cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

РОМИТАННОМА

Show more
Advertising posts
2 103
Subscribers
+624 hours
+277 days
+7830 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Бир марта тушкунликка тушиш тана учун қанчалик зарарли? Сиз билмайсиз стресс ва тушкунлик танамиз учун қанчалик таъсир қилиши ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз! ● Бош оғриғининг кучайиши, ● Суякларнинг заифлашиши, ● Кўришнинг заифлиги, ● Иммунитет тизимининг заифлиги, ● Қон томирлари, юрак хуружи ва саратон хавфини оширади, ● Овқат ҳазм қилиш муаммолари, ● Уйқу бузилиши, ● Юрак муаммолари, ● Қон босимининг ошиши сизда кузатилиши мумкун.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Диққат, танлов! "УСТОЗИМГА ТАЪЗИМ ҚИЛАМАН!" Азиз муштарийлар! 1-октябрь--Ўқитувчилар ва мураббийлар куни олдидан "Ромитаннома" газетаси муҳарририяти ва Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорликда "Устозимга таъзим қиламан!" номли мақолалар танловини эълон қилади. Танловда етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган кишилар иштирок этиши мумкин. Боғча, мактаб, олийгоҳ, иш жойингиз, ҳаётда сизга устозлик қилган мўътабар инсонлар ҳақидаги энг яхши, деб топилган мақолалар ёритиб борилади. Пишиқ, пухта, бадиий ёндошилган, самимий мақолалар муаллифлари тақдирланади. Танловга қатнашишга шошилинг! Танлов байрам арафасида якунланади. "Ромитаннома" газетаси муҳарририяти. Мактабгача ва мактаб таълими бўлими. Эслатиб ўтамиз, мақолаларни 90-614 19 02 рақамидаги телеграмм орқали жўнатинг.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
СИЗНИ, ПАХТАЗОР ЧОРЛАЙДИ! Куз саховати тароватли. Далаларимиз оппоқ нурга чўлғанган. Деҳқонларимиз пешона тери эвазига етилган пахта чаман-чаман очилиб, термоққа имлайди. Азиз тумандошлар! Бўш вақти бўлганларни йиғим-теримга таклиф этамиз! Бу оилангиз даромади учун ҳам манфаат дегани! Ҳар куни туман ҳокимлиги олдидан махсус автобуслар сизни пахтазорга элтиб келтиради. Терилган пахта пуллари вақтида тўланиб борилади. Шошилинг! Имконни қўлдан берманг!
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Photo unavailableShow in Telegram
Боғ оралаб... П И Ш И Қ Ч И Л И К Маманазар аканинг умри мевазорлар оралаб ўтяпти. Шафтоли, беҳи, хурмо, ёнғоқ, олма, нок, олхўри, зардолу... етиштириб ўтаётган умри болга айланиб бормоқда. Айни чоғда Ҳазорбоғдаги "Гули Хушнуд Фирдавф" боғдорчилик фермер хўжалигида пишиқчилик. Ҳар куни турнақатор машиналар боғ меваларини бозорлар томон элтади. Минглаб одамлар татийдиган шарбат мисоли мевалар Маманазар акага дуо бўлиб қайтади. --Мана бу ёнғоқ кўчатларини бултур қургандим, мева берди. Мағзи тўқ, пўчоғи юпқа, серҳосил--дейди боғбон. Боғ оралаймиз. Шафтолининг шохлари ларзон. Ўндан ортиқ навли шафтоли дарахтлари мевасига қараб завқланади киши. Боғбон меҳнати ҳам худди дарахтлардаги мевалари мисоли қадрди, ёруғ ва мазмунлидир. Маманазар боғбоннинг боғлар ичида кечаётган фаолияти омадли бўлсин!

Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.