cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Prokuratura Departamenti

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали

Show more
Advertising posts
17 850
Subscribers
+5424 hours
+1387 days
+19530 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
Миробод туманида тадбиркорларнинг 951 млн сўм пулларини қўлга киритган собиқ бош ҳисобчи аниқланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “V.F.”, "V.I." ва "V.V." МЧЖларнинг бош ҳисобчиси лавозимида ишлаган Х.Г. ушбу корхоналарнинг раҳбарлари А.И. ва И.Д.нинг хабардорлигисиз жами 951 млн сўм пулларини ўзига тегишли банк пластик картасига ўтказиб олиб, ўзлаштирганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 👉@Department_uz
Show all...
Ғузор туманида норуда фойдали қазилма ҳисобланган табиий қумни ноқонуний қазиб олишнинг олди олинди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғузор тумани бўлими томонидан Қашқадарё вилоят Экология атроф муҳитни муҳофаза қилиш ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирида фуқаро И.Х. ва бошқалар “Зарбдор” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Қашқадарё” дарёси ўзанидан “Kraneks” русумли экскаватор ёрдамида норуда фойдали қазилма ҳисобланган 304,6 метр куб ҳажмдаги табиий қумни қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 184,7 млн сўм зарар етказганликлари, шунингдек тадбир давомида 5 та юк машинаси қум олиш учун навбатда турганлиги аниқланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 👉@Department_uz
Show all...
01:25
Video unavailableShow in Telegram
Вазият 24 | Андижон вилоятида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари савдоси фош этилди 👉@Department_uz
Show all...
Департаментнинг_Андижон_вилояти_бошқармаси.mp419.74 MB
Денов туманида истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳолати фош этилди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Д. яшаш хонадонининг ёрдамчи хўжалигида яширин равишда қўлбола ёғ ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, ушбу цехдан 1 020 кг техник чигит, 448 литр қора рангли ёғга ўхшаш суюқлик, 1 дона жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган буюмлари ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 👉@Department_uz
Show all...
06:39
Video unavailableShow in Telegram
Махсус репортаж | Тошкент вилоятида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда 👉@Department_uz
Show all...
7.mp463.13 MB
01:03
Video unavailableShow in Telegram
Вазият 24 |Тошкент шаҳрида ноқонуний дори воситалари савдоси фош этилди 👉@Department_uz
Show all...
Департаментнинг_Тошкент_шаҳар_бошқармаси.mp412.85 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Андижон вилоятида тадбиркорнинг 20 млн сўмини қўлга киритган ЭТК муҳандислари ушланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хўжаобод тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда туман электр тармоқлари корхонаси муҳандиси Ш.В. “Х.Т.” МЧЖга қарашли умумий овқатланиш ошхонасида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатномани йўқ қилиб бериши эвазига корхона раҳбари Х.Т.нинг 20 млн сўмини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ филиали маъмурий биноси олдида давом этган тадбирда, Хўжаобод ЭТКнинг яна бир муҳандиси А.А. муҳандис Ш.В.дан 20 млн сўмни олиб, шундан 5 млн сўмини қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 👉@Department_uz
Show all...
00:52
Video unavailableShow in Telegram
Вазият 24 | Сурхондарё вилоятида қум хом ашёсини ноқонуний қазиб олиш ҳолати аниқланди 👉@Department_uz
Show all...
Департаментнинг_Сурхондарё_вилояти_бошқармаси.mp411.06 MB
Наманган вилоятида 828,1 млн сўмлик дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “M-s.” МЧЖ раҳбари Б.Э. тегишли тартибда рухсатнома (лицензия) олмасдан, Наманган шаҳри, “Лола” МФЙ ҳудудидаги омборхонада Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақлаш, сотиш, ташиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланган, давлат реестрида қайд этилмаган умумий баҳоси 828,1 млн сўм бўлган 659 турдаги жами 220 308 дона дори воситалари ва тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб, “Наманган дори-дармон” АЖга қарашли махсус омборга сақлаш учун топширилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 👉@Department_uz
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Бухорода тадбиркорнинг биносини фойдаланишга рухсатнома олиб беришни ваъда қилган кадастр муҳандиси ушланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда Кадастрлар палатаси Қоровулбозор тумани филиали етакчи муҳандиси М.С. фуқаро А.Х.нинг ишончига кириб, тумандаги “Бўзачи” МФЙ ҳудудида жойлашган тадбиркор Ж.С.га тегишли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш объекти биносини Бухоро вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясидан рўйхатдан ўтказиши ва фойдаланиши учун рухсатнома олиб бериши эвазига фуқаро А.Х.дан 3 000 АҚШ долларини олганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 👉@Department_uz
Show all...
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.