cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Bo'stonliq tumani ta'lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi rasmiy kanali

Bo'stonliq tumani ta'lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi rasmiy kanali Admin @Elyor708

Show more
Advertising posts
677
Subscribers
No data24 hours
-57 days
+1530 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан 1 октябр – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан “ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ - ИЖТИМОИЙ РИВОЖЛАНИШНИНГ АСОСИ” мавзусидаги ўқув - семинар ташкил қилинди. Батафсил Расмий саҳифалар👇 ✅ @talimfankasabatalim.kasaba.uz
Show all...
❗️Рахбарларга услубий қўлланма. Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунини қўллаш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этиш чоралари услубий қўлланма. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Show all...
Манфаатлар тўқнашуви.pdf5.39 KB
#Кадровик Кўпчилик сўраётган "Умумий ўрта таълим муассасасининг педагогик кенгаши тўғрисида"ги намунавий низом Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг буйруғи, 09.06.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2799 Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Show all...
2978386.pdf1.59 KB
Халқ таълими вазирининг 2021 йил 26 февралдаги 49-сонли буйруғи бўйича кўрсатма хат Мактабгача ва мактаб таълими ходимларини рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловларни тўланиши юзасидан @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Show all...
49-буйруққа (26.02.2021) кўрсатма хат.pdf2.74 KB
2023 йил 23-майга Касаба уюшмалари федерацияси ижроия қўмитасининг 9-5-сонли "Касаба уюшмаси қўмитаси органида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисидаги тақдимномасини кўриб чиқиш тартиби" ҳақидаги қарори
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Show all...
карор_№_9_5_от_23_05_23_Положение_о_расторжении_трудовых_договоров.pdf1.04 MB
👍 1
#Кадровик Иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда касаба уюшмасининг розилиги олиниши шартми? Кўплаб кадровиклар ва иш берувчилар томонидан айни шу масалада кўплаб мурожаатлар оламиз. Меҳнат кодексининг 164-моддасига асосан агар жамоа келишувида ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитасининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, меҳнат шартномасини бундай розиликсиз бекор қилишга йўл қўйилмайди. Яъни бу саволга айни жавобни ташкилотингизнинг жамоа шартномасида ёзиб қўйилган бўлади. Бироқ мазкур моддада ходимнинг иштирок этиш масаласи, ходимни хабардор қилиш масаласи мазкур 164-моддада кўрсатилмаган. 2023 йил 23-майга Касаба уюшмалари федерацияси ижроия қўмитасининг 9-5-сонли ""Касаба уюшмаси қўмитаси органида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисидаги тақдимномасини кўриб чиқиш тартиби" ҳақидаги қарорда бу ҳақда батафсил келтирилган. Масаласи кўрилаётган ходим тегишли касаба уюшмаси органи мажлисида иштирок этиш ҳуқуқига эга. Касаба уюшмаси органи ходимнинг мажлисда иштирок этиши учун мажлис ўтказиладиган сана ва жой ҳақида олдиндан ёзма шаклда ёки почта орқали хабардор қилиши шарт, масаласи кўрилаётган ходимнинг имконияти бўлса мажлисда масофадан туриб видео конференция алоқа тартибида иштирок этиши мумкин. Ходим мажлисга узрли сабабларга кўра келмаганда, уни кўриб чиқиш кейинга қолдирилади ва иш берувчига бу ҳақда маълум қилинади. Мажлисни кейинга қолдириш қонунда кўрсатилган 10 кунлик муддат доирасида белгиланади. Мазкур муддат давомида ходимнинг иштирокини таъминлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, мажлис унинг иштирокисиз ўтказилади. Ходимнинг мажлисда узрли сабабларсиз иштирок этмаганлиги ёки иштирок этишдан бош тортганлиги тақдимномани унинг иштирокисиз кўриб чиқишга асос бўлади. Бир нарсага эътибор бериш керак, масаласи кўрилаётган химни касаба уюшмаси йиғилишининг жойи ва манзили орқали хабардор қилиш шарт. Тартибга риоя\ қилмаслигингиз ходимни ишга тикланишига сабаб бўлади.
Қуйида 2023 йил 23-майга Касаба уюшмалари федерацияси ижроия қўмитасининг 9-5-сонли "Касаба уюшмаси қўмитаси органида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисидаги тақдимномасини кўриб чиқиш тартиби" ҳақидаги қарори юборилади
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Show all...
Таълим касаба уюшмаси

Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

#Кадровик Қисқартиришга тушган ходимнинг икки ойлик огоҳлантириш даврини пуллик компенсацияга алмаштиришда ходимнинг розилиги шарт эмас. Меҳнат кодексининг 165-моддаси Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш тартибини белгилайди мазкур моддада иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда тули хил огоҳлантириш муддатлари келтирилган масалан, технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ бўлган ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим 2 ой олдин огоҳлантирилиши ёки меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги туфайли бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги муносабати билан бекор қилинганда камида икки ҳафта олдин огоҳлантирилиши кераклиги белгиланган. Эски таҳрирдаги меҳнат кодексида агар иш берувчи мазкур огоҳлантириш муддатини пуллик компенсацияга алмаштирмоқчи бўлса, унда ходим билан келишиши лозим эди бироқ, амалдаги меҳнат кодексида бунинг акси. МК 165-моддаси 3-қисмига кўра Иш берувчи ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ходимни огоҳлантириш муддатларини огоҳлантириш муддатининг давомийлигига мувофиқ келадиган пулли компенсация билан алмаштиришга ҳақлидир. Ҳодимга огоҳлантириш муддатига мутаносиб пулли компенсация тўлаш иш берувчини қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловларни амалга ошириш мажбуриятидан, шунингдек ўзга тўловларни, агар улар меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса, амалга оширишдан озод этмайди. Яъни иш берувчи пулли компенсация билан алмаштиришга ҳақлидир деб айтилмоқда бундан англашиладики бу ерда огоҳлантириш муддатини пуллик компенсацияга алмаштиришда ходим билан келишмай иш берувчининг ўзи буйруқ билан расмийлаштирган ҳолда амалга ошириши мумкин. Ҳодимнинг розилиги ёки у билан келишиш талаб қилинмайди. Bo'stonliq tumani ta'lim va fan kasaba uyushmalari rasmiy kanali 👇👇👇 https://t.me/KasabaBust2023
Show all...
Bo'stonliq tumani ta'lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi rasmiy kanali

Bo'stonliq tumani ta'lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi rasmiy kanali Admin @Elyor708

👍 1
3-УСТОЗЛАР МИЛЛИЙ ФОРУМИ БЎСТОНЛИҚ ТУМАНИ ➡️Бўстонлиқ тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан учинчи Устозлар Миллий Форуми бўлиб ўтди. Туманнинг мутасадди раҳбарлари, илғор педагоглар, фан ўқитувчилари, Мактабгача ва мактаб таълими муассасалари раҳбарлари иштирок этган ушбу тадбирда эришилган ютуқлар сарҳисоб қилинди, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди. ➡️Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Н.Қурбонов, Ўзбекистон таьлим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Бўстонлиқ тумани бўлинмаси кенгаши раиси Э.Шокиров ўз табрикларида таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, устозларнинг жамиятдаги ўрни, қадр-қимматини юксалтириш борасида олиб борилаётган ишлар моҳиятига алоҳида эътибор қаратиб, илм ўргатиш, ёшларга таълим-тарбия бериш улуғ фазилат эканини таъкидлашди. Ҳамда яқинлашиб келаётган Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги байрами ва “Устозлар миллий форуми” байрамлари билан табриклашди. ➡️Тадбирга таклиф этилган ўқитувчи хамда тарбиячиларга Ўзбекистон таьлим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Бўстонлиқ тумани бўлинмаси кенгаши томонидан эсталик совғалари топширилди. Bo'stonliq tumani ta'lim va fan kasaba uyushmalari rasmiy kanali 👇👇👇 https://t.me/KasabaBust2023
Show all...
Bo'stonliq tumani ta'lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi rasmiy kanali

Bo'stonliq tumani ta'lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi rasmiy kanali Admin @Elyor708

Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.