cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Bank va Mijoz

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар. Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot Реклама учун: @meenov

Show more
Advertising posts
51 059
Subscribers
-3324 hours
+2067 days
+1 36430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

NPL миқдори ошишда давом этмоқда Марказий банк маълумотларига кўра, 1 сентябрь ҳолатига банкларнинг кредит портфели 509,7 трлн сўмга етган бўлса, муаммоли кредитлар қолдиғи 21,5 трлн сўмдан ошган ва жами портфелдаги улуши 4,22%ни ташкил қилган. Хусусан, август ойида умумий кредит портфели 9,0 трлн сўмга, муаммоли кредитлар қолдиғи эса 710 млрд сўмга кўпайган. Муаммоли кредитларнинг кескин ўсиши асосан Ипотекабанкда (+724 млрд сўм) кузатилган. Банкнинг NPL миқдори ҳисобот даврига 4,0 трлн сўмдан ошиб, умумий кредит портфелининг 11,4 фоизини ташкил қилган. @bankmijoz
Show all...
😢 21👍 13 2👎 1 1🔥 1
Уй-жойни таъмирлаш учун ипотека кредитлари Бугунги кунда қуйидаги банкларнинг расмий сайтларида уй-жойларни таъмирлаш учун кредит ажратилиши маълум қилинган. 🏦 Агробанк ◦ муддати – 10 йилгача; ◦ бошланғич бадал – талаб этилмайди; ◦ кредит фоиз ставкаси – 25%; ◦ миқдори – 170 млн сўмгача; ◦ колл маркази – 1216; 🏦 Асакабанк ◦ муддати – 10 йилгача; ◦ бошланғич бадал – талаб этилмайди; ◦ кредит фоиз ставкаси – 26%; ◦ миқдори – 170 млн сўмгача; ◦ колл маркази – 1152; 🏦 БРБ ◦ муддати – 10 йилгача ◦ бошланғич бадал – талаб этилмайди; ◦ кредит фоиз ставкаси – 25,9%*; ◦ миқдори – 340 млн сўмгача*; ◦ колл маркази – 1254; 🏦 Hamkorbank ◦ муддати – 6 йилгача; ◦ бошланғич бадал – талаб этилмайди; ◦ кредит фоиз ставкаси – 28%; ◦ миқдори – 240 млн сўмгача*; ◦ колл маркази – 1256; 🏦 ЎзСҚБ ◦ муддати – 10 йилгача; ◦ бошланғич бадал – талаб этилмайди; ◦ кредит фоиз ставкаси – 32%*; ◦ миқдори – 200 млн сўмгача; ◦ колл маркази – 1180. ☎️ Кредитлар бўйича батафсил маълумот олиш учун банкларнинг контакт марказларига мурожаат қилишингизни сўраймиз. @bankmijoz
Show all...
👍 36 3🔥 1🕊 1🆒 1
​​🏦 Микрокредитбанк факторинг хизматларини таклиф этади Микрокредитбанк тадбиркорлар томонидан етказиб берилган маҳсулот ёки кўрсатилган хизматлар учун тўловлар кечиктирилганда, айланма маблағлар етарли бўлмаган тадбиркорлик субъектларига факторинг хизматларини таклиф этади. Факторинг – бу етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар бўйича ҳақи тўланмаган тўловни маълум дисконт асосида сотиб олиш хизмати ҳисобланади. ✔️Факторингнинг афзалликлари: 🔵қисқа муддатда расмийлаштириш; 🔵мақсадли ишлатиш ва гаров талаб этилмаслиги; 🔵тадбиркорнинг айланма маблағлари ва ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминлаш; 🔵рақобат шаклланиши. МКБанкнинг факторинг хизматларидан фойдаланинг ва бизнесингизни кейинги босқичга олиб чиқинг! 🖥 Батафсил.
Show all...

👍 32👎 6 2🔥 1🎉 1
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига олий ва профессионал таълим ташкилотлари талабалари ҳамда ўқувчиларига таълим кредити ажратиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамаси қарори (№579, 16.09.2024й) Қарорга асосан, кредит олувчи таълим кредити олиш учун белгиланган тартибда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига "Ягона интерактив давлат хизматлари" (my.gov.uz) портали, "Таълим кредити" (talim-krediti.mf.uz) ахборот тизими ёки тўғридан-тўғри мурожаат қилади. @bankmijoz
Show all...
ВМ-579.pdf1.15 MB
👍 27 2🔥 1🆒 1
Смартфонлар ёрдамида терминаллар орқали тўлов қилиш мумкинлиги биласизми? ​​Бугунги кунда банкларнинг мобил иловаларида NFC технологиясидан фойдаланган ҳолда HUMOPay билан тўловларни амалга ошириш йўлга қўйилган. Бунинг учун смартфон (NFC функцияси мавжуда Android) бўлиши ва унда банк мобил иловалари ўрнатилган бўлиши лозим (банк картаси талаб қилинмайди). Керакли иловадан HUMOPay функциясини ишга тушириб, Humo терминалларига шунчаки текказиш етарли. ❗HUMOPay функциясидан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма бу ерда. Қуйидаги иловаларда HUMOPay функцияси мавжуд. 👇 @bankmijoz
Show all...

👍 18 4🎉 4🆒 3 2🔥 2🐳 1
Photo unavailableShow in Telegram
TBC Bank бизнес учун янги йўналиш — TBC Business'ни ишга туширмоқда Энди ортиқча ҳужжатларсиз атиги 3 дақиқада ҳисоб рақам очиш мумкин: • 24/7 режимдаги пул ўтказмалари ва тўловлар; • Роль тизимидан фойдаланган ҳолда ходимларни бошқариш; • Кундалик операциялар учун интуитив ва фойдаланувчиларга қулай интерфейс; • Тезкор тўловлар ҳамда тўловларни автоматлаштириш учун шаблонлар яратиш. Ишга туширишдан олдинги босқичда рўйхатдан ўтганлар учун бонуслар — 6 ойлик бепул хизмат ва эксклюзив совғалар тақдим этилади. TBC Business'нинг илк мижозларидан бири бўлиш ва бизнесингиз бошқарувини оптималлаштириш имкониятини қўлдан бой берманг. Ушбу ҳавола орқали ҳозироқ ариза қолдиринг.
Show all...
👍 15🔥 6👎 2 2🎉 1🆒 1
Photo unavailableShow in Telegram
Муомалага яроқли банкноталар Қонунчиликка кўра, қуйидаги шикастланиш белгилари мавжуд бўлган банкноталар муомалага яроқли қонуний тўлов воситаси ҳисобланади: ➖ банкнота тасвирини (шаклини) аниқлаш имконини берадиган даражада сийқаланган ва ифлосланган бўлса (сийқаланиш банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган ва асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймаган ҳолатлар бундан мустасно); ➖ банкнота энининг (бўйининг) тўртдан бир қисмидан ошмаган ёпиштирилган йиртиқларга эга бўлса; ➖ ёпиштириб қўйилган бурчаклари ёки қисмлари (1 sm2 дан ошмаган) бўлса ҳамда йиртиб олинган бурчаклари ёки қисмлар аниқ ушбу банкнотага тегишли бўлса; ➖ майда доғлар, ёзувлар, штамп изи бўлганда (бунда ёзув ёки штамп изи икки донадан ортиқ бўлса, банкнота тугатилганлиги, сохталиги ёки намунавийлигини тасдиқловчи штамплар бундан мустасно) ҳамда улар банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймаган бўлса; ➖ банкнотада диаметри 1 mm дан ошмаган ва иккитадан ортиқ тешиклар бўлса, бунда тешиклар банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган ва асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймаган бўлиши керак. @bankmijoz
Show all...
👍 39 2 2🔥 2🐳 2
Photo unavailableShow in Telegram
💰 Humans экотизими Humans Pay бренди остида барча тўлов ва ўтказма хизматларини бирлаштирди Бу 2022 йилда “Maroqand” МЧЖ тўлов ташкилотининг сотиб олиниши (UPay савдо белгиси) ва барча хизматларнинг ягона платформага интеграциялашуви туфайли мумкин бўлди. Натижада, Humans экотизимидаги финтех-сервислар сезиларли ўсишни кўрсатди: 👥 2024 йилнинг биринчи ярмида Humans Pay мижозлари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 45%га ошди. 📊 2024 йилнинг биринчи 6 ойида Humans Pay даромади доллар кўринишида $5 миллион доллардан ошди, бу 2023 йилнинг биринчи ярмига нисбатан 65%га кўп. 📈 2024 йилнинг биринчи ярмида амалиётлар айланмаси 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 85%га ошди. 📊 Битимлар сони ҳам изчил ўсишни кўрсатмоқда – 2024 йилнинг биринчи ярмида бу кўрсаткич 60 миллиондан ортиқ транзакцияни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21%га кўп.
"Биз Humans экотизимининг қулай хизматлари бозорни тобора кўпроқ забт этаётганини кўрмоқдамиз. Мижозларимиз базаси, хизматлар айланмаси ва унинг капиталлашуви ортиб бормоқда – бу кўрсаткичларнинг барчаси мамлакатда нақд пулсиз тўловларни оммалаштириш ва молиявий саводхонликни оширишда Humans'нинг ўрни муҳимлигини тасдиқлайди", — деди Humans Group бош директори ва асосчиси Владимир Добрынин.
Манба
Show all...
👍 42👎 10 2 1🔥 1🆒 1
Фирибгарлар: Судга чақирув! Агар телеграм тармоғида шундай хабарлар (SUDGA_CHAQIRUV.apk) келса, ушбу дастурларни кўриш учун телефонингизга ўрнатиб олишга шошилманг! ⚠️ Акс ҳолда фирибгарлар банк карталарингизни бошқариш ҳуқуқини қўлга киритишади. Манба. @bankmijoz
Show all...
7.26 KB
👍 30🔥 3 1🆒 1
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун тижорат банклари ходимларига тадбиқ этилмайди Юрист Саидали Мухторалиев Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг банкларга киритилган тақдимномаси бўйича қуйидагиларни маълум қилмоқда: "“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасига мувофиқ Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган лавозимда ишловчи шахслар давлат фуқаролик хизматчиси ҳисобланади. Бироқ, ҳозиргача Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри тасдиқланмаган. Бундан ташқари, юқоридаги 4-моддага кўра давлат органлари ваколатлари амалга оширилишини таъминлашга доир касбий фаолият давлат фуқаролик хизматига оид фаолият бўлиши мумкин. Қонунчиликка кўра банклар тижорат ташкилоти ҳисобланади, яъни тижорат банкларида давлат органи ваколати амалга оширилмайди. Айтмоқчи бўлганим, айни пайтда “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун тижорат банкларидаги хизматчиларга тадбиқ этилмайди." @bankmijoz
Show all...
👍 50🔥 3😁 3🆒 3👎 2 2 1🎉 1
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.