cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Rost24 | Расмий канал

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •instagram.com/rost24uzyoutube.com/@rost24official Реклама: +99890 047 23 78 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Show more
Advertising posts
48 161
Subscribers
-6724 hours
+1637 days
-47630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
✅️#Рост_ҳикматлар Ҳаёт совға эмас, қарз сифатида берилади. Инсонлар токи шу ҳақиқатни англамагунича, умрларида маъно йўқдир. ✍️Габриэль Гарсия Маркес 🍁Кунингиз хайрли ўтсин! ROST24.uz | Telegram | YouTube
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
BYD норасмий импортёрлардан фарқли жиҳатларини маълум қилди Ҳозирги кунда Ўзбекистонда BYD автомобилларининг ягона расмий дистрибьютори “BYD Central Asia” компанияси ҳисобланади ва мамлакат бўйлаб 18 та расмий дилерлик ва хизмат кўрсатиш марказларига эга. Расмий дистрибьюторнинг маълум қилишича, BYD Ўзбекистон бозорига кириб келгач, ўзбек ва рус тилида, 4G булут хизмати билан жиҳозланган мультимедиа тизимини ва автомобилни масофадан бошқариш дастурини ҳам ўрнатган. Бундан ташқари расмий BYD қуйидагиларни маълум қилади: ▪️Расмий дилерлар орқали сотиладиган автомобиллар маҳаллий бозорга мослаштирилган. Хусусан, юқори қувватли, модернизация қилинган кондиционер компрессори ҳам жойлаштирилиб, иқлими нисбатан иссиқ бўладиган Ўзбекистон шароитига мослаштирилди. ▪️DM-i супер-гибрид бошқарув тизими ҳам маҳаллий бозордаги ёқилғи сифатини ҳисобга олган ҳолда созланмоқда, бу эса автомобилнинг энергия самарадорлигини ва маҳсулот барқарорлигини янада оширишга ёрдам беради. Бу эса расмий дилерлик марказлари томонидан таклиф этилаётган автомобиллар Ўзбекистоннинг реал шароитига тўлиқ мослашганини ҳамда уларнинг норасмий импорт орқали олиб келинган автомобиллар билан солиштирганда узоқроқ муддат хизмат қилиши ва юқори сифатга эга бўлишини кўрсатади. ▪️Шуни таъкидлаш керакки, расмий дилерлик марказларидан сотиб олинган барча BYD автомобиллари бренднинг саноат стандартларига мувофиқ кафолати билан таъминланган (автомобиль учун 6 йил ёки 150 000 км ва батарея, электр двигатель ва электрон бошқариш модули учун 8 йил). Ушбу кафолатни норасмий импортёрлар тақдим қила олмайди. Ўзбекистонга норасмий импорт орқали олиб келинадиган автомобиллар билан расмий дилерлик марказлари томонидан таклиф этилаётган автомобилларнинг юқорида айтилган техник фарқларини ҳисобга олган ҳолда, BYD норасмий импортни қўллаб-қувватламаслигини маълум қилмоқда. “Норасмий каналлар орқали сотиб олинган автомобиллар расмий кафолатга эга бўлмайди. Шу сабабли, BYDнинг расмий дилерлари сертификатланмаган тарзда олиб келинган автомобилларга кафолат хизматини кўрсатмайди”, – дейилади “BYD Central Asia” компаниясининг хабарида. Бундан ташқари, расмий дистрибьютор барча мулти брендли дилерларга расмий тартиб-қоидаларга риоя қилмасдан олиб келинган автомобилларни сотмаслик тўғрисида қатъий кўрсатмалар берилганини билдирмоқда. Чунки бу транспорт воситаларининг сифати ва яроқлилигини хавф остига қўяр экан. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, BYDнинг расмий дистрибьютори харидорлардан автомобиль сотиб олишда эҳтиёткор бўлишларини ва юқори сифатли, халқаро стандартларга эга бўлган расмий дилер танлашини сўрамоқда. ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ “Inbazar” МЧЖ ихтиёрий тугатилиши мумкин Солиқ органлари қонун ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларидан келиб чиққан ҳолда, солиқ тўловчилар томонидан солиқ тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши, солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ҳамда ўз вақтида тўланиши устидан назоратни амалга оширди. Унга кўра, 2024 йилнинг ўтган даврида “Солиқ” мобил иловасидаги “Солиқ ҳамкор” тизими орқали харидорлардан келиб тушган мурожаатлар асосида, мазкур тадбиркорлик субьектларида 17 маротаба сайёр солиқ текширувлари ўтказилиб, аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича жарималар қўлланилган. Штатида 1 нафар ходим кўрсатилган “Inbazar” МЧЖ тадбиркорлик субьекти сифатида фаолият юритмайди ва ҳозирги пайтда ихтиёрий тугатилиш босқичида, дейилади хабарда. Маълумот учун, бугунги кунда Тошкент шаҳрида “Inbazar” савдо бренди остида 3 та тадбиркорлик субьекти фаолият юритмоқда: "IN MAG" МЧЖ; "GO TREND" МЧЖ; "KDS SALES" МЧЖ. Солиқ ҳисоботларига кўра, ушбу тадбиркорлик субьектларида 44 нафар ходим расман иш билан таʻминланган. ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️“Ҳудудгазтаъминот" собиқ раҳбарига жиноят иши қўзғатилди  Прокуратура томонидан “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти собиқ раҳбари Баҳодир Эшмуратовга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси "Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш" бўйича ўта йирик миқдордаги жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда. Rost24.uz мухбири мазкур маълумотга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот котиби билан боғланишга ҳаракат қилди, аммо Ҳаёт Шамсиддинов ҳар доимгидай қўнғироқларимизга жавоб бермади. Эслатиб ўтамиз, қонунга биноан, айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш — энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади. ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Show all...
04:30
Video unavailableShow in Telegram
❗️Аралаш сайлов тизимида депутатлик ўринларини тақсимлаш тартиби Сиёсий партиялар пропорционал тизим асосида сайланадиган 75 нафардан 100 нафарагача номзодларни илгари суриб, Марказий сайлов комиссиясига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этади. 📱 Saylov2024 ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Show all...
Hisoblash Rolik Retouch.mp449.11 MB
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️"Умра" тадбирлари рекламасидан огоҳ бўлинг — Рақобат қўмитаси Ижтимоий тармоқларда “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ реклама ахборотлари фаоллашганлиги, тегишли лисензия ва рухсатномалар бўлмаган ҳолатда ушбу хизматлар реклама қилинаётганлиги кузатилмоқда. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ўз расмий саҳифасида ушбу масалага ойдинлик киритди. Маълумки, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатишга рухсат берилган (лисензияга эга) туроператорлар рўйхати эълон қилинган бўлиб, бундай лисензияга эга бўлмаган субъектлар томонидан ушбу хизматларни кўрсатиш тақиқланган. Шундай экан, “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 16-моддасига мувофиқ тегишли сертификатлари ва лисензиялари, мажбурий сертификатлаштириш гувоҳномалари ёки махсус рухсатномалари мавжуд бўлмаган товарларни реклама қилиш тақиқланади. ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Show all...
03:22
Video unavailableShow in Telegram
⚡️ Парламент — тез айтишми? 🎤 Жорий йилнинг 27 октябрь санасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлар сайловидан аҳоли вакиллари қанчалик хабардор? 🎬 Ушбу ҳолатни ўрганиш мақсадида Rost24 ахборот-таҳлилий портали сўровнома ўтказди. Батафсил — https://youtu.be/zdPZqR22ZNA ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Show all...
27.43 MB
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ Айрим товарлар ва хизматлар бўйича ҚҚС имтиёзлари бекор қилинади Президент Фармонига кўра, 2025 йил 1 январдан: 🔵 йўловчиларни ягона тарифлар бўйича ташиш хизматларини кўрсатиш айланмаси ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ягона иштирокчиси ҳисобланган юридик шахслар томонидан реализация қилинадиган товарлар ва хизматлар учун қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинади; 🔵 янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод қилиш тарзидаги имтиёзни бекор қилган ҳолда, мазкур ер участкалари бўйича солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади. ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон Исроил қўшинлари Фаластиндан чиқиб кетишини ёқлаб овоз берди БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган резолюцияга кўра, Исроил бир йил ичида Фаластин ерларини тарк этиши керак. Ҳужжатни қабул қилиш учун 124 давлат овоз берди, улар орасида Ўзбекистон ҳам бор. ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Show all...
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.