cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

Advertising posts
9 777
Subscribers
-1124 hours
-907 days
-48330 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

23:22
Video unavailableShow in Telegram
#Матбуот_анжумани 🏠Уй-жой учун субсидияга ариза бериш 23 сентябрдан бошланади Ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарқатилган хабарлар орқали кўпчиликка маълум бўлдики, жорий йилнинг 23-сентябр куни субсидия асосида ипотека кредити ажратилиши бўйича аризаларни қабул қилиш бошланади. Шу муносабат билан Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан Матбуот анжумани ўтказилди. Айни тадбирда туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бош мутахассиси, субсидия ажратиладиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссия котиби Фаррухжон Муртозоев субсидияга ариза бериш тартиби, субсидия ажратилиши жараёнлари ҳақида батафсил тушунтиришлар бериб ўтди. 👉👉👉 Лавҳамизда Сиз учун муҳим бўлган маълумотлар билан батафсил танишишингиз мумкин. 🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Show all...
1S5A6186_1.mp4160.91 MB
👍 2
#Сайлов_2024 #Сиёсий_саводхонлик Хабар берганимиздек, "Сиёсий саводхонлик" деб номланган рубрикамиз давом этади. Навбатдаги маълумотларимизда Сизга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг биргаликдаги ваколатлари ҳақида Бош Қомусимизда мустаҳкамланган меъёрларни тақдим этамиз. Конституциямизнинг 93-моддаси: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатлари қуйидагилардан иборат: 1) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш; 2) Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунларини, қонунларини қабул қилиш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш; 3) халқаро шартномаларни ратификация ва денонсация қилиш; 4) Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисида ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилиш; 5) Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда давлат стратегик дастурларини қабул қилиш; 6) Ўзбекистон Республикаси қонун чиқарувчи, ижро этувчи ҳамда суд ҳокимияти органларининг тизимини ва ваколатларини белгилаш; 7) Ўзбекистон Республикаси таркибига янги давлат тузилмаларини қабул қилиш ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси таркибидан чиқиши ҳақидаги қарорларни тасдиқлаш; 8) божхона, валюта ва кредит ишларини қонун йўли билан тартибга солиш; 9) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини қабул қилиш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш; 10) Ўзбекистон Республикаси давлат қарзининг энг юқори миқдорини белгилаш; 11) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни жорий қилиш; 12) Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини қонун йўли билан тартибга солиш, чегараларини ўзгартириш; 13) туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ҳамда чегараларини ўзгартириш; 14) давлат мукофотлари ва унвонларини таъсис этиш; 15) Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини тузиш; 16) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини ва унинг ўринбосарини сайлаш; 17) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа қилиш юзасидан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти туғилганда уруш ҳолати эълон қилиш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш; 18) Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ёки тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш; 19) Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги ҳар йилги миллий маърузани эшитиш; 20) парламент текширувини ўтказиш; 21) ушбу Конституция ва қонунларда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш. Палаталарнинг биргаликдаги ваколатларига кирадиган масалалар, қоида тариқасида, аввал Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида, сўнгра Сенатида кўриб чиқилади. 🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Show all...
👍 1
02:06
Video unavailableShow in Telegram
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣ Маҳалла бюджети: Маҳалламиз пулини энди ўзимиз ишлатамиз Хабарингиз бор, ҳозирда ҳар бир маҳалла кесимида "Маҳалла жамғармалари" ташкил этилмоқда. Бу жамғарма жисмоний шахслар томонидан тўланган мол-мулк ва ер солиғининг 10 фоизи ҳисобига шакллантирилади. Яна бир муҳим жиҳати, “Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси”га ўтказилган маблағлар ва амалга оширилган харажатларни ҳар бир фуқаро кузатиб бориши имконияти яратилди. 👉👉👉 Эслатиб ўтамиз, жамғармалар ҳар бир маҳалла учун алоҳида тарзда очилган бўлиб, уларнинг маблағлари фуқароларнинг таклифлари ва “маҳалла еттилиги”нинг қарори асосида ижтимоий аҳамиятга эга муаммоларни ҳал этиш учун сарфланади. 🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Show all...
Mahalla tg.mp417.27 MB
🔥 1
#БСКлар_фаолиятидан #Куз_қиш_мавсумига_тайёргарлик "Максқурлидер" БСК томонидан компанияга бириктирилган кўпқаватли уйларнинг йўлакларидаги ойналарнинг ва ертўла қисмидаги коммуникация тармоқларининг ҳолатлари ўрганилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда. 🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Show all...
01:30
Video unavailableShow in Telegram
#Халқаро_ҳамкорлик #Пучон_университетида_ҳосил_байрами Барча халқларда олтин куз фаслида турли шаклларда ҳосил байрамлари ўтказилади. Кореяда бу байрам "Чусок" деб номланар экан. Туманимизда жойлашган Тошкент шаҳридаги Пучон университетида айни шу байрам кенг нишонланди. Тадбирда Чилонзор тумани ҳокими ўринбосари Алишер Хатамов ва бошқа масъуллар ҳам иштирок этиб, университет жамоасини байрам билан қутлади. Тадбирда университет талабалари томонидан корейс халқи ўйинлари, мазали таомлари ва турли саҳна кўринишлари намойиш этилди. Унивеситет ректори Агриппина Шин байрамда иштироки учун туман ҳокимлиги масъулларига ўз миннатдорчилигини билдирди. 👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари 🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Show all...
IMG_3011.MP47.09 MB
01:19
Video unavailableShow in Telegram
👍 O‘ZBEKISTON MAHALLA TIZIMI DUNYO NIGOHIDA 🗣“Mahalliy aholining turmush darajasini oshirishda mahallaning o‘rni” mavzusida xalqaro konferensiya. 🔍Mazkur xalqaro anjuman dunyoning nufuzli tashkilotlari hamda 70dan ortiq mamlakatlar ekspertlarini yagona platformaga birlashtiradi. 🔍Hamkor xalqaro tashkilotlar: BMT, USAID, UNFPA, UNDP, UNICEF, GIZ, KOICA, JAICA, TIKA va boshqalar. 🔍 2-5-oktabr kunlari Samarqandda ko‘rishguncha! #Mahallalaruyushmasi #konferensiya ✅ Facebook | ✅ Instagram | ✅ X |✅ Telegram | ✅ You tube
Show all...
30.28 MB
#Ободлашаётган_Чилонзор #Ўрганиш Туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев тумандаги гастрономик кўчада олиб борилаётган қурилиш ишларини ўрганди Хабар берганимиздек, туманимизнинг Ал Хоразмий кўчасида шаҳримизнинг сайёҳлик салоҳиятини янада ривожлантириш мақсадида гастрономик туризмни ривожлантиришга ихтисослаштирилган куну-тун фаолият кўрсатадиган ҳудуд яратиш бўйича ишлар қизғин давом этмоқда. Маълумот учун айтиш мумкинки, Ал Хоразмий майдонида айни пайтда сайилгоҳ қурилиши давом этмоқда. Биринчи босқичда 2,3 километр узунликдаги кўча ободонлаштирилиб, суғориш тизимлари ўрнатилди. Кўча чеккаларидаги майдонларга ишлов берилиб яшил зоналарга айлантирилмоқда. Сайилгоҳ ҳудудига замонавий болалар ўйингоҳи, спорт майдончалари, workout майдончаси, ўриндиқлар, автотураргоҳ қурилиши ишлари олиб борилмоқда. Бугун туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва ҳокимликнинг тегишли масъуллари айни манзилда бўлиб, олиб борилаётган ишларни ўрганди. Ўрганишлар жараёнида ишларнинг сифатли олиб борилишига эътибор қаратилди. Қурилиш ташкилоти масъулларига керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди. 🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Show all...
👍 1
01:48
Video unavailableShow in Telegram
O‘zbekiston turizm imkoniyatlari Fransiyaning «IFTM-Top Resa» ko‘rgazmasida taqdim etilmoqda Tourism opportunities of Uzbekistan are presented at the exhibition "IFTM Top Resa" in France Туристические возможности Узбекистана представлены на выставке «IFTM-Top Resa» во Франции Facebook | Instagram | X | YouTube
Show all...
Parij_2.mp417.19 MB
👍 1
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.