cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Sirdaryo viloyati bojxona boshqarmasining rasmiy axborot kanali

Advertising posts
804
Subscribers
-124 hours
+67 days
+1430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Божхона қўмитасининг Божхона аудити бошқармаси ходимлари Сирдарё вилоятида бўлиб, бир қатор божхона постлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан яқиндан танишди. Дастлаб, “Ховос”, “Гулистон” ва “Сайхун” божхона постларида импорт товарларини божхона кўригидан ўтказиш жараёнлари билан яқиндан танишилиб, товарларни ТИФ ТН кодларига алоҳида эътибор қаратиш, бож ставкаларини тўғри қўллаш ҳамда божхона тўловларини тўлиқ ундириш юзасидан тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди. Шундан сўнг, Сайхунобод туманида озиқ-овқат саноати ва қайта ишлаш фаолияти ўрганилди. Ҳудудда жойлашган “Jinqiu Wang” корхонаси томонидан дон ва дуккакли маҳсулотларни қайта ишлаш лойиҳалари ўрганилиб, тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан суҳбат ўтказилди. Суҳбат давомида тадбиркорлик субъектларига яратилган қулайликлар, божхона тартиботлари бўйича янги қабул қилинган ўзгартиришлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Show all...
Ҳудудлардан хабарлар Сирдарёда божхоначилар томонидан олиб борилаётган тарғибот ишлари ўз самарасини бериб, Ховос туманидаги текстил корхоналаридан бирига 100 кВт қувватдаги қуёш панеллари ўрнатилди. Жиззах вилоятида амалга оширилаётган соҳавий ишлар билан танишиш мақсадида Божхона қўмитасининг Божхона аудити бошқармаси масъуллари ҳудудларда ўрганиш ишларини олиб борди. Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғи томонидан ишлаб чиқариш корхоналарида сайёр учрашувлар мунтазам ташкил этиб борилмоқда. Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида олиб борилган тарғибот ишлари натижасида бир қанча ижтимоий объектларга қуёш панеллари ўрнатилди. Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғининг навбатдаги сайёр учрашуви Янгиҳаёт туманидаги трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган корхонада бўлди.
Show all...
Шаҳардаги енгил автоуловлар ва автобуслар учун мўлжалланган чегара ўтказиш пунктида эса кунига 130-140 минг нафар жисмоний шахслар ҳамда 12 мингдан зиёд автотранспорт воситаларининг божхона назорати амалга оширилади. Бунда замонавий техник қурилмалар билан жиҳозлаш ҳамда тартиботларни рақамлаштириш ҳисобига постнинг ўтказувчанлик салоҳиятини оширишга эришилган. Асосан йўловчилар харкати ва Global Trevel махсус халқаро дастурига аъзо енгил автоуловларни ўтказиш учун мўлжалланган чегара божхона пости ҳам энг замонавий қурилмалар билан жиҳозланган. АҚШ чегара ва божхона назорати хизмати ўзида давлатнинг бир нечта идоралари фаолиятини бирлаштиргани ҳисобига такрорловчи функциялар қисқартирилган, фуқаролар ва автоуловларнинг ўтказиш самарадорлиги ҳамда хавфсизлик юқори даражага кўтарилишига эришилган. Товарларнинг асосий қисми автоматик равишда (инсон омилисиз) эркин муомалага чиқариб юборилади. Текширилиши лозим бўлган обьектлар эса таргетлаш маркази инструментлари орқали аниқланади. Таргетлаш марказида АҚШнинг 12 та давлат идоралари вакиллари билан бир қаторда 16 та давлатнинг божхона вакиллари ҳам доимий равишда ҳамкорликда хизмат олиб бориши эътиборни тортди. Таргетлаш марказида АҚШнинг турли идоравий ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинган. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда ҳам 2023 йилдан эътиборан Божхона қўмитасининг Таргетлаш ва хавфларни бошқариш маркази ўз фаолиятини бошлаган. Марказда тезкор тузилмалар томонидан божхонанинг 50 дан зиёд, Жаҳон божхона ташкилотининг 3 та ахборот дастури, 30 дан ортиқ идоралар, 25 та авиакомпания ва 9 та хорижий давлатлар божхона хизматларининг маълумотлари таҳлил қилиниб, хавф-хатарлар баҳоланади ва барча божхона постлари фаолияти масофадан бошқарилади. Бир сўз билан айтганда АҚШга амалга оширилган ташриф Ўзбекистонда божхона соҳасини рақамлаштириш борасида олиб борилаётган жадал ислоҳотлар дунёнинг илғор давлатлари билан хамоҳанг тарзда кечаётганини кўрсатиш баробарида эришилган натижалар билан кифояланмасдан, бу йўналишдаги ишларни янги босқичга кўтаришга ундайди.
Show all...
02:45
Video unavailableShow in Telegram
#Mobilography #Yangihayot_location 🏢 Yangihayot "location"ning bugungi manzili Milliy kinologiya markazi. 🦮 Zotdor itlar va malakali kadrlarni tayyorlab kelayotgan ushbu markaz bugunga kelib fuqarolarga ham ko'plab xizmat turlarini taqdim etib kelmoqda. 🎬 Eng qiziq ma'lumotlar videoda! ☎️ Qo'shimcha ma'lumotlar uchun telefon raqami: 71 203 31 03 71 203 21 03 📍Location *** 🏢 Сегодняшнее место посещения Янгихаёт "location" - Национальный кинологический центр. 🦮 Этот центр занимается подготовкой породистых собак и квалифицированных кадров, а сегодня предоставляет гражданам множество видов услуг. 🎬 Самая интересная информация в видео! ☎️ Для дополнительной информации номер телефона: 71 203 31 03 71 203 21 03 📍 Location Манба
Show all...
IMG_0525.MP459.29 MB
Чегара божхона постида фуқаролар билан профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Ховособод” чегара божхона пости ходимлари томонидан пост орқали ҳаракатланаётган фуқаролар билан божхона қонунбузилишларини олдини олиш мақсадида профилактик суҳбатлар ўтказилди. Профилактик тадбирлар давомида, божхона ходимлари томонидан фуқароларга божхона чегараси орқали ҳаракатланганда товарларни божсиз олиб ўтиш нормалари, ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш омиллари ҳамда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш юзасидан тушунтиришлар берилди.
Тадбир сўнггида, қонунбузилиш ҳолатлари бўйича Божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг (67) 225-48-67 рақамли “Ишонч телефон”ларига мурожаат қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтилди.
Show all...
Навбатдаги манзил Техасдаги АҚШ-Мексика чегарасида Халқаро божхона порти бўлди. Бу ерда бир вақтнинг ўзида пиёдалар, енгил ва юк автотранспорт воситалари ҳамда темир йўл поездлари ҳаракатланади ҳамда уларнинг ҳар бири учун алоҳида божхона постлари ташкил қилинган. Ларедо шаҳридаги “Жаҳон савдо кўприги” минтақадаги муҳим логистик иншоот ҳисобланади. Бу ерда фаоилят юритаётган божхона пости орқали кунига 16 мингга яқин юк автотранспорт воситалари божхона назоратидан ўтказилади. Лоредодаги темир йўл чегара постида эса бир кунда ўртача 1000 дан ортиқ вагон ва контейнерлар кўздан кечирилади. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, 95 фоиз юклар импортёрлар томонидан тақдим этилган дастлабки декларациялар асосида шу ернинг ўзидан эркин муомалага чиқариб юборилади.
Show all...
Аввал хабар берганимиздек, Божхона қўмитаси делегациясининг АҚШга амалий ташрифи доирасида мамлакатнинг бир қатор муҳим божхона объектлари фаолияти яқиндан ўрганилди. Техас штатидаги Сан-Антонио хақалро аэропорти 83 йиллик тарихга эга. Кунига 200 дан ошиқ парвозлар амалга ошириладиган аэропорт йилига ўртача 11 млн. нафар йўловчига хизмат кўрсатади. Бундай шароитда божхона назорати ва расмийлаштирувини тезкорлик билан амалга ошириш учун соддалаштирилган божхона йўлаги жорий қилинган. Делегация аъзолари мазкур йўлак тартиботлари, api/pnr маьлумотлари билан ишлаш ҳамда таргетлаш йўналишидаги тажриба билан яқиндан танишишди. Шунингдек, бу борада Ўзбекистон тажрибаси юзасидан ҳам мезбонларга маълумотлар берилди. Эслатиб ўтамиз, 2022 йилдан мамлакатизмининг барча халқаро аэропортларида учиб кетишда соддалаштирилган масофавий (божхоначисиз) божхона назорати йўлга қўйилган.
Show all...
Тарғиботлар ўз самарасини бермоқда! Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳамда туман ва шаҳар секторлари томонидан томонидан ҳудудларда қуёш панелларини ўрнатиш бўйича амалга оширилиб келинаётган тарғибот ва ташвиқот ишлари ўз самарасини бермоқда. Хусусан, Ховос туманида жойлашган “Zamon Teks” пахта тозалаш ва тўқимачилик кластерида ўрнатилаётган 100 кВт қувватдаги қуёш панелларини ўрнатиш жараёни билан яқиндан танишилди. Учрашув давомида корхона масъулларига “Экспорт уч қадамда” тизими, “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимининг афзалликлари ҳамда божхона кўрикларини инсон омилисиз ходимларига автоматик тақсимлаш тизими бўйича тушунтиришлар бериб ўтилди. Тадбир якунида, тадбиркорларга божхона соҳасига доир мурожаатлар юзасидан исталган вақтда Божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ишонч телефон рақамига ва Сирдарё вилояти божхона бошқармаси навбатчилик қисмнинг (67) 236-76-00 рақамли телефонига қўнғироқ қилишни мумкинлиги эслатиб ўтилди.
Show all...
01:49
Video unavailableShow in Telegram
Diyor Yangiliklari|| Quyosh panellari o‘rnatishning afzalliklari bo‘yicha seminar #18sentabr #Sirdaryo 📡 @Sirdaryo_Mtrk
Show all...
4.mp412.10 MB
Go to the archive of posts
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.