cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Nargiza USANBOYEVA

Bismillahir rohmanir rohiym! Nargiza Usanboyevaning telegram kanaliga xush kelibsiz! Реклама учун мурожаат: https://t.me/+F0YojgSDN9FkZGIy Сиз ушбу бот орқали муаллиф билан боғланишингиз, дардлашишингиз мумкин: @Usanboyeva_aloqabot

Show more
Advertising posts
10 636
Subscribers
+88224 hours
+1 1707 days
+3 90130 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#Расулуллоҳ_мўъжизалари 60-мўъжиза Амр ибн Ахтобда нубувват асарининг кўриниши Амр ибн Ахтоб (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) менга: “Яқинроқ кел”, дедилар. Келганимда менинг соч ва соқолимни қўллари билан силаб: “Аллоҳим, уни гўзал қил ва гўзаллигини давомли қилгин”, дедилар». Амр ибн Ахтоб (розияллоҳу анҳу) очиқ юзли киши эди. Юз ёшдан ошганида ҳам, ҳатто вафот этгунга қадар юзига ажин тушмаган ва соқолида эса озгина оқ бор эди, холос. Бухорий, Насоий ва Байҳақий ривояти. Манба: mehrob.uz @usanboyeva
Show all...
Амр ибн Ахтобда нубувват асарининг кўриниши

Амр ибн Ахтоб (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) менга: “Яқинроқ кел”, дедилар. Келганимда менинг соч ва соқолимни қўллари билан силаб: “Аллоҳим, уни гўзал қил ва гўзаллигини давомли қилгин”, дедилар». Амр ибн Ахтоб (розияллоҳу анҳу) очиқ юзли киши эди. Юз ёшдан ошганида ҳам, ҳатто вафот этгунга қадар юзига ажин тушмаган ва соқолида эса озгина оқ бор эди, холос. Бухорий, Насоий ва Байҳақий ривояти.…

20👍 9
#дуо 🌺🌿 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🌺🌿Аллоҳим Ўзингга ҳамд,  пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату дурудлар бўлсин! 🌺🌿Аллоҳим, ота-оналаримиз бизларга раҳм қилгани каби Сен ҳам уларга раҳм қил ва саломат эт!  Ўтганларини раҳматингга ол! 🌺🌿Аллоҳим,  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига қандай неъмат сўраган бўлса ўша неъматларни бизгаям бер!. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига нималардан паноҳ сўраган бўлса,  ўшалардан паноҳ бер! 🌺🌿Аллоҳим,  Ўзинг барчамизни Фирдавсинг билан сийла ва гўзал жамолингни кўрмоқликни насиб эт! 🌺🌿 Ё Парвардигоро,  ё Роббим,  ё Муғнийим ўзинг бизни беҳожат қил! 🌺🌿 Аллоҳим,  Ўзинг барчамизнинг гуноҳларимизни кечир! 🌺🌿Ўзингга беҳисоб ҳамд,  пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат ва саломлар бўлсин! 🌺🌿Амин! 🤲🤲🤲 @usanboyeva
Show all...
17🔥 1🙏 1
Photo unavailableShow in Telegram
ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВАДАН ЯНГИ ҲИКОЯ ҚАЛБИМ ПАРЧАСИ —Сармон ака, буни отасиз қандай катта қиламан? Шунча кутган ўғлимиз етимдек ўсадими? Нима қилиб қўйдик.(қўйдингиз деёлмадим) —Ўғил де?! Гулнорники ҳам ўғил экан, эгиз. Иккаласи ҳам ўғил бола. Нафис, балки сен билан ҳам яшарман... —Майли, ахир ҳали қонуний ажрашмадикку. Бу гапни ўйламай гапирдим. Йўқ, ёлғон! Аслида, тўсатдан айтилган гап—узоқ ўйланган гап бўлади. —Шу... Шу қонуний ажрашсак-да, лекин сен билан ҳам алоқани узмасак, дегандим. У билан ЗАГСдан ўтмасам бўлмайди. Мен нега бунақа аҳмоқман? Шу номарддан нима кутяпман? Кўзлари ғалати эди унинг. Хотинчасидан қўрқаётгани аниқ-ку! АСАРНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ👇👇👇👇👇
Show all...
👍 39🥰 1
АСАРНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ
Ассалому алайкум, азизларим! Ҳамма омонми? Менинг наздимда болажонлар ҳар доим эътибор марказида бўлиши керак. Улардаям қалб бор, кўнгил бор, истак-хоҳиш бор. Афсуски, айнан ажримни ўйлаган ота-оналар болаларни умуман ўйлашмайди. Ажрим уларга қанчалар жароҳат беришини хаёлига ҳам келтиришмайди. Шунинг учун ҳозирги замонда болар кечинмалари, психологияси билан боғлиқ асарларни кўпайтириш керак...
Show all...
👍 122💯 20🔥 11👏 11🤔 2
Вой тавба ман кино курсам нега болаларни кам курсатишади деб уйлардим бу асарда болалар доимо марказдаку
Show all...
🔥 66👍 21 1
#қуёшим 116-қисм ВАЪДАГА ВАФО – БОНУУУУУУС! Муаллиф: Наргиза Усанбоева - Ҳар доим... - Меҳрона опам-чи? Гулифорнинг бўғзига яна алам тиқилади, юраги куяди: - Уям шу ерда яшаса керак. Бор қизим, кўчага чиқиб ўйнаб кел. Укангни ҳам ўйнат... Нисо бошини эгади: - Кўчага чиққим келмайди. Болалар... сени иккита ойинг бор-а, дейишяпти... Усмон иккимизни устимиздан куляпти... Гулифорнинг баттар бағри куяди. Ҳеч нарса деёлмайди қизига. - Ойи, каникул ҳам тугаяпти. Мактабга борсам... синфдошларим ҳам кулса-чи... Гулифор бўғзига тиқилган фарёдни зўрға ушлайди. Ўкириб юбормаслик учун қизини қаттиқроқ бағрига босади. Меҳронага, Умарга нисбатан нафрати кучайгандек бўлади... * * * Раҳима хола ва Жамол ота хомуш ўтирибди. Уларга кичик келини чой дамлаб келади. - Ойи, нима бўлди, суд? – қизиқсиниб сўрайди, келин. - Нима бўларди? Гулифор қайсарлик қилиб туриб олди. “Ажрашаман”, деб оёқ тиради. Умарнинг уйланганини ҳам айтди. Шу билан... – Раҳима хола йиғлайди. – Ажратди-да... Гулифорнинг овсини нафасини ичига тортади: - Вой ўлмасам... Энди нима қилади? Отасининг уйига кетармикан? - Билмайман, унинг нияти нима билмайман... Ўзини жуда ғалати тутди. Нима бўлган унга... Аввалги Гулифор эмас... - Унгаям осон эмас, - хўрсинади Жамол ота. – Қонуний ажрашаман, десам балки Умар уйланмас деб, умид билан судга ариза ёзгандир? Биз Умарни уйланишга мажбурладик. Бир уйда кундоши билан яшаяпти. Осон эмас! Энди... Гулифор ҳам жаҳл қиляпти-да... - У-ф-ф, дунёга сиғмай кетяпман, - кўз ёшларини артади Раҳима хола. - Энди нима бўлади? Раҳима хола ҳам, Жамол ота ҳам ўйланиб қолади. * * * Умарнинг уйи. Умар ўзининг ётоғида ўтирибди. Хомуш. Олдида Усмон ухлаб қолган. Умар унинг сочларини силаб, ўйчан ўтирибди. Меҳрона кириб келади: - Нима овқат пиширай? Давоми бор Ёндирмачоқ бу - қувонч! @usanboyeva
Show all...
👍 584🔥 243😢 79 24🥰 12👏 10🍓 8😨 7❤‍🔥 4🤨 4🤯 3
#қуёшим 115-қисм Муаллиф: Наргиза Усанбоева Фотима опанинг анча аввал олдига Раънонинг келиб куюниб гапиргани тушади ва Ҳамиднинг ниятини бирдан англаган бўлса-да, ўсмоқчилаб сўрайди: - Кимни уйлантирмоқчисан, укажон? - Опажон... шу-у-у-у, Раънонинг қулоғига бормасин... Шуу-у-у... ўзим уйлансам дегандим. Биласиз, пулим бор, ёшман... агар у қиз хоҳласа... шу-у-у... тумандан квартира қилиб ҳам бераман. - Йўғе-е-е... - Ҳа, опа ўртага тушсангиз уялмайсиз.... Йўқ деманг опа. Бир бахтини кутиб ўтирган қизни бахтли қилай дейман-да. Сизам, менам савобга қолардик... Фотима ҳали бирорта режаси бўлмагани учун бирдан рози бўлади: - Хўп укажон, хўп... - Раҳмат, опажон... Раънонинг қулоғига етмасин, опажон... Ўзим кечга уйингизга мантибоп гўшт билан ўтаман. Унгача суриштириб туринг, опа... - Хўп, хўп... Бўпти, соғ бўл, - Фотима алоқани узади ва “эҳ” дегандек бош чайқаб қўяди. * * * Гулифорнинг хонаси. У ўта тушкун. Кўнглига чироқ ёқса ёришмайди. Бир аҳволда ўтирибди. Ёнида Нисо. Онасинг юзига термулиб ўтирибди. Қизалоқнинг онасига берадиган саволлари кўп, аммо бера олмайди. Лекин онасининг кўнглини кўтаришни жуда-жуда истайди: - Ойи, опамни чақирайми, аравангизга ўтиришга ёрдам берсинми? Ҳовлига чиқардик... - Йўқ қизим, чарчадим... - Ойи... – иккиланиб гапиради қизча. – Суд нима деди? Гулифор қизига ялт этиб қарайди. Нима дейишини билмайди. “Бир даданг билан ажрашдик”, деган гап дилпорасининг мурғак юрагини қанчалар тилкалашини билади. - Суд?.. Нега қизиқяпсан? – гап топа олмайди она. - Анув... у... бизларни дадамдан ажратмайдими? – қўрқибгина деди Нисо. – Шу ерда яшаймизми? Гулифор Нисони бағрига босади: - Йўқ қизим, ажратмайди. Шу ерда яшаймиз... - Ҳар доимми? Давоми бор Ёндирмачоқ бу - бонус! @usanboyeva
Show all...
🔥 383👍 153😢 57 31🥰 15🍓 5🤔 3😨 3💔 1
#қуёшим 114-қисм Муаллиф: Наргиза Усанбоева Умарнинг сўзларидан Гулифорнинг жаҳли чиқади. Ичида унга қарши гапира бошлайди: - Иккиюзламачи! Хиёнаткор! Ҳаммага ўзингизни оилапарвар, болапарвар қилиб кўрсатгингиз келяптими? Аслида эса... хотинингиз билан фарзанд кутяпсиз, бахтлисиз. Ҳозирча мени унутдингиз, эртага болаларингизни ҳам унутасиз... Мен ажрашаман! Орадан кўп ўтмай, Умарнинг ўрнида, судья қаршисида ўз аравачаси билан Гулифор турар ва аламзадалик билан гапирарди: - Ҳурматли судья, бизни қонунан ажратишингизни сўрайман. Чунки эрим устимга уйланган, ҳадемай болали бўлади. Ҳозир бир уйда кундошим билан яшайман. Бунинг қанчалар азоблигини биласизми? Бир уйда кундошим билан яшаш қанчалар оғирлигини англаяпсизми? Агар ажратмасангиз, иккихотинликка йўл қўйган бўласиз! Умарнинг томоғига аччиқ нимадир тиқилгандек бўлади, боши эгилади. Дунёга сиғмай кетади. * * * Маҳалла фуқаролар йиғини хонаси. Маҳалла раиси Фотима опа телефонда гаплашяпти. - Ким бу? Танимайроқ турибман... - Мен Ҳамидман, опажон, Ҳамид қассоб! - Ҳа-а-а, - Фотима опа бирдан танийди. – Яхшимисан, укажон. Ишларинг яхшими? - Яхшиман, опажон. Ўзингиз яхшими? Ишларингиз яхшими? Уйдагилар... – Ҳамид қуюқ сўрашади. - Ҳамма яхши. - Опажон, сизга бир илтиомос билан телефон қиляпман, - ҳижолатгина бўлиб гапиради қассоб. - Бемалол, ука... - Опажон, сиз ҳокимнинг мажлисларига борасиз. У мажлисларда бутун туманнинг маҳаллакомлари келади. Улар билан апоқ-чапоқсиз... - Ҳа, Худога шукр, шундай... - Сиз энг ишончли инсонсиз деб... сизга чиқдим, опажон, - ялтоқланиб дейди Ҳамид. – Ўша мажлисларга борганингизда бошқа маҳаллаком опалардан сўраб кўринг, маҳаллаларида шууу, сал ўтириб қолган, унча ҳам қари бўлмаган... чиройлигина қизлар йўқмикан? Давоми бор Ёндирмачоқ бу - кайфият! @usanboyeva
Show all...
👍 361🔥 112😁 57 16😨 14🥰 10😢 8💔 4🍓 3🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
#ҚУЁШИМ Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА “ҚУЁШИМ” Меҳр ҳақида Киноқисса Ёқимли мутолаа! Эътиборингиз ва қимматли вақтингизни ажратаётганингиз учун ташаккур! 114-ҚИСМ @usanboyeva
Show all...
👍 107🔥 25 15👏 15🥰 7🤔 3
Photo unavailableShow in Telegram
*📌Семизлигингиз сабаб ёшингиз катта кўриняптими?🙀 👎🏻Нима қилсангиз ҳам қабзиятдан қутилолмаяпсизми? 😿 🙇🏻‍♀️Ўзингизга бўлган бахойингиз тушиб кетяптими?🙅🏻‍♀️ 💁🏻‍♀️Бизнинг каналдан сиз буларга АНИҚ ечим топасиз 😍 🙋🏻‍♀️Ҳаркунлик фойдали маслаҳатлар билан ОЗИБ, СОҒЛОМЛАШАСИЗ💃 Ҳозироқ каналга уланиб олинг. Ишонинг сизга энг яхшисини илинамиз ⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️* https://t.me/+GPDtZ9PbmFkwMWMy
Show all...
👍 10
ОЗМОКЧИМИСИЗ❣❣
ДИЕТОЛОГ БИЛАН БОГЛАНИШ❤️‍🔥
БАТАФСИЛ МАЛУМОТ💖💖
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.