cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

TARIQAT.UZ l Илмий-маърифий канал.

Илмий-маърифий «TARIQAT.UZ» каналига хуш келибсиз. Kanal sotiladi: @delavoy_bollar

Show more
Advertising posts
23 340
Subscribers
-6924 hours
-5147 days
-2 61430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Пайғамбаримиз қачон туғилганлар? Ҳар йили рабиул аввал ойи келиши билан севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунлари ҳақидаги фикр-мулоҳазалар муҳим мавзуга айланади. Бу ҳақда ким қаерда нима ўқиган, эшитган бўлса, бошқаларга етказишга ҳаракат қилади. Биз ҳам бу борадаги изланишимизни Сиз азизларга илиндик. Ҳар хил китобларда Пайғамбаримизнинг туғилган кунлари деб рабиул аввал ойининг 1, 2, 17, 18, 21, 22-кунлари кўрсатилади ёки рамазон ойининг 12-си, деб ҳам маълумот берилган. Аммо аллома Ибн Касир каби муҳаққиқ уламолар бу тўғрида тадқиқотлар олиб бориб, бу маълумотларнинг асоссиз, ишончсиз, яъни саҳиҳ маълумотларга зид эканини очиқ баён қилишган.[1]Саҳобалар, тобеинлар, муҳаддислар, тарих, сийрат, фалакиёт олимлари ҳамда жумҳур муҳаққиқ уламоларнинг хулосалари бундай: “Пайғамбаримиз милодий 571 – Фил йили, баҳор фасли, душанба куни, тонг вақтида туғилганлар. Бу кун милодий 20-апрелга тўғри келади. Қамарий рабиул аввал ойининг эса 8, 9, 10 ёки 12-кунидир. 😀 @TariqatUz  – илмий-маърифий канал
Show all...
12👍 8🥰 4😇 2
Набийга салавот اللهمَّ صَلَّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الأُتِي وَعَلَى الِ مُحَمَّدِه «Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадинин набиййил-умиййи ва ъала али Муҳаммад». Аллоҳим! Уммий пайғамбар бўлмиш ҳазрати Муҳаммадга ва ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)га салоту салом айла! (Абу Довуд, "Салот", 183, р. (рақам): 981; Аҳмад ибн Ҳанбал, IV, 119, р. 17072; Табароний, "Ал-Муъжам ул-кабир", XVII, 251-252, р. 698.) «Уммий» сўзи Қуръони Каримда келган бўлиб, бу ўринда «ўқишни, ёзишни билмаган» (онадан туғма фазилатли) деган маънодадир. Чунончи, Анкабут сураси, 48-ояти каримасида билдирилади: «(Эй Расулим!) Сиз бундан олдин бирор китоб ўқимас эдингиз, уни қўлингиз билан ҳам ёзмас эдингиз. Агар шундоқ бўлмаса эди, (унда: бу Қуръонни бошқа жойдан ўқидинг ёки ёзиб олдинг, деб) ботилга эргашувчилар (ҳавойи нафсларига кўра фикрлайдиган ва яшайдиганлар), албатта, шубҳаланар эди». Аъроф сураси, 157-оятида ҳам «Уммий пайғамбар бўлган (сўнгги) Расул» ибораси келади; оят маъноси: «У (Аҳли Китоб бўлган)ларки, ёнларидаги Таврот ва Инжилда ўзлари (номи ва хислатини) ёзилган ҳолда топадиган, уммий пайғамбар бўлган (сўнгги) Расул (ҳазрати Муҳаммад)га эргашурлар»... Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг элчиси бўлишлари жиҳатидан Расул, халққа Ҳақнинг амрларини етказишлари ва хабар беришлари жиҳатидан Набий, яъни пайғамбардирлар. (Тафсири Қози Байзовий). 😀 @TariqatUz  – илмий-маърифий канал
Show all...
3👍 1
Тадаббур. Аллоҳ таоло айтади: «Фориғ бўлсанг, (ибодатга) урингин. Ва фақат Роббингга рағбат қилгин»  (Шарҳ сураси, 7-8 -оятлар). 1. Фориғ бўлсанг, (ибодатга) урингин - яъни, намозингдан ёки динни етказишдан ёки курашдан фориғ бўлсанг, дуода жидди жаҳд қил ва Аллоҳдан ҳожатларингни сўра ёки ибодатга урин, машғул бўл.  2. Ва фақат Роббингга рағбат қилгин - яъни, жаннатга интилган рағбат қилган, жаҳаннамдан қўрққан ҳолингда Унга тазарруъ қил. «Зубдатут тафсир»дан. 😀 @TariqatUz  – илмий-маърифий канал
Show all...
👍 5🔥 3 1👏 1😇 1
Маййит учун муҳим нарсалар. Бир мусулмон вафот этса, қолган мусулмонлардан унинг вафотини билганларга тўрт нарса кифоя тарзида фарз бўлади. Яъни, ўша нарсаларни улардан баъзилари адо этса, кифоя қилади. Агар бир кишигина билса, ўша бир кишининг ўзига фарз бўлади. Мазкур тўрт нарса – маййитни ювиш, кафанлаш, намозини ўқиш ва дафн қилишдир. Абдуллоҳ ибн Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳи «Муснад» китобида Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан қуйидагиларни ривоят қиладилар: «Одам алайҳиссаломнинг жонини фаришталар қабз қилганларидан сўнг у кишини ювдилар, кафанладилар, хушбўй нарса суртдилар, қабр қазидилар, лаҳад қилдилар, жаноза намози ўқидилар, сўнгра қабрга қўйдилар-да, устиларидан ғишт териб, қабрдан чиқиб, тупроқ тортдилар ва «Эй Бани Одам, ушбу – суннатимиздир», дедилар». 😀 @TariqatUz  – илмий-маърифий канал
Show all...
👍 7🔥 3
Тўртдан бирга ҳақдорлар Меросхўрлардан иккитаси тўртдан бирни олади: 1. Эр. Агар эрнинг хотинида хоҳ унинг ўзидан, хоҳ бошқа эридан боласи бўлса ёки боласининг боласи бўлса (қанча пастласа ҳам), эр тўртдан бирни олади. Бунга далил ушбу ояти каримадир: «Агар уларнинг боласи бўлса, сизга улар қолдирган нарсанинг чораги» (Нисо сураси, 12-оят). 2. Хотин. Хотиннинг эрининг боласи бўлмаса ёки боласининг боласи бўлмаса (қанча пастласа ҳам), шу хотин тўртдан бирни олади. Боласи шу хотиндан бўлса ҳам бошқасидан бўлса ҳам фарқи йўқ. Бунга далил ушбу ояти каримадир: «Уларга сиз қолдирган нарсанинг, агар фарзандингиз бўлмаса, чорагидир» (Нисо сураси, 12-оят). Мулоҳаза. Якка хотиннинг ёки бир неча хотинларнинг улуши битта бўлиб, ўзгармайди, чунки «Уларга сиз қолдирган нарсанинг, агар фарзандингиз бўлмаса, чорагидир» ояти каримасида «уларга» деб, кўплик сийғасида айтилмоқда. Бошқа томондан қараганда, агар хотинларнинг ҳар бирига тўртдан бир улушни алоҳида-алоҳида берилса, марҳумнинг тўртта хотини бўлса, у қолдирган мероснинг барчаси хотинларидан ортмайди. Шунинг учун хотин битта бўладими, тўртта бўладими, тўртдан бир улушни ўзаро тақсимлаб олишади. Хотинларнинг улуши биттадан ошиқ бўлса ҳам белгиланган улушдан ошмайди. 😀 @TariqatUz  – илмий-маърифий канал
Show all...
👍 3
#Кун_ояти «Ва Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни излагин, бу дунёдаги насибангни ҳам унутма. Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшилик қил. Ер юзида бузғунчиликни излама. Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни суймас». («Қасос» сураси, 77-оят) 😀 @TariqatUz  – илмий-маърифий канал
Show all...
👍 10🔥 3🤩 1
Тажриба қилиб кўринг! Ижтимоий тармоқ воситаларидан бироз узоқлашинг. Шунда уни ичида юриб бирон нарсани топганингиз йўғу, лекин ташқарисида (яъни, воқеий ҳаётда) улкан нарсаларни қўлдан чиқарганингиз маълум бўлади. Ота-оналаримизнинг ёшлари анча кексайганини ҳам сезмай қолибмиз. Ўғил-қизларимизнинг тарбиясига эътибор беришни унутиб ҳам қўйибмиз. Яқинларимиз, севганларимиз кетиб қолишганини ҳам билмабмиз. Кўплаб фурсатлар, қимматли вақтлар зое бўлибди, ғофил қолибмиз. Намозлар, зикрлар, суннатлар, Қуръон қироатлари, ота-оналар билан бирга ўтириш, болаларни парваришлаш, азон овозларини такрорлаш, саҳарлардаги истиғфорларни, намозлар ортида ўтириш, дуолар қилиш, Набийга салавотлар айтиш ва яна кўплаб нарсалар зое бўлиб кетибди... Ҳеч вақт ўзингиздан сўраб кўрганмисиз, интернетдаги ижтимоий тармоқлар нега арзон, деярли текин? Жавоби оддий. Бирон маҳсулотга ҳақ тўламаяпсизми, билингки, асли сиз маҳсулотсиз! 😀 @TariqatUz  – илмий-маърифий канал
Show all...
👍 8🔥 6 3🥰 2👏 2🎉 1🤩 1🕊 1😇 1🤗 1
Shaytonning elchisi. Alloh taolo shunday marhamat qiladi: إن كيد الشيطان كان ضعيفا «Albatta shaytonning hiylasi zaifdir» (Niso surasi, 76-oyat).  Darhaqiqat, shaytonning vasvasa va hiylalari juda zaifdir. Uni daf qilish uchun Allohni eslab, Undan panoh so‘rash kifoya, lekin insonning boshqa bir dushmani ham bor, u esa havoyi nafs va qalb kasalliklaridir. Agar bular bo‘lmaganida shayton insonni vasvasa qilish tugul unga yaqinlasha olmas edi. 😀 @TariqatUz  – илмий-маърифий канал
Show all...
👍 10👏 4
"Мустақиллик" байрами муборак бўлсин! Бугун юртимиз яна байрам оғушида. Мамлакатимиз ҳаётидаги унутилмас тарихий воқеа – Ўзбекистонимиз мустақилликка эришган куннинг ўттиз уч йиллигини нишонламоқдамиз. Бу тарихий санани ота-боболаримиз асрлар давомида интилиб, орзиқиб кутган. Ватанимиз ҳаётида янги даврни бошлаб берган мустақиллигимизнинг ўттиз уч йиллиги сиз азизларга муборак бўлсин. Аллоҳ таолодан истиқлолимизнинг бардавом бўлишини сўраш баробарида мана шундай айём кунларида барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва икки дунё саодатини тилаймиз. 😀 @TariqatUz  – илмий-маърифий канал
Show all...
👍 2
Қиёмат куни қуёшнинг аҳволи қандай бўлади? Қуръон оятлари Роббул оламийн томонидан нозил бўлган. Шунинг учун унинг ҳайбати ҳам, оятлар замиридаги маънолар ҳам шунга яраша бўлади. Ожиз бандалар ҳаммалари жамланиб тафсир ёзсалар ҳам, ёзилган барча тафсирлар жамланса ҳам бу илоҳий калом маъносини тўлиқ очиб бера олмайди. Шунинг учун ҳар бир тафсир қилиш ҳуқуқи бўлган муфассир ўз имконияти доирасидан келиб чиқиб ижтиҳод қилади. Қуйида ана шундай мўътабар тафсирлардан баъзи таржималарни тақдим этамиз. «Таквир» сураси Маккада нозил бўлган. «Таквир» сўзи луғатда «ўраш» маъносини билдиради 😀 @TariqatUz  – илмий-маърифий канал
Show all...
👍 3 2🔥 1😇 1
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.