cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

🇺🇿Банкир кундалиги

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @pr_arslon Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Show more
Advertising posts
67 158
Subscribers
+624 hours
+1717 days
+59830 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
🏦 "Микрокредитбанк томонидан 2024 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди Анжуманда банкнинг 2025 йилгача ривожлантириш стратегияси бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”да белгиланган чора-тадбирлар доирасида 2024 йилнинг январь-август ойларида бажарилган ишлар бўйича ахборот берилди. Хусусн, жалб қилинган ресурслар ҳамда барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан жорий йилнинг ўтган 8 ойида 133 578 нафар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 5 трлн сўм кредит ажратилиб, қарийб 206 минг нафар аҳоли бандлиги таъминлангани қайд этилди. Микрокредитбанк томонидан маҳаллабай тизими асосида бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, “Сайхунобод тажрибаси” бўйича банкка бириктирилган 1 230 та маҳаллалардаги 7 767 та хонадонларга жами 136,5 млрд сўмлик лойиҳа пакетлари етказиб берилиши натижасида 15 844 нафар аҳолининг бандлиги таъминланди. “Уйчи тажрибаси” асосида раҳбарият томонидан банк мижозлари, тадбиркорлар иштирокида жами 337 маротаба учрашувлар ўтказилиб, тадбиркорларнинг 5 516 та мурожаатлари ижобий ҳал этилиши натижасида 61 987 та иш ўрни яратилди. Шунингдек, 903 млрд сўм кредит ҳисобига 29 049 та микролойиҳалар амалга оширилди. Йил якунига қадар 144 млрд сўм банк кредити ҳисобига 11 608 та микролойиҳаларни амалга ошириб, 96 912 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Батафсил. 👉 @bankirkundaligi 👈
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
“APEX INSURANCE” АЖ FIFA 2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг расмий ҳамкори бўлди Минтақамиз учун улкан аҳамиятга эга бўлган FIFA Futsal World Cup Uzbekistan 2024™ чемпионати - мамлакатимизда профессионал футболни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлиб, APEX INSURANCE ушбу йирик спорт тадбирининг юқори савияда ўтказилишига ўз ҳиссасини қўшиш имкониятидан мамнун. Шунингдек, APEX INSURANCE 2024 йилги Жаҳон чемпионати ташкилотчиларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталади, ушбу суғурта халқаро спорт тадбирининг ҳар бир ўйинини ишончли ҳимояда ўтказилишини таъминлайди. Нафақат футболни, балки бокс, дзюдо, триатлон ва от спорти каби бошқа спорт турларини ҳам қўллаб-қувватловчи APEX INSURANCE ушбу ҳамкорликни Ўзбекистонда спорт маданиятини ривожлантириш, мусобақалар савиясини юксалтириш ва мамлакат футболини жаҳон ареналарида рақобатбардош даражага етказишга ҳисса қўшиш учун ажойиб имконият деб билади. Мурожаат учун: 1188 Website | Telegram | Facebook | Instagram
Show all...
УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯ ОЛИШ ТАРТИБИ Хабарингиз бор, 23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин. 1. СУБСИДИЯ УЧУН КИМГА МУРОЖААТ ҚИЛИНАДИ? Субсидия олиш учун давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берилади. Бунда анкета-ариза электрон тарзда тўлдирилади ва мазкур хизмат мутлақо бепул. 23 сентябрдан яна аризалар қабул қилиш бошланади. 2. СУБСИДИЯ ОЛИШ УЧУН ДАРОМАД ҚАНЧА БЎЛИШИ ЛОЗИМ? Субсидия даромади юқори бўлмаган фуқаролар ёки оилаларга берилади. ☑️Ариза берувчи ва/ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромад миқдори: ▪️Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 8 бараваригача (8 млн 400 минг сўм); ▪️Тошкент шаҳрида — МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 9,2 бараваригача (9 млн 660 минг сўмгача) бўлиши зарур. 3. ДАРОМАДИ ЕТМАСА ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТИШ МУМКИН? Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин. 4. CУБСИДИЯ АЖРАТИШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛАДИ? Субсидия ажратишнинг мезонлари бор, уларнинг биринчиси юқорида келтирилган ойлик даромад миқдори. ☑️Иккинчиси, аризачининг амалдаги турар жойининг мақоми: ▪️ижара (эр-хотиннинг ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас) ▪️эгасининг рухсати билан текин турар жой (эр-хотиннинг ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас) ▪️ариза берувчининг ўз мулкида якка тартибдаги уй-жойи мавжудлиги (якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш учун). ☑️Учинчидан, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар: ▪️“лабор-мигратион” дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти; ▪️олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими; ▪️ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар ▪️оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар. ☑️Тўртинчидан, ариза берувчи ва унинг оиласидаги шахсларнинг қуйидаги тоифага мансублиги: ▪️биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс; ▪️сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи; ▪️оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган. Ижтимоий мезонлар асосида 30 (жами 50 балдан) ва ундан юқори балл тўплаганларга субсидия берилади. 5. ҚАЙСИ ҲОЛАТЛАРДА СУБСИДИЯ БЕРИЛМАЙДИ? ☑️Қуйидаги ҳолларда субсидия ажратиш рад этилади: ▪️аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда; ▪️маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда; ▪️илгари имтиёзли ипотека кредитлари асосида квартира ёки уй-жой ҳамда субсидия олганлар ариза берганида; ▪️жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда; ▪️ариза берувчи ва/ёки оиланинг ўртача ойлик даромади юқорида кўрсатилган даромаддан кўп ёки кам бўлганида. Бошқа асослар билан рад этиш мумкин эмас, ариза рад этилганидан сўнг яна қайта мурожаат қилиш мумкин. Субсидия олувчилар кўп бўлганда, дастлаб биринчи ариза берганларга субсидия ажратилади. 6. БОШЛАНҒИЧ ТЎЛОВ ВА КРЕДИТ ФОИЗИ ҚАНЧА? Дастлабки тўлов учун 30 млн сўм субсидия берилади. Шунингдек, субсидия асосида олинган кредит фоизининг 12 фоизидан ошган қисми қоплаб берилади, илгари 10 фоизидан ошган қисмига берилган. 2025 йилдан бошлаб эса фақат Марказий банк асосий ставкасидан ошган миқдор қоплаб берилади. 7. КРЕДИТ МИҚДОРИ ҚАНЧА? Субсидия асосида ажратиладиган кредит миқдори Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 330 млн, Тошкент шаҳрида эса 420 миллион сўмни ташкил қилади. Субсидия асосида ажратилган кредит сотиб олинаётган уй нархига етмаса, банклар ўз маблағидан кредит ажратиши мумкин. Масалан, уй нархи 600 млн, субсидия эса 420 млн, 180 млн етмаганини банк ўзи кредит сифатида беради ва фоизини ҳам мустақил белгилайди. Ипотека асосида янги уй олаётганда кредитни суғурта қилиш бекор қилинган. ☝🏻Уй-жой кредитига оид бошқа саволларга 👉мана бу ерда👈 жавоб берганмиз. 👉 @bankirkundaligi 👈
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
🏦Ipak Yoʻli Banki'дан "33" акцияси! Акцияда иштирок этиб, 33 та соврин — 30 та iPhone 15 (128 GB) ҳамда 3 та LEAPMOTOR автомобили (Т03 Smart)дан бирини ютиб олишни хоҳлайсизми? Ipak Yoʻli Banki'нинг VISA START SUM халқаро картаси билан исталган суммада тўлов ва харидларни амалга оширинг ва ғолиблардан бирига айланиш имкониятига эга бўлинг. Акция ўтказилиш муддати: 2024 йил 19 августдан 10 ноябргача. 👉 @bankirkundaligi 👈
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
TBC Bank бизнес учун янги йўналиш — TBC Business'ни ишга туширмоқда Энди ортиқча ҳужжатларсиз атиги 3 дақиқада ҳисоб рақам очиш мумкин: • 24/7 режимдаги пул ўтказмалари ва тўловлар; • Роль тизимидан фойдаланган ҳолда ходимларни бошқариш; • Кундалик операциялар учун интуитив ва фойдаланувчиларга қулай интерфейс; • Тезкор тўловлар ҳамда тўловларни автоматлаштириш учун шаблонлар яратиш. Ишга туширишдан олдинги босқичда рўйхатдан ўтганлар учун бонуслар — 6 ойлик бепул хизмат ва эксклюзив совғалар тақдим этилади. TBC Business'нинг илк мижозларидан бири бўлиш ва бизнесингиз бошқарувини оптималлаштириш имкониятини қўлдан бой берманг. Ушбу ҳавола орқали ҳозироқ ариза қолдиринг. 👉 @bankirkundaligi 👈
Show all...
АНТИКОР БАНКИРЛАРНИНГ ТАДБИРКОРЛИК БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШИ МУМКИНМИ ДЕГАН МАСАЛАГА ИЗОҲ БЕРДИ Агентлик матбуот котиби куни кеча кўтарилган масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган мансабдор шахсларнинг рўйхати тўғрисида»ги 103-сон Қарорига асосан, давлат банклари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларига, хизмат юзасидан пул белгиларига ва пул (банк) ҳужжатларига бевосита алоқаси бўлган мансабдор шахсларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланганлигини таъкидлаб ўтди. Яъни, давлат банклари мансабдорлари тадбиркорлик билан шуғулланманглар. Бошқа банклар ўзларинг биласизлар. 👉 @bankirkundaligi 👈
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Бизнесни ривожлантириш банки “BRB Fintech Hackcelerator” IT-танлови ғолибларини тақдирлади Маросим IT-конференцияси кўринишида бўлиб ўтди. Соврин жамғармаси 300 млн сўм бўлган ушбу хакатон учун 200 та жамоадан аризалар қабул қилинди. Улардан, жами 206 та аъзоси бўлган 47 та жамоа саралаб олинди. Бир ойлик мусобақанинг финал босқичида ғолиб бўлган учта жамоа тақдирланди. Танлов орқали банк IT-бизнесни ва стартаперларни қўллаб-қувватлаш кўзланган. Батафсил. 👉 @bankirkundaligi 👈
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
АНТИКОР: ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШИ ҲОЛАТЛАРИГА ЧЕК ҚЎЙИЛМОҚДА Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан «Микрокредитбанк» АТБ, «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ ҳамда «Туронбанк» АТБ ва уларнинг тизим ташкилотлари ўрганилганда уларнинг 148 нафар бошқарув ходими 155 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди. Жумладан, Микрокредитбанкнинг 94 нафар бошқарув ходими 96 та, Бизнесни ривожлантириш банкининг 41 нафар бошқарув ходими 46 та ҳамда Туронбанкнинг 13 нафар бошқарув ходими 13 та тадбиркорлик субъектида таъсисчи сифатида рўйхатдан ўтган. Юқоридаги қонунбузилиши ҳолатлари бўйича Агентлик томонидан мазкур банкларга тақдимномалар киритилди. Ўз навбатида, банклар томонидан тақдимномалар танқидий муҳокама қилинган ҳолда тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик қилаётган ходимларга нисбатан огоҳлантириш хатлари берилиб, қайд этилган қонунбузилиши ҳолатлари бартараф этилмоқда. P.S.: Савол, банк ходимлари давлат фуқаролик хизматчиси ҳисобланадими? 👉 @bankirkundaligi 👈
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
⚡ Humans ekotizimi Humans Pay brendi ostida barcha toʻlov va oʻtkazma xizmatlarini birlashtirdi Bu 2022-yilda “Maroqand” MChJ to‘lov tashkilotining sotib olinishi (UPay savdo belgisi) va barcha xizmatlarning yagona platformaga integratsiyalashuvi tufayli mumkin bo‘ldi. Natijada, Humans ekotizimidagi fintex-servislari sezilarli o'sishni ko'rsatdi: 👥 2024-yilning birinchi yarmida Humans Pay mijozlari soni o‘tgan yilning shu davriga nisbatan 45%ga oshdi. 📊 2024 yilning birinchi 6 oyida Humans Pay daromadi dollar ko‘rinishida $5 million dollardan oshdi, bu 2023 yilning birinchi yarmiga nisbatan 65%ga ko‘p. 📈 2024 yilning birinchi yarmida amaliyotlar aylanmasi 2023 yilning shu davriga nisbatan 85%ga oshdi. 📊 Bitimlar soni ham izchil o‘sishni ko‘rsatmoqda – 2024-yilning birinchi yarmida bu ko‘rsatkich 60 milliondan ortiq tranzaksiyani tashkil etdi, bu o‘tgan yilning shu davriga nisbatan 21%ga ko‘p. «Biz Humans ekotizimining qanchalik qulay xizmatlari bozorni tobora ko'proq zabt etayotganini ko'rmoqdamiz. Mijozlarimiz bazasi, xizmatlar aylanmasi va uning kapitallashuvi ortib bormoqda - bu ko'rsatkichlarning barchasi mamlakatda naqd pulsiz to'lovlarni ommalashtirish va moliyaviy savodxonlikni oshirishda Humans’ning o’rni muhimligini tasdiqlaydi», — dedi Humans Group bosh direktori va asoschisi Vladimir Dobrynin. 👉 @bankirkundaligi 👈
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️⚡️⚡️СУБСИДИЯ АЖРАТИШ 23 СЕНТЯБРДАН БОШЛАНАДИ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 апрелдаги «2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-70-сон Фармони кўра: ☑️Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги хабарига кўра, Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли параметрлари доирасида аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи жорий йилнинг 23 сентябр куни соат 09:00 да бошланади. ▪️Шунингдек, ижтимоий мезонларга мувофиқ, субсидия олиш учун фуқароларга янада кенгроқ имконият яратиш мақсадида уларнинг даромадларини инобатга олиш тартибига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. ☝🏻Эндиликда ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин бўлади. Субсидия олиш учун аризани Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки «my.gov.uz» ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда ариза топширишингиз мумкин. ☑️Эслатма: ариза берувчи ва/ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромад миқдори: ▪️Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТEКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 8 бараваригача (8 млн 400 минг сўм); ▪️Тошкент шаҳрида — МҲТEКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 9,2 бараваригача (9 млн 660 минг сўмгача) бўлиши зарур. ☝🏻Ушбу кредитлар қайси банклар томонидан ажратилиши ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз. 👉 @bankirkundaligi 👈
Show all...
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.