cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Наманган вилояти судлари | Расмий канал

Наманган вилояти судларининг расмий канали

Show more
Advertising posts
1 094
Subscribers
No data24 hours
-157 days
+1030 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

29:42
Video unavailableShow in Telegram
ИСЛОҲОТЛАР АМАЛДА / Наманган вилояти маъмурий судининг судьялари Дониёр Мадаминов ва Умида Нишонова билан коррупциядан холи, адолатли суд тизимини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида суҳбат Сайт | Telegram
Show all...
hhhhhhhhhhhh (online-video-cutter.com) (1).mp478.18 MB
Суд ҳужжатлари ижросини ўз вақтида таъминланиши фуқароларнинг судга бўлган ишончини мустаҳкамлаш ва уларнинг манфаатларини кафолатли ҳимоя қилишда муҳим ўринга эга. Айни жиҳатдан, Жиноят ишлари бўйича Учқўрғон, Уйчи тумани судлари ҳамда Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди томонидан ўтказилган семинарларда асосий эътибор суд қарорлари ижросини ўз вақтида таъминлаш, бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишга қаратилди. Судьялар, мажбурий ижро бюроси ва ички ишлар идоралари ходимлари иштирокида ўтказилган мулоқотларда ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида сўз юритилиб, амалиётда учраётган камчиликларни бартараф этиш юзасидан режалар белгилаб олинди. Сайт | Telegram
Show all...
👍 3
Наманган туманлараро иқтисодий судида суд ҳужжатлари ижросини ўз вақтида таъминлаш, бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишга бағишланган семинар ўтказилди. Унда Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди, Наманган туманлараро иқтисодий ва маъмурий судлари судьялари ҳамда Мажбурий ижро бюросининг Наманган шаҳар, Давлатобод, Янги Наманган тумани бўлими раҳбарлари иштирок этдилар. Мулоқотларда асосий эътибор суд қарорлари ижросини ўз вақтида таъминлаш, ижро ҳужжатларини қайтарилишига сабаб бўлаётган омилларни ўрганиш ва уларга барҳам беришга қаратилди. Мазкур масала юзасидан суд раислари, судьялар, мажбурий ижро бюроси вакиллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Якунда ижро самарадорлигини ошириш, иш сифатини яхшилаш мақсадида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш ҳамда суд қарорлари ижросини вақтида таъминланишига тўсиқ бўлаётган камчиликларни қонун доирасида бартараф этиш бўйича режалар белгилаб олинди. Сайт | Telegram
Show all...
👍 5👎 1
02:42
Video unavailableShow in Telegram
Учқўрғон туманида ўтказилган сайёр қабул тафсилотлари Сайт | Telegram
Show all...
14.00.Сайёр Ыабул.mp425.03 MB
00:45
Video unavailableShow in Telegram
Жиноят ишлари бўйича Чортоқ ҳамда Янгиқўрғон тумани судлари томонидан суд қарорларининг ижроси юзасидан семинар ташкил этилди Сайт | Telegram
Show all...
MOBIL_XABARLAR_16_09_2024_NEW_tel_online_video_cutter_com.mp44.80 MB
Наманган вилояти суди раиси Алишер Усманов Жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон тумани судида бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Бугунги кунда жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон тумани судида 2 нафар судья ҳамда 10 нафар ходим фаолият олиб бормоқда. Суд биноси 1986 йилда қурилган бўлиб, аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш эҳтиёжи мавжуд эди. Вилоят суди раисининг ташаббуси билан давлат бюджети ҳисобидан 400 миллион сўм маблағ ажратилиб, фуқаролар учун замонавий ва шинам кутиш заллари, ходимлар учун қўшимча хизмат хоналари барпо этилмоқда. Шу куни вилоят суди раиси судья ва тизим ходимлари билан суҳбатлашиб, касбга садоқат, хизмат вазифасига масъулият билан ёндошиш, суд тизимида коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш бўйича сўз юритди. Бу борада тегишли кўрсатма ва топшириқларни берди. Шунингдек, судга келган фуқаролар билан мулоқотда бўлиб, уларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглади. Сайт | Telegram
Show all...
👍 6🔥 1
Суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари иштирокида ҳафтанинг ҳар сешанба кунлари ўтказиб келинаётган оммавий сайёр қабулларнинг бу галгиси Чортоқ туманида ташкил этилди. Қабулларда аҳоли вакилларининг жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судларга оид 16 та мурожаатлари ўрганилди. Уларнинг 4 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилиб, қолганларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Шу куни бўлиб ўтган Жиноят ишлари бўйича Чортоқ тумани судининг сайёр суд мажлисида бир гуруҳ назорат остидаги шахслар муддатидан олдин шартли равишда жазодан озод қилинди. Сайт | Telegram
Show all...
👍 8
Наманган вилояти суди раиси Алишер Усманов Жиноят ишлари бўйича Косонсой тумани судида бўлиб, бу ердаги шароитлар, аҳолига яратилган қулайликлар билан танишди. Шунингдек, вилоят суди раиси судьялар ва тизим ходимлари билан суҳбатлашиб, касбга садоқатли бўлиш, ҳалоллик ва поклик билан фаолият олиб бориш, коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш бўйича фикр-мулоҳаза билдирди. Сайт | Telegram
Show all...
👍 10🔥 1
02:21
Video unavailableShow in Telegram
Уйчи туманида бўлиб ўтган сайёр қабул тафсилотлари Сайт | Telegram
Show all...
2.mp436.85 MB
👏 1
#Мутолаа Марк Твен, Ғаройиб ўғирлик (ҳикоя)
Қишнинг изғиринли туни. Дўкондор дўкон деразасининг ташқи панжараларини туширар экан, тўсатдан ойнадан дўкон ичидаги кимсага кўзи тушди. Дўконда ҳали одам борлигини пайқамаган ҳам экан. У нотаниш кишининг дўкон пештахтасида турган бир неча бўлак сариёғни чаққонлик билан шляпаси ичига яширганини кўриб қолди. “Ғаройиб иш бўлди-ку”, деди дўкондор ойнадан ташқарига чиқишга шошилган ўғрини кузатаркан. Айни пайтда унга қандай жазо бериш йўлларини қидирарди. Дўкондор ичкарига қадам қўяркан, чи­қиб кетишга тараддудланган нотаниш кимсанинг қўллари аллақачон эшик тутқичида эди. – О, жаноб, кетяпсизми? Совуқ жуда забтига олди-ку! Кўринишингиздан сиз ҳам жуда совқотган кўринасиз. Қани, орқамдан юринг-чи! Нотаниш одам дўкондорга олазарак қаради. Кўзларида безовталик акс этди. У нима қилишни, нима дейишни билмасди, тезроқ дўконни тарк этишни хоҳларди. Ахир шляпасининг ичидаги сариёғ… Лекин ноилож магазинчининг орқасидан юрди. Дў­кон эгаси унинг елкасига қўлини қўйиб хона бурчагидаги печ яқинига ўтқазди. – Биласизми, – деди у меҳрибонлик билан. – Агар бундай совуқ тунда бироз исиниб олмасангиз, музлаб қолишингиз ҳеч гап эмас. Дўкондор печга ўтинлардан кетма-кет ташлай бошлади. Нотаниш одам ўтирган жойида сариёғнинг эриб бораётганини ҳис қиларди. Бирдан у сакраб ўрнидан турди ва кетиши зарурлигини айтди. – Қаёққа шошасиз, яна бироз ўтиринг, яхшилаб исиниб олинг! Мен ҳам ўзим зерикиб ўтиргандим. Яхшиси, мен сизга қизиқарли бир ҳикоя айтиб бераман. – Йўқ, йўқ! Кетмасам бўлмайди. Молларимга қа­рашим керак. Улар ҳойнаҳой оч қолишган бўлса керак. Нотаниш киши тоқатсизланди. – Қўйсангиз-чи, иссиққина хонада бирпас гурунглашамиз, борасиз-да… Бечора киши бу вақтда ўзини қўйгани жой тополмай қолганди. Чунки шляпасининг ичидан юз-кўзларига сариёғ оқиб туша бошлаган эди. Дўкондор эса бу ҳолни кўрмаганга олиб, печкага ўтин ташлашда давом этарди. – Бугун яхши тун бўлди, – деди дўкондор гапида давом этиб. – Шляпангизни ечиб қўйсангиз бў­ларди. Ахир хона жуда иссиқ. – Йўқ! – қичқирди бечора ниҳоят. – Мен кетишим керак! Рухсат беринг! Тобим қочяпти! Бу пайтда сариёғ унинг бўйинларидан кийимига, пойабзалининг ичигача оқиб борарди. У худди ёғли ваннага тушиб қолгандек эди. – Хайрли тун унда, жаноб, – деди сотувчи жил­майганча. – Агар сиз ҳақиқатдан ҳам кетишни хоҳ­лаётган бўлсангиз. Нотаниш одам дўкондан чиқиб кетаётганда дў­кондор яна қўшиб қўйди: – Мен тўққиз пенсни жуда қадрлайман, лекин шляпангиз ичидаги бир фунт сариёғ учун сизни айб­лай олмайман!
Сайт | Telegram
Show all...
👍 8🤩 1
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.