cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Suhrob Bo‘ronov | Rasmiy kanal

Sharqshunos-afg‘onshunos va siyosatshunos Suhrob Bo‘ronovning Afg‘on muammosi, Afg‘onistondagi vaziyat, qolaversa, Sharq makoni va mintaqamizda sodir boʻlayotgan eʼtiborga molik voqea-hodisalar haqida tahliliy fikr-mulohazalari taqdim etib boriladi.

Show more
Advertising posts
2 617
Subscribers
-324 hours
No data7 days
+18430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇿Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият тез орада адолатли ечим топиши, умумэътироф этилган ҳужжатлар асосида узил-кесил тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишининг қатъий тарафдори 👉@suhrob_buranov
Show all...
👍 16🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
"Толибон" Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчисини маълум қилди. Унга кўра, элчи сифатида Абдул Ғаффор Баҳр тайинланиши кўзда тутилган.
Show all...
🔥 13👍 5😱 5 2
Photo unavailableShow in Telegram
#иқтибос 🇺🇸 Америка билан душман бўлиш хатарли, дўст бўлиш ундан ҳам хатарли. ©️ Генри Киссенжер @suhrob_buranov
Show all...
💯 33👍 10😎 3
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё – Германия” иккинчи саммитидаги нутқи дан: "Марказий Осиёда хавфсизлик соҳасидаги вазият Афғонистонда рўй бераётган жараёнлар билан узвий боғлиқдир. Ўз муаммолари билан деярли якка ўзи қолган бу мамлакатда гуманитар инқирознинг янада чуқурлашиб кетишига йўл қўймаслик муҳим, деб ҳисоблаймиз. Шу муносабат билан Германия ва Европадаги бошқа шерикларимиз билан ушбу мамлакатни минтақавий иқтисодий ҳамкорликка жалб этиш, чегара ёнида жойлашган Термиз шаҳридаги таълим марказида Афғонистоннинг тинч ҳаёти учун зарур бўлган мутахассисликлар бўйича кадрлар, жумладан, хотин-қизларни тайёрлашга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрмиз". 👉@suhrob_buranov
Show all...
👍 22🔥 3😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
"Толибон": Қатар Қандаҳорда 400 ўринли шифохона қурмоқда. Таъкидлаш лозимки, Қатар ҳозирги вақтда "Толибон"нинг энг йирик "сармоядор"ларидан бири. Бу эса Афғонистон атрофидаги минтақавий акторлар орасида Қатарнинг роли ва таъсирини жиддий эътиборга олишни талаб этади. 👉@suhrob_buranov
Show all...
👍 23 1🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️🇰🇿Qozog‘iston Prezidenti Qosim-Jomart Tokayev aksilterror xizmati rahbari va Tashqi razvedka xizmati direktorini egallab turgan lavozimlaridan ozod qildi. 👉@suhrob_buranov
Show all...
👍 6🤔 6😱 5 1
Repost from Fikrat Shabanov
11-12 сентября Институт стратегических и межрегиональных исследований под руководством Президента Узбекистана совместно с немецким Фондом Конрада Аднауэра провел международный круглый стол на тему «Центральная Азия и Афганистан: видение общего будущего».
Show all...
Мирный и интегрированный в мировое сообщество Афганистан - это ключ к общему будущему в регионе

11-12 сентября текущего года Институт стратегических и межрегиональных исследований при Президенте Республики Узбекистан совместно с немецким Фондом имени Конрада Аденауэра провел международный «круглый стол» на тему «Центральная Азия и Афганистан: Видение общего будущего».

Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇿🇩🇪Tet-a-tet музокаралар Музокаралар давомида кўп қиррали Ўзбекистон-Германия муносабатларини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Жумладан, ташқи сиёсат идораларига Ўзбекистон-Германия муносабатлари даражасини ошириш масаласини кўриб чиқиш, халқаро ва минтақавий муаммолар, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан мунтазам маслаҳатлашувлар ўтказиш топширилди. 👉@suhrob_buranov
Show all...
🔥 14👍 7
​​🇵🇰🏳Покистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакили лавозимидан озод этилди. Покистон нашрлари маълум қилишича, Покистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакили Осиф Дурроний Афғонистон сиёсатидаги "тўқнашувлар" сабабли ишдан олинган. Бизнингча, бунга қуйидаги сабаблар ўз таъсирини кўрсатган. "Теҳрике Толибон Покистон". “Толибон” ва Исломобод ўртасидаги алоқалар “Теҳрике Толибон Покистон” гуруҳининг икки томон чегарасида фаоллашуви туфайли кескинлашиб бормоқда. Шу маънода, “Покистон Толибон ҳаракати” (ПТҲ) сўнгги йилларда амалдаги “Толибон” ҳукумати ва Исломобод ўртасидаги зиддиятларнинг бош омилига айланди. 2021 йил Афғонистонда “Толибон” ҳокимияти ўрнатилганидан кейин ПТҲнинг терактлари сони ошиб борди. Масалан, Покистон Тинчлик тадқиқотлари институтининг маълумотларига кўра, ПТҲ ўтган вақт давомида Покистонда 207 та теракт содир этган. 2020 йилга нисбатан терактлар кўрсаткичи 42 фоизга ошган. Натижада тинч аҳолидан ташқари жами 500 дан ортиқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳалок бўлган. 2022 йил январь кўрсаткичлари бўйича амалга оширилган 42 та ҳужум натижасида 48 та хавфсизлик хизмати ходими, жумладан аскар ва офицерлар ҳалок бўлган. Сув омили. Икки томон алоқаларининг кескинлашишига сув омили ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. ПТҲ террор ҳаракатлари сабабли Исломобод жавоб тариқасида 2023 йил ноябрда Покистондаги 1,7 миллион афғон мигрантлари ва қочоқларини ўз ҳудудидан депортация қилди. “Толибон” эса Исломободга Кунар дарёсининг қуйи оқимларини тўсиб қўйиш ва у ерларда йирик тўғонлар қуриш билан таҳдидомуз жавоб қайтарди. Табиий равишда “Толибон” ва Исломобод алоқаларининг кескинлашиши ўз-ўзидан Янги Деҳлига маълум бир имкониятлар эшигини очиб беради. Шундай шароитда Ҳиндистоннинг “Толибон” билан алоқалар ўрнатгани ва буни “толиблар” ҳам тасдиқлаганини кўриш мумкин. Ҳаттоки, маълумотларга кўра, Янги Деҳли дипломатик алоқаларни қайта тиклаш мақсадида ўз дипломатларини Кобулга юборган ва “Толибон” билан музокаралар ўтказган. Дюранд чизиғи. Афғонистон ва Покистон ўртасидаги ҳал этилмаган энг оғир муаммо бу Дюранд чизиғи ҳисобланади. Бу чизиқ 1893 йилда Афғон амири Абдураҳмон ва Британия дипломати Мортимер Дюранд ўртасида имзоланган ва ҳалигача ҳеч бир афғон ҳукумати томонидан тан олинмаган Афғонистон ва Покистон чегараларини ажратиб турувчи чизиқ ҳисобланади. Боз устига, 1947 йилда Покистон давлати ташкил топгач, Дюранд чизиғи пуштунларни икки қисмга ажратиб юборди. Ҳозирда бу ҳудуддаги хавфсизлик ҳолати Покистон манфаатларига мос келмаяпти. Чунки, Покистон шу вақтгача Афғонистон ички сиёсатига таъсир кўрсатишда пуштунлардан фойдаланар эди. Энди эса "Толибон" бунга ўз қаршилигини кўрсатиб келмоқда. Ҳаттоки, пуштунларни Покистон ҳудудий яхлитлигини бузишга даъват қилмоқда. Умуман, Осиф Дурронийнинг узоқ тажрибага эга дипломатик эканлигига қарамасдан ишдан олиниши Покистон элитаси Афғонистон билан чегара муаммосини ҳарбий усуллар билан ҳал қилишни режалаштираётгандек таассурот уйғотмоқда. 👉@suhrob_buranov
Show all...

👍 12😱 3 1
00:35
Video unavailableShow in Telegram
Американинг "Толибон"га қолдирган ҳарбий мероси
Show all...
4.74 MB
🤔 35😱 11👍 7😎 2🕊 1👨‍💻 1
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.