cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Abror Zohidov

SSS yoki saytlarga sig'magan so'zlar... Muallif: Abror Zohidov Murojaat uchun: @Abror_Zohidov Инстаграм: instagram.com/abrorzohidov1

Show more
Advertising posts
1 810
Subscribers
+124 hours
+17 days
+6430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

02:31
Video unavailableShow in Telegram
🔥 “Новостройкачи”лар қандай қилиб оммани чалғитишяпти? • Биринчидан – ҳаммасида бир хил касал: нарх айтмаслик! Ҳар қандай мулкка қизиқишнинг биринчи шарти нарх. Тўғри, алоҳида суҳбатда деталлар аниқланади. Лекин харидор нарх ориентирисиз қадам босмайди; • Иккинчиси – тайёр макетни кўрсатиб, уйлардан бирини олиш иллюзияси. Аслида ҳали ҳатто котлован ҳам қазилмаган бўлади. Яна деярли ҳаммаси уйни кечикиб топширади; • Учинчиси – аниқ манзилни кўрсатмаслик, “шаҳар маркази” деб алдаш. “Юнусободда” дегани билан боғланиб кўрсам, бетонкадан нарида, вилоят ҳудудида экан. “Юнусобод бизга жуда яқин” дейди яна; • Тўртинчи ва энг жиддийси – “60-70 млн сўм тўланг ва хонадон соҳиби бўлинг!”, деган ҳавойи гаплар айтишади. Аслида бу бошланғич тўловлиги, яна икки-уч йил қурилиш давомида пул тўланиши ва кадастр чиққандан кейин катта тўлов бўлишини яширишади. Жаҳлни чиқаради бу! ❓Албатта, реклама қонунчилигида муболағага йўл берилган. Лекин интернетда очиқдан-очиқ чалғитиш ва ёлғонлар кетяпти. Ўзи “новостройка”лар бўйича биринчи бериладиган савол – “Мошенникмасми?”. ✅ Шундай пайтда чалғитиш ўрнига максимал очиқ тушунтиринглар, барака топкурлар! Аброр Зоҳидов Телеграм | Инстаграм
Show all...
21.67 MB
💯 38👍 27🔥 3🤗 1
00:50
Video unavailableShow in Telegram
🤝 Танишиб олинг – бу Солиҳабону! ☘️ Тўрт яшарлик бу қизалоқ шунақа қувноқ, шунақа ширинки, ҳатто оққондек ўта оғир дардни ҳам жилмайиб енгиб юборди, десам ишонаверинглар. 🖌 Солиҳа "Сен кучлисан" лойиҳаси тадбирларининг энг фаол иштирокчиси. Вилоятларда, ҳатто Туркияда ўтказилган кўргазмаларда ўз суратлари ва рақслари билан иштирок этган қизгина бу. 🍃 Уни ҳар доим чиройли кийинтириб қўядиган, нима деса кўнглига қарайдиган онажониси бугун эрталаб хабар жўнатибди: “Биз охирги муолажаларимизни, химияларимизни олдик, таҳлилларни топширдик. Ҳаммаси яхши чиқди. Сизларга ҳам раҳмат!”. ✅Болажоннинг соғайиб кетиши Аллоҳнинг улкан марҳамати. Барча беморларга бундай неъмат насиб қилсин! 🙋‍♂️ Фахрланаман!!! Аброр Зоҳидов Телеграм | Инстаграм
Show all...
0918(1).mp471.65 MB
69👍 27🔥 13😍 7👏 2🤗 2
Photo unavailableShow in Telegram
🔥 18+ ✅ ✍️ Бир воқеа ҳақида ёзмоқчиман, фақат маънавиятсиз деманглар 💵 Насия, қарз ва муддатли тўловлар ҳаётимизга нақадар чуқур кириб кетгани ҳақида қизиқарли факт буям. 🤷🏻‍♂️ Хуллас бир йигит “моддий манфаат эвазига кўнгил хушловчи” аёлнинг хизматидан фойдаланибди ва келишилган 300 минг сўмни кейин берадиган бўлибди. Фақат пишиқлик қилиб, ўзи нозик жойда ишлашини ҳисобга олиб ўртоғининг, менинг улфатимнинг телефон рақамини қарз дафтарга ёздирибди. 🤷‍♀️ Табиийки қарзини узмаган. Яқинда у аёл умумий дўстимизга телефон қилиб роса жаврабди. Яна нима дермиш денг – “Тез етказинг, бўлмаса уйингизгача бораман. Бировнинг ҳақи бировга буюрмайди, Худодан қўрқинг” дебди шанғиллаб😄. ☺️ Ашнақа! Аброр Зоҳидов Телеграм | Инстаграм
Show all...
🤣 54😱 17👍 3🤔 2 1😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
😄Тиззага етадиган кастимлар, қопдек шимлар киймаганлар менга модадан гапирмасада... (Суратда марҳум ҳофиз Охунжон Мадалиев) Аброр Зоҳидов
Show all...
🤣 41👍 21😍 2🤗 1
Photo unavailableShow in Telegram
Усталаримиздан бир шингил 😁
Show all...
😁 44👍 4 2 2 1
01:12
Video unavailableShow in Telegram
✍️ Ўтмишига тош отганни уриш керак "Қаро туш" деб эслагандан юз буриш керак Маддоҳлардан нарироқда юриш керак Суриш керак, болажоним, суриш керак... Аброр Зоҳидов Телеграм | Инстаграм
Show all...
IMG_4597.MP46.28 MB
👍 41👏 5🤝 3😢 2🕊 2😁 1
03:56
Video unavailableShow in Telegram
👁 Самарқандда портлаган уй менинг биринчи уйим эди... 🏬 Илк сотиб олган уйим ҳақидаги ҳикояларни кўпчилик эшитган а? Жуда қийинчилик билан олганим, ичига кириб йиғлаганим... 🔥 Самарқандда портлаган Беруний кўчасидаги 86-уйнинг 87-хонадони менинг биринчи уйим эди... Жуда файзли қилиб таъмирлагандим. Шу ерда уйланганман, илк фарзандим – ўғлим Сардорбек хоналарида тетапоя бўлган, "сотаман" деганимда меҳри тушиб қолган аям қарши чиққан, 1300 долларга олиб 7000 га сотганим айнан шу уй эди. 💥 Портлаш ортидан бузиб ташланаётгани шунчаки даҳшат. Мен ўз хотираларим учун шунча ачиняпман, у ерда яшаётганларнинг ҳоли не кечди экан. Бекорга бало-қазолардан омонлик сўралмайди. Аброр Зоҳидов Телеграм | Инстаграм
Show all...
вв.mp432.11 MB
👍 17😢 16 3🔥 3🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
🛬 Анчадан бери хорижда юрган укам эртага учиб келяпти – Нима "заказ" қилиб қўяй – ошми, чўпончами, балиқми?" сўрадим ундан. – Ошнинг устига балиқ қўйдириб, тагига чўпонча солдиринг – дейди))) 🥗 Чинданам ўзбек таомлари беқиёс. Сал-пал юрт кезиб қўйган одамнинг гапларига ишонинг! Аброр Зоҳидов @az_sss Инстаграм
Show all...
😁 37👍 9🔥 6🎉 1
Photo unavailableShow in Telegram
✍️ Ўқитувчисиз, сизга ўргатишнинг ҳожати йўқ 🙋‍♂️Таълимга, тарбияга оид муаммоларни, ўзингиз дуч келаётган қийинчиликларни эркин тарзда ёзинг. Фақат шахсингиз сир тутилиши керак бўлса, алоҳида билдиринг. 🖌Хатни https://t.me/Abror_Zohidov телеграмга йўлланг. Ўзаро баҳслардан ҳам мақолада фойдаланилади. Мақолам қандайдир муаммони ечиб бера олмас, лекин ҳеч бўлмаганда юрагингиздаги дардлар тўкилишига ҳисса қўшар, деган умиддаман. 🍃 Мазмунли хатларни кутаман. Раҳмат! Аброр Зоҳидов
Show all...
👍 37 3🤝 1
Photo unavailableShow in Telegram
🍃 Ҳозиргина бўлган суҳбат: – Ака, талабаларга марказроқда ижара уй борми? Ўғил болалармиз, 7 кишимиз, 300 долларга керак. – Йўқ. Очиғи, бу шартлар ва нархга излаб вақтингизни кетказманг. Бу нархга чеккароқда ва ёш оилага ҳам топиш қийин. – Бор, фақат “болларга бермаймиз” дейишяпти. – Унда “бор” деб айтиш мумкинми? – ... 🤷🏻‍♂️ Нарх арзон бўлишини ва ҳамма талабаларга жой беришини мен ҳам хоҳлайман. Лекин истакларимизни бозор реаллигига мослаштирмасак, шунчаки вақтимизни кетказамиз Аброр Зоҳидов @az_sss Инстаграм
Show all...
👍 20🤝 3💯 2
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.