! Уларнинг фикрлари Сизни безовта қилиб, асабингизда ўйнашига, миянгизга ўрнашиб олишига йўл қуйманг! Улар Сиз ҳақингизда нималардир  дейишига қўйиб беринг, бу уларнинг муаммоси - Сиз кимсиз-у, қандай ишларни амалга оширгансиз... Хурсандчилик, фахр ила яшайдиган,  тинчлик хотиржамликда ҳаёт гаштини сурадиган ДАВР келди. Бу барчамизга НАСИБ ЭТСИН. П.с: Зўр ёзилган 👏👏👍👍 Ман 100% қўшиламан ва 100% амал қилишга харакат қилмоқчиман.👋☝️ 🔰 Armiya kundaligi kanalidan olindi 🍃🌸https://t.me/ulug_el
Show all...
00:14
Video unavailableShow in Telegram
Пахта териш мана бунақа бўпти 😅 Буни кўрган фермер ҳалиям ўзига келолмай ётган эмиш ) 👉 @UnchaMuncha
Show all...
ba80e01965854b8fa6ed670c.mp41.97 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Чўлпон миллий қадриятлар, миллий урф-одатлар ҳимоя қилишга бағишланган мақолаларининг бирида шундай дейди: «...Эй қариндошлар... катта илтимосимиз шулдурки, Оврўпонинг мўдосидан, шишасидан, бузуқ аҳлоқидан намуна олмасдан ва бунларға бул жиҳатдан тақлид қилмасдан, балки, илм, фан, ҳунар, саноатга ўҳшашлик маданиятларидан намуна олуб, бул жиҳатдан тақлид қилмоғимиз лозимдур. Оврўпонинг мўдоси ва бузуқ ахлоқи сизларни хонавайрон, беватан, асир-қул қиладур. Бундан сақланингиз!!!». Обуна бўлишни унутманг: 👇 https://t.me/ulug_el
Show all...
Repost from N/a
00:08
Video unavailableShow in Telegram
Шоди Отамуродов КУЗ Куз келмади... Мен кузга келдим, Дарахтлигим билди бу тоғлар. Қўлларимни кўтардим кўкка, Мени қўшди сафига боғлар. Куз келмади... Мен кузга келдим, Ёзни босиб ўтганим аён. Ёзаётган сўзларим, қаранг, Япроқ каби учарлар қаён. Куз келмади... Мен кузга келдим, Мени интиқ кутди бу фасл. Ҳижрон рангли япроғим билан Боғларига тушдим-ку асир. Куз келмади... Мен кузга келдим, Хазон ичра қолгум йўқ ҳечам. Этагимдан маҳкам тутган у, Бу ерлардан кетайин десам. Куз келмади... Мен кузга келдим, Кўксим тўла у билмас сирлар. Айтинг энди, қўйворсин бу куз, Мени кутар бошқа фасллар...
Show all...
316305545_1227342517944621_7639681438038451271_n.mp43.71 MB
🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
🍃🌸Хайрли тонг! ❤️Ассалому алайкум, азизим! ✨Субҳидамда СИЗГА сентябрь шудрингларига чўмилган атиргуллар териб келдим! 💐Оҳ, ифорини қаранг! Шу гуллар кун бўйи кайфиятингизни кўтариб туради деган умиддаман! 🌿ЭНГ яхши кунлар, ҳамиша бизни қучоқ очиб кутаётган бугунлар! 🌾Режаларингиз амалга ошишига ишонаман! 👐Қани, гулларни олинг бугунни яшашга кетдик! 🫰Муборак жума айёмида яқинларингизни хам йўқлаб, тонгги гулдастамизни жўнатиб қўйинг! 🍃🌸https://t.me/ulug_el
Show all...
🥰 1
00:14
Video unavailableShow in Telegram
✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨ Тунингиз хайрли бўлсин, қадрдон! 🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙
Show all...
5.21 MB
Ўзи ҳозир айтиб бермоқчи бўлганим кичкина бир саргузашт. Шундай дейману, лекин бу саргузашт мен учун анча қимматга тушди-да... Ҳали айтганимдай ён-веримиздаги бирорта қишлоқда жомеъ йўқ. Ҳамма намозхонлар – ўзбек, қирғиз, тожиклар жума намозига Сафед Булонга оқиб келишади. Отда, эшакда, пиёда... Отамди Ҳайитмат деган бир қирғиз ошнаси Мўғол деган жойдан оқ эшакда келади. Қамчибек деган ўғлини ҳам мингаштириб олади. Эшагини бизди қўрага боғлайди-да, Қамчибекни ёнимда қолдириб, ўзи мачитга кетади. Қамчибек билан чиқишиб кетганмиз. Мўғол қишлоқда дов-дарахт, мева-чева камчил бўлганидан у бизникида роса яйраб кетади. Дам у дарахтга чиқади, дам бунисига... Мевани шохидан узиб еса тотли бўлади-да, дейди. Бир куни у, э, Турсунбой, отамди намоздан чиқадиган пайти бўп қопти, юр, мачитти олдига бориб турамиз, деди. Оқ эшакни қўрадан опчиқиб, мингашиб жўнадик. Эшаги деганимам ўзи отдай ҳайбатли бир нарса эди-да. Тутқатордан кетаяпмиз. Мачитга етай деганимизда, нима бўлдию остимиздаги тойхари хиралик қилиб бошлади. Бир ерда туриб олди. Қамчибек ошнам ҳар қанча “их-их”ламасин, қимир этмади. Ошнам ҳам ўзига яраша жиззаки, ҳе, энангди... деб, учли халачўпини яғринига санчиб олди-ку. Жонивор энди жилтонглаб кетди, десангиз. У ёққа югурди, бу ёққа югурди. Қамчибек эгарга ёпишган, мен унга. Бўлмади, қурғур эшак югуриб кетаётган ерида илкис тўхтади-да, турган ерида ирғишлаб, иккимизни ҳам ерга чалпак қилди. Чалпак қилиб урди-да, яна бошимиздан кетмай томоша қилиб турибди, денг. Бошқаси бўлганда тирақайлаб қочарди. Ҳайтовур раҳми келдими, бу унақа қилмади... Жумадан чиққанлар чопа-чопа келиб, бизни ердан кўтариб олишди. Табибга олиб боришди. Қамчибекди оёғи чиқибди, менинг қўлим синибди. Ачақиз амма деган маҳалламиз табиби синган майда суякчаларни териб ташлади. Тахтакачга олиб, бойлади. Ачақиз деганим Турсунбой (Бўрибоев) ошнамнинг аммаси. *** ДАВОМИ БОР
Show all...
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.