cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Psixologiya

🔯Психология 🧠 🔯Мотиватция 💥 🔯Шахсий ривожланиш 🔝 🔯Бола тарбияси 👨‍👩‍👧 🔯Оилада Эр ва Хотин Муносабатлари💑 РЕКЛАМА УЧУН: @Qulay_reklama7 Каналдаги постлар Азизахон Тошхӯжайевага алоқадор эмас!

Show more
Advertising posts
4 988
Subscribers
-224 hours
-17 days
-7030 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Ўтмишнинг эшикларинини ёпинг ва ўтмиш учун вақт йўқотманг! Бошқаларнинг сиз ҳақингиздаги фикри билан қизиқманг! Қўлингиздагиларга қаноат қилишни ўрганинг! Бахтни бировдан кутманг, ўзингиз яратинг! Ўзингизни бошқалар билан қиёсламанг, чунки сизнинг ўхшашингиз йўқ! Ўйлашни бир четга суринг, хотиржам яшанг! Табассум қилинг ва йўлингизда давом этинг..! @AZIZA_TOSHXOJAYEVA
Show all...
6👍 2
😍👗 Аёлларнинг қайси ойда туғилганига қараб характерини билиб олиш мумкин! 1⃣ ЯНВАРЬ Ушбу ойда туғилган аёллар кучли матонатга эгалар. Бундай аёллар жуда сабрли саналиб, Уларда эркаклардай қатъийликни кўрасиз. Бу тоифа аёллар муаммолари билан ўртоқлашишмайди, ҳасрат ҳам қилишмайди. Мағрур бўлиб барчасини ўзлари ҳал килишади. Январь аёллари ошxонада пазандалар, аммо уй тозалашни унчалик ҳам ҳушламайди. 🌧Февраль. Февралда таваллуд топган аёллар чўрткесар ва феъли бироз мураккаб ҳисобланишади. Уларда кўпинча асабий портлашлар ва ўзини назорат қила омаслик ҳолатлари кузатилади. Шундай бўлса-да, қийинчиликлардан қўрқмайдилар. Тез қарор қабул қилишадию, аммо у ҳар доим ҳам тўғри бўлавермайди. Февраль аёллари аразчи ва кези келганида, ўч олувчи бўлишади. 🌦Март. Энг ҳиссиётли аёллар дунёга келган ой. Бундай аёлларни хафа қилиш осон. Бирор режалари амалга ошмаса, ўзларини баxтсиз деб ўйлашади. Тортинчоқлик ва ҳар нарсадан истихола қилишлари сабаб кўзлаган мақсадларига эришишлари қийинроқ. Табиат бундай аёлларга латофат, нозиклик ва жозиба инъом етган. ⛅️Апрель. Апрель аёллари бошқа аёллардан тиришқоқлиги мақсадга интилувчанлиги билан ажралиб туришади. Камига бу ойда туғилган аёлларнинг соғлом фикрлилиги ва тежамкорлигига тақсинлар айтмай иложингиз йўқ. Улар нима xоҳлаётганини аниқ биладиган ва секин-асталик билан мақсад сари интилишади ва эришадилар ҳам. ²ис-туйғулар ҳар доим ақлдан кейинги ўринда$ туради. 💐Май. Талабчан, ўз ҳукмини ўтказишни истайдиган, дадил – бу таърифлар Май ойида туғилган хонимларга тегишли. Хафа қилишса, кечира олишмайди ва осонлик билан ришталарни узишлари мумкин. Ҳатто, кейинчалик афсуслансалар ҳам. Бу тоифа аёлларнинг қайсарлиги оилада турли муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Улар кимгадир бўйсунишдан кўра буйруқ беришни ёқтиришади. ☀️Июнь. Бу ойда туғилган хонимларнинг асосий ҳислати уларнинг эҳтиёткорлигидадир. Бироқ ҳар сафар ҳам эҳтиёткорлик фойда келтиравермайди. Баъзан бўлар-бўлмасга шубҳа-гумонга боришлари, камига жиззакилик ҳам панд беради. Аммо душманларини ҳам осонлик билан кечира олишади. Муаммоларга тоблари йўқ, кўпинча кайфиятларига қараб ҳаракатланадилар. 🔥Июль. Уятчан, камсуқум аёллар дунёга келган ой. Ёзнинг иккинчи ойида туғилган аёллар муаммоларни кўнгилга яқин олиб, сўнг ўзлари қийналиб юришади. Бироқ бу узоқ чўзилмайди. Нимадир сабаб бўладию, ўз устиларида ишлашни бошлаб юборишади. Ҳаётлари давомида кайфиятга қараб иш кўришади. Оила ва уй июль аёллари учун ҳаётларидаги энг муҳим нарсалардир. 🌤Август. Энг мағрур ва мустақил аёллар шу ойда туғилишган. Улар ҳимматли, очиқкўнгил аммо шунинг билан бирга мансабпараст ва табиатан бошқарувчидир. Ҳамманинг диққат марказида бўлишни севадилар. Эркаклар эътиборини осонлик билан қозона оладиган бу хонимлар оилавий ришталарни жуда қадрлашади. Аммо ҳақиқатгўйликлари баъзида панд бериб қўяди. 🌤Сентябрь. Қизиққон ва жўшқин сентябрь аёллари ҳисоб китобли ва мақсадга эришувчанлиги билан ажралиб туришади. Сармоя масаласида анчайин пишиқлар. Кимгадир қарз беришлари ҳам жуда қийин. Чунки пул сарфлашни яхши билишади. Рашкчи ва озодаликни биринчи ўринга қўядиган бу хонимлар мазали овқат пиширишга уста бўлишади. 🌦Октябрь. Сухбатга тез киришувчан доно аёллар қалб гўзаллиги билан бошқалардан фарқ қилишади. Қарор қабул қилишда ҳам аввал яхшилаб ўйлаб, сўнг бир тўхтамга келишади. Хотираларига эса тил ожиз. Оилани жуда қардлашади. Аммо хиёнатни кечира олишмайди. ⛈Ноябрь. Ўзларини севучи ноябрь аёлларининг турмуш ўртоқларига тоғдай сабр тилаймиз. Бу ойда дунёга келган аёллар ўзлариники маъқул билиб, бошқаларни эшитишмайди ҳам, сўзлашга беришмайди ҳам. Шу боис ноябрь ойи хонимларининг жуфтлари жуда сабрли ва муросали кишилар бўлгани маъқул. Характери оғир бўлгани билан бу аёлларнинг севгиси кучли ва садоқатли бўлади. ❄️Декабрь. Портловчи феълли, қўрқмас, омадли декабрь аёллари жуда эҳтиёткорлар. Улар гапга чечан, дардкаш, сирдош, чин дугона бўла олишади. Жаҳли тез бўлгани сабабли оилада қийинчиликларга дуч келишлари ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Дўстларга хам улашинг. @AZIZA_TOSHXOJAYEVA
Show all...
👍 7🔥 3 2
#Ўзини_севиш_ҳақида_қисқача 🔹Ўзини бор холича қабул қилиш. 🔹Қалбини эшитиш 🔹Танасига зарар етказмасдан озуқланиш (Семиртирадиган нарсалардан тийилиш) 🔹Ўз ҳоббисига эга бўлиш 🔹Ўзини парвариш қилиш 🔹Ўзига вақт ажратиш 🔹Негатив энергиядан узоқ туриш (жанжал, нолиш, ғийбатлар, туҳмат, кўп гапириш, бировларга озор бериш ) 🔹Оллоҳга ишониш 🔹Жавоб кутмасдан яҳшилик қилиш 🔹Ўзини ўстириш (Оллоҳни ҳислатларини ўзида кўпайтириш) .... @AZIZA_TOSHXOJAYEVA
Show all...
8👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
Бир куни дунёнинг энг бой кишиларидан бири-Билл Гейтсни интервьюга чақиришди. Журналист аёл Биллдан муваффақиятга эришувчилар ва мағлублар орасида қандай фарқ бор, қандай қилиб муваффақиятга эришиш мумкин дея савол берди. Билл чўнтагидан пул миқдори ёзилмаган чекни чиқарди ва журналистга узатиб «Бу ерга ҳоҳлаган рақамларингизни ёзишингиз мумкин, қанча керак бўлса олинг»,- деди. Журналист эса — Жаноб мен буни назарда тутганим йўқ, бу менга керак эмас, деди. Шунда Билл Гейтс унга «Сиз ҳозир имкониятдан фойдаланиб дунёнинг энг бой инсонларидан бирига айланишингиз мумкин эди. Фарқ ҳам айнан шунда, муваффақиятга эришганлар, ҳеч иккиланишсиз имкониятни қабул қилади, ўтказиб юбормайди. Сиз каби иккиланувчи ва таваккалдан қўрқувчилар эса ҳеч қачон муваффақият қозона олмайди. Улар дунё қарашини ўзгартириши керак» дея жавоб берди. @AZIZA_TOSHXOJAYEVA
Show all...
👍 27🔥 7 3 3
https://t.me/Yaytsogram_bot?start=invite5066116 🥚YAYTSOGRAM - TON to'laydigan birinchi Telegram o'yini. Tuxumni sindiring va mukofotingizni oling!
Show all...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзини англаш - бу инсон ўз фикрлари ва ҳис -туйғуларини сезиш қобилияти. Тана ҳиссиётларини англаш ҳам шулар жумласидан. Ҳис-туйғуларни яшириб, уларни пайқамаслик мумкин эмас. Бундан улар йўқ бўлиб қолмайди, балки йиғилиб қандайдир яхши эмас вазиятга олиб келиши мумкин. ⠀ Одатда тана сезгиларига умуман эътибор бермаймиз. Улар жуда кучли бўлсагина пайқаймиз (масалан, оғриқ). Аслида тана сезгилари бу сизнинг аҳволингизни тартибга солишнинг тезкор усули. Аммо 1-навбатда, тана сезгиларини англашни ўрганиш керак. Биз танамизнинг ҳолатини тушуна бошласак, унга ва танамиз орқали ҳис -туйғуларимизга таъсир ўтказа оламиз. Ўзингизни англанг, ички оламингизни кузатинг. Сиз ўзингиз учун қимматбаҳо неъмат эканингиз ёдингизда турсин. Йиғлагингиз келса йиғланг, беғубор кулги билан ҳиссиётларингизни ташқарига чиқаринг. Уларни босим остида ушламанг. БАЪЗАН ЭНГ КЕРАКЛИГИСИ - БУ ИЧИНГИЗДАГИ ГАПЛАРНИ АЙТИШ! @PSIXOLOGIYA_369
Show all...
👍 8
Агар инсон ўзини севмаса, ўзидан норози бўлса, ёқтирмайдиган иши билан шуғулланса, унинг онги руҳи билан зиддиятга эга бўлса, онг тарқоқликда бўлади. Натижада инсон мафтункор гўзаллигини йўқотади.  Руҳ ва онг ўртасидаги ҳар қандай тўқнашув инсоннинг ташқи қиёфаси ва характерига таъсир қилади.  Агар инсон ўзидан мамнун бўлса, ўзини яхши кўрса, завқ билан яшаса, севганини қилса, демак, унинг ичидан нур тарала бошлайди,чунки ақл қалб доирасига мослашади Ички ҳотиржамлик-  қалбга унинг асли табиатини эслатиб турадиган ички ёруғликни ёқади, шунинг учун уйғунлик (онг ва қалб уйғунлигининг) гўзаллиги одамлар томонидан жозиба ёки маънавий гўзаллик сифатида баҳоланади.  Бундай гўзаллик ҳатто яширин ҳасадни келтириб чиқаради. @PSIXOLOGIYA_369
Show all...
13👍 8🔥 2
Сиз учун муҳим эслатмалар: 🤞 Ҳар бир хато - бу тажриба. 🤞 Ўз келажаоингиз учун фақат ўзингиз жавобгарсиз. 🤞 Дам олиш ҳам меҳнат каби муҳим. 🤞Сизнинг фикрларингиз сизнинг келажагингизни яратади. 🤞 Сиз ҳаммани хурсанд қила олмайсиз, ҳаммани ҳам бошқара олмайсиз шунинг учун уларни борича қабул қилинг. 🤞 Катта мақсадлар қўйишдан қўрқманг. @PSIXOLOGIYA_369
Show all...
👍 9
Рухий хотиржамликка эришиш учун шу аффирмацияларни такрорлаб юриш жуда фойдали: Нақадар бахтлиман! Ҳар тонг қувонч билан уйғонаман! Кайфиятим аъло! Омад доим мен билан! Ўзимни жудаям зўр ҳис қиляпман! Бахли яшаш учун кучли иштиёқни ҳис қиляпман ўзимда! Мен кундан-кунга ўзимни енгил ва хотиржам ҳис қиляпман. Ҳар бир бўлаётган иш менинг яна бир поғона ўсишим учун хизмат қилмоқда! Ҳаётим мени қувонтирадиган бахтли лаҳзаларга бой ва бу севинч энергияси орқали борган сари ёшариб, гўзаллашиб завқ-шавққа тўла яшаяпман! Менинг кучим, ҳаётим - ижобий кувватга лиммо-лим. Алхамдулиллах Алхамдулиллах Алхамдулиллах @PSIXOLOGIYA_369
Show all...
👍 15
Show all...
Etika estetika

Erkaklar va Ayollar uchun eng muhim etika qoidalari ! @etiketning_oltin_qoidasi

👍 3
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.