cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Asaka_Ziyo

Муҳаммад Солих жоме масжиди имом хатиби Парпиев Шаҳобиддин домла расмий канали. 📑 10.06.2019й. - 1440.06-Шаввол.

Show more
Advertising posts
46 435
Subscribers
+324 hours
+2227 days
+61230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
​​🔴 #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ.👇 (Асака тумани учун )☝ 🗒 Ҳижрий 1446 йил 16-Робиъул аввал 🗒Мелодий 2024 йил 19-Сентябрь ⊱•••┈••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈••┈•••⊰ ☀️⚡️Субх 04:50: 🕋🌙Бомдод 05:30: 🕋🌙Пешин 12:50; 🕋🌙Аср 16:35: 🕋🌙Шом 18:25: 🕋🌙Хуфтон 20:10: 📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят). ⊱•┈•••❁•⊰✿🌺✿⊱•❁••┈•⊰ ➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥 ↪️✅ https://t.me/Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
Show all...
👍 75 14🥰 5🤩 2
#Давоми. Шунингдек, ғассол маййитнинг баданидаги айб ва нуқсонларни бошқаларга айтмайдиган омонатли инсон бўлиши керак. عَنْ عَائِشَةَ قَالَتْ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَنْ غَسَّلَ مَيِّتًا فَأَدَّى فِيهِ الْأَمَانَةَ وَلَمْ يُفْشِ عَلَيْهِ مَا يَكُونُ مِنْهُ عِنْدَ ذَلِكَ خَرَجَ مِنْ ذُنُوبِهِ كَيَوْمِ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ Оиша розиаллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир маййитни ювса, у ҳақидаги омонатни адо қила олса ва ўша пайтда ундаги ёмон ҳолатлар ҳақида фош қилмаса, гуноҳларидан онасидан туғилган кунидек фориғ бўлади”, дедилар. (Аҳмад ривояти.) Агар ғассол маййитда яхшилик аломатини, масалан, юзининг нурафшонлигини, табассумни ва шу кабиларни кўрса, уни изҳор этиб, бошқаларга ҳам айтиши яхшидир. Маййитни жунуб киши ювинганидек бир марта ювиш вожиб. Уч марта ювиш эса суннатдир. Ювинтириладиган сув сидр (яхшироқ поклаш учун сувга солиб қайнатиладиган ўсимлик тури) ёки ишқор (ҳозирги кундаги турли хил шампунь ёки бадан ювиш учун мўлжалланган воситалар) билан қайнатилган бўлиши ёки қайнатилган сувнинг ўзи, иссиқроқ бўлиши лозим. Ювиш тартиби: Ювишдан олдин маййитни нажосатлардан холи қилиш учун бироз ўтиришга мойил қилиб қорни силанади. Сўнг, маййитга истинжо қилдирилади. Бу Абу Ҳанифа ва Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳумоларнинг фикри бўлиб, бунга Абу Юсуф роҳматуллоҳи алайҳ қўшилмаган. Кайфияти: ғассол қўлига бир латта ўраб, у билан маййитнинг аврат аъзоларини сув қуйган ҳолда ювиб чиқади, зеро, латтасиз қўл билан ушлаш кўз билан кўришдек харом Аввал ўнг тарафдан, таҳорат оладиган ўринларидан бошлаши  ва тоқ ададда – уч, беш, етти марта ювиши лозим. عَنْ أُمِّ عَطِيَّةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا قَالَتْ لَمَّا غَسَّلْنَا بِنْتَ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ لَنَا وَنَحْنُ نَغْسِلُهَا ابْدَءُوا بِمَيَامِنِهَا وَمَوَاضِعِ الْوُضُوءِ   Умму Атиййа розиаллоҳу анҳодан ривоят қилинади :  “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Зайнабнинг жасадини юваётганимизда бизга: “Аввал ўнг аъзоларидан ва таҳоратда ювиладиган жойларидан бошлаб ювинглар!”, деганлар.  Бухорий ривояти. Баданни ювишда, аввал, қийинчилик бўлмаслиги учун оғизни чайқамасдан ва бурун қоқмасдан таҳорат олдирилади. Оғиз-бурунни чайқаш ўрнига ғассол қўлига латта ўраб, сувли ҳолатда тишларини, лунжларини, лаб ва бурун атрофини ювиб чиқади. “Раддул-Муҳтор” китобининг муаллифи аллома Ибни Обидин роҳматуллоҳи алайҳи бу борада “Намоз фарз бўлганларга таҳорат олдирилади”, деб айтганлар. Ювиш маййитнинг бошидан, юзидан бошланади.  Соч-соқоли имкон бўлса хитмий (русча штокроза розовая) билан, бўлмаса совунга ўхшаш нарсалар билан ювилади. Соч-соқоли йўқлар бундан мустасно.   Сўнгра чап тарафини бостириб ётқизилади ва ўнг тарафига сув қуйилади, ҳатто, босиб ётган тарафигача сув етказилади. Кейин эса, ўнг тарафига ёнбошлатиб, ҳудди шу иш қилинади. Ҳар бир ўгиришда уч маротаба ювилади. Бундан кўпайтирилса ёки камайтирилса ҳам ғусл адо топади, чунки вожиб бир марта эканлиги эътиборидан жоиз бўлаверади. Ювиш асносида авратидан чиққан нарса сабабли ювиш қайтарилмайди, чунки ундаги нопоклик таҳоратни кетказувчи нарсалар сабабли эмас, балки, ўлим сабабидандир. Шунинг учун ювиш комил бўлаверади.  Ювиб бўлгач, кафанни ҳўл қилмаслиги учун бутун бадани тоза латта билан артиб чиқилади.  Эркак кишига маййитни кафанга ўрашдан аввал унга уч ёки беш, яъни тоқ ададда хушбўйлик сепилади. Бу ҳолат уни тириклик ҳолатига эътиборан, яъни инсон тириклик ҳолатида ўзига ҳам либосига ҳам хушбўйлик сепиб юргани каби.  عن جابر قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : " إذا أجمرتم الميت فأجمروه ثلاثا "   Жобир розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Агар маййитларингизга хушбўй нарса сепсангиз, тоқ қилиб, уч бор сепинглар”, дедилар.  Имом Аҳмад ва Ҳоким ривоятлари Кафанлашдан олдин маййитнинг боши ва соқолига хушбўйликлар, атрлар суртилади. ⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰ ➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥 ↪️✅ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
Show all...
👍 142😢 18 4🤩 3🥰 2😍 2👏 1
2_Муборак таваллуд.mp37.45 MB
👍 26 4👏 2
Photo unavailableShow in Telegram
•Жисмнинг роҳати оз овқатланишда. •Нафснинг роҳати гуноҳни озайтиришда. •Қалбнинг роҳати эътиборнинг озлигида. •Тилнинг роҳати оз гапиришда. ©Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰ ➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥 ↪️✅ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
Show all...
👍 77🥰 4 3🤩 2
Жаннатни яхши кўрасизми? Дўзахдан қўрқасизми? Аллоҳни розилигини топиб Жаннатга кириб, Дўзахдан абадий қутулмоқчимисиз? Ҳар бир мўъминни орзуси бўлган бу мақсадга қандай етилади? Фақатгина шариат илмларини ихлос ила ўрганиб, амал қилишлик билан. Илм эса тана рохати билан келмайди, Охират рохатини топиш учун дунёдаги кўп рохатлардан воз кечилади. Кўп уйқу, кўп овқат,мехмонга бориш,йиғинлар, тўпланишлар,бекорчи гаплашиш,телефон билан бўлиш, бефойда инсонлар билан сухбатлашишга ўхшаш кўп нарсадан воз кечилади. Олимларга хавас қиламиз. Улар Олим бўлгунча бошларидан турли машшатларни оғирликларни ўтказганларларини кўпчилигимиз билмаймиз Ва энг муҳим нарса❗️ Улар қачондир Олим бўлиш учун эмас, Қачондир ҳақиқий қул бўлиб, Аллоҳга суюмли  ибодатда ўтиш мақсади билангина ўқишган. Улар ҳар куни Роббиларини динидан нимадир ўрганиб,, уни ҳаётларига татбиқ қилиш мақсадида таьлим олишган. Мана шундай тўғри ниятда илм олар экансиз, ин ша Аллоҳ Сиз дунё охиратда, Уламолар манзилида бўласиз. ⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰ ➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥 ↪️✅ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
Show all...
👍 139🥰 13 12😢 6👏 3🤩 1
Ғассол қандай бўлиши керак: Маййит эркак бўлса, эр киши, аёл бўлса, аёл киши ювиши керак. Бунга уламолар иттифоқ қилишган. Эркакни аёл киши ёки аксинча, аёлни эркак киши ювиши мумкин эмас. Ҳанафий мазҳаби уламолари киши ўз хотинини ҳам ювиши мумкин эмас, дейдилар. Чунки аёл вафот этиши билан ўрталаридаги никоҳ узилади ва  хотин эрига номаҳрам бўлиб қолади. Аммо хотин ўз эрини ювиши мумкин. Ҳатто ражъий талоқ (никоҳсиз ярашиш мумкин бўлган талоқ) иддасида ўтирган бўлса ҳам. Чунки у ҳолатда ҳали эр-хотинлик алоқаси тўла узилмаган бўлади. Бу борада Алоуддин Косоний роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:  “Аёл эрини ювиши мумкин, зеро, ювинтиришнинг жоизлиги никоҳ сабабидандир. Никоҳ борми, демак,  ювиш ҳам мумкин. Эр вафот этиши билан никоҳ аёлнинг иддаси чиққунича сақланади. Аммо аёл вафот этгач, никоҳ ниҳоясига етади, яъни, эр хотинига бегона каби бўлиб қолади. Бу ҳолатлар эр-хотинлик собит қолган бўлганидадир. Аммо боин талоқ ёки уч талоқ тушган бўлса-ю, сўнг эр вафот этса, аёл ҳам эрини ювишга ҳақли эмас”. Балоғатга етмаган ўғил ёки қиз болани эркак ҳам, аёл ҳам ювишлари мумкин эканига уламолар иттифоқ қилишган. Ғассол ювиш ишларини яхши биладиган, таҳоратли (таҳоратсиз бўлса ҳам жоиз), ишончли, тақводор бўлгани афзал. عن عبد الله بن عمر قال  : قال رسول الله صلى الله عليه و سلم  ليغسل موتاكم المأمونون .رواه ابن ماجه Абдуллоҳ ибн Умар розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Маййитларингизни ишончлилар ювсин”,  дедилар”.  Ибн Можа ривояти. Шу билан бирга, ғассол оқил бўлиши, фарзи кифоя амали мукаллафлардан соқит бўлиши учун ювишни ният қилиши лозимдир.  Жумҳур уламолар айтадилар:  “Ғассол маййитни ювгани учун ҳақ олса жоиз, бу улуш маййитнинг қолдирган молидан олиб берилади. Лекин ҳанафий уламолар: “Ғассол текинга ювиб бергани афзал. Агар ўша ерда ювишга ундан бошқаси бўлса, ҳақ талаб қилиши мумкин. Акс ҳолда, ювиш унга фарзи айнга айлангани учун ҳақ талаб қилиши мумкин эмас”, дейдилар.  Ювишни вожиб қилувчи шартлар: Қуйидаги шартлар мавжуд бўлса маййитни ювиш вожиб бўлади: 1.    Маййитнинг мусулмон бўлиши. 2.    Маййитнинг бир дақиқа бўлса-да, яшагани маълум бўлиши.  Маййит гўдак бўлса, тирик туғилган бўлса, ювилади, унга жаноза ўқилади, марос олади ва қолдиради. Тириклик аломати овоз чиқариш, акса уриш, йиғлаш ёки бир марта бўлса ҳам қўл оёғини қимирлатиш бўлиши мумкин. Айрим ривоятларда гўдак ўлик туғилса, аммо ҳамма аъзолари бутун бўлса, ҳаётдан ҳеч бир аломат бўлмаса ҳам, ювилади ва унга исм қўйилади, дейилган. Лекин ҳам ўлик ҳам чала туғилган бўлса, ювилмайди. Устидан бир марта сув қуйиб, латтага ўраб, исм қўйиб, дафн қилинади. Инсон вафот этганидан сўнг унга энг яқин ва меҳрибон бўлган киши мулойимлик билан, аввало, икки  кўзини  юмдириб қўяди. Бир латта билан ияги остидан бошлаб бошининг тепа томонига қараб тортиб оҳиста боғлайди.  Бу ишларни қилаётган киши мана бу сўзларни айтади:  بِسْمِ اللَّهِ وَعَلَى مِلَّةِ رَسُولِ اللَّهِ اللَّهُمَّ يَسِّرْ عَلَيْهِ أَمْرَهُ ، وَسَهِّلْ عَلَيْهِ مَا بَعْدَهُ ، وَأَسْعِدْهُ بِلِقَائِك ، وَاجْعَلْ مَا خَرَجَ إلَيْهِ خَيْرًا مِمَّا خَرَجَ عَنْهُ Яъни, “Аллоҳнинг номи ва Расулуллоҳнинг уммати бўлиб бу ишларни бошлайман. Эй Аллоҳ, унинг ишини осон, бундан кейингиларини енгил қилгин. Ўзинга йўлиқиш билан уни бахтли этгин. Чиққан жойи (дунё)дан кирган жойи (охират)ни  яхшироқ қилгин”. Унинг аъзоларини ювишга осон бўлиши учун оҳиста силаб, тўғирлаб, бир текис қилиб қўйилади. Очиқ қолган баданларини беркитилади. Шишиб кетмаслиги учун қорнига бирон бир оғирроқ нарса бостириб қўйиш ҳам мумкин. Маййит бор хонада хайз, нифос  кўраётган аёллар ҳамда жунуб киши бўлмагани маъқул.  Ғассол ёлғиз ўзи ювишга қийналса, бошқани ёрдамга таклиф қилиши дуруст. Маййитни ювганда авратига қараш мумкин эмас.  عن علي رضي الله عنه قال : قال النبي صلى الله عليه و سلم : لا تبرز فخذيك و لا تنظر إلى فخذ حي و لا ميت Али розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Сонингни кўрсатма, тирик ёки ўликнинг сонига ҳам қарама”, деганлар.  Ҳоким ривояти (Давоми бор) ↪️✅ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
Show all...
👍 208😢 16 7💯 4🥰 1
🎙 Шаҳобиддин домла 🎧 Мр3 1-қисми ⏳ 08:10 дақиқа 📡 @Asaka_Ziyo канали учун
Show all...
1_Муборак таваллуд.mp37.49 MB
👍 37 7😢 3🎉 2
⭕️ Қарашлик жоиз бўлмаган нарсага кўз тушиши билан инсон гунохкор бўладими❓ 🌴Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан, бир кишини беихтиёр назари  бирор ножоиз нарсага тушса нима қилади, яъни гунохкор бўладими, маъносида сўрашганида, 📍Кўзни тез олиб қочишга буюрганлар,шундагина гунохкор бўлмайди. 📌 У ташланган назар номахрамга қарайдими , ёки китоб журналдаги суратми, ёки телефондаги харом нарсами, ёки телевизордаги Аллоҳ ва Росулини йўлидан чалғитувчи, бездирувчиларми, ким бўлмасин, кўзингизни ХАРОМга қарашдан тўсинг❗️ Дунёда айблансангиз, ҳар қандай шароитда ҳам бахоналар, гапга усталигингиз, ёки ёлғонларингиз билан қутулиб қоларсиз, Лекин, Бугун сизни химоя қилган тил, қиёматда мухрлаб қўйиладида. Сизга қарши қулоқлар, кўзлар, жилдлар(фаржлар)ингиз гувохлик беради❗️ حَتَّىٰ إِذَا مَا جَاءُوهَا شَهِدَ عَلَيْهِمْ سَمْعُهُمْ وَأَبْصَارُهُمْ وَجُلُودُهُم بِمَا كَانُوا يَعْمَلُونَ. 📌ЎША КУННИ УНУТИБ ҚЎЙГАН БЎЛСАНГИЗ ҚАЙТИНГ. ⭕️ЎЗ ТАНАНГИЗ СИЗГА ҚАРШИ ГУВОХЛИК БЕРАДИГАН КУНДАН ҚЎРҚИНГ❗️ Бугун парвариш қилиб зийнатлаб турли рангларга буяётган кўзлар сизга ёқмайдиган гаплар айтишидан, ўз қўл оёқларингиз шунча йил сизга хизмат қилгандан сўнг сизга қарши турадиган  кундан бехабар қолманг. Улар бир кун албатта гапиртирилади ,улар сиз нима қилдирганингиз хақида сўзлаб берадилар., уларга фақат тоат қилдиринг , бўлмаса халок қиладилар сизни. ⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰ ➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥 ↪️✅ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
Show all...
👍 191😢 45 9🤩 8💯 6 5🥰 1👏 1😍 1
00:20
Video unavailableShow in Telegram
Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ. Кунингиз хайрли ва файзли бўлсин. Эй карами кенг Аллоҳим дуоларимизни ижобат этгин. Хонадонмизга тинчлик хотиржамлик бергин!!! Аллоҳ ўзинг берган Фарзандларимиз униб ўссин, завол кўрмай, касал бўлмай катта бўлсин. Беморларимизга шифо, қарздорга нажот, фарзанд умидида юрганларга ўзинг рози бўладиган➖ зурриёдлар насиб этгин !!! Ҳомиладорларга оқ йўл бер, мусофирдаги жигарлармизни ўз паноҳингда асра... Ибодатларимизга гўзаллик, Дастурхонимизга барака бергин... Яқинлармиз, дўстлармизни яхшиликлар, савобли ишларга сабабчи қилгин. Амийн. ⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰ ➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥 ↪️✅ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
Show all...
3.89 MB
👍 131🥰 10 7😢 5👏 4🤩 4🎉 3🕊 1😍 1
Photo unavailableShow in Telegram
👍 231 37🥰 14👏 12😢 9😍 6
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.