cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Pedkadr.tdi.uz

Pedagog kadrlar attestasiyasi telegram kanali ⚖️ Kanalimizni kuzating va yangiliklar bilan o‘z vaqtida tanishing! 🛰 Admin bilan bog‘lanish: @pkatdi_bot 📝 Savollar uchun: @pkatdi_bot ☎️ Hamkorlik uchun: @pkatdi_bot

Show more
Advertising posts
121 798
Subscribers
+17824 hours
+1 0507 days
+3 11430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

❓Савол: Андижон вилояти Асака тумани 41 умумтаълим мактаби математика ўқитувчисиман. Навбатдан ташқари аттестацияда қатнашмоқчиман. Мен Андижон машинасозлик институтини битириб, Андижон вилояти қайта тайёрлаш марказида қайта тайёрлов дипломимни олганман. Рўйҳатдан ўтказилаётганда қайси бир дипломини юклашим керак? ❗️Жавоб: Агар Сизда шу фандан дарс бериш учун асос бир нечта бўлса (диплом+қайта тайёрлов) ёки ФИШингиз дипломингизда ёзилганидан кейин ўзгарган бўлса), у ҳолда асословчи ҳужжатларни ҳаммасини нусхаларини юклаш мақсадга мувофиқ бўлади: шунда, иловада бир неча варақли PDF- форматидаги ҳужжат бўлади 1-варақда диплом нусхаси, 2-варақда қайта тайёрлов нусхаси, 3- варақда ФИШ ўзгаришишга асос бўлган ҳужжат нусхаси 4- ва ҳ к з Мурожаатлар юбориш @pkatdi_bot
Show all...
👍 1
❓Савол: Мен Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги 14-мактабнинг олий малака тоифали бошланғич синф ўқитувчисиман. Мен 2022 йил август-декабарь ойларида ўтказилган аттестацияда олий тоифани олганман. Бу тўғрисида QR-код қўйилган электрон сертификатим ҳам бор. Менинг навбатдаги-мажбурий аттестациям 2027 йилда бўлиши керак. Лекин, мен 2027 йилни кутиб ўтирмай яна навбатдан ташқари аттестацияга топшириб олий тоифани йилини узайтирсам бўладими? Мактабимиз завучи "бўлмайди, олий тоифалиларга навбатдан ташқари топшириш мумкин эмас"-деяптилари. Шу тўғрими? ❗️Жавоб: Бу нотўғри албатта (завучнинг "Олий тоифали ўқитувчилар навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этишлари мумкин эмас" -деган гаплари). Низомнинг 4-банди: Навбатдаги мажбурий аттестация натижаларига кўра амалдаги малака тоифаси (лавозими) оширилган, сақланган ёки туширилган, шунингдек, навбатдан ташқари аттестация натижаларига кўра амалдаги малака тоифаси (лавозими) оширилган ёки сақланган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестацияга беш йилдан сўнг жалб этилади. Педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилиши мумкин. P.S. Сиз ўз ихтиёрингизга кўра навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этишингиз мумкин. Аттестациянинг икки босқич якунларига кўра 80 ва ундан юқори балл тўпласангиз, Сизга яна янги беш йил муддатга амал қиладиган Олий тоифа Сертификати берилади. Шунингдек, 80 балдан паст натижа қайд этсангиз ҳам, амалдаги Олий тоифангиз сақланиб қолинади.
Show all...
👍 57🔥 1
❓Савол: Олий таълим ташкилотини 2018 йилда битирганман. 2022 йилда педагогик иш фаолиятимни бошлаганман. 2023 йил сентябрь ойида декретдан қайтмаганман. Фарзандим 2,5 ёш. Энди менга телефон қилиб "сиз мажбурий аттестацияга топширишингиз керак" - деяпти. Шу тўғрими?
❗️Жавоб: Бу нотўғри албатта, Низомнинг 6-бандига кўра, қуйидагилар: ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида; ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида; педагогик фаолият билан шуғулланаётган уч ёшгача болалари бор аёллар; мажбурий аттестациядан озод қилинадилар!
Мажбурий аттестациядан озод қилинган ўқитувчилар фақат ўз ихтиёрларига кўра навбатдан ташқари тури бўйича иштирок этишлари мумкин
Show all...
Pedkadr.tdi.uz

⚡️Endi tugʻruq taʼtilidagi oʻqituvchilar ham attestatsiyada ishtirok etishlari mumkin! Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi mutaxassisi Safarali Xamrayev endilikda tugʻruq (dekret) taʼtilidagi maktab va bogʻcha oʻqituvchilari ham attestatsiyada ishtirok etishlari mumkinligi maʼlum qildi. Unga koʻra maktabdan beriladigan maʼlumotnoma bekor qilinganligi sababli endi tugʻruq (dekret) taʼtilidagi maktab va bogʻcha oʻqituvchilari ham attestatsiyada ishtirok etishlari mumkin. Faqat navbatdan tashqari sifati ariza berib toʻlov qilish lozim. Batafsil javob olish uchun audioni tinglab ko‘ring. Onlayn muloqotdagi boshqa savollarga javoblarni kanalimiz (@uztdi)da e`lon qilamiz. ✅Ta’lim nazorati rasmiy kanali

👍 20
Photo unavailableShow in Telegram
‼️ТРКИ-III (C1) Сертификати учун тоифа олишда имтиёз берилмайди.
Низомнинг 36-банди Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга чет (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) тили фани ўқитувчиларига навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади ҳамда улар ушбу малака синовидан озод этилади. P.S Айрим ижтимоий тармоқларда ўтган йиллардаги қарор тарқатилиб, ўқитувчиларда кўплаб саволлар туғилмоқда. Мазкур Сертификатлар учун имтиёзлар фақатгина бир марта, 2022 йил январь-июнь ойларида ўтказилган аттестацияларда берилган. Ундан кейинги даврлар учун эса тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида бекор қилинган. Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
Show all...
👍 24😢 14 2💯 2😁 1
Тоифа олиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш якунланишига 10 кун қолди
Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари жорий йил август-декабрь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияда иштирок этишлари учун 1 августдан 1 октябрга қадар рўйхатдан ўтиши ва мурожаат юборишлари мумкин. 📌 Мурожаатларни: 📍Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг веб-сайтидаги 👉 https://pedkadr.uzedu.uz/ - платформаси орқали; 📍Ягона интерактив давлат хизматлари портали 👉 my.gov.uz/uz орқали 📍давлат хизматлари марказлари орқали юбориш мумкин. P.S. 📍Август-сентябрь ойларида мурожаатлар қабул қилинади; 📍Октябрь-Ноябрь ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади; 📍Декабрь ойида Сертификатлар тарқатилади. ©️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
Show all...
Pedkadr.tdi.uz

Тоифа олиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бошланди! 📌 Август-декабрь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бошланди. Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари жорий йил август-декабри ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияда иштирок этишлари учун 1 августдан 1 октябрга қадар рўйхатдан ўтиши ва мурожаат юбориши мумкин. 📌 Мурожаатларни: 📍Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг веб-сайтидаги 👉

https://pedkadr.uzedu.uz/

- платформаси орқали; 📍Ягона интерактив давлат хизматлари портали 👉 my.gov.uz/uz орқали 📍давлат хизматлари марказлари орқали юбориш мумкин. P.S. 📍Август-сентябрь ойларида мурожаатлар қабул қилинади; 📍Октябрь-Ноябрь ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади; 📍Декабрь ойида Сертификатлар тарқатилади. ©️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot

👍 18🔥 2😁 1
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2024_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар
‼️Вақтинча ишсиз педагоглар ёки ишга жойлашмаган ёш мутахасисслар аттестацияга жалб қилинадими?
❓Савол: ✍️ Мен Термиз шаҳридаги 3-мактабда апрель ойига қадар ишладим ва ишдан бўшадим. Ҳозир Биз Навоий вилоятига кўчиб келдик. Бу ердан иш топа олмадим. Термиздаги мактаб номидан кузги аттестацияда қатнашсам бўладими? Ҳозир ҳеч бир мактаб ҳисобида эмасман. ❗️Жавоб: Афсуски, мумкин эмас. Низомнинг 1 банди: "Ушбу Низом давлат мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — таълим ташкилотлари) педагог кадрларини (кейинги ўринларда — педагог кадрлар) аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди". ❗️Малака тоифаси олиш учун ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун педагог албатта, таълим ташкилотида асосий ёки ўриндошлик (соатбай) асосида фаолият олиб бораётган бўлиши керак! ❗️Шунингдек, Олий таълим ташкилотларини 2024 йилда тамомлаган ёш мутахассислар аввал ишга жойлашиб кейин навбатдан ташқари тури бўйича мурожаат юборишлари керак. Шу жумладан, магистр даражасига эга бўлган педагоглар ҳам аввал таълим ташкилотига ишга жойлашиб кейин тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказилмасдан иккинчи тоифа олиш учун мурожаат юборишлари керак бўлади. P.S. Сабаблардан яна бири "Тоифа тўғрисидаги Сертификатларда педагогнинг иш жойи кўрсатилиши шартлиги белгилаб қўйилган. Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
Show all...
👍 24 4🔥 1😁 1
Photo unavailableShow in Telegram
Сиртқи таълимда ўқиб олий маълумотли бўлинг! Халқаро Нордик университети Ўзбекистон ва Финландия ташқи ишлар вазирлиги кўмагида очилган.
Университетда дарслар онлайн ва офлайн Hemis платформаси ва Zoom орқали олиб борилади.
1. Мактабгача таълим - 11млн сўм 2. Психология - 11 млн сўм 3. Иқтисодиёт - 12 млн сўм 4. Молия - 12 млн сўм 5. Kompyuter injiniringi - 12 млн сўм 6. Тарих - 12 млн сўм 7. Журналистика - грант асосида 5 йил стаж билан: 1. Бошланғич таълим - 11млн сўм 2. Мусиқа таълими - 12 млн сўм 📥 Онлайн ҳужжат топшириш: https://qabul.nordicuniversity.org 📌19 та бакалавриат 📌13 та магистратура 📌6 та Phd Ўқишни кўчириш истагидагилар:🔻 👉transfer.nordicuniversity.org 📄 Лицензия (№051207, 01.12.2022-y) Қўшимча маълумот олиш учун: 📞 +998555084400 / @nordic_chat_bot Телеграм канал: https://t.me/+qMYo5j5OqgxhYzJi
Show all...
👍 20 3
МАЛАКА ТОИФАСИНИ ОЛИШ УЧУН КАСБИЙ СЕРТИФИКАТ ТАЛАБ ҚИЛИНМАЙДИ
❓Савол: ✍️ Мен 2023 йилда ОТМни тамомлаб стажёр ўқитувчи сифатида ишга қабул қилиндим. Лекин баҳорги ўтказилган касбий Сертифкат синовларида ҳомиладорлигим учун иштирок эта олмадим. Эшитишимча, тоифа олишдан олдин касбий Сертификат олиш керак экан. Шу тўғрими? Мен тоифа олиш учун навбатдан ташқари тури бўйича иштирок этмоқчи бўлсам, мендан касбий Сертификат талаб қилинадими? ❗️Жавоб: Бу нотўғри албатта (эшитганларингиз)! Сиз навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиб, тоифа олишингиз учун Касбий Сертификат олган бўлишингиз талаб қилинмайди. Асос: Низомнинг 23-банди Бевосита давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда педагог кадр номидан давлат хизматлари маркази ходими, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилинганда эса педагог кадрнинг ўзи мустақил равишда НИЗОМга 2-иловага мувофиқ сўровномани (кейинги ўринларда — сўровнома) электрон тарзда тўлдиради. 📌Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: 📍педагог кадрнинг таълим тўғрисидаги ҳужжати (хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни Ўзбекистон Республикасида тан олиш ҳақидаги гувоҳнома); 📍қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги диплом нусхаси (агар мавжуд бўлса); 📌Педагог кадрлардан ушбу бандда кўрсатилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади. ‼️Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига педагог кадр масъул ҳисобланади. P.S. Аттестацияда иштирок этиш учун юбориладиган ҳужжатлар орасида малака ошириш Сертификати талаб қилинмаган. Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
Show all...
👍 28 1
⁉️МАЛАКА ТОИФАСИНИ ОЛИШ УЧУН МАЛАКА ОШИРИШ СЕРТИФИКАТИ ТАЛАБ ҚИЛИНМАЙДИ (ЧҚТБ фани ўқитувчилари бундан мустасно)!
❓Савол: ✍️ Мен мактабгача таълим ташкилотида методистман. Ўқишни 2019 йили тугатганман. 2020 йил ишга кирдим. Шу кунга қадар малака оширишга бормаганман. Шунда ҳам аттестацияда қатнаша оламанми? Эшитишим бўйича фақат малака оширганлар тоифа олишда қатнашар экан, шу тўғрими? ❗️Жавоб: Бу нотўғри албатта (эшитганларингиз)! Сиз тоифа олишингиз учун малака оширишдан ўтган бўлишингиз талаб қилинмайди. Асос: Низомнинг 23-банди Бевосита давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда педагог кадр номидан давлат хизматлари маркази ходими, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилинганда эса педагог кадрнинг ўзи мустақил равишда НИЗОМга 2-иловага мувофиқ сўровномани (кейинги ўринларда — сўровнома) электрон тарзда тўлдиради. 📌Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: 📍педагог кадрнинг таълим тўғрисидаги ҳужжати (хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни Ўзбекистон Республикасида тан олиш ҳақидаги гувоҳнома); 📍қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги диплом нусхаси (агар мавжуд бўлса); 📌Педагог кадрлардан ушбу бандда кўрсатилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади. ‼️Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига педагог кадр масъул ҳисобланади. P.S. Аттестацияда иштирок этиш учун юбориладиган ҳужжатлар орасида малака ошириш Сертификати талаб қилинмаган. Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
Show all...

👍 27 1
00:38
Video unavailableShow in Telegram
🟡 Nega hali ham hujjat topshirmadingiz? 🎓 Ta'lim sifati chet elnikidan qolishmaydigan Navoiy Innovatsiyalar Universitetida qabul jarayonlari davom etmoqda. 📞 Bog‘lanish uchun: +998(55)500-00-43
Hoziroq ariza topshiring va muvaffaqiyatli talaba bo'ling
🌐 Onlayn ariza topshirish Manzil: Karmana tumani, Toshkent ko'chasi 39-uy Mo‘ljal: Navoiy Avtoshox bekat 📍Lokatsiya Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring: 📱 Telegram | 📱 Instagram | 📱 Web-sayt
Show all...
19-09 IMG_0080.MOV12.78 MB
👍 10 1
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.