cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Rasul Kusherbayev

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayevYoutube.com/@rasul.kusherbayevtiktok.com/@rasul.kusherbayevFacebook.com/r.kusherbayevTwitter.com/R_Kusherbayev Реклама : @Kusherbayev_reklama_bot

Show more
Advertising posts
117 712
Subscribers
+18424 hours
+2 5987 days
+3 99230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

❗️Темир йўл станцияси бошлиғи пора олган вақтида ушланди   “Темирйўлинфратузилма” АЖнинг Жиззах вилояти Зомин туманидаги Даштобод станцияси бошлиғи Тожикистондан Ўзбекистонга олиб келинадиган кўмир маҳсулоти ортилган 100 та юк вагонларини ўз танишлари орқали божхона кўригидан навбатсиз ўтказиш, станцияда юкни туширишда вагонлар белгиланган вақтдан ортиқ туриб қолган тақдирда темир йўл жаримасини қўлламаслик ҳамда юк белгиланган вақтда тушириб олинганлиги бўйича ҳужжатни расмийлаштириб бериш эвазига МЧЖ вакилидан 10 минг АҚШ доллари талаб қилган. Станция бошлиғи МЧЖ вакилидан 4 минг АҚШ доллари порани олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 👉 @r_kusherbayev
Show all...
👍 42👏 4😢 1
Терговчи пора билан қўлга тушгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда Тошкент шаҳар Бектемир тумани ИИБнинг терговчиси Н.Х. 500 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтда қўлга олингани ҳақида ёзишмоқда. У иш юритувидаги жиноят иши бўйича ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми «а» банди билан айбланувчи тариқасида жалб этилган Ю.М.га нисбатан «қамоқ» эхтиёт чораси қўллаш билан қўрқитиб, «гаров» эҳтиёт чораси қўллаш эвазига пул беришни талаб қилган. Ҳолат бўйича ҳозирча расмий маълумот берилмаган. 👉 @r_kusherbayev
Show all...
👍 96😱 19🔥 8🤯 7🙏 3👏 2
Photo unavailableShow in Telegram
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик бўйича модда киритилади. Шунингдек, дарахтларни кесиш ва қасддан қуритиш, дарё ўзанларидан ноқонуний қум-шағал қазиб олиш, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш кабилар учун жарималарни ошириш ва қатъийлаштириш чоралари кўрилади. Манба
Show all...
👍 162👏 16😱 6🔥 5🤯 3
Photo unavailableShow in Telegram
Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилиш учун бизга доимий мораторий зарур Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бугунги куннинг энг муҳим масалаларидан бири. Ўзбекистонда биохилма-хилликни сақлаш бўйича қилинаётган ҳаракатлар ва халқаро ҳужжатларга қўшилган ҳолда, Ўзбекистон табиий бойликларини ҳимоя қилишга катта эътибор қаратяпти, деёламан. Бу, айниқса, йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган турлар учун жуда аҳамиятли. Шу ўринда, Ўзбекистон Экологик партиясининг Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ўсимлик ва ҳайвонлардан фойдаланишга ва уларни овлашга муддатсиз мораторий эълон қилиш ташаббуси эътиборга молик деб ҳисоблайман. Ўйлашимча, бу ташаббус нафақат табиий ресурсларни сақлаб қолиш, балки уларнинг барқарор ривожланишини таъминлаш учун ҳам хизмат қилади. Яқиндагина янгиланган Конституциямизнинг 68-моддасида ҳам ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини давлат муҳофазасида сақлаш зарурлиги таъкидланган. Шунинг учун ҳам, бу мораторий ватанимиз табиий бойликларини келажак авлодларга етказиш учун тўғри қарор эканлигига ишоняпман. Экологик партиянинг бу ташаббуси ўз вақтида кўтарилган ва Ўзбекистон учун фойдали таклиф. Бу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватлаб, унга катта ишонч билдираман, деб айтоламан. #sаylоv24 👉 @r_kusherbayev
Show all...
👍 121👎 6🔥 5😢 3
Photo unavailableShow in Telegram
Суд хусусий университет лицензиясини бекор қилишни иккинчи бор рад этди Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Тошкент иқтисодиёт ва педагогика институти лицензиясини бекор қилиш бўйича киритган даъво аризаси иккинчи бор рад этилган. Биринчи инстанция Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди томонидан кўриб чиқилиб вазирлик даъвоси рад этилганди. Суд қароридан норози вазирлик Тошкент вилояти судига апеллация шикояти киритган. Апеллация суди биринчи инстанция суди қарорини ўзгаришсиз қолдириб, вазирликнинг важларини асоссиз, деб топган. 👉 @r_kusherbayev
Show all...
👍 378🔥 29👎 14😱 1
01:01
Video unavailableShow in Telegram
Қонуний жойи ноқонуний бузилган ёш тадбиркорнинг аҳволи Президентимиз Шавкат Мирзиёев иккита иш ўрни яратган тадбиркорни бошимда кўтараман, дейди. Бироқ Президентнинг Қувадаги вакили тадбиркорларнинг қонуний жойларини ноқонуний буздириб, 300 га яқин иш ўрнини йўқ қилди. Қува тумани раҳбарларининг бу иши Ўзбекистон қонунларини очиқча бузиш ва Президент ислоҳотларига болта уришнинг ёрқин намунаси бўлди. Энг ёмони ёш тадбиркорларни синдириш айнан "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширилмоқда. Дарвоқе, ҳокимлик ўз расмий муносабатида нима учун тадбиркорларнинг бинолари судсиз, ноқонуний бузиб ташланганини изоҳламаган. Бироқ жойлари бузилган бу тадбиркорларга туман марказидан ер ажратиб, бино қуришлари учун бепул қурилиш материаллари берилаётгани ҳақида ёлғон маълумот берган. ☝️Бу видеони кўра туриб, нима учун Ўзбекистон ёшлари ҳорижга кетиш истаги билан яшашини тушуниш мумкин. Тарих ҳурмати учун ҳам бу видеони сақлаб қўямиз: Қуванинг раҳбарлари қонунбузар ва жойбузарлиги билан аниқ Ўзбекистон тарихида қолишади. Дарвоқе, энди Ҳукумат ишсиз қолган 300 тача фуқарони қамбағалликка тушмаслиги учун иш ўринлари топиш ва яшаши учун бюджетдан қўшимча маблағ жалб этиши керак бўлади. 👉 @r_kusherbayev
Show all...
7.38 MB
😢 435👍 94🤯 43🔥 18😱 16👎 10👏 2
05:32
Video unavailableShow in Telegram
5 TA MISKIN OILANI DUOSINI olishni xohlaysizmi? Unday boʻlsa nimaga qarab turibsiz🤔EHSON qilishga ulgurib qoling. 💳 HUMO: 9860170113330527 👤SHAVKATBEK ZULPUKAROV 💳 UZCARD: 5614682123489181 👤SHAVKATBEK ZULPUKAROV 💳 VISA: 4023060509491592 👤SHAVKATBEK ZULPUKAROV 💳 VISA: 4023060216235894 👤SHAVKATBEK ZULPUKAROV 🏦BARCHASI IPAK YÒLI BANK👆 👉 Rossiyadagilar uchun ☎️ +998 (94)-434-88-86 🏦HAMKORBANK👆 👤 SHAVKATBEK ERGASHBAYEVICH 👤 АDMIN : (50)-074-66-64 👉 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!        👇    ↔️       👇      ↔️    👇 Telegram | Instagram | Facebook You Tube | | Tik Tok         
Show all...
0TGTGT.mp455.93 MB
👍 111👏 8🔥 6👎 5
00:30
Video unavailableShow in Telegram
Тошкент шаҳри ҳокимияти балансига Golden House томонидан қурилган мактабда бу йили ўқиш бошланган, деб ёзишмоқда. Бу каби ижобий ташаббуслар шаҳар инфратузилмасини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Қорасув-6 массивида жойлашган, 990 ўқувчига мўлжалланган замонавий мактабда янги ўқув йили бошланибди ҳам. Бундай лойиҳалар аҳолининг таълимга бўлган эҳтиёжини қондиришда катта ҳисса қўшади. Шунингдек, ташкилот Миробод туманида Greenwich турар-жой мажмуаси яқинида 500 ўринли яна бир мактаб қуришни режалаштирмоқда экан. Бу мактаб нафақат мажмуа болалари, балки атрофдаги уйлар аҳолиси учун ҳам хизмат қилади. Ҳокимият лойиҳани тасдиқлагач қурилиш бошланиши айтилмоқда. Бундай ташаббусларни қўллаб-қувватлаш керак, чунки улар шаҳарнинг келажаги учун муҳим аҳамиятга эга. Болаларга қулай шароитлар яратиш ва уларнинг таълим олишини таъминлаш — барча жамоатчилик манфаатларига хизмат қилади. 👉 @r_kusherbayev
Show all...
IMG_2721.MP45.95 MB
👍 168👏 17🔥 7👎 6
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон босиб олинган Фаластин ҳудудидан Исроил қўшинлари чиқиб кетишига ёқлаб овоз берди БМТга аъзо давлатлар Исроилнинг Фаластин ҳудудларини 12 ой ичида оккупация қилишини тўхтатиш ва агар қарор бажарилмаса, санкциялар киритиш талабини ўз ичига олган резолюцияга овоз берди. Фаластин давлати томонидан ўнлаб бошқа давлатлар билан биргаликда таклиф этилган резолюция учун 124 та делегация овоз берди. 43 та давлат бетараф қолди, 14 таси эса қарши чиқди. Исроил резолюцияни қатъиян рад этди. Яҳудий давлатининг БМТдаги доимий вакили Дани Данон овоз беришни «Фаластин мухториятининг дипломатик терроризмини қўллаб-қувватловчи шармандали қарор» деб атади. АҚШнинг БМТдаги доимий вакили овоз беришдан олдин резолюцияни «фитна қўзғатувчи» деб қоралади ва унинг «тинчлик ишига ҳеч қандай фойда келтирмаслигини» таъкидлади. 👉 @r_kusherbayev
Show all...
👍 433🔥 40👏 25😱 7👎 2
Ҳамон мерос "коммунистча" тайинлов ва сайлов усули Депутатлик учун умумхалқ сайловларига саноқли кунлар қолган бир вақтда Халқ депутатлари Тошкент тумани кенгаши депутати Рустамов Одилхон Бакиевичнинг депутатлик фаолияти муддатидан олдин тугатилибди. Рустамов Одилхон Тошкент туманининг собиқ ҳокими, ҳоким бўлиб тайинлангач, одамлар уни "сразу" депутатликка ҳам сайлашганди. Тасоддифни қарангки, ҳокимликдан кетгач, депутатликдан ҳам маҳрум этилмоқда. Афсуски шахсларнинг ҳокимликка келиши билан "сразу" депутат этиб сайланиши ва ҳокимликдан кетгач депутатликдан маҳрум этилиши биринчи марта эмас. Масалан, Одилхон Рустамов ҳокимлик лавозимидан кетмаганида депутатликдан маҳрум этилармиди? Йўқ албатта. Аслида ҳокимлик ва депутатлик бошқа-бошқа ҳокимият ва иш. Бироқ коммунистик бошқарувдан мерос бўлиб келаётган бу мантиқсиз амалиётни киритганлар алал-оқибат депутатликнинг кафолати ҳоким лавозими муддати билан боғлиқ, ҳокимнинг депутат этиб сайланиши қоғозда холос, деган хулоса олиб келишига сабаб бўлмоқда. Совет даврида лавозимга келиш ва кетиш партияга кириш ва чиқиш билан чамбарчас боғланган эди. Умид қиламизки, қачондир бунақа ишларни тепасида турганлар соғлом фикрлашни бошлаб, ўзларининг "советча бошқарув" усули халқ олдида қанчалар сохта ва ҳақиқатдан йироқ эканлигини англаб етишар. Одамлар ҳаммасини кўриб, тушуниб туришибди. Буни айтишга журъатлари етмаяпти холос. 👉 @r_kusherbayev
Show all...
👍 352🤯 23🔥 14😢 10👏 8
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.