cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Bandlik Vazirligi

Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 100060 Toshkent shahar, Mirobod tumani, Nukus ko'chasi 8-uy. Tel: (71) 200 00 61 e-mail: [email protected], [email protected]

Show more
Advertising posts
49 015
Subscribers
+55524 hours
+2 7067 days
+3 77230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

00:46
Video unavailableShow in Telegram
Наркология диспансери ёки руҳий касалликлар шифохонаси маълумотномаси... Ишга кираётганингизда сиздан ҳам шу ва шу каби ҳужжатларни сўраганми? Ишга киришда ўзи бу ҳужжатлар керакми? Батафсил видеороликда @mehnatvazirligi
Show all...
18.85 MB
👍 27 3🔥 1😴 1
Photo unavailableShow in Telegram
🎓"Ягона миллий меҳнат тизими"дан олинган маълумотларга кўра, бугунги кунда расман ишлаётган талабалар сони 114 662 нафарни ташкил этмоқда (ўтган ойга нисбатан 423 нафар кўп). Шундан: ▪️Давлат ташкилотларида – 62 053 нафар (54,1%); ▪️Нодавлат секторда – 48 661 нафар (42,4%); ▪️Иккала секторда – 3 948 нафар (3,5%); ▪️Эркаклар - 67 373 нафар (58,8%); ▪️Аёллар - 47 289 нафар (41,2%). 📍Ҳудудлар кесимида ТОП-5: ▪️Тошкент шаҳри - 36 115 нафар (31,5%); ▪️Самарқанд вилояти - 9 866 нафар (8,6%); ▪️Фарғона вилояти - 9 751 нафар (8,5%); ▪️Тошкент вилояти - 8 964 нафар (7,8%); ▪️Қашқадарё вилояти - 8 279 нафар (7,2%). @mehnatvazirligi
Show all...
👍 30🤔 8😴 4🔥 1👌 1😍 1
Photo unavailableShow in Telegram
📌Иш берувчилар диққатли бўлинг! Бугунги кунда иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ рақамлаштирилган бўлиб, пенсия тайинлаш вақтида фуқароларнинг барча маълумотлари электрон равишда тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинади. Ташкилот, корхона ва муассасалар қонунчиликка мувофиқ ходимнинг пенсия тайинлаш учун зарур бўлган маълумотларини (меҳнат стажи, иш ҳақи ва бошқалар) ЯММТга* киритмаган тақдирда пенсия тайинлаш вақти келганда “иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар” чиқмаслиги мумкин. Эътиборли бўлинг ва иш жойингиздаги ходимлар бўлимидан барча маълумотларни ЯММТга киритиб рақамлаштириб қўйишларини сўранг.
Ишламаётган фуқаролар меҳнат дафтарчаларидаги маълумотлар рақамлаштирилмаган бўлса, яшаш ҳудудларидаги Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига мурожаат қилган ҳолда, меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни мутлақо бепул рақамлаштириб олишлари мумкин.
*ЯММТ «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси @mehnatvazirligi
Show all...
👍 46🤔 5 2🥰 2😴 2
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга таътилнинг исталган вақтида фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Шу муносабат билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки Меҳнат кодексининг 230 ва 231 моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда кейинги иш йилида берилиши керак. 18 ёшга тўлмаган ходимларни, ҳомиладор аёлларни ва меҳнат шароитлари ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимларни ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди. @mehnatvazirligi
Show all...
👍 41👏 3😴 2😇 2🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга таътилнинг исталган вақтида фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Шу муносабат билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки Меҳнат кодексининг 230 ва 231 моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда кейинги иш йилида берилиши керак. 18 ёшга тўлмаган ходимларни, ҳомиладор аёлларни ва меҳнат шароитлари ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимларни ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга yo‘l qo‘yilmaydi. @mehnatvazirligi
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Бугун ижтимоий тармоқларда Ёшлар ишлари агентлиги Китоб тумани бўлими раҳбари С. Раҳмоновга тегишли эканлиги айтилган аудио ёзув тарқалди. Унда икки киши ўртасида бўлаётган телефон суҳбатида ёшлар етакчилари маошидан пахта терими учун 3 миллион сўмдан ушлаб қолинаётгани айтиб ўтилган. ▪️Ҳолат Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси томонидан назоратга олинди. Ўрганиш натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади. @mehnatvazirligi
Show all...
👍 77😱 31🔥 6🤨 6🤔 5🤷‍♂ 2 2
Photo unavailableShow in Telegram
#live Айни дақиқаларда ижтимоий тармоқларимизда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси мутахассислари иштирокида меҳнат ҳуқуқи ва муҳофазасига оид жонли мулоқот бўлиб ўтмоқда. 💬Мулоқотни ушбу ҳавола орқали кузатишингиз ва изоҳларда мавзуга оид саволларни қолдиришингиз мумкин. @mehnatvazirligi
Show all...
👍 53😴 14 1
Photo unavailableShow in Telegram
Энг ноодатий касблар Навбатда туриш бўйича мутахассис Статистик маълумотларга кўра, инсон умрининг камида 6 ойини навбатда туриш билан ўтказади. Буюк Британияда соатига 20-40 доллар эвазига ўрнингизга навбатда туриб берадиган ходимни ёллашингиз мумкин. Дўконлардаги катта чегирмалар даврида бу касб эгаларига талаб янада ортади. Ҳайвонлар овқати дегустатори Жонзотларни севувчилар учун махсус иш. У ҳайвонлар учун янги ишлаб чиқарилган таомларни истеъмол қилиб, сифати ва таъмини аниқлаб беради. Бу ишнинг ёқимли томони йиллик даромад 50-70 минг доллар. АҚШда 250 доллар эвазига жомадонга нарса ва буюмларни тўғри жойлаштириб бера оладиган ишчини тез-тез ёллашади. Шунингдек, Хитой аҳолисининг кўплиги сабабли, метрода барча йўловчиларни вагонга жойлаштиришга ёрдам берадиган ходим фаолият юритади. Эҳтимол, тез орада бу касб эгаларига бизнинг метрода ҳам талаб ортиши мумкин. @mehnatvazirligi
Show all...
👍 70🤔 12🤷‍♂ 10🤨 5🔥 4 2👀 2😇 2👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
🇩🇪 Германия темир йўллари ("Deutsche Bahn”) учун мутахассислар тайёрланади Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Германиянинг “DB Engineering Consulting Operations Group” компанияси ўртасида айни мақсадга қаратилган баён имзоланди. ✔️ "Deutsche Bahn” - Германиянинг асосий темир йўл оператори саналади. 100% давлат иштирокидаги акциядорлик жамияти. Компаниянинг умумий айланма капитали 76 млрд 303 миллион еврони ташкил қилади. Эндиликда Германияда транспорт, муҳандислик соҳаларида ишлаш истагида бўлган юртдошларимиз ушбу давлат стандартлари асосида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик ҳамда Транспорт вазирликлари қошидаги касбий таълим муассасаларида германиялик мутахассислар томонидан тил ва касбга ўргатилади.
“Германия темир йўл транспорти, автобус, метрополитен тизими учун мутахассисларга эҳтиёжимиз баланд ва уларни немис стандартлари асосида Ўзбекистонда ўқитиб, касб ва тил имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган номзодларни эса “Deutsche Bahn” тармоғига ишга жойлаштиришга тайёрмиз”,– деди Нико Варбанофф
@mehnatvazirligi
Show all...
👍 267 15🤔 8 7 3🎉 3🥰 2😴 2🤷‍♂ 1😱 1🤨 1
Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇿🇩🇪 Тошкентда “Ҳамширалар учун Германия тиббиёт академияси” ташкил этилади Шу вақтгача Германияда тиббиёт соҳасида ишлаш истагида бўлган ҳамюртларимиз ушбу давлатга боргач, 6-8 ой вақтини мослашиш учун сарфлаган. Янги лойиҳага кўра бундай бўлмайди. Ўзбекистоннинг ўзида касб ва тилга мақсадли ўқитилади. Бу ҳақда Самарқандда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Германияининг "Globogate Concept AG" концерни ўртасида имзоланган ҳамкорлик шартномасида белгилаб қўйилди.
“Даволаш бўйича Европадаги иккинчи йирик Университет клиникаси Аахен билан биргаликда Тошкентдаги Абу Али Ибн Сино номидаги 1-Республика тиббиёт техникуми базасида немис тиббий-таълим дастурлари асосида “Ҳамширалар учун Германия тиббиёт академияси” ташкил қилинади. Бир йил давомида касб ва тил ўргатилади. Муҳими, улар диплом олиш билан бир қаторда Германияда ишлаш ҳуқуқини берувчи касбий сертификатни ҳам қўлга киритади”, - деди "Globogate Concept AG" концерни бош директори Санг Ву Пай.
Шартномада фуқароларимизнинг ҳуқуқлари икки давлат қонунлари билан ҳимоя қилиниши белгилаб қўйилган.
Show all...
👍 95😴 10🔥 7 3🤔 3🤷‍♂ 1👏 1
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.