cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Kogon tuman adliya bo'limi

Куч - адолатда

Show more
The country is not specifiedThe language is not specifiedLaw16 353
Advertising posts
196
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Repost from Huquqiy axborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми ☑️ Маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш таннархига бевосита маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган, ишлаб чиқариш технологияси ва уни ташкил этиш билан шартланган харажатлар киритилади. ▶️ Уларга қуйидагилар тегишли бўлади: 🔹 бевосита ва билвосита моддий харажатлар; 🔹 бевосита ва билвосита меҳнат харажатлари; 🔹 бошқа бевосита ва билвосита харажатлар; 🔹 ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган устама харажатлар. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Repost from Huquqiy axborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми ☑️ Қонунчиликка кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик 300 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача жарима солишга сабаб бўлади. ❗️Шунингдек, болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн сўмдан 4,5 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Repost from Huquqiy axborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми ✅ Майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик БҲМнинг 5 бараваригача (1,5 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Repost from Huquqiy axborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми ✅ Туман (шаҳар) "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағларидан “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтар”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган ёш оилаларнинг ўқувчи фарзандлари учун 1 календарь йилида бир маротаба мактаб формаси ҳамда ўқув қуроллари учун харажатларини қоплаб бериш белгиланган. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Repost from Huquqiy axborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми 🔸 Ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилса, 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. 🔸 Талончилик, яъни ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилса, 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. 🔸Босқинчилик, яъни ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб ёки шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилса, 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Repost from Huquqiy axborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми ✅ Янги Меҳнат кодексига кўра, иш ҳақи миллий валютада (сўмда) тўланади. 🚫 Иш ҳақини қарз мажбуриятлари, тилхатлар, купонлар тарзида тўлаш тақиқланади. ❗️Меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланади, бундан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳоллар мустасно. 🏢 Ходимга иш ҳақини тўлаш, қоида тариқасида, бевосита у ишни бажарган жойда амалга оширилади. 📝 Ходимнинг ёзма розилиги билан иш ҳақини ёки унинг бир қисмини банк муассасалари ёки почта бўлимлари орқали тўлашга йўл қўйилиб, уларнинг хизматлари учун иш берувчининг ҳисобидан ҳақ тўланади. ⚠️ Агар ходим иш ҳақи тўланадиган куни иш берувчининг топшириғини иш жойидан ташқарида (хизмат сафарида, малака ошириш курсларида бўлса ва бошқалар) бажараётган бўлса, ходимнинг илтимосига кўра иш берувчи ходимга тегишли иш ҳақини ўз ҳисобидан юбориши ёки ходимнинг ишончли шахсига тўлаши шарт. Кодекс расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач (2023 йил 30 апрелдан) кучга киради. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Repost from Huquqiy axborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Адлия_табриги Қадрли ватан ҳимоячилари! Сизларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этамиз. Юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги, осойишта ҳаётини кўз қорачиғидек асраб-авайлашдек шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар доимий ҳамроҳ бўлсин. Ушбу қутлуғ дамда барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ёр бўлишини, хонадонингиздан файзу барака аримаслигини тилаймиз. Ҳурмат билан, Адлия вазирлиги жамоаси Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Repost from Huquqiy axborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Диққат_лойиҳа ❗️Лойиҳага мувофиқ, ҳимоя ордери муддатини узайтириш таклиф этилмоқда. 📌 Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/75074 Батафсил инфографикада👆 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Repost from Huquqiy axborot
#Биласизми ❗️Барча хавфли табиат ҳодисалари вақтида аҳолини ҳимоя қилиш учун масъул органлар белгиланган 📝 Ҳудудларда аҳолини қор кўчишидан ҳимоя қилиш ва хавфни камайтириш бўйича ҳудудий комиссиялар тузилади. ✅ Давлат органлари ўз ваколатлари доирасида хавфни бартараф қилиш учун зарур чораларни кўради. Хусусан: 🔹Ўзгидромет: ▫️Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда қор кўчкиси, кўчки хавфи бор ҳудудлардаги аҳоли пунктлар, объектлар, аҳолиси вақтинча кўчириладиган ёки хавфли ҳудудлардан доимий кўчирилиши лозим бўлган хўжаликлар бўйича маълумот тайёрлайди. 🔹Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари: ▫️қор кўчкиси ва кўчки хавфи мавжуд ҳудудларда аҳолини хавфсиз жойларга вақтинча ва заруратга кўра босқичма-босқич доимий кўчиради. 🔹Фавқулодда вазиятлар вазирлиги: ▫️қор кўчкиси хавфи бор вақтда қидирув-қутқарув тузилмалар ва тезкор гуруҳларнинг кучайтирилган иш режимини таъминлайди. 🔹Ички ишлар вазирлиги: ▫️А-373 йўлининг Қамчиқ довони ҳудудида, Тахтақорача, Лангар ва бошқа муҳим транспорт коммуникацияларида аҳоли ва транспортларнинг хавфсиз ҳаракатини таъминлайди. 🔹Автомобиль йўллари қўмитаси: ▫️А-373 йўлининг Қамчиқ довони ҳудудида ва бошқа муҳим транспорт коммуникацияларида аҳоли ва транспортларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун муҳандислик-ҳимоя тадбирларини амалга оширади. 🔹“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ: ▫️хавфли жараёнлар оқибатида “Қамчиқ” довонида автотранспорт ҳаракати чекланганда, йўлда қолган фуқароларни “Ангрен – Поп” йўналиши орқали манзилига етказади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Repost from Huquqiy axborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми ❗️Қонунчиликка кўра, маъмурий қамоққа олиш чораси қуйидагиларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмас. 🔸 ҳомиладор аёлларга; 🔸 3 ёшгача боласи бўлган аёлларга; 🔸 14 ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахсларга; 🔸 18 ёшга тўлмаган шахсларга; 🔸 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.