cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi jamoatchilik bilan aloqalar va huquqiy axborot tarmog‘i 👉Bosh prokuratura rasmiy sayti: prokuratura.uz

Show more
Advertising posts
2 431
Subscribers
-824 hours
+97 days
+4030 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Вилоят прокурорининг ўринбосари раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қува туманида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва санитар хизмат кўрсатиш соҳасидаги мавжуд дебитор қарздорликларни маҳалла еттилигини жалб қилган ҳолда ундирилиши аҳволи таҳлил қилинди. Шунингдек, жорий йил куз мавсумида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилиши режалаштирилган кўчатлар захираси ҳамда кўчат экиш учун ажратилган ер майдонларининг манзилли дастури ижросининг аҳволи ўрганилиб, маъсулларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди. Ўрганишлар давом этмоқда. 👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi
Show all...
Farg‘ona viloyat prokuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi jamoatchilik bilan aloqalar va huquqiy axborot tarmog‘i 👉Bosh prokuratura rasmiy sayti: prokuratura.uz

"ОТАЛИҚҚА ОЛИНГАН ЁШЛАР" билан учрашув ўтказилди Данғара тумани прокуратураси томонидан жорий йилнинг 18 сентябрь куни оталиққа олинган ёшлар билан учрашув ўтказилди. Мазкур тадбирда 2-сектор ҳудудидаги ишлаш истагида бўлган, таълим муассасалари ўқувчи ёшлари таклиф қилинди. Шунингдек, ўтказилган учрашув давомида ёшлар томонидан меҳнат қонунчилигини қўллаш ва бошқа масалаларда билдирилган саволларга жавоблар берилди. Бундан кўзланган мақсад оталиққа олинган ёшларни ватанпарварлик рухи ва шахсий масъулият хиссини янада ошириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкиллаш ҳамда ёшлардаги мавжуд муаммоларни жойида бартараф этишдир. Тадбирдан сўнг ёшларнинг 7 нафарига мотокультиватор, 7 нафарига тикув машиналари субсидия асосида топширилди. Шундан сўнг, 2-сектор ҳудудидаги оталиққа олинган 29 нафар ёшлар Қўқон шахрида жойлашган ҳарбий қисмга ташриф буюриб, ҳарбий хизматчиларнинг кундалик машғулотлари, уларга яратилган шарт-шароитлар, ҳарбий техникалар ва уларнинг ишлатиш тизимлари билан яқиндан танишишдилар. Оталиққа олинган ёшлар билан тадбирлар давом эттирилмоқда. 👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi
Show all...
Farg‘ona viloyat prokuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi jamoatchilik bilan aloqalar va huquqiy axborot tarmog‘i 👉Bosh prokuratura rasmiy sayti: prokuratura.uz

Барча ислоҳотлар “Инсон қадри учун” тамойили амалда Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида жорий йил 11 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ишларини кейинги сифат босқичига олиб чиқиш масалалари бағишланган видеоселектор йиғилишида вазирликлар, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига 5 тадан шароити оғир оилаларни камбағалликдан чиқариш вазифаси юклатилди. Топшириқ ижроси юзасидан Тошлоқ тумани прокурори 2-сектор раҳбари Ш.М.Мусаев томонидан Заркент ва Чуқурқишлоқ МФЙда 5 та шароити оғир оиланинг хонадонига ташриф буюрилиб, муаммолари ўрганилди. Мазкур оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича чора-тадбир дастури ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди. Хусусан, Заркент МФЙ "Асилобод" кўчасида яшовчи фуқаро Н.Абдусаматовага тикув машинасига эҳтиёжи борлиги аниқланиб, шу куннинг ўзида тикув машинаси билан таъминланди ҳамда оила келгусида доимий даромад манбасига эга бўлди. Вилоят прокуратураси органлари томонидан бу борадаги ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда. 👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi
Show all...
Farg‘ona viloyat prokuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi jamoatchilik bilan aloqalar va huquqiy axborot tarmog‘i 👉Bosh prokuratura rasmiy sayti: prokuratura.uz

Repost from Bosh prokuratura
Repost from Bosh prokuratura
Бугун, Фарғона вилояти прокурори Б.Исмоилов томонидан вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари иштирокида Бешариқ туманидаги 2-сонли касб-ҳунар коллежи биносида оммавий сайёр қабул ўтказилди. Фуқаролар, давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашган мазкур тадбирда мурожаатлар, асосан,тергов-суд масалаларида, ишга жойлашиш, ижро масаласида, моддий ёрдам олиш масалаларга оид бўлди. Уларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ечими топилди. Хусусан, қабул жараёнида вилоят прокурори томонидан   26 нафарининг мурожаатлари қабул қилинди. Мазкур мурожаатлар асосан, 6 таси газ таъминоти, 3 таси ижтимоий ҳимоя, 2 таси ишга жойлашиш, 8 таси тергов-суд, 1 таси судга, 4 таси суд қарорларининг ижросига оид ва 2 таси бошқа масалалардан иборат бўлди.     Қабул давомида 8 нафар шахсларнинг мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилиб, ўрганиш талаб этилган 18 нафар шахсларнинг мурожатлари назоратга олинди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Show all...
Прокурор томонидан "ОТАЛИҚҚА ОЛИНГАН ЁШЛАР" билан учрашув ўтказилди. Бувайда тумани прокурори З.М. Сулаймонов томонидан Бештерак маҳалласида жойлашган 26-сонли умумий ўрта таълим мактабида таълим олаётган оталиққа олинган ёшлар билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар ҳамда имтиёзлар ҳақида сўз юритилиб, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни билим олишига янада кенг имкониятлар яратиш ҳамда уларнинг ташаббусларини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, оталиққа олинган ёшларнинг спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида спортнинг бир нечта турлари бўйича мусобақалар ўтказилиб, ғолибларга эсдалик совғалари топширилди. Оталиққа олинган ёшлар билан тадбирлар давом эттирилмоқда. 👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi
Show all...
Farg‘ona viloyat prokuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi jamoatchilik bilan aloqalar va huquqiy axborot tarmog‘i 👉Bosh prokuratura rasmiy sayti: prokuratura.uz

Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.