cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ

Advertising posts
15 632
Subscribers
-1124 hours
+10 1797 days
+10 25130 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Жиззахдаги ASL-NUR клиникасида юз берган ҳолат. Аслида муҳтожлик энг ёмон нарса. Ўлганни устига тепгандек муомала ҳам жуда қўпол. Беморнинг олдида бақир-чақир қилиш жуда ҳам хунук ва ачинарли ҳолат. Афсус, пулни деб одамгарчиликдан чиқиб кетишибди.. Инсонийликни унутмаслик керак... Guzal Nazarqosimova ёзмоқда: "Бу воқеалар август ойининг охирги кунларида бўлди. Бемор ҳақида ижтимоий тармоқда маълум қилганимиздан кейин Жиззах вилояти ҳокими ташаббуси билан пул бериладиган бўлди. Бемор шифохонага ётган куни давлат томонидан бериладиган пул тушмади. Кечаси бемор оғриққа чидолмай йиғлаб телефон қилди, пул тушмагани учун бугун қарашмаган экан.Кечаси бўлишига қарамай илтимос билан шифокорга чиқдим, эрталаб нақд пул обораман, деб Врач молиявий масалага аралашмаслигини, видеодаги аёлдан илтимос қилишим кераклигини айтди. Видеодаги аёл эса, пули йўқ бемор билан бошини оғритмай, беморни обчиқиб кетишимизни айтди. Эрталаб пул билан бордим, ва кассирдан бугалтерни боғлаб беришни, пул тушмагани сабабини билмоқчилигимни айтди. Кассир: - Сен ким бўлибсанки, бизни бухгалтер билан гаплашасан, деди. Мен: - Бухгалтер билан телефонда гаплашиш учун қанақа амалдор бўлишим керак, дедим. Бу аёл келиб бухгалтер билан гаплаштирди ва беморни олиб кетишимизни талаб қилиб туриб олди. Беморнинг аҳволига қарамасдан хонасидан чақириб чиқди ва беморнинг олдида шу суҳбатлар бўлди. Бир ёши катта шифокор ўртага тушди, ҳоли қолганимизда кечирим сўради ва ўзини раҳбар деб таништирди, ваҳоланки ёлғончи экан, бу аёлнинг гапига қараганда. Эртасига ўша киши мени чақириб, беморнинг аҳволи оғир, соя 62 чиқди, қизил бўрича белгилари бор деди. Тамом бўлдик, дам олиш куни бўлишига қарамай ордер тайёрладик. Ваҳоланки, бу анализлар ҳам, ташхис ҳам ёлғон бўлиб чиқди. Соя 62 эмас, бор йўғи 11 экан. Қизил бўричанинг эса умуман белгилари йўқ экан. Йиллар давомида ревматоидный артрит билан оғриган беморни даволаган врач ҳам соҳаси бўйича ревматолог эмаслигини эшитдик. Шунга қарамасдан қайта қайта беморни қабул қилаверган. Видеодаги зўравон врач камерасиз хонада сенсираб таҳдид қилаётганини съёмка қилаётганимда куч ишлатиб телефонимни олиб қўйгани саҳнаси кейинги видеода. (Ўзига ишонса нега съёмкадан қўрқади?) Токи, шахсийдан чиқиб ҳақоратлари ва таҳдидларини давом эттирмагунга қадар буларни оммага чиқармоқчи эмасдим, бу ёғига халқ баҳо берсин. Соғлиқни сақлаш вазирлигига эса, албатта аризалар киритилди. УСТОЗЛАР, ҚАДРЛИКЛАРИМ!!! Жонингизни авайланг, бошингизга кун тушса жонингизга ким оро киради? Худоси пул бўлган мана бунга ўхшаган нусхалар эса тадбиркор ниқоби билан беморларга нотўғри ташхис қўйиб, пулини шилиб ётишибди. Ўзлари тан олаётгандек, бемор охирги йилларда шу ерда ётиб даволанган ва аҳволи фақат оғирлашган. Керагидан кўп гормонлар билан суяклар мўртлашиб кетган. Орқама орқа нотўғри иш қилаётган бундай сохта тадбиркор-клиникалардан фуқаролар қандай ҳимоялансин...?! Алоқадор мутасаддилар бу ҳолатларга эътибор қаратиши учун нима қилиш керак? " https://t.me/XalqNazorati
Show all...
😱 4😢 3
11.00 MB
4.39 KB
01:19
Video unavailableShow in Telegram
“Айрим бойларнинг боласи Эл-юрт умиди жамғармаси ҳисобидан чет элга ўқишга кетмоқда” – Баҳодир Ғаниев
Show all...
1.67 MB
👍 3
00:22
Video unavailableShow in Telegram
Таҳсинга сазовор ҳаракатлар ва тезкорлик учун раҳмат айтамиз Бугун, тушга яқин танқидий руҳдаги мақола эълон қилинган эди. Ҳолат зудлик билан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ томонидан назоратга олиниб, қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, профилактик суҳбат амалга оширилди.
Show all...
7.94 MB
👍 11👏 1
Манави Тошкентнинг “Сквер”и атрофидаги йўлга боқинг. Беш полосали бу йўлнинг “Уголок табака” олдидаги қисмида тўхташ мумкин экану, 50 метрдан кейин тақиқланган. Қани бу ерда мантиқ? Дўстлар айтингларчи, бу белгини қўйишдан мақсадларинг нима? Агар йўлнинг қолган қисмида ҳам автомашинамизни парковка қилсак кимга нима зарар етади? Тошкент шаҳар ЙҲХБ бу мантиқсизликни бартараф этади деган умиддамиз.
Show all...
👍 9
01:40
Video unavailableShow in Telegram
Деҳқонлардан "доля" олаётган ким экан...?! Қашқадарё вилоят Қамаши тумани Калинин чорраҳасидаги деҳқонлар норозилигига сабабчи бўлган 25.08.2024 йилдаги ҳолат. Бозор ҳудуди торлигидан кўчада савдо қиладиган деҳқонлардан улуш олинар экан. 20.09.2024 й. @ Рахмат Дурсаев
Show all...
26.67 MB
👍 2😱 1
00:23
Video unavailableShow in Telegram
ЙҲХБ ходимлари “протокол планини” роса бажарадиган кўча бўлганда... Амир Темур шох кўчаси ҳамда Ислом Каримов кўчалари кесишмасидан Вестминистр университети бўйлаб кирадиган кўчадан охирги икки ой ичида автомашинада юришнинг деярли имкони қолмади. Ушбу кўча тор ҳамда бир томонлама автомашина қатновига рухсат берилган бўлишига қарамасдан, автомашиналар қарама-қарши йўналишда юриши ва кўчанинг ўртасигача автомашиналар қолдирилиши оқибатида ҳар куни “Мега тирбандлик” юзага келмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимларидан ушбу ҳолатни ўрганиб, тегишли чора кўришларини сўраб қоламиз.
Show all...
8.18 MB
👍 3
Repost from Raqobat qo‘mitasi
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ “ТОЗА ҲУДУД” ДУКГА ОРТИҚЧА ОЛИНГАН 3,2 МЛРД СЎМ МАБЛАҒНИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА ҚАЙТАРИШ БЎЙИЧА КЎРСАТМА БЕРИЛДИ ✈️ Рақобат қўмитасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси 2024 йил II-ярим йиллик иш режасига мувофиқ Сурхондарё вилояти “Тоза ҳудуд” ДУКда аҳолига маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилаётган хизматлар сифати ва ҳолати ҳамда истеъмолчилардан кўрсатилмаган хизматлар учун пул олиш ҳолати юзасидан ўрганиш ўтказди. 🎹 Ўрганиш ва таҳлилларда мазкур вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК мавжуд тартиб-қоидаларга риоя қилмаган ҳолда, яъни тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилмасдан (тасдиқламасдан) ёки келишиб олмасдан қўлланилиши натижасида 522,6 млн сўм, кўрсатилмаган хизмат учун 2,7 млрд сўм, жами 3,2 млрд сўм миқдорида ортиқча даромад олинганлиги ҳолати аниқланди. 🚛 Юқоридагиларга кўра, ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 722-сонли қарори билан тасдиқланган Низоми талаблари бузилганлиги аломатлари билан хизмат кўрсатувчи ташкилотга (“Тоза ҳудуд” ДУК) нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилди. 🔍 Шунингдек, 3,2 млрд сўмдан ортиқ маблағни истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди. Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz 🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | ❌ twitter
Show all...
👍 7
Repost from N/a
«Тийиб туриш тизимлари қачон ишлайди? Қачонки элита ўшани ўзи учун ёзса. Агар элита халқ учун конституция ёзса ва ўзи учун истисно қилса, демак, бу ишламайди» ©Дуглас Нортдан https://t.me/manifestcanal
Show all...
👍 11🫡 2🤝 1
Repost from GENERALISSIMUS
00:42
Video unavailableShow in Telegram
Xohlagan odamni xohlaganidek tadbir uyushtirib qamoqqa tiqishlari mumkin. @generalissimo_marshal
Show all...
d60646893acaaabfdf49d03b4afe864f.mp44.11 MB
😱 13👌 3👍 1😢 1
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.