cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Vodiy24.uz | Расмий канали

Vodiy24.uz интернет-сайти расмий ОАВ, гувоҳнома № 1261 Telegram: t.me/vodiy24official Facebook: fb.com/vodiy24.uz Instagram: instagram.com/vodiy24_uz YouTube: https://youtube.com/@vodiy24_uzb?s Мурожаат учун: @muqtadir_70 Тел: 976250770

Show more
Advertising posts
1 464
Subscribers
+424 hours
-67 days
-6930 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

00:29
Video unavailable
Қорақалпоғистонда 1-синф ўқувчиси дарсдан куч ишлатиб олиб чиқиб кетилди Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманидаги мактабларнинг бирида уч киши синфга бостириб кириб, болани мажбуран олиб чиқиб кетгани акс этган видео тарқалди. Болалар омбудсмани мазкур ҳолат ўрганилаётганини маълум қилди. Аниқланишича, 5 сентябрь куни Элликқалъа туманидаги 28-мактабнинг 1-синф ўқувчиси бўлган бола Х.Ё.нинг онаси С.Ш. дарс жараёнини бузган ҳолда синфга кириб бориб, ўқитувчи уни тўхтатишга уринишига қарамасдан, куч ишлатиб мажбуран ўғлини синфдан олиб кетган. Ҳолат юзасидан С.Ш. ва бошқа шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид тегишли ҳужжатлар тўпланиб, судга юборилган. 20 сентябрь куни мазкур иш судда кўриб чиқилади. 👉Vodiy24.uz расмий канали
Show all...
0.1.mp42.30 MB
👍 1
Photo unavailable
Андижонда ижтимоий тармоқ орқали диний материаллар тарқатган шахсларнинг қимматбаҳо телефонлари синдирилди Андижон шаҳрида яшовчи 4 нафар фуқаро интернет ижтимоий тармоқлари орқали турли диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тарқатиб келган. Суд қарорларига биноан МИБ томонидан йўқ қилиш тадбири ўтказилиб, ҳуқуқбузарларга тегишли “Iphone 14 pro max”, “Samsung С 21 ультра”, “Samsung А 33” ҳамда “Редми ноте Т 9” русумли уяли алоқа воситалари тегишли тартибда яроқсизлантирилган. 👉Vodiy24.uz расмий канали
Show all...
01:00
Video unavailable
Бекорга пул сарфлаб, болангизни қийнаманг! Миллионларни сарфлаб ёш бола оёғидаги Х ёки Y образликни массаж билан даволаётган оналар диққатига: Массажнинг суяк шаклини ўзгатиришга ҳеч қанақа таъсири ва фойдаси йўқ. Чорани массаждан қидирманг, болани қийнаманг! 👉Vodiy24.uz расмий канали
Show all...
11.77 MB
00:11
Video unavailable
Бугун Фарғона шаҳрига табиий газ етказиб берилади Ҳозирда, Фарғона шаҳрида газ тармоқларида таъмирлаш ишлари якунланди. Бугун, 20 сентябрь соат 17:00 дан бошлаб, табиий газ етказиб берилиши бошланади. Шу муносабат билан қуйидаги қоидаларга қатъий риоя қилишингиз сўралади: • Газ ускуналаридан фойдаланишдан олдин хонадонингиздаги барча газ қувури ёки ускунасидаги жўмракларнинг ёпиқлигига ишонч ҳосил қилинг; • Сўнгра, гугурт ёқиш ва газ ускунанинг жўмрагини очинг; • Агар уйда газ ҳидини сезсангиз ўт ёқманг, ёритувчи ҳамда бошқа электр асбобларидан фойдаланманг ёки ёқилган бўлса ўчирманг, ойна ва эшикларни очиб хонани шамоллатинг; • Зудлик билан оила аъзоларингизни ташқарига олиб чиқиб, газ таъминоти авария диспетчерлик хизматига ҳабар беринг 📞1104; 👉Vodiy24.uz расмий канали
Show all...
3.63 MB
👍 3
03:56
Video unavailable
Бизнесни ривожлантириш банкининг Марғилондаги филиалидан кредит олган фуқаро мурожаати Диёрбек Рўзибоев исмли мурожаатчининг айтишича, 16 сентябрь куни БРБдан 11 млн сўм кредит олган. Кредитни банк пластик картасига тушириб берилган. Эртаси куни пластикдан 10 млн 500 минг сўм пулни номаълум шахслар ечиб олган. Фуқаро ИИБга мурожаат қилган. Банкка ҳам ҳолатни маълум қилган. 👉Vodiy24.uz расмий канали
Show all...
48.99 MB
👍 1
Photo unavailable
Судьялик қасамёди ва судьялар одоби кодекси талабларини бузган 19 нафар судья лавозимидан озод қилинди Бу ҳақида судьялар корпусини шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, халқаро ҳамкорлик ва миллий тажрибалар ҳақида АОКАда Судьялар олий кенгаши мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди. Батафсил:👉 https://vodiy24.uz/oz/blog/3661 👉Vodiy24.uz расмий канали
Show all...
Photo unavailable
Россияда мигрантлар ҳуқуқи кескин чекланмоқда Россия ҳозирда мамлакатда ноқонуний бўлиб турган хорижликларнинг реестрини тузмоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовой “Коммерсанть” нашрига берган интервьюсида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу реестрга киритилганидан кейин мигрантлар транспорт воситаларини бошқариш, банк хизматларидан фойдаланиш, мулкни рўйхатга олиш, никоҳ тузиш ва бекор қилиш, болаларни боғча ва мактабларга рўйхатдан ўтказиш имконидан фойдалана олмайди. Аввалроқ, Россиянинг Москва вилоятида 2025 йилнинг январидан бошлаб хорижликларнинг спорт, маданият, ҳордиқ чиқариш, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида патент бўйича ишлаши тақиқланиши хабар қилинган эди. Маълумот учун, миграция ахборот тизимига киритилган Россиядаги чет эл фуқароларининг сони 6 174 777 нафарга етган. Бу Россия аҳолисининг тахминан 4,2 фоизини ташкил қилади. 2023 йилда мигрантлар сони 8,5 миллиондан ортиқни ташкил этганди. 👉Vodiy24.uz расмий канали
Show all...
👍 4
Photo unavailable
Андижонда тадбиркордан 20 млн сўм олган "электросеть" ходимлари ушланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хўжаобод тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда туман электр тармоқлари корхонаси муҳандиси Ш.В. “Х.Т.” МЧЖга қарашли умумий овқатланиш ошхонасида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатномани йўқ қилиб бериш эвазига корхона раҳбари Х.Т.нинг 20 млн сўмини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ филиали маъмурий биноси олдида давом этган тадбирда, Хўжаобод ЭТКнинг яна бир муҳандиси А.А. муҳандис Ш.В.дан 20 млн сўмни олиб, шундан 5 млн сўмини қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 👉Vodiy24.uz расмий канали
Show all...
Photo unavailable
«INBAZAR» тугатилиш жараёнида «INBAZAR» МЧЖ тадбиркорлик субъекти сифатида 2020 йил 7 фервраль куни рўйхтатдан ўтган. Муратов Хикматулла Хабибуллаевич МЧЖ раҳбари ва таъсисчиси (13,20% улуш эгаси) ҳисобланади. МЧЖнинг 86,80 фоиз улушига Холматов Омабдек Собиржон ўғли эгалик қилади. 2024 йил 16 сентябрь куни ҳолатига «INBAZAR» МЧЖнинг фаоллик ҳолати «фаолият кўрсатаётган» бўлган. stat.uz’нинг 19 сентябрь кунги маълумотига кўра, МЧЖнинг ҳолати «фаолият кўрсатмаётган» ҳолатга ўзгартирилган. Шунингдек, бир қатор очиқ манбаларда 18 сентябрь куни «INBAZAR» МЧЖнинг ҳолатига ўзгартириш киритилиб, «тугатилиш жараёнида» эканлиги қайд этилган. 👉Vodiy24.uz расмий канали
Show all...
👍 2
00:55
Video unavailable
Интернетдаги ёзишмалар далил сифатида қабул қилиниши мумкин Сенатда кўрилган қонунга кўра, эндиликда электрон маълумотлардан далил сифатида фойдаланилади. Маълум бўлишича, интернетдаги барча ёзишмалар, маълумотлар адреси ва вақти билан доимий сақланади. 👉Vodiy24.uz расмий канали
Show all...
3.55 MB
👍 1
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.