cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

📚"ОҚОЛТИН ОВОЗИ" газетаси

Оқолтин туман хокимлиги газетаси.

Show more
Advertising posts
215
Subscribers
+1024 hours
+127 days
+1530 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
#Ҳуррият_газетаси 📱 ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚМИ, ҚАРМОҚМИ? Кичкинагина митти темир қутича бераётган ахборот кўлами жуда катта. Қақраб ётган чўл сувни қандай тортиб олса, миямиз ҳам керакли-кераксиз ахборотни шундай тортиб олади. Машҳур қирғиз адиби Чингиз Айтматов айтганидек, ошқозон мияга қараганда ақллироқ, чунки ошқозон кераксиз нарсани қайтариб чиқаради, мия эса ҳар қандай ярамас нарсани ҳам ютиб юбораверади. Ижтимоий тармоқ биз учун ҳамма нарса: чексиз маълумотлар базаси, дўстлашиш майдони, янгиликлар улашувчи восита, ўйинлар олами, янги билимлар калити, реклама, бизнес учун катта имкониятлар эшиги. Афзалликларини санасак, тугамайди. Интернет ҳар бир соҳа учун муҳим аҳамият касб эта бошлади, чунки глобаллашув асрида яшаяпмиз. 🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)Бизни кузатиб боринг Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
Show all...
МЕНДА САВОЛ БОР... Шартнома пули тўлаб берилади — “Ёшлар дафтари”да ишсиз сифатида рўйхатда тураман. Йил бошида моддий аҳволим оғирлигини ҳисобга олиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорда бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди. Август ойи охирида олий ўқув юртига шартнома асосида талабаликка тавсия этилдим. Ёшлар етакчисига шартнома маблағини тўлашда ёрдам сўраб мурожаат қилсам бўладими? Ёки йил бошида кўрсатилган кўмак сабабли менга маблағ ажратилмайдими? — Бу саволга “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори орқали жавоб топиш мумкин. Унга кўра, бу каби ёрдам туман (шаҳар) “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатилади. Жумладан, “Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизларга бериладиган кўмак турлари қаторида моддий аҳволи оғир ёшларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади. Сизга шу тартиб асосида моддий ёрдам берилган. А. Зиёев, Туман Адлия бўлими бошлиғи. https://t.me/Oqoltin_ovozi
Show all...
Маблағ етмаса, имтиёзли кредит кечикадими?Оилавий тадбиркорлик фаолиятимни йўлга қўйиш учун имтиёзли кредит олмоқчиман. Ҳоким ёрдамчиси аризам асосида маблағ ажратиш маҳаллага бериладиган ресурсга боғлиқлигини айтди. Агар маблағ етарли бўлмаса, кредит олишим кечикиши мумкин экан. Айтингчи, тавсия асосида берилаётган кредит учун маҳаллаларга ўрнатилган ресурс(лимит)лар қандай шакллантирилади? — Бу масала “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори билан тартибга солинган. Қарорнинг 11-бандида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари ҳамда сектор раҳбарларига тижорат банклари билан биргаликда дастурлар бўйича ажратилган кредитларнинг уларни сўндириш графигига мувофиқ белгиланган муддатларда қайтарилиши вазифаси юклатилган. "Маҳалла" газетасидан олинди. https://t.me/Oqoltin_ovozi
Show all...
❗️Иш ҳақи миқдори оширилади 2024 йил 1 октябрдан бошлаб: ▪️бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади. ▪️бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади. Шунингдек: ➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм; ➖ базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланади. А. Зиёев, Туман Адлия бўлими бошлиғи
Show all...
00:55
Video unavailableShow in Telegram
#диққат #тарқатинг Интернетдаги барча ёзишмалар, маълумотлар адреси ва вақти билан доимий сақланар экан. Сенатда кўрилган қонунга кўра электрон маълумотлардан далил сифатида фойдаланилади. Мессенжерлар орқали хабар юбориш, расм видео ва пул айланмаларида эҳтиёт бўламиз. Ҳаттоки комментда ёзганларингиз ҳам сизга қарши гувоҳлик бериши мумкин. Яқинларни огоҳлантириб қўйинг. https://t.me/Oqoltin_ovozi
Show all...
3.55 MB
Photo unavailableShow in Telegram
👍 Камбағалликни фақат пул тарқатиш, нафақа тўлаш билан ҳал қилиб бўлмайди 🔍Бунинг учун камбағал оила аъзоларини ўқитиш, касбга ўргатиш ва иш билан таъминлаш муҳим. 🔍Қаҳрамон Қуронбоев Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси, сиёсий фанлар доктори, профессор https://t.me/Oqoltin_ovozi
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Натижа шуки, олам бир тоғга ўхшайди. Яхши ёки ёмон сўзингнинг акси ўзингга, фақат ўзингга қайтади. Мен яхши гап айтган эдим, тоғ ёмон жавоб қайтарди, дея олмайсан. Бу — имконсиз. Чунки тоғда булбул сайраса, акс-садо бўлиб ҳеч қачон эшак ёки қарғанинг овози қайтмайди. Акс-садо эшакнинг овозими, демак, билгилки, бу ёқда ҳанграган ҳам эшакдир. Жалолиддин Румий @piskenthayoti
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
БИР УМРЛИК БАХТ КАФОЛАТИ Бир киши донишманддан: "Фарзандим хурсанд бўлиши учун нима совға қилай?" деб сўради. Донишманд: “Агар қанд берсанг, бола бир кун хурсанд бўлади, эртасига таъмини унутади. Ўйинчоқ олиб берсанг, бир ҳафта қувонади. Тулпор от мингизсанг, бир ойдан кейин уни қирчанғи қаторида кўради. Сен фарзандим хурсанд бўлсин десанг. Халтасига китоб солиб қўй, шундай қилсанг, у бир умрга бахтли бўлади...” дебди. @piskenthayoti
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
2000 сўм турадиган бу дори танангиздаги барча касалликларга тўн кийдириб организмингиздан ташқарига чиқариб юборади❗ Қўшимчасига бу дори сизни озиш ва ёшариш бўйича жаҳон чемпиони қилади. Юзингиздаги сизга ёқмайдиган ҳар қандай ажин ва доғларни гумдон қилади. Ҳар яхшини - бир ёмони бор дегандек: бу дорини ичишни бошласангиз гўзаллашиб эрингиз танимай қолиши мумкин 😉 2000 сўмни чўнтагингизга солиб аптекага киринг ва Фаоллаштирилган кўмир (угол) сотиб олинг. Бу дори воситасидан тўғри фойдаланиш нафақат 20 млн балки бундан хам кўп миқдордаги пулингизни тежайди. Фаоллаштирилган кўмир организмда қуйидаги 🔟 асосий ишни бажаради: 1⃣  Жигарни токсинлар ва бошқа зарарли кимёвий бирикмалардан тозалайди. Жигар марказий тозаловчи аъзо хисобланади. Бир кунда 10 г угол истеъмол қилиш жигарга борадиган зарарли моддалар миқдорини 5 марта камайтиради. 2⃣ Буйраклар саломатлигини сақлайди. Угол организмни карбамид ва бошқа сийдик токсинларидан тозалайди. 3⃣ Тишларни садафдек оқартиради: Тиш чоткасига активлаштирилган кўмирни майдалаб сепиб, ҳафтасига 2-3 марта тишлар ювилса, кифоя қилади. Активлаштирилган кўмир тиш эмалини тозалайди, тишлар сиртида пайдо бўлаётган кераксиз кир қатламини микроскопик зарралардан тозалаб, асл-мусаффо ҳолига келтиради. 4⃣ Оғиздан ёқимсиз ҳид келишида: Оғиздан келадиган нохуш ҳиддан фориғ болишда  активлаштирилган кўмир қўл келади. Бу нафақат нохуш ҳидни йўқотувчи восита, балки оғиз бўшлиғидаги кислота-ишқор мувозанатини меёрига келтирувчи табиий воситадир, бу эса тиш ва милкларни ҳар хил касалликлар ва бактериялардан ҳимоялайди. 5⃣ Эрта қаришни олдини олиш: Активлаштирилган кўмир  инсонни ёшартиради, тери ва сочларга чирой беради. Активлаштирилган кўмир таблеткаларини мунтазам истеъмол қилиш носоғлом ҳужайраларни ўлдириб, тананинг эрта қаришига сабаб болувчи зарарли токсин ва шлакларни организмдан чиқариб юбориши илмий тадқиқотлар асосида исботланган. 6⃣ Терини тозалайди: Фаоллашган кўмир терини парвариш қилиш маҳсулотларининг таркибий қисмига айланиб бормоқда. Унинг афзалликлари адсорбцион ва ғовакли тузилиши билан изоҳланади. 7⃣ Холестеринни пасайтиради. Тадқиқотларга кўра, бир ой давомида кунига 3 марта 8 г фаоллаштирилган кўмирни қабул қилишда "ёмон" холестерин даражаси 41% га камайди ва "яхши" холестерин - 8% га кўтарилди. 8⃣ Метеоризм ва шишишга қарши восита овқатдан олдин қабул қилинганда, ичакда газлар ҳажми сезиларли даражада камаяди. 9⃣ Овқатдан заҳарланишни тез даволаш  учун тавсия этилади, чунки у тезда токсинларни зарарсизлантиради. 🔟 Мастликни олдини олади. Алкоголь истеъмол қилишдан олдин угол ичишни унутманг. Бу сизни мастликдан сақлайди. 💵 Энди бир хисоб китоб қилиб кўрамиз. Қора бозорда битта Жигар  557 минг АҚШ доллари, хар бир Буйрак 262 минг АҚШ доллари, Тери  2.5 см - 10 АҚШ доллари миқдорида туради. Энди бир ўйлаб кўринг. Пачкаси 2000 сўмлик доридан тўғри фойдаланиш сизнинг қанчалик кўп маблағингизни тежамоқда. 💁🏻‍♀@AYOLLAR_KANALI
Show all...
00:55
Video unavailableShow in Telegram
⚡️Энди ҳамма ҳам таълим кредити ололмайди, янги қарор чиқди 👉 @Uzbekistan24 - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Show all...
IMG_2354.MP42.86 MB
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.