cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Turkiston press

Tezkor video, xabar, muammolar yuzasidan 👉 @turkistondan ga yozing Reklama va PR uchun 👉 @turkistonpr

Show more
Advertising posts
1 537
Subscribers
-224 hours
-197 days
-12530 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
“Новостройкачи”лар қандай қилиб оммани чалғитишяпти?
Янги уйларга қизиқиш анчагина юқори. Шундан фойдаланиб, мижозларни чалғитишга уринаётганлар ҳам йўқ эмас. Айниқса реклама қонунларига одатда амал қилинмайдиган ижтимоий тармоқларда яққол ёлғонлар учрамоқда. • Биринчидан – ҳаммасида бир хил ҳолат кузатилади: нарх айтмаслик! Ҳар қандай мулкка қизиқишнинг биринчи шарти нарх. Тўғри, алоҳида суҳбатда деталлар аниқланади. Лекин харидор нарх ориентирисиз қадам босмайди; • Иккинчиси – тайёр макетни кўрсатиб, уйлардан бирини олиш иллюзияси. Аслида ҳали ҳатто котлован ҳам қазилмаган бўлади. Яна деярли ҳамма қурувчи объектни кечикиб топширади; • Учинчиси – аниқ манзилни кўрсатмаслик, “шаҳар маркази” деб алдаш. “Юнусободда” дегани билан боғланиб кўрдик, аслида халқа йўлидан анча нарида, Тошкент вилояти ҳудудида экан. “Юнусобод бизга жуда яқин” дейди яна; • Тўртинчи ва энг жиддийси – “60-70 млн сўм тўланг ва хонадон соҳиби бўлинг!”, деган ҳавойи гаплар айтишади. Аслида бу бошланғич тўловлиги, яна икки-уч йил қурилиш давомида пул тўланиши ва кадастр чиққандан кейин катта тўлов бўлишини яширишади. Мижознинг жаҳлини чиқариши табиий ҳолат бу! Албатта, рекламаларда муболағага йўл берилган. Лекин интернетда очиқдан-очиқ чалғитиш ва ёлғонлар кетяпти. Ўзи “новостройка”ларга ишонч суст ва биринчи бериладиган савол – “Мошенникмасми?”. Шундай пайтда чалғитиш ўрнига максимал очиқ тушунтиришгина вазиятни ўнглаши мумкин. Аброр Зоҳидов Обуна бўлиш мажбурий эмас!!! @turkistonpress
Show all...
00:41
Video unavailableShow in Telegram
Республикадаги катта савдо марказининг Сергели филиалида ходим кичик хатоси учун шу тарзда жазоланиб, самосуд қилинибди ва ишдан бўшатилибди
Show all...
IMG_0099.MP43.56 MB
Учта вазирликнинг 107 раҳбар ходими 116 та бизнесга эгалиги аниқланди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Транспорт, Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Маданият вазирликлари ва уларнинг тизим ташкилотларида ўтказган ўрганиш натижаларини эълон қилди. Аниқланишича, мазкур вазирликларда фаолият юритаётган 107 нафар бошқарув ходим 116та тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келган. Жумладан, Транспорт вазирлигининг 50 та бошқарув ходимлари 55 та тадбиркорлик субъектларида, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 37 та бошқарув ходимлари 39 та тадбиркорлик субъектларида ҳамда Маданият вазирлигининг 20 та бошқарув ходимлари 22 та тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келган. "Юқоридаги ҳолатларини бартараф этиш бўйича мазкур вазирликларга Агентлик томонидан киритилган тақдимномалар ушбу вазирликлар томонидан танқидий муҳокама қилинди ва тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик қилаётган ходимларга нисбатан огоҳлантириш хатлари берилиб, қайд этилган қонунбузилиши ҳолатлари бартараф этилмоқда" дейилади хабарда. Обуна бўлиш мажбурий эмас!!! @turkistonpress
Show all...
01:02
Video unavailableShow in Telegram
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Хўжаобод туманида  цемент заводи томонидан портлатиш ишлари олиб борилаётгани ва бу ишлар огоҳлантиришсиз қилинаётгани ҳақида хабарлар ва видеолар тарқалди. Ҳолат “Ер қаъридан фойдаланиш маркази” ДМ ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилди. Андижон вилояти Хўжаобод туманида жойлашган оҳактош «Кўктош» конида “Reco Brend Sement” МЧЖ (02.08.2023-йилда Вазирлар Маҳкамасининг 133-сонли қарорига асосан берилган ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома асосида) иш олиб боради. Ўрганишлар асосида ушбу МЧЖ томонидан кон ҳудудида портлатиш ишлари олиб борилиши тўғрисида доимий равишда Хўжаобод туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, Ички ишлар бўлими, тумандаги «Тош-ота» МФЙ ва «Ордай» МФЙ раисларига огоҳлантириш хатлари чиқарилгани, портлатиш ишлари ўтказиладиган ҳудуд атрофида махсус транспортда сирена воситасида аҳолини хабардор қилиш ишлари амалга оширилгани, видеода кўринган иншоотлар жамиятга тегишлилиги аниқланди. Шунингдек, корхонага ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома олиш вақтида Давлат экологик экспертизаси маркази томонидан ушбу лойиҳа асосида оҳактош «Кўктош» конида бажариладиган геологик қазиб олиш ишларини атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши юзасидан ижобий хулоса берилган. Обуна бўлиш мажбурий эмас!!! @turkistonpress
Show all...
IMG_4564.MP45.35 MB
Жалақудуқлик хотин-қизлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
Жалақудуқ туманидаги Оила ва хотин-қизлар масканида туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари иштирокида аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди. Ушбу саломатлик тадбири вилоят прокурори, вилоят иккинчи сектори раҳбари ташаббуси билан ҳудуддаги аҳоли орасида касалликларни эрта босқичда аниқлаб, соғломлаштириш ишларини олиб бориш ва юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилди. Унда 1116 нафардан аёллар, болалар ва кексалар иштирок этди. Мазкур тиббий кўрикка нафақат туман, балки вилоят даволаш-профилактика муассасаларининг терапевт, кардиолог, гинеколог, педиатр, стоматолог, эндокринолог, травматолог, невропатолог, нарколог, тери-таносил, инфексионист, окулист каби йигирмадан ортиқ йўналиш бўйича малакали шифокорлари жалб қилинди. Бундан ташқари иштирокчилар умумий қон, қанд текшируви, гепатит таҳлили бўйича лаборатория, УЗИ, ЭКГ, рентгенография, флюорография текширувларидан ҳам ўтказилди. Тиббий кўрик давомида аҳолининг саломатлик кўрсаткичлари таҳлил қилинди. Шунга асосан бир гуруҳ ногиронлиги бор шахсларга имтиёзлар белгиланди, турли хасталиклар борлиги аниқланган фуқаролар вилоят шифохоналарида имтиёзли йўлланма асосида даволанишга тавсия этилди. Шунингдек, аниқланган бирламчи касалликлар бўйича соғломлаштириш ишларини олиб бориш, соғлом овқатланиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш юзасидан шифокорлар томонидан керакли ва зарур бўлган тавсиялар берилди. Обуна бўлиш мажбурий эмас!!! @turkistonpress
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
«Хайр, бепул таълим!» – Россияда мигрантларнинг фарзандлари таълими учун тўлов жорий этилмоқда
Россия Давлат думаси меҳнат мигрантларининг фарзандлари ўқиши учун тўлов жорий этишга доир қонун лойиҳасини қабул қилиши мумкин. Бу ҳақда ТАСС хабар берди. Ҳужжат лойиҳаси муаллифи Думанинг меҳнат, ижтимоий сиёсат ва фахрийлар масалалари бўйича қўмитаси раиси Ярослав Нилов фикрича, россиялик болалар хорижлик ишчиларнинг фарзандлари кўплигидан азият чекмаслиги керак. «Хорижликларнинг фарзандлари Россия бюджети, солиқ тўловчиларимиз ҳисобидан ўқишига доир хайрия эпопеясига хотима ясашни таклиф этмоқдамиз. Улар текин ўқиганлари етмагандек, ўз тартиб-қоидаларини ўрнатишади, бегона субмаданиятларини тиқиштиришади. Марҳамат, чет эллик ота-оналар истаса, фарзандларини таълим муассасаларимизга тижорий асосда жойлаштириши мумкин. Бемалол тижорий синфлар ташкил этишсин», – деган Я.Нилов. Ҳозирда Россиядаги чет эл фуқаролари – мигрантлар боғча ва ўрта таълим мактабларида фарзандларини бепул ўқитиб келмоқда. Янги лойиҳада эса «Россия Федерациясининг таълим тўғрисида»ги қонунига ўзгартириш киритиш ва улар учун таҳсилни пуллик қилиш таклиф этилмоқда. Қонун ташаббускорлари фикрича, сўнгги йилларда Россиядаги боғча ва мактабларда МДҲ ва Ўрта Осиё мамлакатларидан келган муҳожирларнинг болалари сони кескин ошган. «Россия болалар боғчалари ва мактабларида мигрантларнинг фарзандлари сони назоратсиз равишда ўсиб бораётгани жой етишмовчилигига олиб келмоқда. Айни вақтда Россия мактабларида қарийб 900 мингта жой етишмаяпти», – дейилади қонун лойиҳасига илова қилинган асосномада. Таҳлилчилар сўнгги вақтларда Россияда меҳнат муҳожирлари ва уларнинг оилаларига нисбатан тоқатсиз муносабат шаклланаётганига эътибор қаратмоқда. Яқинда Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ОАВ вакиллари билан учрашувда мигрантларнинг ўз оилаларини Россияга олиб келишини танқид қилган эди. «Агар одам бизнинг мамлакатга мавсумий ишга келаётган бўлса, оиласини судраб келишига бало борми?!» – деган собиқ президент Д.Медведев. Шунингдек, у мигрантларнинг болалари рус тилини билмаслигини ҳам номақбул ҳол деб баҳолаган. Ўтган ҳафта Давлат думаси раиси Вячеслав Володин ҳам мигрантларнинг оила аъзоларини Россияга олиб келиши «муаммоларни юзага келтираётгани»дан баҳс этганди. «Давлат думасининг кўпчилик депутатлари позициясини билдириб ўтмоқчиман. (Россияга) ишлаш учун келадиган малакаси паст меҳнат муҳожирлари ҳақида гап кетганда, улар фақат меҳнат билангина машғул бўлишини инобатга олиб қарор қабул қилишимиз керак. (Мигрантларнинг) қариндошлари, оиласига келсак, улар ўз ватанида кутиши керак. Уларни бу ерга олиб келиш маъқул иш эмас», – деган Дума раиси. Россиялик юқори мартабали расмийларнинг мигрантларга нисбатан танқидий мулоҳаза билдириши янгилик эмас. Жорий йил июнь ойида РФ Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин миграция сиёсатини янада қаттиқлаштириш кераклигини таъкидлаган, мамлакатдаги 13-14 миллион мигрантнинг манфаат келтиришини шубҳа остига олган эди. Бастрикин Россиядаги тадбиркор ва ишлаб чиқарувчиларни чет элликлар ўрнига маҳаллий аҳолини кўпроқ ишга жалб этишга чақирганди. Обуна бўлиш мажбурий эмас!!! @turkistonpress
Show all...
Андижонда паралимпиячилар тантанали кутиб олинди
Ёзги ХVII Паралимпия ўйинларида тарихий натижа кўрсатиб, мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган андижонлик спортчилар бугун Андижонга етиб келди. Спортчилар вилоят марказига кириш йўлидан “Алишер Навоий” номидаги истироҳат боғига қадар кортежда ҳаракатланиб, аҳоли ва ёшлар томонидан тантанали кутиб олинди. Сўнг истироҳат боғида вилоят ҳокимлиги ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида спортчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Маълумот учун, нуфузли мусобaқада Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Андижондан 6 нафар спортчилар иштирок этган. Шулардан икки нафари олтин ва икки нафари бронза медалини қўлга киритган. Жумладан, 1) Бобур Омонов пара енгил атлетиканинг Ф41 ядро улоқтириш йўналишида паралимпия рекордини янгилаб, олтин медални 2) Қудратиллохон Маъруфхўжаев пара енгил атлетиканинг Ф37 ядро улоқтириш йўналишида олтин медални; 3) Тимур Гиязов пара енгил атлетиканинг Т64 баландликка сакраш йўналишида бронза медални; 4) Муслима Одилова пара сузишнинг Ѕ13 йўналиши, 100 метрга “Баттерфлей” услубида сузиш баҳсида бронза медални қўлга киритди. Обуна бўлиш мажбурий эмас!!! @turkistonpress
Show all...
PARALIMPIYA O'YINLARI G'OLIBLARINI KUTIB OLINDI/ PARALYMPIC GAMES WINNERS WERE WELCOMED

28 август - 8 сентябр кунлари Франциянинг Париж шаҳрида ХVII-ёзги Паралимпия ўйинлари ўтказилди. Мусобaқаларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Андижондан 6 нафар спортчилар иштирок этдилар. Андижонликлар 2 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобига 4 та медални тақдим этдилар. Хусусан, 1) Бобур Омонов пара енгил атлетиканинг Ф41 ядро улоқтириш йўналишида паралимпия рекордини янгилаб, олтин медални 2) Қудратиллохон Маъруфхўжаев пара енгил атлетиканинг Ф37 ядро улоқтириш йўналишида олтин медални; 3) Тимур Гиязов пара енгил атлетиканинг Т64 баландликка сакраш йўналишида бронза медални; 4) Муслима Одилова пара сузишнинг Ѕ13 йўналиши, 100 метрга “Баттерфлей” услубида сузиш баҳсида бронза медални қўлга киритди.Bilaman bizning kuzatuvchilar eng zo'rlari va eng zo'r sahifaga birgalikda qadam tashlaymiz! Barchangizga oldindan minnatdorlik bildiramiz! #Mirziyoyev #safar #Andijon #andijon #andijan #music #shorts_video #uzbekistan #uzbek #kunuz #yangiliklar #klip #retro #xonobod #uzbek #uzbekistan #andijan #andijon #music #shorts_video #shorts_video #kunuz #yangiliklar #klip #xonobod #parijs #chempion #jonliijro #news #shorts_video #live

Photo unavailableShow in Telegram
Ёзги ХVII Паралимпия ўйинларида тарихий натижа кўрсатиб, мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган андижонлик спортчилар бугун Андижонга етиб келди. Спортчилар вилоят марказига кириш йўлидан “Алишер Навоий” номидаги истироҳат боғига қадар кортежда ҳаракатланиб, аҳоли ва ёшлар томонидан тантанали кутиб олинди. Сўнг истироҳат боғида вилоят ҳокимлиги ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида спортчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Маълумот учун, нуфузли мусобaқада Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Андижондан 6 нафар спортчилар иштирок этган. Шулардан икки нафари олтин ва икки нафари бронза медалини қўлга киритган. Жумладан, 1) Бобур Омонов пара енгил атлетиканинг Ф41 ядро улоқтириш йўналишида паралимпия рекордини янгилаб, олтин медални 2) Қудратиллохон Маъруфхўжаев пара енгил атлетиканинг Ф37 ядро улоқтириш йўналишида олтин медални; 3) Тимур Гиязов пара енгил атлетиканинг Т64 баландликка сакраш йўналишида бронза медални; 4) Муслима Одилова пара сузишнинг Ѕ13 йўналиши, 100 метрга “Баттерфлей” услубида сузиш баҳсида бронза медални қўлга киритди. Обуна бўлиш мажбурий эмас!!! @turkistonpress
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Қирғизистон Президенти ўзбек бокс мураббийига машина совға қилди
Садир Жапаров бугун, 11-сентябр куни, ўзбекистонлик бокс мураббийи Акмал Ҳасанов билан учрашиб, унга Мунарбек Сейитбек ўғлининг ғалабасига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик рамзи сифатида автомобиль совға қилди. «Бутун дунё Марказий Осиё халқлари бирдамлик ва дўстона муносабатларни намойиш этиб, бир-бирини қўллаб-қувватлаётганини кўрди. Спорт тинчлик элчиси дейишади. Сиз ўз мисолингиз билан ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшдингиз. Бирлигимиз янада мустаҳкам бўлишини тилайман,» - деган Садир Жапаров. Шунингдек, Жапаров Париж Олимпиадасида ўзбекистонлик спортчиларнинг юксак натижалар кўрсатганини ҳам таъкидлаб ўтган. Обуна бўлиш мажбурий эмас!!! @turkistonpress
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Андижон ва Фарғона вилоятларида истеъмолга яроқсиз алкоголь ва акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси фош этилди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Улуғнор ва Марҳамат тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда “A.G.” ҳамда “М.О.” МЧЖларга тегишли спиртли ичимликлар савдо дўконларида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 85,3 млн сўмлик турли номдаги 1 121 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь ва 3 152 қути тамаки маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган. Шу каби, Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “M.S.” МЧЖга қарашли савдо дўконида тегишли ҳужжатлари бўлмаган ҳамда қалбаки акциз маркали жами 263 дона алкоголь маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган. 📱 Андижон янгиликлари
Show all...
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.