cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

МАЛИКА ТАВФИҚ ШЕЪРИЯТИ.

𝙈𝙖𝙡𝙞𝙠𝙖𝙏𝙖𝙫𝙛𝙞𝙦 Сизни кимдир ёмон кўришига ягона сабаб, бу ўша инсон сизга ўхшашни жуда ҳам исташида... Instagram : @malikatavfiq__

Show more
Advertising posts
11 395
Subscribers
-1224 hours
+47 days
-10830 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#премьера Онажон, сен каби жафокашим йўқ, Сендан бошқасига қизиқмас ҳолим. Бошимга балолар ёғдирганда ўқ, Ханжарин тираса бу дунё золим. Юракка авайлаб малҳам қўясан, Оғриса дунёнинг маломатига. Болаликда пуфлаб дори сургандек, Қонаган тиззамнинг жарохатига. Сендан ўзга биров ғамим емайди, Бир дона киприга қилт этмас куйсам. Кел, шуни озгина аяй демайди, Қисмат қиличининг қахрини туйсам. Борки тирик зотга қадрим қилчалик, Керак бўлганимда керакман холос. Онажон, тиззамку тузалиб кетар, Қалбим ярасига бирон малҳам бос. Оғрисам бошимда тунни тонг қилиб, Қоқилсам йиқилиб мен билан бирга. Бугун ҳам онажон илтифот билиб, Бирон дори бергин дил оғриғига.... Малика Тавфиқ
Show all...
13😢 3
* * * Қайга бориб қуйилади оқар қоним, Қилдек жонин қилолмайди ҳеч ким фидо. Мени ғамга туққанларми онажоним, Мени дардга яратганми қодир Худо! Қисматимнинг қўлларида қайроқ тоши, Қиличини ўткирлайди шому-саҳар. Қабрда ҳам тинмас балки кўзим ёши, Дунё, нечук озорларинг жоним қадар! Меҳр кутиб, ўтиб бўлди умри куним, Олтин излар кончи каби заҳматдаман. Бир кунгина бахт уйида топсам қўним, Кейин минг кун ғурбатларга хизматдаман! Шукри йўқ деб ҳато қилманг! Гапирманг,бас! Дилим тўла ҳар лаҳзанинг шукронаси! Хўрлайверинг, сабрим қудуқ, коса эмас. Юраккинам одамзотнинг ғамхонаси. Бу фоненинг ишларидан ҳайратим зўр, Ёқа ушлаб овворадир икки қўлим! Аё, Дунё, ўзинг қилган ишларинг кўр, Кимларнингдир кўзига доғ шоирлигим! Кўнгил қоғоз, юрак эса сиёҳдоним, Шеъриятим ҳар кўнгилга кирган гадо. Мени ғамга туққанларми онажоним, Мени дардга яратганми Қодир Худо! Малика Тавфиқ
Show all...
👍 9😢 6 5
00:12
Video unavailableShow in Telegram
n7191bju4pfjxgqgfkxd.mp47.74 KB
👍 11 9🥰 3
* * * Биламан, сен буни қилдинг атайлаб, Оловни кул босган юзларин очдинг. Менга сабр тилаб, бардошлар тилаб, Ўзинг ҳууув йироққа, панага қочдинг! Назорат айладинг сўзлар сўзингнинг, Ўқдек тикка етиб боришлигини. Ахир биласанда менинг кўнглимнинг, Қаери энг кўпроқ оғришлигини. Сен буни атайлаб қилдинг, ёрижон, Яна қўлларингда кўнгилнинг тори. Ахир нима қилай сени кўрган он, Мени тутаверса ишқнинг хумори! Азизим, рўшнолик бергин бир нафас, Икки қанот ясаб, етгум самога. Қўявер, Мен асли яшаш учунмас, Сени севмоқ учун келдим дунёга! Малика Тавфиқ @Malika_Salimova_sheriyati
Show all...
👍 24😢 19 4🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
👍 27 4🔥 4😢 4
* * * Сўраган шеърингиз... Ўзга бир диёрни ватан демасман, Гўё осмонининг ранглари бўлак. Мен на рус, на арман, тожик эмасман, Нетай, ўзбекчалаб урса бу юрак. Ўзга бир диёрни ватан демасман, Чўмила олмайман ариқларида. Мен ўша отамнинг қабри бор маскан, Ва ўша тупроқни соғиндим жуда! Ўзга бир диёрни ватан демасман, На бир тандири бор, на ёпган нони. Хозир бир пиёла сумалагига, Алишган бўлардим бутун дунёни! Ўзга бир диёрни ватан демасман, Мингта Рим, минг Париж, Олмонияси. Менга қадирлироқ билинг баридан, Уйимдаги ўчоқ қоракуяси! Миллон йил яшаб ҳам бўлолмайман эл, Ҳатто қайнатса ҳам қўшилмас қоним. Қора кўзларингдан ўргилай ўзим, Жаннатдан бир бўлак Ўзбекистоним! Малика Тавфиқ
Show all...
👍 29 5
*** Оддий ҳолдек эди кузларнинг келиб, Баҳорнинг қайгадир кетиб қолиши. Тун бўйи изғиган дайди шамолнинг, Тонгда булутларга ётиб олиши! Оддий ҳолдек эди жамбул баргида, Мунис капалакнинг жон беришлари. Бокира қиз янглиғ сулув тонгларнинг, Ўю, ҳаёлимга эврилишлари. Оддий ҳолдек эди, бошимдан ёғиб, Ёмғирнинг кўз ёшга айланишлари. Кўнглимда мирзолик қилган сабрнинг, Танҳо ҳокимликка сайланишлари! Оддий ҳолдек эди, кунлар ҳовлиқиб, Оқмоғи тўполон дарё мисоли, Мени жондек суяр ҳаёлий ёрнинг, Фақат тушларимга кирар тимсоли. Нечукдир қалқиди дунёи азим, Сеҳрли эртаклар айтар пайтида, Сени топиб олдим ногоҳ азизим, Ногоҳ мен яралиб қолдим қайтадан! Энди баҳорликка давогар куз ҳам, Олтиндек товланар ўлик ҳазонлар. Бирдан борлигинга айланди олам, Яхши бўлиб қолди ҳамма ёмонлар! Зириллай бошлади юрак зарбидан, Сочимнинг ҳар битта толасигача. Нур кирди кўнгилнинг иииичкаридаги, Ёришмас қоронғу хонасигача! Бир эмас, минг қуёш чиқди фалакка, Бодомлар гуллади айни қиш чоғи. Коинот жойланди митти юракка, Баланд кўтарилди бахтнинг байроғи! Қилнинг устидаман, қўлларимдан тут, Қўйиб юбормайман деб айт, ҳеч қачон! Осмондан баландда экан бу ҳудуд, Суяб тур, қуласам қолмайман омон. Малика Тавфиқ
Show all...
👍 15 12🔥 6😢 3
00:29
Video unavailableShow in Telegram
2.43 MB
🔥 14😢 8 1
Юрагингдан сира кетгим йўқ... Таслим турар ишқ деган туйғу, Ўқдонингда энг охирги ўқ! Дунёсидан кетсам майлию, Юрагингдан сира кетгим йўқ... Ўша юртга бўлсам аҳоли, Бостирмасам ўзгага қадам! Қололмаса у ерда ҳоли, Мендан бошқа биронта одам! Шу еримда ўзингсан десанг, Юрагинга қўлингни қўйиб. Бундан ортиқ бахт йўқдир билсанг, Ўша ерда яшашдек тўйиб! Забонингдан тушмаса исмим, Орзуларим осмонлар қадар. Шу қафасга бўларди таслим, Кўнглимдаги оппоқ кабутар! Жоним бўлса жон турар жойинг, Юрак зарбинг мен суйган садо. Кундуз Қуёш, тунларда Ойинг, Тинмай бўлсам қошингда пайдо! Айрилиқлар ишин қилса бас, Урмасалар хижронлари дўқ! Дунёсидан кетиш иш эмас, Юрагингдан сира кетгим йўқ! Малика Тавфиқ
Show all...
19👍 14😢 6🔥 1🥰 1
01:05
Video unavailableShow in Telegram
Юрагингдан сира кетгим йўқ... @Malika_Salimova_sheriyati
Show all...
10000000_1445169852882735_6797960865007105394_n.mp414.48 MB
😢 9👍 8
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.