cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

ИЖОД ТАРАННУМИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира ва ёзувчи Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

Show more
Advertising posts
1 761
Subscribers
-224 hours
-107 days
-4630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

02:01
Video unavailableShow in Telegram
#Ибрат КИТОБ – ҲАҚИҚИЙ ДЎСТ! Шоира Гуландом Тоғаеванинг китоб ҳақидаги фикрларини биргаликда тинглаймиз!
Show all...
46.61 MB
1
00:10
Video unavailableShow in Telegram
1.80 MB
🥰 2
#ЎГАЙ ОНА (Онлайн қиссанинг давоми) 15 қисм Бу орада отаси Рустам аканинг оёғига протез қўйдириш мақсадида Тошкентга бориш масаласи кўндаланг бўлди.Озода укаси,ота-онаси билан Тошкентга боришига тўғри келди.Аслида у Фикрат  бу муаммони ҳал қилишига умид қилган эди. Аммо Фикрат гуруҳи билан мусобақага боришини баҳона қилиб,ўзини четга олди.Озоданинг ҳам унга ортиқча ялингиси келмай,яқинлари билан ўзи Тошкентга бориб,отасига протез оёқ олиб,қўйдириб келди.   Протез оёқ олиб келинганидан кейин Рустам аканинг кайфияти кўтарилди.У протез оёғини тақиб,у ёқ-бу ёққа борадиган бўлди.Аммо Озода турмушга чиққанидан кейин оилада иқтисодий қийинчиликлар бошланган,рўзғор,ҳали кичик фарзандлари мактабда ўқийдиган оилага кўмак зарур эди. Рустам ака ва яқинда нафақага чиққан Нозигул опанинг оладиган нафақаси рўзғорни бошқаришга етмасди.Нозигул опа кичик  қизларини  ёнига олиб,яқинларидаги жамоа хўжалиги  кунлик пахта йиғим-теримига борадиган бўлди.Ўша пайтда терилган пахта учун жамоа хўжалиги ун ва ёғ берарди.   Озода ҳомиладорлик таътилига чиққан кунларда Рустам аканинг яна мазаси бўлмай қолганини эшитиб,отасининг уйига келди.Кесилганига анча бўлганига қарамай,оёқнинг анча юқоридан кесилган қисми битиши қийин кечаётган эди.Рустам акани яна касалхонага ётқизиш,кейин эса унинг ногиронлик нафақасига чиқишига ҳаракат қилиш лозим эди.Озода онаси билан бирга  отасини касалхонага олиб борди. –Энди Рустамнинг ҳамма касаллик тарихи ёзилган қоғозларини тўплаб,махсус комиссияга топширишингиз керак бўлади,-деди шифокор Юсуф ака.-Шу қоғозларга қараб комиссия нафақа тайинлайди.    Озода  худди шифокор айтгани каби  барча ҳужжатларни йиғиб, комиссияга топширди.Аммо унинг бу иши Фикратга маъқул бўлмади. –Нима сендан бошқа шу ишни қиладиган одам йўқми?-деди у зарда билан.-Қачон қараса,даданг учун югуриб юрасан! –Нима қилай Фикрат ака?Мен оилада тўнғич фарзандман,ота-онам менга ишонишади,-деди Озода. –Ўзинг биласан-ку,аммо ҳомиладор ҳолингда қиш фаслида,оёқ таги яхмалак бўлиб ётган пайтида бундай юришинг менга ёқмаяпти,-энсасини қотирди Фикрат.-Йиқилиб тушишдан қўрқмайсанми? Озода унга жавоб бермади.Отасига нафақа тайинланган кунларда,баҳор фасли бошланган кунларда у она бўлиш бахтига эришди.Қизалоғи Шаҳина қуйиб қўйгандай Фикратга ўхшарди.   Туғруқхонадан Фикрат гуллар билан қарши олди.Шу пайтгача тўртта ўғил кўрган,қизи энди туғилгани унга ижобий таъсир қилди.Шаҳина туғилганидан тўрт-беш ўтгач,улар ўзлари яшаб турган ҳовлини сотиб олишди.   Энди ҳовлини бузиб,қайтадан қуриш ишлари бошланиб кетди.Ҳовлида усталар ишлар,кираверишдаги икки хона уй,битта катта зал,ошхона ва айвон қуриш ишлари давом этди.Озода қизчасига қараш билан билан бирга усталарга овқат қилиш,идишларни ювиш билан банд эди.Фикрат эса усталарга керакли қурилиш ашёларини етказиб берар,хотинига қарашишни хаёлига ҳам келтирмасди.Озода гоҳида Шаҳина йиғлаб қолса,қўшнилари Зиёда опанинг Ойниса деган қизчасини чақиришга мажбур бўларди.Ойниса ўн ёшда бўлса-да,чаққон қизча эди.У Озоданинг ҳамма юмушларига ёрдам берар,Озода ҳам ўз навбатида унга керакли бўлган буюмлар,мато ёки янги кийимлар совға қиларди.Ўша пайтда Озода  орадан вақт ўтиб,айнан шу қизча сабаб оиласи бузилиб кетишини хаёлига ҳам келтирмаган эди… (Давоми бор,эртага.) Моҳигул НАЗАРОВА https://t.me/IJOD07/
Show all...
ИЖОД ТАРАННУМИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира ва ёзувчи Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

👍 47🤔 22 4😨 4
#Шеърий лаҳзалар ЯНА КУЗ... Яна куз...Эсади совуқ шамоллар, Юракка тўлади заъфар бир туйғу. Хазондек тўзғийди бебош хаёллар, Баҳор,ёз ўтгани сокин бир қайғу. Умрнинг шошилинч бекатларида, Бир ором топмайди,девона юрак. Умиднинг бу маҳзун эртакларига, Ишонган кўнгилга ғамлар не керак? О,кузни севаман,нетай у келди, Гўё тиниқади унда хаёллар. Ўйларим хазондек ерга тўкилди, Ерга хўп босилди ўша саволлар... Яна куз... Моҳигул ЎКТАМ қизи https://t.me/IJOD07/
Show all...
ИЖОД ТАРАННУМИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира ва ёзувчи Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

10👍 3
#Ҳаётий ҳикоя Косибнинг армони Икки дўст йўлда учрашиб қолди. Бир-бирини анчадан бери кўрмаганликлари боис узоқ суҳбат қурдилар. Шунда улардан бири дўстига: - Қанийди кўп бойлигим бўлса! Очларга таом, ёлғизларга мадор, ночорларга шифо бўлардим! Лекин афсус, Худо бойлик бермади-да! Қўлимда косиблик ҳунари-ю, қари онамдан бошқа ҳеч нарсам йўқ! Баъзан, онамнинг қайсарликларидан чарчаб кетаман! – деди нолиб.   Бу гапларни диққат билан тинглаган иккинчи дўст, армондаги биродарига шундай деди: - Юқорида айтган ишларни амалга оширишингга ишонмайман! Бир ўйлаб кўр, Аллоҳ таоло сенга соғлик, ҳалол касб, бошингга она ато қилди! Аслида, шу энг катта бойлик. Сен қўлингда  хунаринг бўла туриб, битта-ю битта онангга химмат қилишдан нолияпсан. Агар пулинг бўлганида бегоналарга яхшилик қилармидинг?! Аллоҳдан яна давлат сўрагунча, борининг шукрини адо этгин! Косиб йигит бу гапларга бирор нарса дея олмай, ўйланганча қолди. Шерзод ҲАЙДАРБЕКОВ https://t.me/IJOD07/
Show all...
ИЖОД ТАРАННУМИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира ва ёзувчи Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

👍 15😢 6 2
Photo unavailableShow in Telegram
#Кун ҳикмати Агар бирор муаммога дуч келсангиз, қуйидагиларни эсланг ва шукур қилинг: • ҳар қандай муаммо вақтинчадир; • бу менинг тақдиримда ёзилган экан, шунинг учун содир бўлди ва бошқача бўлиши мумкин эмас эди; • мендан ҳам чандон оғир аҳволдаги қанча одамлар бор, ахир, менинг аҳволим улардан яхшироқ-ку; • бундан ҳам баттарроғи бўлиши мумкин эди; • агар бунга сабр қилсам, Аллоҳ таоло мени ажр-савоб ила мукофотлайди. Агар шуларни қалбан тафаккур қилсангиз, муаммо анча енгиллашганини ҳис қиласиз...
Show all...
👏 5 1
#Ҳикмат ДЎСТ Бир киши газдан катта қарз бўлиб қолди. Текширувчилар келиб “уч кун ичида тўламасангиз ўчириб кетамиз, ҳам жарима тўлайсиз” деб таҳдид қилиб, билдиришнома ташлаб кетишди. Чуқур ўйга ботди, қўлида пул йўқ. Аксига олиб мижозлардан ҳам эшик-ромга буюртма тушмаяпти. Ҳаво совуқ. Газ ўчирилса уй совиб кетади. Ўзи билан аёли-ку майли, чидашар, лекин икки норасида фарзанди нима қилади!? Яқиндагина бирининг шамоллашини тузатиш учун дориларга анча пули кетганди. Пулдан ҳам аввал игна таъсирида чирқираб йиғлайдиган боласига ачинди. Шуларни ўйлаб, боши қотганча синфдош дўстининг олдига боришга қарор қилди. Ўртоғи анча ўзини тутиб олган, топарман йигитлардан эди. “Ҳали ҳеч сўрамаганман-у, йўқ демас” деган умидда эшигини қоқди. - Ие, ўзингмисан ўртоқ!? Саломатмисан? Қандай шамол учирди!? Бир йўқлаб келибсан-да, раҳмат. Қани юр уйга, бир отамлашамиз-деди. -Йўқ, раҳмат дўстим, бошқа сафар. Олдингга бир юмуш билан келдим. - Ҳа, ҳа, майли. Нима гап? Дўстининг сўзларидан қувониб, бор дардини айтди. У эса бунга бир оз тикилиб турди-да:-Пулим йўқ, хафа бўлмайсан-деди қисқа қилиб. Устидан муздек сув қўйиб юборилгандек бўлди, хайр-маъзурни ҳам насия қилиб ортга қайтди. Ўртоғининг ҳай-ҳайлашига ҳам қулоқ солмади. Қаттиқ дили оғриди. Кечгача томоғидан ҳеч нарса ўтмади. Ахир кечагина шу дўсти билан мактабдан қочиб канал бўйида чўмилишган, тўп тепиб катта бўлишганди. Бегона болалар билан жанжаллашиб қолишса жуссаси кичиклигига қарамасдан, мағрурлигидан тилини бермасди. Қорни оч қолса ҳам шу ғурури туфайли мактаб ошхонасида биров унга егулик олиб беришларига йўл қўймасди. Айни пайтда эса, ўша энг яқин ўртоғи томонидан қадри топталгандек ҳис этди ўзини. Эртасига синиқ кайфиятда “газ идораси”га йўл олди. Бор топгани бир ярим миллион сўм катта пул бўлса-да, қарзига етмасди. “Газдагилар ҳам одам-ку ахир, тўғрисини айтиб илтимос қилсам, тушуниб, бирор ой муҳлат беришар, қочиб кетмаяпман-ку” деб ўзини овутса-да, гўдакларининг қиш қаҳратонидан соғ-омон олиб чиқишни ўйлаб, эзиларди. Идорага бориб ҳисоб-китоб бўлимига кирди. Ходимларга қарзи борлигини, уни тўлагани келганини айтди. Дастурдан текшириб “Сизни қарзингиз йўқ” деган жавобни эшитиб, “яхшилаб текширсангиз, узсак жарима ҳам тўлайсиз дейишган” деди. “Ака, қарзингиз йўқ” деган қатъий гапни эшитгач, музлаб қолай деди. Бу англашилмовчиликка ақли етмайин идорадан ичига сиғмай, бениҳоя ҳурсанд ҳолда пулни қучоқлаб ташқарига чиқди. Йўл-йўлакай Аллоҳ мушкулини дафъ қилгани учун шукрлар айтиб борди. “Эҳтимол дуоларимнинг натижасидир” деб қувониб борарди. Маҳалласига етиб, хасис синфдошининг уйи олдидан ўтаётганда уни кўриб қолди. Сўрашиш учун чўзган қўлини ҳам ғазабдан жавобсиз қолдирди. Кўчага қарата мағрур ҳайқирди: -“Бошингга мушкул иш тушганда дўст кимлигини биларкансан! Мана, газдан қарзим йўқ! Англашилмовчилик сабаб бўлиб, атрофимдагиларнинг ким эканлигини билиб олдим! Лекин, шундай пайтда ишонган дўстим синовдан ўта олмагани алам қиларкан! Яратганга шукр, мени ёлғиз қолдирмади! Баҳонада кимнинг ким эканлигини билиб олдим!” деб қичқирди. Бунинг шовқинидан бир неча қўшнилар кўчага чиқишди. Ичидаги бор аламларини нафрат билан баралла бақириб айтгач, енгил тортиб йўлида давом этди. Хасис дўсти эса... Хасис дўсти эса унинг ортидан бироз тикилиб турди-да, уйига кирди. Йўлакда кўзлари ёшланган аёли: -“Дадаси, тўғрисини айтсангиз нима бўларди? Қаранг, шунча маломат остида қолдингиз! Нега бундай қилдингиз ахир!?” деб йиғларди. -“Қўявер, мен атайин шундай қилдим. Дўстимга пул берганимда у бечора менга қарзини қайтариш учун чираниб меҳнат қилиб, қийналган бўларди. Шу сабаб унга билдирмай, қарзини тўлаб келдим. Унга пулни бериб, шундай ҳадя ҳам қилолмасдим. Олмасди! Унинг ғурурини-мен биламан!”- деб, ярим маюс, ярим жилмайди... Салим АЙЮБИЙ https://t.me/IJOD07/
Show all...
ИЖОД ТАРАННУМИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира ва ёзувчи Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

😢 24👍 6
00:10
Video unavailableShow in Telegram
Қутлуғ ЖУМА айёми жумлаи- жахон мўмин мусулмонларга муборак бўлсин! Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари мустажоб бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин! Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон!
Show all...
9.03 KB
👍 12 2
Photo unavailableShow in Telegram
#Ҳикоялар Аёл тафти Онанг қани? Яна қаерларгадир санғиб кетдими? «Уйга боряпман, чучвара қиламан», деб қўнғироқ қилган эди-ку… Маҳмуд эшикдан кира солиб, остонада қарши олган қизига дўқ қилди. Лазокат дадасидан худди шунақа муомалани кутаётган бўлса-да, барибир, аччиғи чиқди, шекилли, киприклари пир-пир учди. — Чучварани тугиб кетди, ҳозир ўзим бир зумда пишириб келаман. Ҳалиги… болалари гап талашиб… Хуллас, охири жанжалга айланиб, ҳаммасини машинага босиб олиб кетишибди. Директори қўнғироқ қилди. — Онанг «Мен бормасам бўлмайди, осмон узилиб, ерга тушади», деб чопқиллаб кетгандир. Директор раҳбар бўла туриб, нега тарбиячига қўнғироқ қилади? Ўзининг сўзи ўткирроқ-ку?! — Маҳмуд жаврашдан тўхтамади. Лазокат дадасига гапириш ортиқча эканини билиб, эътирозларига изоҳ бериб ўтирмади. Чунки нима деса ҳам дадаси гапига гап топиб беришини билади. Лазокатнинг ойиси — меҳрибонлик уйининг тарбиячиси. Салима учун ўша кўнгли кемтик болалар аёлнинг жону жаҳони эди. Ҳатто дугоналари: — Салимахон, сиз тўкис оилада ўсган бўлсангиз. Мунча бу етим болаларни деб ўзингизни ўтга, чўққа урасиз? — деб ҳайрон қолишарди. Салима дугоналарнинг бу саволига жавоб бера олмайди. Институтни тугатгач, кимлар болалар боғчаси, кимлар мактабларнинг бошланғич синфига кетаётганда у ўзи хоҳлаб меҳрибонлик уйини танлади. Ўқитувчилари: «Қизим, илмий иш қилсанг, институтда қолсанг бўлади», дейишганда ҳам: «Раҳмат, устоз. Мен ана шу кўзлари мунгли болаларнинг ёнида бўламан»,  деганди Салима. Маҳмуд унга уйланаётганида: — Мен ишимни ўзгартирмайман, ҳаётим енгил кечмайди, бир тарафимда доим ўша кўнгли ярим болаларнинг дард-ташвиши бўлади, — деганида қалби шу қизга мойил бўлиб тургани учун ортиқча эътироз билдирмаган эди. Аммо хотини ўн беш йиллик рўзғорига айлангач, икки фарзанд кўргач, ёши ўта бошладими ё яқинда у чавандозлик бўйича мусобақага тайёрлаган болалар кўнглидагидек натижага эриша олмаганиданми, Маҳмуд анча жиззаки бўлиб қолди… — Акамга ҳам овқат сузаверайми, келиб қоладими? Дадасининг кўнглини олиб, онаси билан орасида пайдо бўлаётган оғир тошни юмшатиш учун Лазокат салат тайёрлаган, пишириқ пишириб, дастурхонни чиройли қилиб безатган эди. — Йўқ, унинг тегишини пиширмай тур, ҳали машқлари бор, агар онанг ҳадеганда етимхонасига «Болаларимга тил ўргатасан», деб судрайвермаганида, аканг мусобақада нимагадир эришар эди… Маҳмуд қизининг шунча ҳаракат қилиб санъаткорона тузаган дастурхони бошида ҳам жаҳлдан тушмади. Лазокат дадасига чой қуйиб узатар экан: «Хўп, акам-ку, етимхонага қатнаб, етарлича машқ қилолмади. Хўш, бошқа шогирдларингиз-чи, улар етимхонага бормаган бўлсаям, сиз кутган натижага эриша олмади-ку!» деса бўлади. Бундай дейиш хаёлига ҳам келди. Лекин бу билан дадаси жаҳлдан тушмайди. Шунинг учун индамай чучварани сузиб келди-да: — Олинг, дадажон, кўкатлардан, қаймоқдан солинг, — деди. Салима Маҳмудни уйғотиб юбормай деб, оёқ учида юриб кирди. Лекин аёлининг шарпасини сезган заҳоти Маҳмуд бошини ёстиқдан кўтарди. — Ҳа, жаноб қози, келдингизми? Албатта, бир-бирининг оғзи-бурнини қонга белаган етимчалар учун мелисалардан тиз чўкиб, узр сўрагандирсиз? «Мен кафил, бошқа бундай қилмайди», деб ялингандирсиз? Балки, бармоғингиздаги никоҳ узуги, бўйнингизда қолган ягона занжирингизни заргарга бериб, пулини жаримага тўлагандирсиз? Салима бўйин томирлари бўртиб, нариги хонада болалар ётибди, демасдан бор овози билан жанжал чиқараётган эрининг оёқ тарафига ўтириб «уф» тортди. — Қўйинг, дадаси, асабийлашманг. Ҳаммаси жойига тушди, эртага ўтмайдиган бўлди ташвишимиз. Бормасам, иш катталашиб кетарди. Бола-да, булар ҳали… Қони қизиган даври. Тўғри йўлга солмасангиз, адашиб кетишади. Ҳукуматнинг, бизнинг шунча меҳнатимиз сувга оқмасин, дейман-да! Салима иложи борича майин овозда гапиришга ҳаракат қилди. — Ўзининг ота-онаси болаларига ачинмаганида, сен нега уларни деб жон койитасан? Ўз болаларингни ўйласанг-чи! Зафарнинг ярим умри етимчаларингга дарс қилдириш билан ўтади. Ахир ўзиям бу йил институтга кириши керак-ку. Бор-йўғи беш ой қолди. Лазокатни-ку, қозон-товоқдан бўшатмайсан. Муштдай қиз ҳалитдан рўзғор бошида…
Show all...
👍 12 1
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.