cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Huquqiy axborot

Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал. ▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin ▪️|Рус тилида — @pravoinf ▪️|Инглиз тилида — @leginf ▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme

Show more
Advertising posts
323 577
Subscribers
+94224 hours
+10 3457 days
+34 62630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб 23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин. Батафсил 👉 Ўқиш Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Show all...
00:41
Video unavailableShow in Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлаш тизими такомиллаштирилади
Манба: ЎРҚ-960-сон, 10.09.2024 й. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
960 URK fHD.mp46.56 MB
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми ✳️ Банклар томонидан “яшил” истеъмол кредити қуёш фотоэлектр станцияси, қуёш сув иситкичлари ва шамол электр станцияларини ўрнатиш мақсадлари учун ажратилади. ✔️ БҲМнинг 500 бараваригача бўлган “яшил” истеъмол кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 5 фоизли банддан кўп бўлмаган қисми учун 3 йил компенсация берилади. ❕Яъни бугунги кунда МБ асосий ставкаси 14 фоиз, агар кредит фоизи 19 фоиз бўлса унинг 5 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади. 📝 Мазкур компенсация учун алоҳида мурожаат қилиш талаб этилмайди, “яшил” кредит ажратадиган банклар автомат тарзда аризани ўзлари юборади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
#Қабул2024
❗️Адлия вазирлигининг юридик техникумларига қабул давом этади
✅ Адлия вазирлигининг юридик техникумларида ўқиш истагида бўлганлар учун қуйидаги имкониятлар яратилди: 🔹 Олий таълим ташкилотларига кириш тест синовларида "Юриспруденция" йўналишида иштирок этган абитуриентлар 2024 йил 25 сентябргача my.uzbmb.uz сайтида юридик техникумларни танлаши мумкин. ❕Бунда, абитуриентлар томонидан таълим тилини ўзгартирган ҳолда танловда иштирок этиши мумкин 🔹 Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмаган ёки кириш имтиҳонларида иштирок этмаган, бироқ Юридик техникумларда сиртқи таълим шакли бўйича ўқиш истагида бўлган фуқаролар 2024 йил 25 сентябргача Юридик техникумларга ариза билан мурожаат қилиши лозим. ❕Бунда, ушбу фуқаролар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланган ёзма имтиҳонлар натижаларига кўра тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши мумкин. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Айрим товарлар ва хизматлар бўйича ҚҚС имтиёзлари бекор қилинади
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг солиқ ва божхона имтиёзларини беришни назарда тутувчи айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-140-сон, 18.09.2024 й.) қабул қилинди 🗓 Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан: 🔹йўловчиларни ягона тарифлар бўйича ташиш хизматларини кўрсатиш айланмаси ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ягона иштирокчиси ҳисобланган юридик шахслар томонидан реализация қилинадиган товарлар ва хизматлар учун қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинади; 🔹янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод қилиш тарзидаги имтиёзни бекор қилган ҳолда, мазкур ер участкалари бўйича солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Қуйидагиларнинг қайси бири меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳамда ходимлар томонидан ўз вакиллари орқали ва иш берувчи томонидан тузиладиган меҳнат тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади?Anonymous voting
  • Жамоа келишуви
  • Мансаб йўриқномаси
  • Меҳнат шартномаси
  • Жамоа шартномаси
0 votes
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми 📝 Қонунчиликка кўра, пахта тозалаш саноати корхоналарида пахта тозалаш билан боғлиқ қуйидаги ишларда тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтади: ➖пахтани қуритиш; ➖пахтани тозалаш; ➖пахтани юклаш, тушириш; ➖пахтани пневмотранспортга ортиш; ➖қуритиш-тозалаш цехини йиғиштириш ва иситиш, ишлаб чиқариш чиқиндиларини чиқариб ташлаш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Тажрибали юристлардан бепул ҳуқуқий маслаҳат олинг Ўзингизни қийнаётган ва қизиқтирган ҳар қандай ҳуқуқий соҳадаги саволларга малакали юристлардан бепул маслаҳат олинг. Савол бериш учун https://advice.uz/uz/offices сайтидаги "Ҳуқуқий ёрдам керакми?" панелидан (тугмасидан) фойдаланинг.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми ❇️ Қонунчиликка кўра, қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатганлик учун қуйидаги миқдорларда компенсация берилиши белгиланган: 🔹Сув иситиш ҳажми 100 литр (ёки сув иситиш учун кунлик 4 кВт/соат энергия ишлаб чиқарувчи қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаси) бўлганда БҲМнинг 5 баробар; 🔹Сув иситиш ҳажми 200 литр (ёки сув иситиш учун кунлик 8 кВт/соат энергия ишлаб чиқарувчи қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаси) бўлганда БҲМнинг 7 баробар. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
01:13
Video unavailableShow in Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилади
Манба: ЎРҚ-959-сон, 10.09.2024 й. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
959 URK fHD.mp410.25 MB
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.