cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

FCNAVBAHOR | Расмий канал

“Навбаҳор” футбол клубининг расмий канали Таклиф,мурожаат ва рекламалар учун: @ulugbek197526 📩

Show more
Advertising posts
7 717
Subscribers
-1724 hours
-967 days
+730 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Ягона гол ўйин тақдирини ҳал этди Ўзбекистон Суперлигаси.19-тур “Локомотив” – “Навбаҳор” – 0:1 (0:0) 20 сентябрь. Тошкент вилояти. “Дўстлик” стадиони. Ҳакамлар: Никита Мустафин, Руслан Самандаров, Амал Султонов, Алишер Тўхтасинов. VAR ҳаками: Найим Қосимов. AVAR: Хайринисо Эркинова. Назоратчи: Тимур Абдуллаев. Комиссар: Қудрат Мадраимов. Гол:Комилжон Тожидинов (79). “Локомотив”: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 2.Абдулазизхон Абдурашидов, 3.Валерий Кичин, 4.Иван Рогач, 7.Сардор Абдунабиев, 10.Шодиёр Шодибоев, 15.Жасурбек Ҳакимов, 17.Санжар Турсунов (С) 70.Абубакр Ризо Турдиалиев, 72.Рустам Холназаров, 97.Михаил Гашченко. Захирадагилар: 32.Суҳробжон Султанов, 6.Озодбек Ўктамов, 11.Константин Базелюк, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 26.Абдуллоҳ Йўлдошев, 27.Собит Синдаров, 28.Қувончбек Абраев, 33.Иброҳимжон Қурбонов, 55.Анзур Исмоилов. “Навбаҳор”: 18.Элдорбек Суюнов, 7.Азимжон Аҳмедов (С), 8.Сияваш Ҳақназари, 10.Жамшид Искандеров, 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 22.Тома Табатадзе, 23.Йован Жокич, 24.Достонбек Абдулҳаев, 77.Аброрбек Исмоилов. Захирадагилар: 35.Санжар Қувватов, 4.Аброр Каримов, 11.Сардор Рашидов, 17.Русланбек Жиянов, 20.Музаффархон Муминов, 21.Гиорги Никабадзе, 55.Комилжон Тожидинов, 71.Наврўзбек Иминжонов, 88.Асадбек Жўрабоев. Ўзбекистон Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган баҳсда жамоамиз сафарда “Локомотив” меҳмони бўлди. “Навбаҳор” бош мураббийи Сергей Лушан мазкур ўйинда ўтган учрашувдан фарқли ўлароқ, бошланғич таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Жумладан, Элдорбек Суюнов, Азимжон Аҳмедов ва Тома Табатадзелар илк дақиқалардан бошлаб, майдонда ҳаракат қилишди. “Лочинлар”нинг етакчи футболчиларидан бири бўлган Одилжон Ҳамробековга эса мураббийлар дам беришга қарор қилишди. Ўйин борасида тўхталадиган бўлсак, учрашувнинг 1-бўлимида ҳар икки жамоада ҳам айтарли хавфли вазиятлар юзга келмади. Жамоамизнинг ҳужумларидан бирида Сияваш Ҳақназари “Локомотив” посбони Абдумавлон Абдужалилов билан яккама-якка вазиятга чиқди. Лекин сўнгги паллада Абдужалилов тўпни ушлаб олди. Мезбонларнинг ҳужумларидан бирида эса Абубакр Ризо Турдиалиевнинг зарбасидан сўнг, тўп рикошет ҳолатида “Локомотив”футболчисига теккан ҳолда, майдон ташқарисига чиқиб кетди. Вакилларимизнинг яна бир ҳужумида эса Тома Табатадзенинг жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбасидан сўнг, тўпни рақиб футболчиси қайтарди. Яна бир вазиятда Сияваш Ҳақназари ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига оширилган тўпни дарвозага йўллашга интилди. Лекин унинг зарбасидан кейин копток дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. Натижада учрашувнинг 1-бўлимида ҳисоб очилмади ва жамоалар танаффусга нурсиз дуранг – 0:0 ҳисобида йўл олди. Беллашувнинг 2-бўлими анча қизиқарли тарзда кечди. Учрашувнинг 67-дақиқасида бош ҳакам Никита Мустафин VARга мурожаат қилган ҳолда, “Локомотив” ҳужумчиси Жасурбек Ҳакимовни рақибга нисбатан қўполлик ишлатгани учун майдондан четлатди ва мезбонлар майдонда 10 киши бўлиб қолишди. Ушбу устунликдан фойдаланишга интилган Сергей Лушан шогирдлари ҳужумни кучайтиришди. Бу эса 79-дақиқада ўз самарасини бериб, захирадан майдонга туширилган Комилжон Тожидинов дарвозабондан қайтган тўпни кучли зарб билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди - 0:1. Мазкур гол ягоналигича қолди ҳамда жамоамиз кичик ҳисобда ғалаба қозониб, очкоалри сонини 26 тага етказиб олди. “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Show all...
👍 12
Эътиборингиз учун раҳмат, азиз мухлислар! Сизлар билан доимо ғалабали онларда ғойибона учрашш насиб этсин, илоҳим!
Show all...
👍 4
Суперлига . 19-тур. "Локомотив" - "Навбаҳор" - 0:1. Гол:Комилжон Тожидинов (79). #Tugadi.
Show all...
👍 7
Учрашув якунланди. Унда жамоамиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Show all...
🔥 2
90+5`| Абубакр Ризо Турдиалиевнинг 25 метрлар чамаси узоқликдан амалга оширган жарима зарбасидан сўнг, тўпни жамоамиз дарвозабони Элдорбек Суюнов қайтариб, майдон ташқарисига чиқариб юборди.
Show all...
🏆 3
90+4`| Cанжар Турсуновнинг жарима зарбасидан сўнг, тўпни жамоамиз сардори Элдорбек Суюнов ушлаб олди.
Show all...
1
90+2`| Жамоамиз таркибида навбатдаги ўзгариш. Азимжон Аҳмедов ўрнига Музаффархон Муминов майдонга тушди.
Show all...
90+1`| Жамшид Искандеровнинг зарбасидан сўнг, тўп рақиб футболчисга теккан ҳолда, майдон ташқарисига чиқиб кетди.
Show all...
👍 1
Учрашувнинг асосий вақтига тўхталишлар учун 7 дақиқа қўшиб берилди.
Show all...
👍 1
89-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасановнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
Show all...
👍 1
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.