cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

"Янги ҳаёт" янгиликлари

Ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий газета

Show more
Advertising posts
331
Subscribers
-224 hours
-67 days
-1030 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

02:54
Video unavailableShow in Telegram
#кайфият Бу постни нимаси фойдали деб ўйларсиз. Лекин буни ешитгач барчага улашасиз. 😅 ⛑@APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал!
Show all...
10.10 MB
01:30
Video unavailableShow in Telegram
❗️ Пахта эгалари, яъни иш берувчилар нималарга эътибор бериши керак? 🔷 Теримчилар муаммоли вазиятларга дуч келсангиз, меҳнат ҳуқуқларингиз бузилаётган бўлса ҳудудингиздаги Бандликка кўмаклашиш бўлимлари 🔷 1282 - қисқа рақами ҳамда @munosibmehnat_bot телеграм боти орқали Давлат меҳнат инспекциясига мурожаат қилишларингиз мумкин! Фуқароларга бериладиган имтиёзлар, бахиллик қилмай, улашинглар:👇 https://t.me/+egvs79e9xF8wMmMy https://t.me/+egvs79e9xF8wMmMy
Show all...
30.86 MB
01:00
Video unavailableShow in Telegram
39.09 MB
Photo unavailableShow in Telegram
#Байрам_муборак 💥 Бугун 19-сентябр бутун дунёда Халқаро эркаклар куни нишонланади Биз эркакларни табриклаймиз ва уларга жасур бўлиб қолишларини, оилалари ва дўстлари учун таянч ва ҳимоя бўлишларини тилаймиз. Ҳамма нарсада муваффақият, фаровонлик, яхшилик ва фаровонлик!‌‌
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
“УМРА” ТАДБИРЛАРИ РЕКЛАМАСИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ❗️ ФИРИБГАРЛАРГА АЛДАНМАНГ❗️ ⚡️ Маълумки, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ туристик фаолият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли ҳамда 2023 йил 8 августдаги 345-сонли қарорлари асосида амалга оширилади. 💬Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, жорий йилнинг 2 июлида “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди. ✅Ўз навбатида, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатишга рухсат берилган (лицензияга эга) туроператорлар рўйхати эълон қилинган бўлиб, бундай лицензияга эга бўлмаган субъектлар томонидан ушбу хизматларни кўрсатиш тақиқланган. ✅Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ваколати доирасида “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид туризм хизматларини реклама қилинишининг (ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар, гуруҳ ва каналларда жойлаштирилган ахборотларнинг) қонунийлиги юзасидан ўрганишлар ўтказмоқда. ❗️Таҳлилларга кўра, интернет ва ижтимоий тармоқларда “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ реклама ахборотлари фаоллашганлиги, тегишли лицензия ва рухсатномалар бўлмаган ҳолатда ушбу хизматлар реклама қилинаётганлиги кузатилмоқда. ❗️“Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни рекламани тайёрлаш, жойлаштириш ва тарқатиш (рекламанинг айланиши) соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи ва истеъмолчиларни нотўғри ва ишончсиз рекламадан ҳимоя қилувчи муҳим меъёрий ҳужжатдир. ❌Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ ...тегишли сертификатлари ва лицензиялари, мажбурий сертификатлаштириш гувоҳномалари ёки махсус рухсатномалари мавжуд бўлмаган товарларни реклама қилиш тақиқланган. ⚡️Ҳурматли фуқаролар, "Умра" амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришингиз учун огоҳ бўлишингиз ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмаслик мақсадида ишончли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишингизни тавсия этамиз. 😎 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-Умра маркази 🌐Обуна бўлинг ва улашинг! 🌐Instagram 🌐Telegram
Show all...
Суд қарорларининг ижроси доимий назоратда.         Суд ҳужжатлари қонуний кучга киргач, суд ҳаражатлари ижрога қаратилиб, суд ҳужжатини мажбурий тартибда ижро эттириш ҳуқуқини тасдиқловчи ижро варақаси мажбурий тартибда ижро қилишлик учун мажбурий ижро бўлимларига юборилади.         Суд ижро варақаси асосида ундирилиши лозим бўлган давлат божи тўловидан тушадиган тушумлар тўғридан-тўғри давлат бюджетига йўналтирилади.           Сайхунобод тумани мажбурий ижро бюросида Сирдарё вилоят ва туманлараро иқтисодий судлари томонидан давлат божи ундирувига оид чиқарилган суд қарорларининг ижроси таъминлаш бўйича қилинаётган ишлар суд ҳамда мажбурий ижро бюроси ходимлари иштирокида мухокама қилиб олинди.         Сирдарё туманлараро иқтисодий суди ва Мажбурий ижро бюроси Сайхунобод туман бўлими томонидан масъул шахсларнинг давлат божи ундирувидаги фаолиятига ўз муносабатларини билдириб, келгусидаги ҳамкорликдаги вазифалар белгилаб олинди. Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси              Х.Сулайманбекова
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Пахта хом ашёсининг сотишни бошланғич нархи белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 сентябрда 574-сонли “Пахта хом ашёси етиштирувчиларини молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Унда кўра, 2024 йил учун пахта етиштирувчилар ва қайта ишловчилар ўртасида биржа савдоларида тузилган шартномалар бўйича қўшимча келишув тузиш, бунда пахта хом ашёсининг сотиш нархи 6 млн. 800 минг сўмдан кам бўлмаслиги инобатга олиниши белгиланганди. Энди 2024 йил ҳосилидан фьючерс шартномаларидан ташқари пахта хои ашёсини биржа савдоларига чиқаришда унинг бошланғич нархини бир тоннаси учун 6 млн. 800 минг сўмдан кам миқдорда эълон қилиш лозим бўлади. 2024 йилда барча ҳудадларда пахта териш машиналари томонидан терилган ҳар бир тонна пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш хизмати баҳосининг 20 фоизини, бироқ 250 минг сўмдан ошмаган қимини Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади. Сирдарё туианлараро иқтисодий судининг раиси У.Курбанов
Show all...
Sirdaryo viloyat Sayxunobod tumanidagi 27- mumiy o‘rta ta’lim maktabida o‘quvchilarni kasb-hunarga o‘rgatish amaliyotidan lavhalar Maktab amaliyotchi psixologi Usmonqulova Feruza.
Show all...
IMG_4320.MOV7.79 MB
Sayxunobod tumanida murojaatlar bugun o'z yechimini topmoqda. Sayxunobod tumani hokimi va sektor rahbarlarining xalqqa yanada yaqin bo‘lishi, tadbirkorlar va aholi muammolarini yechishning samarali tizimini yaratish maqsadida murojaat qilgan fuqarolarning muammolarini xonadonma-xonadon yurib o'rganilmoqda. Xususan Sayxunobod tumani hokimi K.Mullajanov va tuman IIB boshlig'i Sh.Bekmirzayev bilan birgalikda 3-sektor hududida ko'p marotaba murojaat qilgan fuqarolarning ijtimoiy ahvoli va ularning muammolarini xonadonma-xonadon yurib o'rganildi. Bu kabi amaliyotlar, fuqarolar bilan o'zaro aloqani mustahkamlash va mahalliy muammolarni hal etishda samarali yechimlar ishlab chiqishga yordam beradi. Tuman hokimi va sektor rahbarlarining harakatlari natijasida fuqarolarning ishonchi oshishi va davlat organlariga bo'lgan qarashi o'zgarmoqda. Bu jarayon davomida fuqarolarning ehtiyojlarini, muammolarini va takliflarini bevosita eshitib, fuqarolarning muammolarini hal etish bo'yicha aniq chora-tadbirlar belgilanib olindi. Telegram | Web-site | Facebook
Show all...
“Энергия ресурсларини тежаш ва муқобил энергия манбаларининг афзалликлари” мавзусида семинар ўтказилди Янгиер шаҳридаги “Karmenta Yan Teks” МЧЖда бўлиб ўтган семинарда сектор раҳбарлари, соҳа мутахассислари ҳамда 300 га яқин хўжалик юритувчи субъектлар ва йирик ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари иштирок этди. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сирдарё ҳудудий филиали, “Худудгаз Сирдарё” газ таъминоти филиали масъуллари томонидан қайта тикланувчи энергия манбалари, уларни ўрнатган истеъмолчиларга берилаётган имтиёзлар, гидроколлекторлар, конденсатор батареялари ва тежамкор ёндиргич ускуналарининг афзалликлари ҳақида тақдимот қилинди. Қайд этилдики, қуёш панелини ўрнатган жисмоний шахслар 3 йил, тадбиркорлик субъектлари 10 йил давомида ер ва мулк солиғидан озод этилади. Ўз навбатида, жисмоний шахслар қуёш панелларини 3 йил муддатга фоизсиз, бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиши, тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлардан фойдаланиши мумкин. Вилоят ҳокими энергия тежамкорлигини ошириш, “яшил” энергетикага ўтиш борасидаги саъй-ҳаракатлар бугуннинг талаби, эртанинг кафолати эканлигини таъкидлади. Семинар давомида сўз олган “Karmenta Yan Teks” МЧЖ раҳбари тажрибасидан келиб чиқиб, йиғилганларни муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга чақирди.
- Пахта толасидан мато ишлаб чиқарамиз. Бунинг учун катта миқдорда электр энергияси сарфланади. Қуёш панелининг афзаллигини билиб, шу йилнинг апрель ойида қуввати 270 кВт/соат бўлган қуёш панели ўрнатдик. Фойдасини сезяпмиз, – дейди Акром Хайдаров. – Мен ўз шахсий тажрибамдан келиб чиқиб, ҳамкасбларимни ҳам ишлаб чиқаришда муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга чорлаб қоламан.
Айни пайтда корхонага сарфланаётган электр энергияси тўлиқ қуёш панеллари ёрдамида қопланмоқда. Қолаверса, ҳар ойда давлатга 21 минг кВт/соатгача ток сотиб, қўшимча 15 миллион сўм даромад ҳам қилиняпти. Якунда мавзу доирасида ўзаро фикрлар алмашилди. Тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутасаддилардан жавоб олдилар. Sirdaryo.uz |Telegram | Facebook | Instagram
Show all...
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.