cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

O'zLiDeP QR Ken'esi

Advertising posts
1 203
Subscribers
-124 hours
-187 days
-35430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

04:34
Video unavailableShow in Telegram
#5maqsad_500vazifa 😎 Одамларга ваъда эмас, натижа керак. Улар эртага эмас, бугун яхши яшашни истайди. 😎 ЎзЛиДеП ана шу ғояни амалий майдонга кўчира олган энг йирик сиёсий кучдир. #uzlidep #saylov2024 🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Show all...
Ro`lik.mp451.66 MB
👍 1
Депутатликка кўрсатилган номзодларнинг 44,7 фоизи аёллар. Бу сайлов тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир Марказий сайлов комиссияси Либерал-демократик, “Миллий тикланиш”, Экология, Халқ демократик, “Адолат” партиялари томонидан Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзодларни рўйхатга олди. Батафсил:https://21asr.uz/k/Siyosat/2737 Ишончли хабарлар: @XXIasr_yangiliklari
Show all...
👍 2
🔔Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида иштирок этувчи сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларнинг сайлов кампанияси давридаги сайловолди ташвиқоти 2024 йил 22 сентябрдан бошланиши белгиланди 🗣Марказий сайлов комиссиясининг бугунги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида иштирок этувчи сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларнинг сайлов кампанияси давридаги сайловолди ташвиқоти тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. 📂Қарор билан Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўйича депутатликка номзодларнинг ва сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқоти 2024 йил 22 сентябрдан бошланиши белгиланди. 💬 Сайловолди ташвиқоти даврида сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларнинг оммавий ахборот воситаларида чиқишлари сиёсий партияларга сайловда иштирок этиши учун ижозат берилган навбатини инобатга олиб, қуйидаги тартибда амалга оширилади: биринчи — Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси; ✅иккинчи — Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси; ✅учинчи — Ўзбекистон Экологик партияси; тўртинчи — Ўзбекистон Халқ демократик партияси; бешинчи — Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси. #uzlidep #saylov2024 🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Show all...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлган жиноят турларини камайтириш, мазкур соҳани либераллаштириш ✅ Мамлакатимизда бизнесни ривожлантириш ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш кўп жиҳатдан соҳадаги қонунчиликни либераллаштиришга боғлиқ. Соҳанинг либераллаштирилиши янги тадбиркорлик субьектларининг вужудга келишига ҳамда кўплаб иш ўринларини ташкил этишга замин яратади. 😎 Шу нуқтаи назардан, ЎзЛиДеП томонидан илгари сурилаётган тадбиркорлик билан боғлиқ жиноят турларини камайтириш ва соҳани либераллаштириш ташаббуси долзарб аҳамиятга эга.   📣 Муайян шахсларга қўлланиладиган ҳар қандай таъсир чораси содир этилган қилмишга мос бўлмоғи лозим. Шундагина жазо қўлланилишидан кўзланган мақсадга эришиш ва қонинчиликка қатъий риоя қилиш интизоми шаклланишига эришиш мумкин. Айнан шу жиҳатдан партиянинг мазкур ташаббуси жуда долзарб аҳамиятга эга.
❗️ Тадбиркорлик соҳасида жиноят турларини камайтириш ва уни либераллаштириш Ўзбекистонда бизнес муҳитини яхшилаш ва сармоядорлар учун кўпроқ имкониятларни тақдим этишга замин яратади. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш уни жиноийлаштиришдан халос этиш ва ҳуқуқий хавф-хатарларни камайтириш, ишончли бизнес муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.
😎 Партиямиз илгари сурган мазкур ташаббус амалга ошиши иқтисодий ўсишни рағбатлантириш ва янги иш ўринларини яратиш баробарида аҳолининг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашга хизмат қилади. 🗣️ Батафсил #uzlidep #saylov2024 🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Show all...
👍 1
01:53
Video unavailableShow in Telegram
Партиялараро ҳамкорлик янги босқичга олиб чиқилади Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Тарғибот бўлими бошлиғининг ўринбосари Ван Ган бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув ўтказдик. Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар тобора кенгаймоқда. Бу мамлакатларимиз раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин ўртасидаги ишончли мулоқот самарасидир. Жорий йилнинг  январь ойида қабул қилинган ва  муносабатларимизни  ҳар томонлама стратегик ҳамкорлик даражасига олиб чиққан тарихий ҳужжатни алоҳида таъкидлаш ўринли. Сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми икки баравар  ошди.  Ўтган йили бу кўрсатгич ўн тўрт миллиард  долларга етди.  Хитой капитали иштирокидаги корхоналар  сони  уч баравар ошди. Конструктив ва дўстона руҳда ўтган учрашувда ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари, уни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, ЎзЛиДеП ва ХКП ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш, маданият, туризм, таълим, журналистика соҳаларида мунтазам тажриба алмашиш, Хитой ва Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган кўргазмаларда ўзаро ташрифларни амалга ошириш бўйича фикрлар алмашилиб, устувор вазифалар белгилаб олинди. Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда парламентлараро ҳамкорлик алоқалари янада ривожланиб боряпти, қонун ижодкорлиги соҳасида ўзаро тажриба алмашиш йўлга қўилмоқда. Буни биргина партиямиз мисолида ҳам алоҳида эътироф этиш мумкин. Ҳозирда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси билан Хитой Коммунистик партияси ўртасида яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ўзаро тажриба алмашиш, партиялар ўртасида барча йўналишдаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш кўзда тутилган. @a_xaitov
Show all...
Sequence 01_1.mp437.80 MB
👍 1
02:51
Video unavailableShow in Telegram
#ijtimoiy_soʻrovnoma 📣 Юртдошларимиз партиялар фаолияти билан қанчалик таниш? Улар кўпроқ қайси партияни қўллаб-қувватлайди? #uzlidep #saylov2024 🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Show all...
So`rovnoma.mp430.83 MB
👍 1
Ҳамкорлик алоқалари янги босқичга чиқади 🇺🇿🇨🇳 Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Ҳаитовнинг Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Тарғибот бўлими бошлиғининг ўринбосари Ван Ган бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди. 📌 Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида икки томонлама алоқаларнинг барча йўналишида ўзаро муносабатлар фаоллашиб, кўп томонлама мулоқотлар мустаҳкамланиб бормоқда. ➡️ Конструктив ва дўстона руҳда ўтган учрашувда ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари, уни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, ЎзЛиДеП ва ХКП ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш, маданият, туризм, таълим, журналистика соҳаларида мунтазам тажриба алмашиш, Хитой ва Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган кўргазмаларда ўзаро ташрифларни амалга ошириш бўйича фикрлар алмашилиб, устувор вазифалар белгилаб олинди. 🗣️ Батафсил #uzlidep #saylov2024 🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Show all...
👍 1
01:16
Video unavailableShow in Telegram
#Partiyalar_minbari - Яқин-яқингача ҳайдовчилик билан шуғулланиш жуда қийин аҳволда эди. Бундай ҳолатларни бартараф этиш мақсадида қонун билан ечим топилди. • Шуҳрат Шарафутдинов ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси #uzlidep #saylov2024 🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Show all...
A1.mp415.72 MB
👍 1
01:42
Video unavailableShow in Telegram
#OAVda_biz 😎 O'zbekiston24 телеканалининг "Ахборот 24" информацион дастурида ЎзЛиДеП томонидан ташкил этилган штаб фаолияти ҳақида лавҳа эфирга узатилди. 🔴 Батафсил репортажда #uzlidep #saylov2024 🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Show all...
T 1.mp420.66 MB
👍 1
Repost from Joqarǵi keńes.uz
04:30
Video unavailableShow in Telegram
Аралас сайлаў системасы депутатлық орынларын бөлистириў тәртиби Пропорционал системада партияларға берилген даўыслар тийкарында 75 депутатлық орынлары партиялар арасында қандай бөлистириледи? Бүгин усы мәселени кеңирек түсиндиремиз. Аралаш сайлов тизимида депутатлик ўринларини тақсимлаш тартиби Пропорционал тизимда сиёсий партияларга берилган овозлар асосида 75 та депутатлик ўринлари партиялар ўртасида қандай тақсимланади? Бугун ушбу масалани батафсил тушунтирамиз. Каналға ағза болыў: @joqargikenes 🌐Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Show all...
Hisoblash Rolik Retouch.mp449.11 MB
👍 1
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.